Лойиҳа илмий мазмунининг таҳлилида қуйидагилар ҳисобга олинади: 1. Лойиҳа ғоясини баён қилинишининг аниқлиги (аниқ, ноаниқ); 2. Тадқиқот мақсадлари ва усулларининг аниқлиги (аниқ, ноаниқ); 3. Лойиҳанинг сифат таърифлари (лойиҳа қуйидагиларга эга: фундаментал характер; фанлараро ёки тизимли характер; амалий характер); 4. Илмий бошланиш (қуйидагилар мавжуд: лойиҳада шаклланган муаммони ҳал қилишда катта илмий ва методологик бошланиш; берилган мавзу бўйича нашрлар; муаммони ҳал қилишнинг илмий – услубий ишлаб чиқилиши йўқ); 5. Муоммалани қўйилишининг янгилиги (тадқиқот муаммоси муаллиф томонидан биринчи марта шакллантирилган ва илмий асосланган; муаллиф томонидан муаммони ҳал қилишга ноёб ёндашишлар таклиф қилинган; лойиҳада шакллантирилган тадқиқот муаммоси фанга маълум ва муаллиф томонидан муаммони ҳал қилишга ноёб ёндашишлар таклиф қилинмаган).