6-мавзу. Ясси ва понасимон тасмали узатмалар режа Понасимон тасма турлари ва ўлчамлари Понасимон тасмали узатманинг геометрик


Понасимон тасмали узатмани ҳисоблаш усули



Download 341 Kb.
bet3/3
Sana16.03.2022
Hajmi341 Kb.
#498475
1   2   3
Bog'liq
ЯССИ ВА ПОНАСИМОН ТАСМАЛИ УЗАТМАЛАР

3. Понасимон тасмали узатмани ҳисоблаш усули
Турли ўлчамдаги стандарт понасимон тасмлар сонининг чегаралиниши тавсия қилинган шкивнинг минимал диаметри ва узатишлар сонининг қийматлари тажриба усулида ҳар бир тасма учун, рухсат этилган юкланишни ва узатманинг тортиш кобилиятини аниқлашга имкон бериб, ҳисоблаши эса, стандарт усулида турларини ва сонини танлашга олиб келади.
Дастлабки қийматлар.
1. Узатиш қуввати Р, кВт.
2. Етакловчи шкивнинг айланишлар сони n1, айл/мин.
3. Узатишлар сони u.
4. Узатманинг ишлаш шароити.
Аниқлаш талаб этилади.
1. Тасма тури (кесими).
2. Тасма узунлиги.
3. Комплектдаги тасмалар сони.
4. Шкив диаметрлари.
5. Марказлараро масофа.
Ечиш.
1. Тасманинг турини (кесимини) график бўйича танланади.
Д
емак, бунинг учун графикдан кичик шкив айланишлар частотаси ва узатиш қуввати қийматларига мос келган горизонтал ва вертикал 2 тўғри чизиқ ўтказилади. Бу тўғри чизиқларнинг кесишган нуқтаси тасма турини кўрсатади.
6-жадвални ҳисобга олганда кичик шкивнинг диаметри: =
3. Катта ўкивнинг ҳисобий диаметри:
.
7-жадвал бўйича марказлараро масофа тахминан аниқланади.

7-жадвал


u

1

2

3

4

5

6

a

1,5d 2

1,2d 2

D 2

0,95d 2

0,9d 2

0,85d 2

5. Тасма узунлиги формула бўйича топилади. Аниқланган қиймат стандарт бўйича (энг яқин каттаси) тасма узунлигини топишга имкон беради.
6. Марказлараро масофа аниқлаштирилади (25).
7. Тасма таранглигини амалга ошириш учун марказлараро масофани монтаж қийматини ҳисобига нисбатан ошириш.
- кордчийратма ипли:
,
- кордгазламали:
.
8. Комплектдаги тасмалар сони аниқланади:

бунда: Рр – битта тасма орқали узатилувчи ҳисобий қувват;
Сz – коплектдаги тасмалар сони коэффициенти.
Битта тасма орқали узатилувчи ҳисобий қувват:
,
бунда: Р0 – битта тасмага рухсат этилган номинал қувват. Бу қувват ГОСТ1284.3-80 бўйича жадвалдан топилади. Шулардан биттаси 8.4-жадвалда кўрсатилган.
С – қамров бурчаги коэффициенти (7-жадвал).
Ca – тасманинг узунлик коэффициенти; стандарт жадвалдан танланади. Шулардан биттаси 8.6-жадвал да кўрсатилган.
Cр – ишлаш тартибини ҳисобга олувчи коэффициент (7-жадвал).
Коплектдаги тасмалар сонининг коэффициенти Сz 8-жадвалдан танлаб олинади.
8-жадвал

Тасманинг кесими ва узунлиги

d 1

u

Битта тасмага рухсат этилган номинал қувват Р0, кВт, кичик шкивнинг айланишлар частотаси, n1, айл/мин

400

800

950

1200

1450

2200

2400

2800

Б
2240

180

1,5
3

1,76
1,81

3,11
3,21

3,56
3,67

4,25
4,38

4,85
5,01

6,1
6,29

6,27
6,47

6,36
6,56

224

1,5
3

2,4
2,47

4,27
4,4

4,89
5,04

5,81
6

6,6
6,81

8
8,25

8,08
8,31



9-жадвал


, град

180

170

160

150

140

130

120

С

1

0,98

0,95

0,92

0,89

0,86

0,82

Назорат саволлари
1. Понасимон тасмали узатманинг ясси тасмали узатмага нисбатан афзаллиги нимада?
2. Понасимон тасмаларнинг турлари ва хилларини орасидаги фарқ нимада?
3. Понасимон тасманинг номинал узунлиги қайси ердан ўлчанади?
4. Понасимон тасманинг ҳисобий узунлиги нима?
7-мавзу.Тишли узатмалар
Режа
1.Ишлаш қобилиятининг мезонлари ва ҳисоби
2. Тишларни контакт кучланишлар бґйича
ҳисоблаш
3. Тишларни эгувчи кучланишлар бґйича
хисоблаш
Кучланишларнинг ґзгарувчи цикл билан таъсир этиши, тишларнинг толиқишдан емирилишига олиб келади. Икки хил емирилиш мавжуд: тиш сиртларининг уваланиши ва тишларнинг синиши. Ишга қобилиятли узатманинг ҳамма тишлари бутун ва синмаган бґлишидан ташқари, уларнинг сиртлари ҳам емирилмаган бґлиши шарт. Шундай қилиб, тишли узатмаларнинг ишга қобилиятли бґлишини энг асосий мезонлари ва мустаҳкамлиликка ҳисоблашда, тиш сиртларининг емирилмаганлиги ва тишлар синишлиги ҳисобланади. Бу омилларни мукаммал кґриб чиқамиз.
Тиш сиртларининг емирилишига контакт кучланиш ва ишқаланиш сабаб бґлади.
Тишлар сиртининг емирилиши деганда қуйидагилар, яъни толиқиш оқибатида уваланиб кетиши, абразив заррачали муҳитда емирилиши ва юлиниб кетиши тушунилади.
Толиқиш оқибатида уваланиб кетиши ёпиқ сермой шароитда ишлайдиган Іилдиракларда содир бґлади. Уваланиб кетишнинг асосий сабаби, техник имконияти чегарасидан чиқиб кетиши, узатманинг ишлаш тартиби бузилиши (юкланиш ортиб кетиши ҳоллари, қизиб кетиши) ҳисобланади. Бундай ҳолларда тиш сиртининг айрим нуқталарида билинар-билинмас дарзлар пайдо бґлади, бора-бора бу дарзлар катталашиб чизиқчалар ҳосил қилади (13- расм).

13-расм.
Бу, асосан, тишларнинг қутб чизиІи ёнида содир бґлиб, ҳамма юкланиш бир жуфт тишлар орқали узатилади (бир жуфтли илашма), узатма сермой шароитда ишлаганлиги учун бундай дарзлар ичига катта босим остида мой кира бошлайди. Натижада дарзлар катталашиб бориб, тиш сиртидан кичик бґлакчаларнинг ажралишига олиб келади (13-расм).


Бундай узатмалар ишлашни давом эттирса, илашиш сиртларида мой қатламини ҳосил қилиш шартлари бузилиб, тишлар ґзаро контактда бґлиб, метал металга тега бошлайди, натижада сиртларнинг ейилиши тезлашади ва юлиниб кетиши содир бґлади.
Тишлар сиртининг уваланишига барҳам бериш учун сиртларнинг сиртқи қатлами термик ишлов бериш билан мустаҳкамланади ва тишлар юқори даражадаги аниқлик билан тайёрланади.



14-расм.
Абразив заррачали муҳитда ейилиш етарли даражада мойланмайдаган очиқ тишли узатмаларда кґпроқ учраб, уларнинг ишлаш қобилиятини йґқотишга сабаб бґлади. Тиш кґндаланг кесимининг камайиб кетиши мустаҳкамлилик хусусиятини камайтириб юборади (13- б расм). Ейилишни камайтириш учун тиш сиртининг мустаҳкамлилигини кґтариш керак, махсус мойларни ишлатиб тишлар орасига чанг ва бошқа майда қаттиқ заррачалар тушишидан сақлаш лозим.
Юлиниб кетиши. Бундай ҳодиса, асосан катта тезлик ва катта юкланиш билан ишлайдиган узатмаларда учрайди. Иссиқлик миқдори кґпайиши тишлар сиртининг айрим жойларида мой қатлами узилиб, металлар бевосита туташади. Бу ҳол бир неча бор такрорлангандан сґнг, иссиқлик шундай даражага етадики, мустаҳкамлиги камроқ бґлган Іилдирак тишининг айрим жойлари иккинчи Іилдирак тишига ёпишиб чиқади. Ґосил бґлган металл заррачалар иш давомида шу тиш билан илашишда бґлган тиш сиртини сидириб чиқа бошлайди (2.5- в расм). Бундай емирилишнинг олдини олиш чоралари: тиш сиртининг қаттиқлик чегарасини ошириш, узатма қизиб кетмаслик учун совитиб туриш ва сидирилишга қаршилик кґрсатадиган махсус мой ишлатилади.
Тишларнинг синиши. Тишларнинг синишига 2 хил сабаб бор: юклама ґта катта бґлиши, бунда тишда ҳосил бґлган кучланиш материалнинг рухсат этилган кучланишидан ортиб кетади. Зарбли юкланиш ҳам тишларнинг синишига олиб келади. Синишнинг олдини олиш учун махсус юкланишни чегараловчи мосламалар ишлатилади. Толиқиш натижасида синиш асосан ґзгарувчи кучланишнинг узоқ вақт давомида таъсир этиши билан боІлиқдир.
Умумий ҳолда тишларни синишдан сақлаш учун модулни катталаштириш, тишларни ґзгартириш (коррекциялаш) ва уларни термик ишлаш, тиш қирраларига тушадиган юкланишни камайтириш (тишларнинг четини маълум бурчак остида кертиш) ҳамда бочка шаклидаги тишлардан фойдаланиш тавсия этилади. Тишли узатмаларнинг емирилиши юқорида кґриб чиқилган хилларидан шу вақтгача етарли даражада тґла ґрганилгани тишларнинг синиши ҳамда сиртнинг уваланиб кетишидир. Шу сабабли, узатмаларни лойиҳалашда емирилишга сабаб бґлган F кучланиш ва контакт Н кучланишдир. Ґозирги вақтда тишли узатмани лойиҳалаш ҳисобида, асосан, контакт кучланиш бґйича мустаҳкамлиги белгиланади.
2. Тишларни контакт кучланишлар бґйича
ҳисоблаш
Ґзаро кесишган икки деталнинг юзаси деталга нисбатан кичик бґлса, бундай юзада контакт кучланиш ҳосил бґлади. Тишларни контактга ҳисобланса, Іилдирак энини ҳисобга олган ҳолда контакт чизиқли бґлади, деган хулосага келиш мумкин бґлади. Лекин материалнинг эластик ҳолатини ҳисобга олсак юкланиш таъсирида чизиқли контакт секин-аста катта бґлмаган юзани ҳосил қилади ва шу юза контакт кучланишлар таoсирида ишлайди. Контакт кучланиш назарияси “Эластиклик назарияси”да мукаммал ґрганилиб чиқилади. Бу ерда контакт кучланиш назариясига доир қисқача маълумотлар келтирамиз.
Максимал контакт кучланиш симметрия ґқининг бґйлама контакт юзасида бґлади.
Бу кучланишнинг қиймати қуйидаги формула билан аниқланади:
, (27)
бу ерда: Е1 ва Е2 – контактдаги деталларнинг бґйлама эластик модули (Юнг модули);
ҳ1 ва ҳ2 – Пуассон коэффициенти (кґндаланг деформациянинг бґйлама деформацияга нисбати);
r1 ва r2 – контактдаги цилиндрларнинг радиуслари;
(2.1) формулани соддалаштириш учун контактдаги сиртларга келтирилган эластиклик модули Екел ва келтирилган радиуси ƿкел белгисини киритамиз:
, (28)
. (29)
Download 341 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish