4-амалий машғулот Мавзу: Дарёларда қуриладиган гидротехника иншоотлари турлари, тузилиши


-расм. Чўкиндиларни ён томонга ювиб фронтал сув олиш



Download 1,53 Mb.
bet8/8
Sana16.01.2020
Hajmi1,53 Mb.
#34727
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4-амалий

14-расм. Чўкиндиларни ён томонга ювиб фронтал сув олиш:
1- тўғон; 2-бош иншоот; 3-канал; 4 – Г-шаклидаги эгри чизиқли остона; 5-оддий эгри чизиқли устидан сув ўтказиладиган остона; 6-дюкер; 7-йўналтирувчи дамбалар; 8-сув урилма қудуқ.
Ростловчи иншоотларни дарё ўзанини ташкил қилувчи грунтларни ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда хамда ўзаннинг ва унинг қирғоқларининг қайта шаклланишини (оролчалар ҳосил бўлиши, ирмоқлар тўлиб қолиши, қирғоқлар ювилиши ва ҳ.к.) иложи борича чуқурроқ ўрганишга асосланиб таркиблаш (компоновкалаш) керак.

Ўзан нисбатан мустаҳкам бўлган участкаларда бурилишларни тўғрилаш ва дарёда ўрнатилган сув сатҳи нишабликларини бузишга интилиш керак эмас.

Ростловчи трассани лойиҳалаётганда, муз режимини ва айниқса ростланаётган майдонда хамда унга бирикган майдонларда музнинг биринчи силжиши вақтидан бошлаб баҳорги муз оқиш ҳусусиятини ҳисобга олиш керак.

Ўзанни қия эгри чизиқлар тизими бўйича ростлашда ростловчи иншоотларни дарёнинг икки қирғоғида жойлаштириш керак ва уларни асосан ботиқ қирғоқ участкаларида тўплаш керак (2.6-расм). Ботиқ қирғоқ эгрилиги етарлича бўлганда чуқурликлар катталашади, ва бинобарин, оқимниг туб оқизиқларни оқизишга қодирлиги ошади. Олдида бирон-бир иншоот бўлмасада қавариқ қирғоқ ўсиб боради. Фақатгина қавариқ қирғоқ ўсишини тезлаштириш зарур бўлса, хамда оқим негизининг ботиқ қирғоқдан қавариқ қирғоқ томонга ўтиб кетиш ҳавфи мавжуд бўлса, М.М.Гришиннинг тавсиясига асосан, иншоотлар қавариқ қирғоқ бўйлаб ҳам ўрнатилиши керак.

Кўндаланг иншоотлар кўп ҳолларда бўйлама иншоотлардан кўра иқтисодий жиҳатдан қулайроқ бўлади. Уларнинг устунлиги шундан иборатки, улар ёрдамида ўзанни ростлашни ёки ўзанни торайтиришни бирданига бутун узунлиги бўйлаб эмас, балким аста-секин амалга ошириш мумкин, ва бунда маблағлар текисроқ тақсимланади ва оқим йўналиши аста-секин ўзгариб боради. Аммо кўндаланг полузапрудлар шундай камчиликка эгаки, уларнинг бош қисмлари кучли ювилишга учрайди; улар олдидаги оқим нотинч бўлади, қирғоқнинг ботиқ қисмларида полузапрудлар оралиқлари чўкиндига тўлиши кам бўлади. Бўйлама ёки қияли дамбалар ёнида оқим тинчроқ ва уларнинг ювилиш кам миқдорда бўлади.

Комбинацияланган ростлаш усули (2.6-расм, c,d) маъқулроқ ва эгилувчанроқдир. Бундай ҳолда, қоидага биноан, ботиқ қирғоқда жойлашган бўйлама дамбалар бўйлаб тинч оқим ўтиши таъминланади; полузапрудлар оралиғи чўкиндига тўлиши осон кечади.





2.6-расм. Ўзанни ростлашда нормал ўзан ҳосил қилиш схемалари:

a-бйлама дамбалар, b-кўндаланг дамбалар, c,d-бўйлама ва кўндаланг дамбалар биргаликда.



Сўнгги вақтларда ботиқ қирғоқлар бўйлаб бўйлама дамбалар кўпроқ қурилмоқда ва янги ўзанга эгри чизиқли шакл берилмоқда. Ботиқ қирғоқлар эгрилиги етарли бўлганда чуқурликлар ошади, ва бинобарин, оқимнинг туб чўкиндиларини юрғизиш қобилияти кўпаяди, қавариқ қирғоқ эса оқим ҳаракати ҳисобига ўсиб боради. Фақатгина қавариқ қирғоқ шаклланиши секин кечса ва дарёнинг силжиш ҳавфи мавжуд бўлса, полузапрудлар ёки арзонроқ бўлган танасидан сув ўтказадиган иншоотлар (шоҳ-шаббали тўсиқлар ва ҳ.к.) қурилиши керак бўлади.

Сваяли (қозиқли) кўндаланг шпоралар тизими ёрдамида ўзанни ростлашга мисол (кема қатнови учун) 2.7-расмда кўрсатилган. Ростланган трасса асосий мавжуд ўзанга мос келмайдиган янги йўналиш бўйлаб кетади (2.7-расмда пунктир чизиқ билан кўрсатилган).






2.7-расм. Кема қатновини яхшилаш мақсадида ростланган Миссури дарёси плани.
Талаб этилган сув олинишини ва туб чўкиндиларини дарёнинг қарама-қарши қирғоқларида жойлашган икки суғориш каналига тушишига йўл қўймаслик учун тошқин давридаги сув сарфи 1600 м3/сек бўлган тоғ дарёси ўзанини ростлаш мисоли 2.8-расмда кўрсатилган. Каналларга олинадиган сув сарфи дарёнинг межен давридаги сув сарфининг 30%ни ташкил қилади. Дарё ўзани таркибида диаметри 40cм гача бўлган тошлар бўлган шағал ва тош қотишмали (галечник) грунтдан ташкил топган. Сув сатҳи нишабликлари 0,004-0,005га тенг.

Қарама-қарши қирғоқларда жойлашган каналларнинг бошлари орасидаги масофа қадамининг ярмига тенг бўлиши керак, яъни L=(5÷6)B.





2.8-расм. Қарама-қарши қирғоқларда жойлашган икки каналга сув олишни яҳшилаш мақсадида ўзанни ростлаш.

1-маҳаллий грунтдан қурилган комбинациялашган шпоранинг сув ўтказмайдиган қисми; 2-сув ўтказадиган қисми; 3-тош қирғоқни портлатиб қурилган шпора.


Сув олишни таъминлаш ва туб чўкиндиларининг каналларга тушишига йўл қўймаслик учун, уларнинг бошлари ботиқ эгри чизиқ чўққисидан анча пастда, яъни энг чуқур нуқталарда жойлашиши керак.



2.9-расм. Ботиқ қирғоқ бўйлаб ўтказилган ҳимоя трассаси.
Дарё ўзанларини ростлашнинг кўп йиллик амалиёти натижасида шундай қоида ишлаб чиқилдики, унга асосан сув олиш жойида турғун ўзан ҳосил қилинишини осонлаштирадиган қия эгри чизиқлар бўйлаб ўзан ростланиши керак.

Қирғоқни ювилишдан ҳимоя қилишда асосан шпора ва полузапрудлар кўринишидаги кўндаланг иншоотлар танланиши тавсия қилинади. Бу иншоотлар ёрдамида ўзанни аста-секин ростлаш мумкин, яъни аввал ўзаннинг қирғоққа яқин қисмлари, кейин эса улар дарё томонга қараб узайтириб борилади (2.9-расм).



Табиий ўзандагига нисбатан ғадир-будурлиги кам бўлган бетон плиталар, тош, ёки бошқа турли материаллар билан бўйлама дамбаларнинг босимли қиялиги маҳкамлаганда катта тезликдаги бўйлама оқимлар ҳосил бўлиши назарда тутилиши керак. Бу нарса босимли қияликни ювилиш ҳавфини туғдиради, бунга йўл қўймаслик учун қияликни чуқурроқ қилиб маҳкамлаш лозим. Бўйлама оқимлар ва улар билан боғлиқ бўлган ювилишларга қарши курашиш учун ўзаннинг ғадир-будурлигини оширилишига ёрдам берадиган қисқа шпоралар ўрнатилиши мумкин (2.10-расм).



2.10-расм. Бўйлама дамба олдида кўндаланг шпоралар жойлашиш схемаси.
Ростланган трасса эни барча ҳолларда (1.49)-формула ёрдамида аниқланиши керак, ва ҳисоблашда дарёнинг ҳоҳлаган қисмидаги табиий нишаблиги эмас, бир ўзандан ўтувчи турғун оқим нишаблиги киритилиши керак. Бу нишаблик дарёнинг бир ўзанли қисмларидаги умумий нишаблигидан анча кичик, ва ўзан ирмоқларга бўлинадиган дарё қисмларидаги нишабликдан ҳам кичик.
Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish