5. Ўзбекистонда миллий валюта – сўмнинг муомалага киритилиши ва унинг барқарорлигини мустаҳкамлаш йўналишлари Миллий валюта – миллий ифтихор, давлат мустақиллиги-нинг рамзи, суверен давлатга хос белгидир. Бу республикага тегишли умумий бойлик ва мулкдир
«Бугунги энг муҳим вазифа – валютамизни бақувват, дунёда обрўли валютага айлантиришдир. У юксак қийматга ва катта кучга эга бўлиши лозим. Сўмнинг барқарорлигини таъминлаш ва қадрини ошириш – умуммиллий вазифа»
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995, 217-б.
Муомаладаги эски пул бирликларининг амал қилишини тўхтатиш босқичма-босқич амалга оширилди. Жумладан:
1992 йил намунасидаги 5000 ва 10000 рубль қийматдаги пул белгиларининг амал қилиши тўхтатилди;
СССР Давлат банкининг 1961-1992 йиллардаги 200, 500 ва 1000 рубль қийматидаги пулларининг барча кўринишдаги тўловлар сифатида қабул қилиниши тўхтатилди;
- республика бозорини истеъмол моллари билан тўлдириш;
- аҳолининг энг зарур талабларини қондирувчи миллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш
- истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
- замонавий истеъмол моллари ишлаб чиқарадиган янги корхоналарни жадал суръатларда ташкил этиш;
- кичик корхоналар фаолияти учун кенг майдон очиб бериш;
- аҳолининг турли мамлакатлардан келтирилган сифатли молларни сотиб олиш имкониятига эга бўлиши учун зарур шароитлар яратиш;
- импорт моллар таркибини такомиллаштириш;
- миллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш