4-мавзу: туризм соҳасидаги хизматлар ва маҳсулотлар маъруза машғулоти режаси туризм соҳасида жойлаштириш хизматлари маъруза машғулоти режаси



Download 366,72 Kb.
bet2/9
Sana19.07.2022
Hajmi366,72 Kb.
#824721
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4-мавзу

4.2. Туристик маҳсулотлар

Туристик маҳсулот туризм мақсадлари ва жараёнида туристнинг эҳтиёжларини қондириш учун етарли бўлган, барча туристик хизматлар, ишлар, товарлар ва таъминот воситалари ҳамда турпакетга киритилган бошқа туристик хизматлар мажмуидан иборат. Туристик маҳсулот (турпакет) хизматлар ҳаракатининг 24 соатдан ортиқ вақтига эга ва ёки тунаб қолиш (жойлаштириш) ва жойдан -жойга кўчиб ўтиш (юк ташиш) ни ўз ичига олади. Туристик маҳсулот барча кўрсатилган хизматлар ва барча ҳаражатларни ўз ичига олган умумий нарх бўйича таклиф этилади, унинг истеъмол хусусиятлари эса шартнома шартлари асосида амалга оширилади.


Турист туристик маҳсулотлар (туристик хизматлар, ишлар ва товарлар) истеъмолчисидир. Туристик маҳсулотлар-туристик асосий хизматлардан (бронлаштириш, трансферт, жойлаштириш, овқатлантириш, экскурсиялар), қўшимча хизматлар туристик-ишлардан (фото хизмати, суғурта, ахборот, молия, банк хизмати) ва туристик товарлардан (эсдалик совғалар, хилма-хил тур товарлари, истеъмол товарлари- парфюмерия, тамаки, спиртли ичимликлар, маиший техника, кийим-кечак) иборатдир.
Агар биз туристик хизматлар кўрсатиш жараёнини синчиклаб кузатадиган бўлсак, унда туризм ташкилотчилари (туроператорлар) айнан хизмат кўрсатиш билан эмас, балки улар туристларнинг эҳтиёжларига қараб, туристик маҳсулотни шакллантирадилар ва уларнинг турли комбинацияларини тузадилар, бунинг евазига улар фоиз кўринишида мукофот оладилар. Шундай қилиб, туризм ташкилотчилари туристлар ва хизмат кўрсатувчилар ўртасида воситачи вазифасини ўтайдилар.
«Туризм ташкилотчилари нима билан савдо қиладилар ва туристик йўлланма ёки ваучерни ҳарид қилган турист бевосита нимага эга бўлади?» д эга н савол туғилади. Агар ушбу жараён диққат билан ўрганилса, унда турист ушбу йўлланманинг ўрнатилган муддатида туристик хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Туристик йўлланма (ваучер) бу туристнинг ёки туристлар гуруҳининг тур таркибига кирувчи туристик хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва бундай хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига асосан: «Тур муайян йўналиш бўйича туристик хизматлар мажмуи (жой бандлаш, жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, рекреация, экскурсия хизматлари ва бошқа хизматлар) билан таъминланган аниқ муддатлардаги туристик саёҳат», деб белгиланган. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, турмаҳсулот бўйича туристик ҳаражатлар таркиби қуйидаги ҳолатда бўлади:





7.1-расм. Турмаҳсулотнинг туристик ҳаражатлар бўйича таркиби

Туристик ҳаражатлар таркибида кўрсатилганидек, турист саёҳат учун қиладиган умумий ҳаражатларининг ўртача 50 фоизи –тур (турпакет)ни сотиб олишга ишлатади, 30 фоизи – қўшимча туристик хизматлардан фойдаланишга сарфланади, 20 фоизи эса – товар (сотиб олиш: сувенир ва совғалар) ҳаражатларини ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, асосий хизматлар турист ҳаражатларининг асосини ташкил этсада, қўшимча хизматлар учун турист қолган бор пулининг аксарият қисмини сарфлар экан.


Туристларга номоддий хизматлардан ташқари моддий хизматлар ёки махсус маҳсулотлар тақдим этилиши мумкин, масалан, шаҳар режаси, метро ҳаритаси, сувенирлар, туристик жиҳозлар ва б.





7.2-расм. Туристик маҳсулотнинг таркибий тузилиши


Download 366,72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish