4 модул 3-мавзу: Ўлка тарихи ва туризмини ўрганишда музей экспонатлари ва ўлкашунослик тўгараклари режа



Download 411,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana12.07.2022
Hajmi411,21 Kb.
#781963
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
74567 4-MODUL 3-MAVZU (1)



4 МОДУЛ 3-МАВЗУ: ЎЛКА ТАРИХИ ВА ТУРИЗМИНИ 
ЎРГАНИШДА МУЗЕЙ ЭКСПОНАТЛАРИ ВА ЎЛКАШУНОСЛИК
ТЎГАРАКЛАРИ 
РЕЖА: 
 
1. Тарихий ўлкашунослик ва туризм фанини ўрганишда музейларнинг 
аҳамияти. Музей турлари. 
2. Ўзбекистон тарихи Давлат музейи ва уй музейлари. 
3. Мактаб музейлари. 
4. Ўлкашунослик тўгараклари. 
АДАБИЁТЛАР: 
 
1. Kаримов И. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.: 1998. 
2. Набиев А. Тарихий ўлкашунослик. Т.: 1996. 
3. Матюшин Г. Историческое краевидение. М.: 1987. 
4. Бобобеков Ҳ. ва бошқ. Ўзбекистон тарихи. Т.: 1994. 
5. Маҳмуд Саттор. Ўзбек удумлари. Т.: 1992. 
6.Махкамов С. Мактабда тарихий ўлкашуносликни ташкил этиш бўйича 
методик тавсиялар. Т.: Зиѐ газетаси. 1998. 
7. Ўлжаева Ш. Музейшунослик. Т.: 2002. 
1. Тарихий ўлкашунослик ва туризм фанини ўрганишда
музейларнинг аҳамияти. Музей турлари. 
1960–1990 йиллар музейшуносликни мустақил илмий фан сифатида 
тан олиш масаласи бўйича халқаро мунозаралар даври бўлиб, ушбу
йилларда музейшуносликка мустақил фан мақоми берилди.
Музейшунослик бўйича илмий ишлар майдонга келди. Музейшунослик
бўйича луғатлардан ўрин олган, турли мамлакатларда истеъмолда бўлган, 
халқаро миқѐсда энг фаол ишлатиладиган “объект”, “предмет”, 
“музейшунослик методи” каби муҳим тушунчаларга аниқлик киритадиган
махсус тил ишлаб чиқилди. Музейшунослик фанлараро аҳамиятга эга
бўлган, ривожланаѐтган, фаннинг мустақил соҳаси, ўқув фани сифатида
расмий эътироф этилди
1
. Музейшуносликни назарий фан сифатида тақдим
этилишида фаол иштирок этган хорижий музейшунослар жумласига
И.Бенет, И. Неуступний, А. Григорий, В. Хербст, И. Аве, К.Шрайнер, В. 
Глузинский ва бошқаларни киритиш мумкин. Республикамиз ҳудудида уч 
турдаги музейлар мавжуд бўлиб, 
биринчи
турдаги музейларга илмий–
тадқиқот ва маданий – маърифий ишларни олиб борадиган музейлар
киради.
Иккинчи
турдаги музейларга фақат бир соҳа бўйича илмий–
тадқиқот ишлар олиб борадиган, музей лабораторияларга эга бўлган
1
Эгамов А., Бакилова К., Нишонова Н. Музейлар замонавий Ўзбекистон маданияти тизимида. Т.: 2007. -
59 б. 


махсус музейлар (масалан, Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги
бактериология ва минералогия музейи) киради ва ниҳоят,
учинчи
турдаги музейларга фақат ўқув туридаги музейлар киради. Бу
музейларнинг асосий мақсади ўқув жараѐнини замон талаблари
даражасида яхшилашдан иборатдир. Музей турлари кўп жиҳатдан унда
сақланаѐтган коллеция фондларининг тавсифига улар фаолиятининг
йўналишига боғлиқ. Шунингдек турли фан соҳаларига тегишли бўлган 
музейлар ҳам бор. Бу музейлар орасида кўпроқ маълум бўлганлари ѐки
фақат тегишли соҳа мутахассисликларига оид тармоқларни акс
эттирувчи музейлардир. Масалан, Ўзбекистон тарихи Давлат музейи,
Тасвирий санъат музейи, Алишер Навоий номли адабиѐт музейи, 
Туркистон ҳарбий округи музейи, Табиатшунослик музейларини айтиш
мумкин. Аммо, археология, этнография, ҳарбий- тарихий, мемориал
регионал, санъатшунослик, техника музейларини кўпроқ ўша соҳа
мутахассисларига мослиги билан чекланиб қолган. Ўқувчиларни уларни 
ўрганишга қизиқтириш давр талабидир.
Ҳулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, музей материаллари асосида 
ўлкамиз энг қадимги даврига оид ноѐб, ѐдгорликларни, қадимги ва ўрта
асрларга оид ашѐвий материалларни кейинги вақтларда, айниқса,
мустақиллик йилларида юда эришилган ютуқлар ва улкан бунѐдкорлик
ишларини ўзида акс эттирувчи экспонатларни музейларда, шунингдек
махсус кўргазмаларда намойиш қилиб бориш кенг жамоатчиликни, шу
жумладан, ўқувчи ва талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш 
ишига хизмат қилади.
Музейларимизнинг кўпчилигини тарихий ва
маданий ѐдгорликларни тадқиқ ва тарғиб қиладиган қутлуғ масканларга,
буюк алломаларимиз - оқил ва фозил кишилар асарлари, нодир 
қўлѐзмаларининг ҳамда халқ усталари ясаган буюмларнинг хазиналарига
айланган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда маданият ва спорт ишлари Вазирлиги
тасарруфидаги 82 та музей мавжуд бўлиб, шулардан 39 таси тарих,
ўлкашуносик, туризм ихтисослигидаги музейлардир. Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар Академияси тасарруфида эса учта музей бўлиб, 
Ўзбекистон тарихи Давлат музейи, Темурийлар тарихи Давлат музейи, 
Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейлари 
шулар жумласидандир. 
Сўнгги йилларда мамлакатимиздаги бир қатор қадимий шаҳарларнинг 
юбилей - тантаналари ўтказилди. ЮНЕСКО қарори билан Хива, Бухоро ва 
Термизнинг 2500 йиллиги, Шаҳрисабз, Қаршининг 2700 йилликларининг
ўтказилиши ушбу шаҳарлардаги тарихий обидаларни тиклаш, таъмир
қилиш қилинишига, шунингдек, улардаги музейлар ишини тубдан 
яхшиланишига, коллекцияларни янги археологик топилмалар билан
тўлдирилишига имкон берди. Улардан бири

Download 411,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish