4-мавзу: Аҳоли ва ҳудудларни табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни ташкил этиш. Режа



Download 35,04 Kb.
bet1/14
Sana25.02.2022
Hajmi35,04 Kb.
#296815
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Аҳоли ва ҳудудларни табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза


4-мавзу: Аҳоли ва ҳудудларни табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни ташкил этиш.


РЕЖА:


2.1. Геологик хавфли ҳодисалар
2.2. Гидрометеорологик хавфли ҳодисалар
2.3. Эпизоотик ва эпифитотик фавқулодда вазиятлар


Таянч иборалар: табиий ҳалокатлар, хавфли геологик жараёнлар, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, зилзилага тайёргарлик, кўчки хавфининг юзага келиши, «Диққат барчага!» сигнали.
2.1. Геологик хавфли ҳодисалар (зилзила, кўчки, ўпирилиш).
Фавқулодда вазиятларнинг юзага келишида табиий ҳалокатлар ва хавфли геологик жараёнлар алоҳида аҳамият касб этади. Шу сабабли хавфли геологик ҳодисаларнинг сабабларини, тарқалиш қонуниятларини ўрганиш зарурияти туғилади. Ушбу жараёнлар баҳоланади, башорат қилинади ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
Барча геологик хавфли жараёнлар ер ости кучлари ва ташқи табиий омиллар таъсири остида юзага келади. Бундан ташқари, улар инсоннинг хўжалик ва бошқа фаолияти натижасида ҳам юз бериши мумкин.
Ер қобиғидаги сейсмик тўлқинлар тарқалаётган нуқтани зилзила гипоцентри дейилади. Ер юзасининг гипоцентр устидаги жойи эпицентр дейилади.
Зилзила кучи 12 балли сейсмик шкала (МSК-64) билан ўлчанади. Зилзиланинг энергетик таснифи учун магнитудадан фойдаланилади. Зилзила шартли равишда кучсиз (1-4 балл), кучли (5-7 балл) ва вайроналик келтирувчи
(8 ва ундан ортиқ балл) силкинишларга бўлинади.
Кучли зилзила вақтида ойналар синиб, учиб кетади, токчалардаги буюмлар тушиб кетади, китоб жавонлари қимирлайди, қандиллар тебранади, шипдан сувоқ кўчиб тушади, девор ва шипда ёриқлар пайдо бўлади. Буларнинг ҳаммасига гулдураган товуш ҳамроҳлик қилади. Ер юзасининг 10-20 сония тебранишидан сўнг, ер ости силкинишлари кучаяди, оқибатда бино ва иншоотлар вайрон бўлади. Атиги ўнта кучли силкиниш барча биноларни вайрон қилиб юборади. Зилзила ўртача 5-20 сония давом этади. Силкиниш қанча узоқ давом этса, шикастланиш шунча кучли бўлади.
Зилзиланинг 4 та тури мавжуд: тектоник, вулқон, денудацион ва антропоген.
Тектоник зилзилалар барча ер силкинишларининг 80-85% ни ташкил этади. Тектоник зилзиланинг эпицентри тоғ ҳосил бўлиш ҳудудларида жойлашади ва асосан иккита ҳудудда юз беради:

  1. Тинч океани сейсмик ҳудуди Аляска, Алеут, Камчатка, Куриль ороллари, Янги Гвинея ва Японияни ўз ичига олади.

  2. Альп-Ҳимолай сейсмик ҳудуди Ўрта ер денгизи, Карпат, Кавказ ва Марказий Осиё тоғлари орқали Олтой, Саянь, Байкал ва Индонезияни ўз ичига олади.

Сейсмик станцияларнинг берган маълумотларига қараганда ҳар йили ер юзида 100 мингдан ортиқ зилзила юз беради, улардан 100 тасида кучли вайроналар ва биттасида ҳалокат юз беради. Ҳар 5 дақиқада битта кучсиз зилзила юз бериб туради.
Инсоният ўз тарихида жуда кўплаб зилзилаларнинг шоҳиди бўлган. Натижада ушбу жараённи баҳолаш шкаласи пайдо бўлган.
Иншоотларга етказиладиган зарар қуйидагича баҳоланади:
1-даражали зарар: енгил шикастлар, бино деворларида ингичка ёриқлар пайдо бўлади ва сувоқ кўчади.
2-даражали зарар: ўртача шикастлар, деворларда кичик ёриқлар пайдо бўлади, мўри шикастланади.
3-даражали зарар: биноларнинг кучли шикастланиши, деворларда катта ва чуқур ёриқлар пайдо бўлади, мўрилар тўла вайрон бўлади.
4-даражали зарар: бино ва иншоотлар ички деворларининг тўла вайрон бўлиши.
5-даражали зарар: бино ва иншоотлар тўла вайрон бўлади.

Download 35,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish