4-мавзу. Психодиагностик текширув ва тадқиқотлар



Download 39,58 Kb.
bet4/6
Sana25.02.2022
Hajmi39,58 Kb.
#310338
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4 - мавзу

1-жадвал
Боланинг жисмоний ва психик ривожланиши хусусиятлари



Боланинг Ф.И.О.

Бола ҳақида ижтимоий ва психологик маълумотлар




Туғилган йили

Ота-онаси ҳақидаги маълумот

Туғилишининг баъзи хусусиятлари

Соғлиғи

Жисмоний ва психик ривожланиш хусусиятлари

МТМга, мактабга келиши билан тарбиячи янги маълумотларни қўшиб боради. Бу унга боланинг жисмоний ва психик тараққиётини кузатиш имконини беради.


Боланинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўйин фаолиятида, топшириқларни бажариш жараёнида, ўқув фаолиятида, психологик-педагогик эксперимент шароитларида унинг хулқ-атворини кузатиб ҳам ўрганиш мумкин. Кузатишда олинган маълумотлар олдиндан тайёрланган тадқиқот қарорига ёзилади.
Експериментал-психологик тадқиқотда кузатиш жараёни ихтиёрий бўлиб, одатда ҳаётий шароитларда педагог ихтиёрий равишда кузатади. МТМда, бошланғич синфларда бўлажак тарбиячининг иши ихтиёрий ва ихтиёрсиз кузатиш малакаларини бир хилда ривожлантиришни талаб қилади.
Експериментал-психологик тадқиқот ўтказишдан олдин педагог-тадқиқотчи бола билан суҳбатлашади. Бунда у бола билан ижобий - ҳиссий алоқа ўрнатиб, бажариладиган топшириқнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириб беради. Суҳбат психологик тадқиқот методи сифатида бола ҳақида маълумот олиш имконини беради. Суҳбат олдиндан тайёрланган саволлар асосида ўтказилиши стихияли равишда кечиши мумкин. Бунда тадқиқотчи суҳбат жараёнида боланинг оиласига тенгқурларига тегишли бўлган, унга ёқмайдиган саволларни бермаслиги керак. Суҳбатда бола шахсининг хусусиятлари, ўзининг жисмоний ва психик ҳолатига, ишчанлигига баҳо бериши аниқланади.
Текширилувчининг ижтимоий-маданий даражаси, маълумоти, қизиқишлари, эҳтиёжлари, ўзаро фикрлашув қобилияти аниқланади. Баъзи ҳолларда суҳбат психопрофилактик ва психотерапевтик мақсадларда ўтказилади, бунда бола бошидан кечираётган қўрқинч, хавотирланиш, ўзига ишонмаслик каби ҳолатлар йўқотилади. Шундай қилиб, тарбиячи суҳбат жараёнида тадқиқот олдига қўйган вазифага боғлиқ равишда бола ҳаёти ҳақида муҳим маълумот олиши керак. Экспериментал психологик тадқиқот ўзининг қуйидаги шартли схемасига эга. (1-схемага қаранг).
Експериментал вазиятда бола бериладиган йўл-йўриқ, кўрсатмани тушуниши муҳим рол ўйнайди. Кўрсатма тушунарли, боланинг ёши ва ақлий ривожланиш даражасига мос бўлиши керак. Бола топшириқни бажаришни бошлаганидан сўнг кўрсатмани мисоллар ёрдамида қўллаб-қувватлаш билан мустаҳкамлаш зарур, бу эса синалувчида фаолиятга ижобий муносабатни шакллантиради.
Тажриба жараёнида тадқиқотчи бола нимада қийналаётганини аниқлайди ва унга ёрдамлашади. Кўрсатмага киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақидаги барча маълумотлар олдиндан тайёрланган тадқиқот қарорига ёзиб қўйилади.
Експеримент жараёнида олинган натижаларни пухта ёзиб бориш, кейинги сифат таҳлилига асос бўлади. А.Биненинг (1910) таъкидлашича, экспериментал-психологик тадқиқотни ўтказиш учун ручка, озгина қоғоз ва кўп чидам зарур. Тадқиқотчи у ёки бу олинган маълумотни иложи борича тезроқ қарорга ёзиб олиши керак. Ҳар бир тажриба қарори алоҳида қоғозда бўлиши лозим
Текширув қоғозлари ҳар хил бўлиши мумкин. Улар алоҳида психодиагностик тадқиқот натижаларини ёзиб олиш учун махсус шаклга эга бўлади.
Унда қатор методикалар мажмуи ҳам акс этиши мумкин. Текширув қоғозларини тўғри тўлдириш, қарорларини ёзиб бориш турли методикалар бўйича олинган натижаларни умумлаштириш, текширилаётган болаларни бир ёш гуруҳида таққослаш имконини беради. Тажриба давомида педагог-психолог бола фаолиятини иложи борича табиий шароитларга яқинлаштириши керак. Масалан, ўрта гуруҳ болалари учун шундай топшириқларни танлаш керакки, улар ўйин вазиятида бажарилсин. Катта боғча болалари ва бошланғич синф ўқувчилари учун бу топшириқлар ўқув фаолияти элементлари билан бирга қўшилиши мумкин.
Експериментал психологик тадқиқот бир неча босқичда ўтказилиши зарур. Бу боланинг янги шароитга яхши мослашишига, у билан ижобий алоқа ўрнатишга имкон беради. Биринчи босқичда тадқиқотчи бола билан алоқа ўрнатади, унинг қизиқиш ва эҳтиёжларини аниқлайди. Бола баъзи топшириқларни тадқиқотчи олдида бажаради. Иккинчи босқичда олинган маълумотларга аниқлик киритилади, бошқа методикаларда олинган натижалар билан ўзаро боғлиқлик аниқланади. Учинчи босқичда тажрибада олинган натижалар таҳлил қилинади, улар умумлаштирилиб, хулоса чиқарилади.
Тадқиқотчи олинган маълумотларни бир жойга тўплаб, синалувчи шахсининг характери, ақли, хотираси, ҳиссиёти, психик бузилишлар мавжудлиги йўқлиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Тадқиқотнинг сўнгги қисмидаги хулосалар шахсга психологик диагноз қўйиш, синалувчи психикасидаги ўзгаришларни олдиндан айтиб бериш, олинган маълумотлардан фойдаланиш имкониятлари билан боғлиқ равишда ҳамда педагог амалий фаолиятида тавсиялар бериш мақсадида қизиқарлидир. Шуни эсда тутиш зарурки, экспериментал вазият бола учун одатдагидан бошқача бўлади. Шунинг учун олинган натижалар ҳар доим ҳам ҳақиқий кўрсаткичларга мос тушмаслиги мумкин.
Експериментал тадқиқот характерига боғлиқ равишда ундан олинган натижалардан ўқув-тарбия жараёнида фойдаланиш мумкин.
Қуйидаги кузатишни келтирамиз:
Тарбиячи боғчада машғулотлар ўтказиш жараёнида 6 ёшли Гулнора (К.) исмли қизча хулқ-атворидаги бошқаларникидан фарқ қилувчи айрим хусусиятларни пайқаб қолади. Қиз машғулотларда тез-тез чалғиб кетади, кўпинча паришонхотир. Тарбиячи топшириғини бир зумда бажармайди. Бир топшириқни ташлаб, иккинчисига тез ўтиб кетади, ҳеч бир ишни охирига этказмайди. Ўқув топшириқлари бажарилмайдиган бошқа вақтларда у ўзгалардан фарқ қилмайди. Қизнинг диққат, тафаккур ҳиссий жараёнларини ўрганиш учун боғчада тадқиқот ўтказилди. Текширув натижалари қизнинг психик жараёнларида ҳеч қандай психик ўзгариш йўқлигини тасдиқлайди. Топшириқларни бажариш вақтида чарчаш, фаол диққат даражасининг пастлиги кузатилди. Лекин бу хусусиятлар синалувчи диққатини ишнинг бошқа шаклларига кўчириш билан осонликча бартараф этилган. Шундай қилиб, экспериментал психологик тадқиқот қизнинг психик тараққиёти нормада эканлигини, психик жараёнларнинг ўзгариб туриши эса баъзи омилларнинг таъсири оқибатида рўй беришини кўрсатди.
Тарбиячининг вазифаси – бу омилларни тўғри аниқлаш, кейинчалик бола билан индивидуал иш олиб бориб, кўрсатилган хусусиятларни йўқотишдан иборат. Юқоридаги мисолда ихтиёрий диққат даражасининг пастлиги, иш қобилиятининг сустлиги ўзининг объектив сабабларига эга. Қизнинг 3 ёшгача ривожланиш тарихидан маълум бўладики, у асфиксия (кислород этишмаслиги сабабли бўғилиш) билан туғилган, туғруқдан сўнг бош мияси яллиғланган. Узоқроқ давом этадиган иш фаолиятида бу нарса ўз таъсирини кўрсатиб, қиз тез чарчаб қолади. Тарбиячи бола билан индивидуал иш олиб борганда, албатта шуни ҳисобга олиши зарур.
Болаларни экспериментал-психологик ўрганиш натижаларидан ўқув машғулотлари вақтида психик жараёнларнинг ихтиёрийлигини ривожлантиришда ҳам фойдаланиш мумкин.
Психологик тадқиқот натижаларидан болалар билан индивидуал иш олиб боришдагина эмас, балки гуруҳий ўқув-тарбия тадбирларини ўтказишда ҳам фойдаланса бўлади. Бунда тарбиячи ўқув-тарбия жараёнида ҳар бир гуруҳ аъзосининг ролини тўғри аниқлаши мумкин. Шунга асосан таъсирнинг у ёки бу шаклидан фойдаланилади.
Психодиагностик тадқиқотлар тарбиячига гуруҳнинг, ҳар бир шахснинг у ёки бу психик функтсиялари ривожланиш принтсипларини ҳисобга олган ҳолда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш имконини беради.


Download 39,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish