5-Мавзу. IX-XII асрларда ўзбек давлатчилиги. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси Режа


XI аср ўрталарига келиб Қорахонийлар ҳокимияти 2 га бўлиниб кетди



Download 55,65 Kb.
bet4/11
Sana21.02.2022
Hajmi55,65 Kb.
#57940
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу

XI аср ўрталарига келиб Қорахонийлар ҳокимияти 2 га бўлиниб кетди:
􀂾 Маркази Самарқанд бўлган, Мовароуннаҳрнинг катта ҳудудларини ўзида жам этган Ғарбий хонлик.
􀂾 Марказий боласоғун бўлган Талас, Исфижоб, Шош (Тошкент), Шарқий Фарғона, Еттисув ва Қошғар ерларини таркибига олган Шарқий хонлик
Елоқхонлар – маҳаллий ҳукмдорлар
􀂾 Улуғ хожиб
􀂾 Мунший
􀂾 Битикчи
􀂾 Қушчи
􀂾 Ошчи
􀂾 Оғичи
􀂾 Бирук
􀂾 Тавочи
Ҳоқон Қорахонийларнинг давлат бошқарув тизими
Бош вазир девони
􀂾 Девони мустовфий
􀂾 Девони мушриф
􀂾 Девони барид
􀂾 Девони амид
􀂾 Девони ушрот
􀂾 Девони вақф
􀂾 Волей-бек
Қорахонийлар давлатининг бошқарув тизими маҳаллий ҳудудий бошқариш тартибига асосланган. Хонлик ҳудудлари ниҳоятда бепоён бўлганлигидан, ҳар бир йирик ҳудуд ёки вилоят елоқхонлар (маҳаллий ҳукмдорлар) томонидан нисбатан мустақил тарзда идора қилинган (Масалан, Самарқанд, Бухоро, Еттисув в.б.). Елоқхонлар тегишли миқдордаги йиллик хирож ёки тўловларни марказий хокимият ҳукмдори - Тамғачхонга юбориб, амалда ўз мулкларини мустақил бошқарганлар. Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмронлиги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазиятда, турли сулолавий урушлар, зиддиятли жараёнлар гирдобида кечган. Айниқса хонликнинг муҳим ҳаётий марказлари ҳисобланган Самарқанд, Бухоро, Балх ва Термиз каби жойларни қўлга киритиш учун салжуқийлар, қорахитойлар билан кўп бор уруш ҳаракатлари олиб борилган.
Хусусан, салжуқийларнинг сўнги подшоҳи Султон Санжар (1118-1157) Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмдори Арслонхон (1102-1130)нинг заифлашиб қолганлигидан ва маҳаллий руҳонийлар фитнасидан фойдаланиб, Самарқанд ва унинг атрофларини босиб олади. Шундан сўнг Қорахонийлар сулоласига мансуб маҳаллий хонлар амалда Султон Санжарга тобе бўлиб қоладилар. Бироқ кўп ўтмай бу ҳудудлар янгидан шарқдан бостириб келган Қорахитойлар таъсирига тушиб қолади.Фақат 1211 йилга келиб, яъни сўнгги Ҳоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммад (1200-1220) даврида Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги расмий бошқаруви бутунлай барҳам топади. Қорахонийлар даврида Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бир қатор муҳим ўзгаришлар юз беради.
Биринчидан, Қорахонийлар ўлкани забт этгач, бу ерда кўп асрлардан буён ҳукм суриб келган ерга эгалик қилишнинг муҳим шакли – деҳқон мулкчилигини тугатиб, бу мулкларни давлат тасарруфига оладилар. Бу мулклар ўз навбатида қорахонийларга тобе бўлган содиқ амалдорлар, ҳарбий лашкарбошилар, давлат хизматчилари ёки уларга ён босган юқори руҳонийлар, дин пешволарига мулк қилиб берилади. “Деҳқон” тушунчаси шундан бошлаб амалда ерни ишловчи, унда меҳнат қилиб кун кечирувчи ижтимоий тоифа мақомига кўчди.
Иккинчидан, Қорахонийлар даврига келиб ер-мулкка эгалик қилишнинг “иқтоъ” ва иқтодорлик муносабатлари янада чуқур илдиз отади. Иқтодорлар ўз тасарруфидаги ҳудудларда яшовчи аҳолидан олинадиган солиқлар эвазига катта даромадлар олганлар. Учинчидан, Ўрта Осиё ҳудудларининг Қорахонийлар давлати таркибига ўтиши ерли аҳоли этник таркибида ҳам муҳим ўзгаришларни вужудга келтиради. Қорахонийлар ҳокимиятининг бу ҳудудга ёйилиши айни замонда шарқий ҳудудлардан туркий қавмлар, элатларнинг бу ерларга келиб, ўрнашиб, ўтроқлашувига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу эса, шубҳасиз, ўзбек халқининг этник шаклланиш жараёнига таъсир этади. Айни чоғда туркий тилнинг истеъмол доираси тўхтовсиз кенгайиб борди. Шу билан бирга бу тилнинг маҳаллий халқ, элатларнинг адабий тили сифатидаги мавқеи ва мақоми ҳам таркиб топиб борди. Гўзал ва нафис қадимги туркий, яъни эски ўзбек адабиётининг юксак бадиий намуналари ҳисобланган Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакийларнинг бетакрор ижодиёти бунга ёрқин далил бўла олади.
961 йилда Сомоний ҳукмдор Абдул Малик вафотидан сўнг давлатнинг заифлашганлигидан фойдаланиб, Ғазна мулкини асли туркий қавмга мансуб бўлган салоҳиятли лашкарбоши Алптегин қўлга киритади ва бу ҳудудда янги давлатга - Ғазнавийлар давлатига асос солади. Бироқ Ғазнавийлар давлатининг юксак мақомининг қарор топиши ва кенг эътирофи Сабуктегин номи билан боғлиқдир.Сомонийлар даврида етук ҳарбий лашкарбоши даражасига эришган Сабуктегин 977 йилда Сомонийлар давлати ичида давом этаётган ўзаро низолардан фойдаланиб, Қобул дарёси ҳавзасига қарашли ерларни ҳам Ғазна вилоятига қўшиб, мустақил давлат тузишга муваффақ бўлади. У тез орада Хуросонга эгалик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритади. Шу тариқа, Қорахонийлар Сомонийлар ҳукмронлигини қулатиб, Мовароуннаҳрни эгаллагунларига қадар Амударёнинг жанубида Сабуктегин ва унинг вафотидан сўнг ўғли Маҳмуд даврида Ғазнавийлар мавқеи ва давлат бошқаруви тизими кучаяди.

Download 55,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish