5-маъруза. Мавзу: Майда элементлардан қилинадиган деворлар


– расм. Балконларнинг кўриниши



Download 1,78 Mb.
bet2/3
Sana29.11.2022
Hajmi1,78 Mb.
#874306
1   2   3
7.5 – расм. Балконларнинг кўриниши:



Балкон юк кўтарувчи конструкция, пол ва тўсиқдан ташкил топади. Балконнинг юк кўтарувчи қисмини ҳозирги пайтда асосан ташқи деворга бир томони билан қистириб маҳкамланадиган йиғма темирбетон плиталардан қилинмоқда. Балкон плитасининг деворга қистирилган қисмини деворга ўрнатилган пўлат анкерларга пайвандланади.


Балкон плиталарини ташқи деворнинг қалинлиги етарлича катта бўлган ҳолларда унга қистириб маҳкамласа бўлади. Деворнинг қалинлиги 25-30 см дан ошмаса, балкон плиталарини алоҳида устунларга ўрнатган маъқул (7.5-расм, б).
Балкон плиталарини ёмғир сувлари таъсиридан ҳимоя қилиш учун устидан гидроизоляция қатлами ёпиштириш керак. Унинг устидан цементқум қоришмасидан текисловчи қатлам қилинади, у гидроизоляция қатламини бузилишдан ҳимоя қилиш билан бирга балкон учун пол вазифасини ҳам ўташи мумкин.
7.6-расмда ғишт деворга ўрнатилган балкон конструкцияси кўрсатилган.

7.6-расм. Ғишт деворга ўрнатилган балкон конструкцияси:





    1. -балкон плитаси; 2 -ораёпма плитаси; 3 -перемичкадан чиққан пўлат анкер; 4 - балкон эшигининг кесакиси; 5 - бетон поғона; 6 - балкон поли; 7 - битум билан ёпиштирилган икки қатлам рубероид; 8 - тўсиқ устунини маҳкамлаш учун балкон плитасига ўрнатилган пўлат элемент; 9 - сув оқизгич; 10 - тўсиқ панжаранинг устуни; 11 - балкон плитасидаги анкерга маҳкамланадиган пўлат уголок.

Балкон плитаси темирбетон перемичкадан чиқарилган вертикал пўлат анкерга плита конструкциясига ўрнатилган пўлат уголокни пайвандлаш ёрдамида маҳкамланган. Балкон тўсиғи пўлатдан ясалган панжара кўринишида бўлиши мумкин. Тўсиқ конструкциясига меъморий сифатлариии яхшилаш мақсадида ҳозирги пайтда енгил металл панжара ва унга экран кўринишида бўялган асбестоцемент ва пластмасса листларни маҳкамлаш усулидан фойдаланиш кенг йулга қўйилди. Яхлит экран кўринишидаги балкон тўсиқлари бинодаги хоналарни шамол таъсиридан ҳимоялайди, кўп қаватли биноларда балкондан фойдаланадиган одамдаги баландликдан қўр-қиш ҳиссиётига барҳам беради.


Лоджия (ложа) нинг балкондан фарқи шундаки, унинг уч томони девор билан тўсилган фақат бир томони очиқ, 1 м баландликда балконникига ўхшаш тўсиқ бўлади (11.7-расм).
Лоджияларнинг конструктив ечими уч хил бўлиши мумкин (7.8-расм):
1) бино габаритига тўлиқ кириб турувчи; 2) бино габаритига қисман кириб турувчи; 3) бино габаритидан ташқарида жойлашган.


7.7-расм. Лоджиянинг кўриниши




7.8-расм. Лоджияларнинг турлари:


а- бино габарити ичида жойлашган лоджия; б- қисман бино габаритида ва


қисман бино габаритидан ташқарида жойлашган лоджия; в- бино
габаритидан ташқарида жойлашган лоджия; 1- осма ён девор; 2- тўсиқ.

Бино габаритига кириб турувчи лоджияларнинг ён томондаги деворлари одатда юк кўтарувчи бўлади. Лоджия ёпмасидан тушадиган юкларни девор қабул қилади ва пойдеворга узатади. Иккинчи турдаги лоджиянинг бино габаритига кириб турувчи қисмининг ён девори юк кўтарувчи бўлиши, бино габаритидан чиқиб турувчи қисминики эса юк кўтарувчи ёки осма девор бўлиши мумкин. Бино габаритидан ташқарида жойлашган лоджиянинг ён деворлари бинонинг конструктив схемаси кўндаланг юк кўтарувчи деворли бўлса, юк кўтарувчи ёки бўйлама юк кўтарувчи деворли конструктив схема қўлланилган ҳолларда осма девор бўлиши мумкин.


Лоджиялар хоналарни ёзда ортикча қизиб кетишдан сақлайди. Шунинг учун Ўзбекистон иқлими шароитида турар-жой биноларини лойиҳалашда лоджияларни кенг қўллаш тавсия этилади.
Эркер деб хонанинг бино фасадини ташкил қилувчи асосий девордан ташқарида жойлашган девор билан ўралган қисмига айтилади (7.9-расм).


7.9-расм. Эркерларнинг умумий куриниши: a - иккинчи қаватдан бошланган тўртбурчак эркер; б - биринчи қаватдан бошланган трапециясимон эркер; в - учбурчак шаклдаги эркер.


Эркерда бир нечта дераза ўрнатилиши мумкин. Шунинг учун бинонинг жойдаги ҳолатини ўзгартирмасдан деразанинг ориентацнясини ўзгартиришга имкон беради. Эркерларни одатда иккинчи қаватдан бошлаб қилинади, лекин биринчи қаватдан бошланиши ҳам мумкин. Қаватлар сони чекланмайди. Биринчи қаватдан бошланган эркерларнинг ташқи девори бевосита пойдеворга ўрнатилади.


Эркерлар тўртбурчак, трапециясимон, учбурчак ва ярим айлана шаклида бўлиши мумкин. Улар бинонинг ташқи композициясини бойитади, хонанинг майдонини кўпайтиради, хонага кўпрок қуёш нурлари тушишига имкон яратади.
Эркерларнинг юк кўтарувчи конструкцияси консол кўринишдаги темирбетон плитадан иборат. Унга эркернинг ташқи девори таянади. Шунинг учун ташқи девор конструкцияси мумкин қадар енгил материаллардан қи лингани маъқул. Эркерларнинг остки ва устки ёпмаларида иссиқлик изоляцияси ва пароизоляция қатламлари бўлиши керак. Ораёпмаларда эса одатда товуш изоляцияси қатлами қилинади.

Такрорлаш учун саволлар:


1.Статик схемаси бўйича деворлар нечта турга бўлинади?


2.Конструктив ечими бўйича деворлар нечта турга бўлинади?
3.Енгиллаштирилган ғишт девордан кутиладиган асосий самара нимада намоён бўлади?
4.Ғиштнинг ўзидан бажариладиган перемичкаларнинг қандай турлари мавжуд?
5.Майда элементлардан барпо этиладиган деворларнинг меъморий-
конструктив элементларига нималар киради?
6.Балкон билан лоджиянинг фарқи нимадан иборат?
7.Эркер қандай самара беради?

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish