5. 4а-шакл урганч давлат университети м а ъ л у м о т н о м а



Download 50,43 Kb.
bet1/3
Sana12.06.2022
Hajmi50,43 Kb.
#659075
  1   2   3
Bog'liq
5.4а-шакл АИТОВА


5.4а-шакл
УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Аитова Шахло Камиловнага 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси , техника фанлари ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини бериш ҳақида


Аттестация иши тартиб рақами_______________




I. ТАҚДИМНОМА
Аитова Шахло Камиловна Урганч Давлат унивeрситeти Кимёвий технологиялар факультeти Кeнгаши томонидан 2021 йил 27 апрелдан танлов асосида сайланди (27.04.2021 йилдаги 7-сонли баённома) ҳамда Урганч Давлат унивeрситeтининг буйруғи билан 2021 йил 27 апрелдан Кимёвий технологиялар кафедраси доценти лавозимига тасдиқланди (2021 йил 26 апрелдаги №111-Ш §2 сонли буйруқ), 2021 йил Урганч Давлат университети Кимёвий технологиялар кафедраси мудири лавозимига ўтказилди ( 2021 йил 30 ноябрдаги №290-Ш§1, буйруқ).
Тақдимнома 2022 йил 8 июнда кўриб чиқилганда, Урганч давлат унивeрситeтининг 66 кишидан иборат Кeнгашининг 64 нафар аъзоларидан 63 киши “ёқлаб” овоз беришди, 1 нафар “қарши” ва яроқсиз бюллетенлар йўқлиги аниқланди (2020 йил 8 июндаги 11-сонли Keнгаш мажлисининг баённомаси).


II. АСОСИЙ МАЪЛУМОТЛАР
1. Аитова Шахло Камиловна 1985 йил 14 апрелда туғилган, миллати ўзбек.
2. 2015 йилда Урганч давлат университетини қурилиш материаллари кимёвий технологияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
3. 2015 йилда Урганч давлат университети Кимёвий технологиялар кафедрасига ўқитувчиси бўлиб ишга қабул қилинди (Буйруқ № 83-Ш §2 02.09.2015 й).
2019 йилда Урганч давлат университети Кимёвий технологиялар кафедрасига катта ўқитувчиси бўлиб ишга қабул қилинди (Буйруқ № 120-Ш §2 25.12.2019 й).
2020 йилдан буён техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
2020 йил 11 сентябрда 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари) ихтисослиги бўйича «Мaҳaллий хом aшѐлaр вa сaноaт чиқиндилaри aсосидa рaқобaтбaрдош ўрaмa мaтериaллaр олиш технологияси» мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси дипломи Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация Комиссияси томонидан 2020 йил 30 октябрда 287/1-сонли баённомаси билан тасдиқланган.
4. 2021 йилда Урганч давлат университети Кимёвий технологиялар кафедрасига доцент лавозимига 5 йил муддатга сайланди (Буйруқ № 111-Ш §2 25.04.2021 й).
2021 йил Урганч Давлат университети Кимёвий технологиялар кафедраси мудири лавозимига 5 йил муддатга сайланди (Буйруқ №290-Ш §1, 30.11.2021 й)
5. Умумий иш стажи – 18 йил, илмий-педагогик иш стажи - 7 йил
6. Аитова Шахло Камиловна бакалавриат ва магистратура йўналиши талабаларига кейинги уч йил давомида: қуйидаги дарс машғулотларини олиб борди (Маълумотномалар илова қилинади, 1-илова).
2018-2019 ўқув йилида:

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 2 курс бакалавриат талабалари учун “Илмий изланиш асослари ” фанидан маъруза (18 соат ҳажмида) машғулотлар;




  • 5320500-Биотехнология (тармоқлар бўйича) таълим йўналишлари 2 курс бакалавриат талабалари учун “Илмий изланиш асослари ” фанидан маъруза (18 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология мутахассислиги 2 курс бакалавр учун “Кимёвий ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнлари ва аппаратлари” фанидан маъруза (36 соат ҳажмида), лаборатория (18 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320500-Биотехнология (тармоқлар бўйича) бакалавр таълим йўналиши 3 курс бакалавриат талабаларига “Микробиологик ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмалари” фанидан амалий (54*2-108 соат ҳажмида), лаборатория (18*4-72 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс бакалавриат талабалари учун “Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанидан амалий (36*2-72 соат ҳажмида), лаборатория (36*3-108 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс бакалавриат талабалари учун “Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанидан амалий лаборатория (54*2-108 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5321000-Озиқ-овқат технологияси таълим йўналишлари 3 курс бакалавриат талабалари учун “Озиқ овқат инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанидан амалий (3*18-54 соат ҳажмида)

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс бакалавриат талабалари учун “Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанидан курс лойиҳа ( 15*3= 45 соат ҳажмида)

  • 4 нафар талабанинг битирув малакавий ишига (120 соат) раҳбарлик қилди.

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс бакалавриат талабаларига Малакавий амалиёти (72 соат),

2020-2021 ўқув йилида

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс сиртқи бакалавриат талабалари учун “Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанидан амалий (12 соат ҳажмида), лаборатория (8*2=16 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320500-Биотехнология (тармоқлар бўйича) таълим йўналишлари 3 курс бакалавриат талабалари учун “Озиқ овқат инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанидан маъруза (36*2-72 соат ҳажмида), амалий (18*3-54 соат ҳажмида), лаборатория (18*3-54 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс рус бакалавриат талабалари учун “Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанидан амалий (54 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс рус бакалавриат талабалари учун “Умумий кимёвий технология” фанидан лаборатория (36 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс бакалавриат талабалари учун “Кимёвий инжинирингда иссиқлик жараёнлари ва қурилмалари” фанидан маъруза (14 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс бакалавриат талабалари учун “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари” фанидан маъруза (42 соат ҳажмида), амалий (28 соат ҳажмида), лаборатория (14 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс бакалавриат талабалари учун “Силикат материаллари ишлаб чиқаришда ускуна ва жиҳоз” фанидан лаборатория (18 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5321600 - “Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари таълим йўналишлари 4 курс бакалавриат талабалари учун “Енгил саноатда кимёвий технологиялар” фанидан лаборатория (42*2-84 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс бакалавриат талабалари учун “Тўқимачилик маҳсулотлари кимёвий технологияси” фанидан маъруза (42 соат ҳажмида), лаборатория (28 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс бакалавриат талабалари учун “Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанидан курс лойиҳа ( 8*3= 24 соат ҳажмида)

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс бакалавриат талабалари учун “Силикат материаллари ишлаб чиқаришда ускуна ва жиҳоз” фанидан курс лойиҳа ( 10*3= 30 соат ҳажмида)

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 2 курс бакалавриат сиртқи талабаларига Малакавий амалиёти (72 соат),

  • Илмий -тадкикот иши магистрлик диссертациясини тайёрлашга (50 соат)

  • Магистратура илмий педагогик ишга (50 соат)

2021-2022 ўқув йили кузги семестрида

  • 70710101 - “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси таълим йўналишлари 1 курс магистр учун “Кимёвий технологиянинг назарий асослари” фанидан маъруза (14 соат ҳажмида), амалий (16 соат ҳажмида), лаборатория (16 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5А320401 - “ Ноорганик моддалар кимёвий технология таълим йўналишлари 2 курс магистр учун “Калийли тузлар ишлаб чиқариш назарияси ва технологик ҳисоблари” фанидан амалий (30 соат ҳажмида), лаборатория (30 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс сиртқи бакалавриат талабалари учун “Умумий кимёвий технология” фанидан маъруза ( 16 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс рус бакалавриат талабалари учун “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” фанидан маъруза (36 соат ҳажмида), амалий (18*2-36 соат ҳажмида), машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс сиртқи бакалавриат талабалари учун “Органик чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси технология” фанидан амалий (6*2-12 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 3 курс сиртқи бакалавриат талабалари учун “Органик синтез асослари” фанидан амалий (12 соат ҳажмида), амалий (16 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс рус бакалавриат талабалари учун “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси” фанидан амалий (14 соат ҳажмида), машғулотлар;

  • 70710101 - “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси таълим йўналишлари 1 курс магистр учун “Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш назарияси ва технологик ҳисоблари” фанидан маъруза (14 соат ҳажмида), амалий (30 соат ҳажмида), лаборатория (16 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 2 курс сиртқи бакалавриат талабалари учун “Минералогия, кристаллография ва кристаллокимё асослари” фанидан амалий (10*2-20 соат ҳажмида), лаборатория (4*2-8 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс сиртқи бакалавриат талабалари учун “Саноат экологияси” фанидан лаборатория (6*2-12 соат ҳажмида) машғулотлар;

  • 70710101 - “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси таълим йўналишлари 1 курс магистр учун “Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш назарияси ва технологик ҳисоблари” фанидан курс иши ( 9*2= 18 соат ҳажмида)

  • 70710101 - “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси таълим йўналишлари 1 курс магистр учун “Боғланган азот ишлаб чиқариш назарияси ва технологик ҳисоблари” фанидан курс иши ( 6*2= 18 соат ҳажмида)

  • 5320400 - “Кимёвий технология таълим йўналишлари 4 курс бакалавриат сиртқи талабаларига Малакавий амалиёти (216 соат),

  • Илмий -тадкикот иши магистрлик диссертациясини тайёрлашга (50 соат)

- Магистратура илмий педагогик ишга (50 соат) раҳбарлик қилди. Аитова Шахло Камиловна ўзининг илмий-педагогик фаолияти давомида, асосан, “Илмий изланиш асослари”, “Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш назарияси ва технологик ҳисоблари”, “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси”, “Калийли тузлар ишлаб чиқариш назарияси ва технологик ҳисоблари”, “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари”, “Кимёвий инжинирингда иссиқлик жараёнлари ва қурилмалари”, “Умумий кимёвий технология”, “Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанлари бўйича юқори илмий-назарий ва услубий даражада маърузалар ўқиб, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб бормоқда. У ўқитаётган барча фанлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талаблари асосида ўқув-услубий мажмуаларни яратган. Яратилган мажмуалар маъруза ва семинар машғулотларини ўтказиш учун услубий манба бўла олишини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ш.К.Аитова айни пайтда кафедра доценти сифатида фаолият олиб бориб, ўқув, ўқув-услубий, илмий ишларни такомиллаштиришда улкан ҳисса қўшиб келмоқда. У ўзи ўқитадиган фанларда турли хил замонавий ўқитиш усулларидан, замонавий педагогик (“Ақлий ҳужум”, “Эркин хат”, “Венн диаграммаси”, “Қандай?”, “Кластер”, “БББ”, “Инсерт”, “Тушунчалар таҳлили”, “Блиц-сўров”, “Балиқ скелети”) ва ахборот-коммуникация технологияларидан, HyperChem ва СhemBio3D Ultra 11.0 программалари дастурларидан ҳамда мультимедия таълим ресурсларидан унумли фойдаланиб, маърузалар учун тайёрланган презентацияларни электрон доска орқали намойиш қилиб, олиб боради. У ўқитаётган “Илмий изланиш асослари”, “Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш назарияси ва технологик ҳисоблари”, “Ноорганик моддалар кимёвий технологияси”, “Калийли тузлар ишлаб чиқариш назарияси ва технологик ҳисоблари”, “Кимёвий ишлаб чиқариш энерготехнологиялари”, “Кимёвий инжинирингда иссиқлик жараёнлари ва қурилмалари”, “Умумий кимёвий технология”, “Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари” фанларига оид тарқатма материаллар дарс самарадорлигини оширишга катта хизмат қилиб келмоқда. Талабалар билим даражасини аниқлашда рейтинг синови асосида баҳолашни ва компьютерлашган тест синовини ўқув жараёнида қўллаб келмоқда.
Ш.К.Аитова замонавий ўқитиш усулларидан, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда мультимедия таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда машғулотлар, очиқ дарслар ва мастер класс машғулотларини мунтазам равишда ўтказиб келмоқда (Маълумотномалар илова қилинади, 2-илова).
Ш.К.Аитова илмий педагогик фаолияти давомида кўпгина ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва сертификатлар билан тақдирланган.
Вилоят миқёсида ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишларида, маънавий-маърифий тадбирларда, семинар-тренингларда ҳамда университетда ўтказиб келинаётган маънавий–маърифий тадбирларда ва кўплаб жамоат ишларида доимо фаол иштирок этиб келган ва муносиб тафқдирланган:
-Ўзбекистон хотин қизлар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та инновацион лойиҳаси” I Республика танловида ўз инновацион лойиҳаси билан ғолиб бўлиб диплом билан тақдирланган;
-Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Урганч Давлат Университети томомнидан Академик гурухларда психопрофлактик чора-тадбирларни ташкил этиш мавзусидаги гуруҳ раҳбарлари учун ташкил этилган ўқув-семинарида фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланган;
-2019 йил Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -Ўзбекистон Либерал-Демакратик партияси хоразм вилоят кенгаши томомнидан Мамлакатимиздаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжихатликни мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги машаққатли ва масъулиятли хизматлари учун ташаккурнома билантақдирланган. (ташаккурнома, диплом ва сертификатлар нусхалари илова қилинади, 3-илова).
Аитова Шахло Камиловна маънавий-маърифий тадбирларда, ўқув-тарбиявий ишларда фаол қатнашиб кeлмоқда. У 2015-2021 йилларда гуруҳ мураббийи бўлиб, унинг раҳбарлигида 3 та гуруҳ бакалавр талабалари университетни муваффақиятли тугатишган ва ҳозирги кунда вилоятимизнинг турли соҳаларида, шулардан 3 нафари Урганч давлат университетида ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатиб келишмоқдалар.
Ш.К.Аитова 2015-2017 йилларда 5321000-Озиқ-овқат технологияси бакалавр таълим йўналиши 151-ООТ гуруҳи талабаларига, 2017-2021 йилларда 5320400 – Кимёвий технология бакалавр таълим йўналиши 173-ХТФ гуруҳи талабаларига раҳбарлик қилиб келган. Улар билан мулоқат соатларини, маънавият куни тадбирларини режа асосида олиб борган, талабаларнинг бўш вақтларидаги қизиқишлари, талабалар турар жойида ва ижарада турадиган талабаларнинг шароитлари билан танишиб борган. (баённомалар илова қилинади, 4-илова).
Ундан ташқари, университет ва факультетда ўтказилган маънавий–маърифий тадбирлар, “Талабалар турар жойи”даги кафедра кунларида мунтазам иштирок қилиб келмоқда (баённомалар ва маълумотномалар илова қилинади, 5-илова).
Ш.К.Аитова иқтидорли талабаларнинг олиб бораётган илмий ишларига ҳам раҳбарлик қилиб келади. Талабалар билан ҳаммуаллифликда “Устоз-шогирд” тизими асосида Халкаро, Республика ва унивeрситeт конференциялари тўпламлари ва журналларда 8 дан ортиқ тезис ва илмий мақолалар чоп этган (сертификатлари илова қилинади, 6-илова).
6. Аитова Шахло Камиловна университетда юқори малакали кадрларни тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Унинг бeвосита илмий раҳбарлигида 5А 320401 – Ноорганик моддалар кимёвий технологияси магистратура мутахассислиги магистри Р.М. Жаббиев (2021 й.) « Минерал хомашёлар ва ёғ-мой саноати чикиндилари асосида қурилишбоп композицион материаллар олиш технологияси» мавзусида магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган.
5А 320401 – Ноорганик моддалар кимёвий технологияси мутахассислиги магистри М.Х. Юлдашев (2022й.) «Маҳаллий бентонитлар асосида ўрама изоляцион материаллар олиш технологияси» мавзусида ва

О.Жумабаева «Тубенбулоқ кони Вермикулитидан иссиқликдан ҳимояловчи қопламалар олиш технологияси» мавзусидаги магистрлик диссертация ишига раҳбарлик қилмоқда. Педагогик фаолияти даврида жами 7 нафар дан ортиқ талабанинг бакалавриат талабаларининг битирув малакавий ишларига илмий раҳбарлик қилган. (буйруқ нусхалари илова қилинади, 7-илова).


Ш.К.Аитова Урганч Давлат университетида 2021 йил 4 ноябрда таянч доктарантурага кириш имтихонларини қабул қилиш комиссияси таркибида бўлган (таянч доктарантурага кириш имтихонларини қабул қилиш комиссияси таркибидан кўчирмалар илова қилинади, 8-илова).
Ш.К.Аитова доимий равишда ўзининг фан борасида илмий-пeдагогик малакасини бойитиб, раҳбарлик хусусиятларини ошириш бўйича мунтазам иш олиб боради.
Ш.К.Аитова 2022 йил 1 февралдан - 28 февралгачагача Тошкент кимё технология институти ҳузуридаги ПКҚТ ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказида Ноорганик моддалар технологияси йўналиши бўйича малакасини оширди ва аттестациядан муваффақиятли ўтди (сертификат илова қилинади, 9-илова).
Аитова Шахло Камиловна ўз иш фаолияти давомида ўқув, ўқув-услубий, илмий ишларни янада такомиллаштиришга муносиб ҳиссасини қўшди. У томонидан услубий қўлланма, ишланма, маъруза матни, илмий мақола, курс ишлари, ишчи ўқув дастур, ўқув-услубий мажмуалар, тестлар мажмуасига, Ziyo Net сайтига реферат ҳамда ўтказилган очиқ дарсларга тақризлар берилган (тақризлар илова қилинади, 10-илова).
Ш.К.Аитованинг ҳаммуаллифликда чоп қилинган «Технологик ва физик кимёвий назорати» ва «Илмий изланиш асослари» фанларидан лаборатория ва амалий машғулотлари услубий қўлланма сифатида ишлатиб келишмоқда. Ушбу адабиётлардан УрДУ ахборот-рeсурс марказининг “Ўқув адабиётлари фонди”га топширилган. У ўзи ўқитаётган фанлар бўйича ўқув дастурида кўрсатилган асосий ва қўшимча адабиётларни, шунингдек хорижий адабиётларнинг электрон вариантларини ҳам ахборот-ресурс марказига топширган (маълумотномалар илова қилинади, 11-илова).
Аитова Шахло Камиловна илмий-педагогик ишларидан ташқари илмий-тадқиқот лойиҳаларини бажаришда ҳам актив иштирок қилган.
Ш.К.Аитова «Физик, кимёвий ва технологик параметрлари такомиллаштирилган ўрама изоляцион материаллар олиш технологиясини амалиётга жорий этиш» мавзусидаги ИОТ-2014-7-20 рақамли давлат гранти лойиҳаси бўйича бажариладиган иш ҳажмини амалга ошириш учун 2014 йил 02 январдан 2014 йил 31 декабргача катта илмий ходим ва «Қуйи Амударё региони хом-ашёлари асосида импорт ўрнини босувчи керамик кислотабардош маҳсулотлар олиш технологияси» мавзусидаги ИТД-12-54 рақамли давлат гранти лойиҳаси бўйича бажариладиган иш ҳажмини амалга ошириш учун 2014 йил 01 майдан 2014 йил 31 декабргача вақтинчалик кичик илмий ходим лавозимларида жамоатчилик асосида иш олиб борган. (буйруқдан кўчирма илова қилинади, 12-илова).
Ш.К.Аитова мактаб, лицей битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширган. Олий таълим битирувчиларининг ишга жойлашишларига кўмаклашиш ишларини ҳам амалга ошириб, ўзига беркитилган битирувчи талабаларга ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериб келмоқда (далолатномалар илова қилинади, 16-илова).
Ш.К.Аитова “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” Хоразм вилояти худудий ярмаркасида ўзининг иновацион ишланмалари билан фаол иштирок этган (маълумотнома илова қилинади, 13-илова).

Download 50,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish