5-мавзу. Корхонанинг инновацион стратегияси ва инновацион салоҳияти. Режа



Download 158,76 Kb.
bet1/11
Sana25.06.2022
Hajmi158,76 Kb.
#704309
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5 маъруза


5-МАВЗУ. КОРХОНАНИНГ ИННОВАЦИОН СТРАТЕГИЯСИ ВА ИННОВАЦИОН САЛОҲИЯТИ.
РЕЖА:

  1. Ташкилотнинг инновацион стратегиясининг моҳияти ва турлари. Стратегиянинг ривожланиш босқичлари ва услублари. Бир стратегия яратиш.

  2. Корхонанинг инновацион салоҳиятини баҳолаш. Корхонада стратегик ва лойиҳаларни бошқариш билан боғлиқлиги.

  3. Корхоналарда инновацион фаолиятнинг ташкилий стратегияси. Инновацион ривожланиш. Корхонанинг технологик стратегияси.



5.1.Ташкилотнинг инновацион стратегиясининг моҳияти ва турлари. Стратегиянинг ривожланиш босқичлари ва услублари. Бир стратегия яратиш.

Стратегик менежмент назарияси ва амалиёти бизнес соҳасида кенг тарқалган қатор универсал стратегияни ишлаб чиқди. Бу одатда таянч (намунавий) стратегия деб ном олган. Ушбу стратегия рақобат афзалликларини тўлароқ намоён этишга қаратилган бўлиб, уни ишлаб чиқиш, у ёки бу даражада ривожланишнинг инновацион омилларини ўрганишни талаб этади. Бошқача айтганда ҳар бир мана шундай стратегик ривожланиш аниқ ифодаланган инновацион йўналишга эга бўлади ва жорий этиш жараёнида инновацион ўзгаришлар оқими йиғиндисини ўзида акс эттиради ва корхонанинг ҳам ички, ҳам ташқи муҳити билан боғлиқ стратегик ўзгаришларни таъминлаб беради.


Инновацион ривожланиш икки нуқтаи назардан, хусусан асосий фаолияти тури ҳисобланмаган корхоналар учун уларнинг стратегик авфзалликларини таъминловчи восита ҳамда бошқа тармоқларда янгиликни жорий этиш учун асос бўлиб фойдаланиладиган аниқ илмий, илмий-техник ва бошқа натижалар ҳисобланган маҳсулотлар, яъни фаолият тури сифатида талқин этилади.


1.2-расм. Инновацион ривожланиш субъектлари1

Инновацион ривожланиш қай даражада бўлиши уни амалга оширувчи субъектларга бевосита боғлиқ. Инновацион ривожланиш субъектларини қуйидагича гурухлаш мумкин. Жумладан, “давлат” – инновацион ривожланишнинг институционал шартларини ўрнатади ва уни рағбатлантиради, “илм-фан” – инновацион ғоялар ва янги технологиялар манбасидир, “иқтисодиёт” – истеъмолчилар учун ғоялар ва технологияларни жорий этиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи бирлашган корхоналар (фирма, компания ва бошқалар) сифатида гавдаланади (1.2-расм).


Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги №ПФ-5264 сонли «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 ноябрдаги №ПҚ-3416 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори мамлакатни инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга, мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, инновацион фаолиятни унинг самарадорлиги индикаторлари асосида баҳолаш, илғор технологияларни биринчи даражада жорий этиш талаб қилинадиган тегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга ошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси ҳисобланишини олдига мақсад ва вазифа сифатида қўйди. Бу эса ўз навбатида узоқ келажакни олдиндан кўра олиш орқали мамлакатни ривожлантиришнинг узоқ муддатли сценарийларини ҳисобга олган ҳолда инновацияларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамият қурилишига тадбиқ этиш, шунингдек, жамият ва давлат тараққиётини таъминловчи илмий тадқиқотлар ва илғор технологияларнинг устувор ва истиқболли йўналишларини ривожлантириш стратегиясини белгилаш сингари устувор вазифаларни тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш бўйича стратегик ва олдиндан режалаштириш сари етаклайди.
Корхонанинг умумий стратегияси ва илмий – техник тараққиёт соҳасидаги стратегия ўртасидаги алоқа, ҳаммадан аввало, янги маҳсулотни тадбиқ этилиши ва ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзгаришларда амалга оширилади. Илмий – техник янгиликлар соҳасидаги стратегия корхонада унинг фаолияти муаммоларининг бутун мажмуаси билан узлуксиз боғлиқ қайта ишлаб чиқариш жараёнларини ривожланиши стратегияси доирасида амалга оширилади. Янги маҳсулотни тадбиқ этиш стратегияси корхона нимани, қачон ва қандай, қандай техник – иқтисодий даражада, ҳамда қандай шароитларда ишлаб чиқаришини белгилаб беради.
Инновацион стратегия йўналишларини белгилаш, истиқболли ривожланишнинг устуворликларини танлаш, корхонани ривожланиши ва санаб ўтилган, мақсадларга эришиш учун тадбирлар мажмуасига талабларни ишлаб чиқиш бўйича мақсадга қаратилган фаолиятдан иборат бўлади.
Фирманинг бозордаги янгилик киритишлар стратегияси ҳужумкор ва ҳимоявий характерга эга. Компания одатда мувофиқлаштирилган бозор томонида таърифланувчи инновацион стратегияларнинг ўзининг мажмуасига эга. Бундай мажмуа ўз ичига ҳам хатарли (ҳужумкор) ва ҳам хавфсиз (ҳимоявий) стратегияларни олади.
Ҳужумлар стратегия бозорнинг белгиланган сегменти ва сотиш соҳасидаги инновациялар нуқтаи назаридан етакчи корхона бўлишга ҳаракат қилишини билдиради.
Компания томонидан янгилик киритишларни фаол қидириб топиш ва ишлаб чиқишга қаратилган ҳужумкор стратегияни хўжалик фаолиятининг ҳам ўзлаштирилган ва ҳам унинг учун янги соҳалар сифатида қабул қилиш ташкилий тузилмадаги катта ўзгаришларни тақозо қилади.
Саноати ривожланган мамлакатлар фирмаларининг амалиёти йирик ва қудратли корхоналар ҳам товарлар турларининг кенг доирасида тажовузкор стратегиядан фойдалана олмайдилар ва таваккалчилик қилмайдилар. Қоидага кўра, фақат у товарларнинг бир ёки бир неча алоҳида олинган турларига нисбатан, уни ўтказиш учун қулай шароитлар мавжуд бўлган ҳолдагина қўлланилади.
Ҳужумкор стратегия мавқеини эгаллаш ва сақлаб қолиш маъносида жудаям мураккабдир. У ўзини ишлаб чиқаришнинг корхона ресурсларини жамлаган муносиб истиқболли соҳасини танлашда оқлайди. Фаолият соҳаси (сегмент) ни тўғри танлаш янги маҳсулот билан кириш, тор соҳада инновацияларни амалга оширишга юқори харажатлари тўсиғини етакчиликка қаратилган харакат стратегик режалаштириш имкониятини беради. Нисбатан қисқа давр (икки – уч йил) давомида бу соҳада корхона устуворлик қилиши, илғор ўринларни ушлаб туради. Кейинчалик, рақиблик қилувчи корхона ушбу товарлар истеъмолчиларининг кенг даражасини эгаллашга ҳаракат қилган вақтда унга ё бошқа самарали инновацияларни қайта мўлжаллаш, ёки қатъий рақобат шароитларида сотиш бозорлари учун курашга киришга тўғри келади.
Фирма фаолиятининг танлаб олинган умумий стратегиясидан келиб чиққан ҳолда, бозорда маҳсулотга нисбатан стратегия танланади. Унинг моҳияти фирма имкониятларини бозордаги вазиятга мувофиқлаштиришдан иборат, яъни ички муҳит ташқи муҳитга ўхшаш бўлиши керак. Стратегиялар ҳар хил бўлишлари мумкин, асосийси – ҳар бир аниқ бозор ва товар учун муносибини танлашдир.
Ҳужумкор – тажаббускор ёндашишнинг стратегия қуйидаги таянч турлари мавжуд:
1.Харажатлар бўйича афзалликларга эришиш. Бу ҳолда компаниянинг сиёсати кам харжли ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш ҳисобига рақобат афзаллигига эришишдан иборатдир. Масалан, қиммат турувчи бирга бўлувчи хизматлардан воз кечиш, ишлаб чиқаришда маҳсулотларнинг кам харжли моделларини яратиш, кам харжли технологиялардан фойдаланиш ҳисобига. Бундай стратегияда фирма кенг бозор ва товарларнинг катта миқдорини ишлаб чиқаришга қаратилади. Оммавий ишлаб чиқариш солиштирма харажатларни лимитлаштириш ва паст нархларни ўрнатишга имкон беради. Бу пировардида рақибларга нисбатан фойданинг юқори улушига эга бўлиш, таннархни ўсишига тезкор жавоб қайтариш нархлар даражасини мўлжалловчи истеъмолчиларни жалб қилиш имкониятини беради. Шунинг билан бирга, бундай стратегия етарлича молиявий ресурсларга эга бўлмаган фирма учун ғоятда хавфли бўлиши мумкин, чунки у маҳсулот истеъмолчилари сонини вақтинча камайиши ва рақиблар билан нархли курашга олиб келиши мумкин.
2. Бозорнинг аниқ сегментига мўлжалланган стратегия. Ушбу ҳолда фирма бозорнинг ўзига хос сегментини ажратади ва паст нархлар ва ноёб таклифлар йўли билан ўзига хос истеъмолчиларга мўлжалланган бир неча асосий товарларга ҳаракатни жамлаб ва рақиблар қаноатлантира олмаган бозорга хизмат кўрсатишда алоҳида харажатларни назорат қилади. Маҳсулотга ноёбликни бериш, ҳаммадан аввал, рақиб маҳсулотларига нисбатан унинг сифати ва ўзига хос истеъмол хусусиятларини ошириш ҳисобига амалга оширилади – масалан, компаниянинг етакчилик ҳолатига маҳсулотларни, рақиблик қилувчи фирмалар тўлиқ даражада тақдим эта олмайдиган, бўлувчи хизматларга эга мажмуаларни сотиш ҳисобига эришилади. Бунда ушбу маҳсулотнинг сифат ё компаниянинг ўзининг номи билан ёки ушбу маҳсулот учун махсус ишлаб чиқилган савдо маркаси билан ўзаро боғланади.
3. Янги бозорларни мўлжаллаш стратегияси. Бир вақтда янги товарларни ишлаб чиқиш ва янги минтақаларни ўзлаштиришни кўзда тутади. Бу энг хатарли ва муҳим стратегия. Фирма ўзининг рақобат афзалликларидан самарали фойдаланиши мумкин бўлган фаолият соҳасини аниқлашга ҳаракат қилади.
Ушбу стратегия қўйидаги холатларда қўлланилади:

  • Хатарнинг кичик улушига эга фирма фундаментал ишловчи, аниқ бир ерга жамланган стратегияга суянган ҳолда, муваффақиятга эришиш имкониятига эга;

  • Бозорнинг катта улушини назорат қилувчи фирма умумий харажатлар бўйича афзалликлар натижасида рақиблардан устунлик қилиши мумкин.

  • Жиддий илмий – техник салоҳият ва молиявий имкониятларга эга фирма ҳар томонлама ривожланиш стратегиясини қўллаб, ўз товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаши мумкин.

Инновацион фаолиятда ўз рақибларидан устунлик қилиш мўлжалли замонавий бозорда катта афзалликка эришувчи фирмалар, бозор ҳаракатлари тажовуз стратегиясининг асоси бўлади.
Ўртача ҳужумкор бошқарув нуқтаи назаридан мураккабдир, чунки доимий равишда муваффақиятга даъвогарлар гуруҳида иккинчи ўринни сақлаб қолиш, самарали инновацион сиёсатни ўтказиш зарур.
Ўртача ҳужумкор стратегия кенг истеъмолчига мўлжалланган (оммавий сотиш, натижада катта даромад), шунинг билан бир вақтда фаол ҳужумкор стратегия мураккаб инновацияларга сарфланган харажатларни тўлай оладиган илғорроқ истеъмолчилар бозорларида юқори рентабелликни таъминлашга қаратилган.
Ҳимояланган стратегияси ўртача корхонанинг, баъзи бир ҳолларда рақобат йўқлиги сабаби (масалан, баъзи бир соҳалардаги рақобат учун имконият бўлмаган якка ҳокимлик ҳолати) корхонанинг мавқеини сақлаб қолишга қаратилган.
Ушбу стратегиядан фойдаланувчи корхоналар одатда тадқиқотлар ва ишламаларда баъзи бир ҳолларда инновацион фаолиятдаги илғор ўринларни эгаллаш ва сақлаб қолиш билан боғлиқ бошқа харажатларда катта даражада тежамкорлик қиладилар. Улар ушбу соҳадаги илғор корхоналарнинг тажрибаси ва ютуқларини қабул қилишнинг ҳар қандай имкониятларидан фойдаланадилар, бунинг натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга ўз ҳаражатларини мақсадга қаратилган ҳолда пасайтирадилар.
Ҳимояланган стратегиясини қўллаш одатда ишлаб чиқарувчига бозорда мустаҳкамланиб қолишга камроқ имконият беради, унда ҳужумкор стратегияга эга ишлаб чиқарувчилар тўсиқлар ва камситишларсиз ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин. Агар ҳатто “ҳимояланувчи” ишлаб чиқарувчи бундай бозорга киришга ҳаракат қилса ҳам, у сотишнинг белгиланган соҳаси (фараз қиламиз ривожланаётган мамлакатлар бозори) томонидан тақдим этилаётган бошқа имкониятлардан фойдаланиши мумкин. Баъзи бир корхоналар ички бозордаги якка ҳукмронлик шароитларида бу стратегиядан муваффақиятли фойдаланадилар.
Корхона ривожланишининг самарали инновацион стратегиясини танлаш жараёни инновацион фаолиятнинг ҳар хил турдаги янгилик киритишларида намоён бўлувчи ҳар хил шаклларини баҳолашни кўзда тутади. Аммо амалда бу ҳолатни амалга ошириш катта қийинчиликларга дуч келади. Улардан асосийси – менежментнинг объекти сифатида кўриб чиқилаётган инновацион жараён хўжалик фаолиятининг ҳар томонини қамраб олиши ва вазифавий ёки ишлаб чиқариш тизимчасининг таркибий қисми бўлишидир. Масалан, ишлаб чиқариш корхонасининг асосий мақсадларига қуйидагилар киради:

  • берилган турдаги ва белгиланган муддатларда юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

  • илмий – техник салоҳиятдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш;

  • фаол ташқи иқтисодий операцияларни олиб бориш;

  • ишлаб чиқаришнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва хўжалик фаолиятининг жамият учун салбий бўлган оқибатларни бартараф этиш ва ҳ.к.

Буларнинг барчаси инновацион стратегияга киритилиши керак. Бунда айтиб ўтилган мақсадлардан биринчиси маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш ва янги маҳсулотлар ва жараёнларни ўзлаштиришни кўзда тутади. Бу, камида, асосий фаолиятнинг молиявий натижаларини пасайтирмаслик ва бунинг учун бизнеснинг ташқи муҳити ўзгарган ҳолда корхонанинг бозордаги ўрнини сақлаб қолишга имкон беради. Кўрсатиб ўтилган мақсадларнинг иккинчиси ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, бошқарув жараёнларини рационаллаштирилишига асосланади. Бунга ишлаб чиқариш ва вазифавий тузилмаларни такомиллаштириб, ресурслар (ходимлар, ахборот, молия, моддий)дан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириб, ишлаб чиқариш – техник ва мухандислик базасини рационал равишда асослаб, эришиш мумкин. Ташқи иқтисодий фаолиятда муваффақиятларни жиддий мўлжаллаш (учинчи мақсадга эришиш) ҳам жаҳон бозоридаги рақобатбардошликнинг истиқболларини таъминловчи тегишли бошланишни кўзда тутади.
Экологик характердаги муаммоларга келсак (юқорида санаб ўтилган мақсадлардан тўртинчиси назарда тутилади), унда ечимни қуйидагиларда қидириш керак:

  • чиқиндисиз технологияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш;

  • ҳам истеъмолчи ва ҳам ишлаб чиқарувчилар учун экологик хавфсиз маҳсулотни ишлаб чиқариш;

  • талаб қилинган ҳолда табиатни муҳофаза қилувчи иншоатларни қуришдан.

Корхона асосий фаолиятининг барча кўрсатиб ўтилган жиҳатлари у ёки бу даражада инновацион жараён доирасида бўлади. Бу уларни инновацион стартегияни ишлаб чиқишга қаратилган менежментнинг ўзига хос объектлари сифатида кўриб чиқишни мақсадга мувофиқлигини асослаб беради.
Инновацион стратегия хўжалик юритувчи субъектнинг ўзига хослигини акс эттирувчи бошқарув қарорлари орқали амалга оширилади.
Товар ишлаб чиқарувчилар инновацион стратегиясининг асосий қоидалари дастурда гавдаланадилар, унда уни амалга оширишнинг муддатлар, ресурслар, ижрочилар бўйича ўзаро боғланган мақсадлар, вазифалар ва босқичлар шакллантириладилар, дастурга ишлаб чиқилаётган объектни юритишнинг ўзига хослигини акс эттирувчи аниқ тадбирларнинг рўйхати илова қилинади. Аммо, кейинчилардан қатъий назар, ҳамма вақт инновацион дастурни амалга оширилишини боришида ҳал қилинадиган умумий тартибдаги бир қатор бошқарув вазифалари мавжуд. Хусусан, корхонанинг юқори раҳбариятига қуйидагилар зарур: янги маҳсулотларни сотишда даромадларни кўпайтиришнинг аниқ мақсадларини қўйишга эътиборни жамлаш, инновацион жараённи жадаллаштириш бўйича тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш, ИТТКИ соҳасига инвестициялар киритиш ҳажмларини ўсишини таъминлаш, ҳамда ходимларнинг барча категориялари учун самарали ундовчи сабабли механизмларни яратиш ва қўллаб қувватлаш. Фақат кўрсатиб ўтилган вазифаларни комплекс ҳал қилишдагина дастур, демак, умуман корхонанинг инновацон стратегиясини ҳам муваффақиятли амалга ошириш мумкин.

5.1-жадвал



Download 158,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish