11
Технологик занжир чегарасида фаолият кўрсатадиган корхоналарни рағбатлантириш
учун ташкилий босқичда ҳар бир корхонага жами фойдани шундай тақсимлаш керакки,
натижасида ҳар бир корхона бутун ТЗ фаолияти натижасидан манфаатдор бўлсин.
Мотивацияга эришиш учун мотивлаштирувчи омилларнинг
таъсирини таъминлаш
зарур. Ходимларга юқори талабларни қўйиш учун, худди шундай даражада маош тўлаш
керак.
1.5. Технологик жараён фаолиятининг назорати.
ТЗ фаолиятини назорат қилиш қуйидаги босқичлардан иборат:
- контрагентлар ўзароҳамкорлигининг назорати;
- ўзароҳамкорлик таҳлили;
- технологик занжирда "тор жойни" аниқлаш.
Контрагентлар ўзароҳамкорлигини назорат этиш.
"Занжирга киритилган ҳамма корхоналарнинг ягона бирлик сифатидаги фаолияти, ҳар
бир корхонанинг алоҳида фаолияти натижасига нисбатан самаралими ва қанчага? " деган
саволга жавоб бериш лозим. Бунинг учун ўзароҳамкорлик кўрсаткичи ҳисобланади (УХ). У
ТЗ самарадорлигининг ТЗ иштирокчиси бўлган корхоналарнинг ўртача
самарадорлигига
бўлган нисбати билан аниқланади:
Эз
УХ = ------ ,
Эурт.
бунда Эз - ТЗнинг интеграл самарадорлиги,
Эурт - ТЗ корхоналарининг ўртача самарадорлиги.
Э1
n-1
Эn 1
Эурт = ( +
Σ
Эi + ) * ,
2
i=2
2 n - 1
бунда Э1 - технологик занжирдаги биринчи корхона самарадорлиги;
Эi - i корхонанинг самарадорлиги;
Эn - n корхонанинг самарадорлиги;
n - ТЗдаги корхоналар сони.
Жами инновацион гуруҳ самарадорлиги қуйидагича топилади:
Пиг
Эиг = -------------- ;
ВАиг + Збошк.
бунда Пиг - инновацион гуруҳ фойдаси.
Пиг = ( ЧПi) + ЧПбошк.
бунда ЧПi
- ТЗ даги i корхонанинг соф фойдаси;
ЧПбошк - инновацион гуруҳнинг бошқарувчи компаниясининг бўш
воситаларни
қўйишидан олинадиган соф фойда.
ВАиг - инновацион гуруҳнинг ялпи активлари;
Збошк - бошқариш харажатлари (инновацион гуруҳнинг раҳбариятини сақлаш
харажатлари).
Ўзаро ҳамкорлик таҳлили.
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
12
Бу босқичда ўзароҳамкорлик кўрсаткичи ўзгаришларига
таъсир этувчи омиллар
таҳлил қилинади.
Бунда иккита саволга жавоб бериш лозим:
1. Ўзаро ҳамкорлик кўрсаткичи қайси омиллар таъсирида ўзгаради?
2. Қайси омилларнинг ўзгариши бу кўрсаткичларга энг кўп таъсир кўрсатган
ишлаб
чиқариш цикли иқтисодий самарадорлигини баҳолаш босқичида?
Ўзаро ҳамкорлик (УХ) кўрсаткичига таъсир этувчи омиллар соф фойда, ялпи активлар
ва ўртача самарадорлик.
Ҳар бир омилнинг режадаги кўрсаткичга таъсирини аниқлаш
учун омилларнинг
планли миқдори кетма-кет уларнинг ҳақиқий миқдорлари
билан алмаштирилиб бориш
услуби билан аниқланади.
3. Занжирда "тор жойни" аниқлаш. ТЗда "тор жой" икки сабабга кўра вужудга келади:
1. Алоҳида иштирокчи корхона ёки ҳаддан ташқари юқори, ёки
жуда кам даромад
олса. Бунинг натижасида технологик занжирнинг интеграл самарадорлиги пасаяди.
2. Алоҳида иштирокчи корхона нотўғри маълумотларни етказса ва бунинг натижасида
лойиҳалаштиришда нотўғри назорат маълумотлари аниқланади ва
технологик занжирда
маҳсулот етказиш ҳажми бўйича номувофиқликни юзага келади.
Занжирда "тор жой" деганда технологик занжирдаги корхона ёки корхоналар гуруҳи
тушунилади. Уларнинг фаолияти ТЗ фаолияти самарадорлигини пасайтиради.
Бунинг учун ТЗнинг ҳар бир корхонаси учун ўзароҳамкорлик кўрсаткичи аниқланади :
УХi = Эi/Эурт.
бунда Эi - корхона бўйича тузатиш киритилган занжир самарадорлиги.
УХ кўрсаткичи хисоблангандан кейин ТЗнинг ҳамма корхоналари
учун УХ нинг энг
юқори миқдори аниқланади. Бундай миқдорга эга бўлган корхона занжирдаги "тор жой"
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: