7-мавзу. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг меҳнат ҳАҚлари режа



Download 44,37 Kb.
bet2/8
Sana02.07.2022
Hajmi44,37 Kb.
#730907
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-MAVZU

2. Иш ҳақининг иқтисодий моҳияти.

Иш ҳақи меҳнаткашларнинг аксарият кўпчилиги учун асосий даромад манбаи сифатида истиқболда ҳам унумдорликни оширишнинг қудратли рағбатлантирувчи кучи бўлиб қолаверади.


Меҳнат бозори бозор иқтисодиётининг таркибий қисми бўлиб, унинг асосий таркибий қисмлари бўлган ишчи кучига талаб ва таклиф, ходимлар, иш берувчилар, ходимлар билан иш берувчилар ўртасидаги рақобат ва бошқалар орасидаги муносабатлар натижасида ишчи кучи қиймати ва иш ҳақининг иқтисодий моҳияти юзага келади. Бунда ишчи кучининг қиймати ходимнинг нормал ишлаши учун зарур ҳаётий восита сифатида намоён бўлади. Бу мутлақ табиий ўзаро алоқадир, чунки меҳнат жараёнидаги мушак, асаб, мия ва бошқа руҳий-жисмоний сарфлар қопланиши лозим, акс ҳолда киши ишлаб чиқариш фаолиятида фаол иштирок этишга қодир бўлмай қолади.
Аммо инсон физиологик эҳтиёжларининг ҳажми ва тузилмаси, уларни қониқтириш воситаларини қўллаш фақат меҳнаткашларнинг интенсивлиги, ходимнинг жисмоний ва ақлий сарфларига эмас, балки ишчи кучининг шаклланишдаги тарихий шарт-шароитларига, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражасига, табиий-иқлимий хусусиятларига, маданий ва бошқа анъаналарига боғлиқ. Масалан, ривожланган мамлакатлардаги кишилар эҳтиёжининг ҳажми ривожланаётган мамлакатлардаги аҳоли эҳтиёжидан анча юқорилиги сир эмас. Табиийки, меҳнатга бўлган лаёқатни ва ишчи кучини қайта тиклаш учун зарур бўлган ҳаётий воситалар инсоннинг озиқ-овқат, кийим-кечак ва тураржойга бўлган физиологик эҳтиёжларини қондириш билангина чекланиб қолмайди. Ходимда тарихий анъанавий ва миллий омилларга боғлиқ бўлган маънавий эҳтиёжлар ҳам мавжуд. Уларни қондириш харажатлари ҳам бевосита ишчи кучи қийматига киради. Шундай қилиб, ишчи кучи қийматини аниқлаш учун тарихий ва маънавий жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш зарур.
Ишчи кучини қайта тиклаш учун зарур ҳаётий воситалар йиғиндиси юқорида айтилганлар билан чекланмайди. Шунингдек, у ишчи оила аъзоларини боқиш, таълим, тиббий хизмат, касб малакасини оширишни ҳам қамраб олади. Ишчининг малакаси қанчалик юқори бўлса, унинг ишчи кучи ҳам шунчалик қиммат бўлади. Ишчи ва унинг оила аъзоларининг янги товар хизматларга бўлган эҳтиёжларнинг объектив ўсишини ҳам ҳисобга олмаслик мумкин эмас, бу ҳам ўз навбатида ишчи кучи қийматининг ошишига таъсир қилади.
Шундай қилиб, ишчи кучининг қиймати ишчи ўз меҳнатининг рағбатлантирувчи сифатида оладиган ҳаётий воситалар йиғиндисининг муайян қийматини акс эттиради. Ишчи кучи баҳосининг пул ифодасидаги аниқ шакли иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳақи миқдори ва динамикасига ишчи кучи қийматига таъсир этадиган барча омиллар таъсир қилади. Аммо иш ҳақининг миқдори ишчи кучи қийматидан фарқ қилиши мумкин. Бунга меҳнат бозорининг ҳолати, яъни ишчи кучига талаб ва таклифнинг ўзаро нисбати жиддий таъсир этиши мумкин.
Товар сифатида ишчи кучи меҳнат бозорида сотилади ва меҳнат жараёнида қўлланилади. Шу сабабли ходим билан иш берувчи ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг икки соҳаси: меҳнат бозоридаги ва корхона ичидаги муносабатлар билан фарқланади. Бир соҳадан бошқасига ўтказилганида ушбу ўзаро муносабатлар характери ўзгаради: меҳнат бозорида иш берувчи билан ходим мус­тақил харидор ва сотувчи бўладилар, меҳнат жараёнида эса ходим иш берувчига бўйсунади ва унинг назорати остида ишлайди. Ишчи кучини сотиш вақтида «иш ҳақи ставкаси» белгиланади. Ишчи кучининг қиймати ана шу ставканинг объектив негизи бўлади. Корхонада ишчи кучи истеъмол қилинади ва бунинг эвазига иш ҳақи ставкасига ҳамда ходим бажарган ишга мувофиқ ҳақ тўланади. Натижада, ходимнинг иш ҳақи шаклланади. Шундай қилиб, сотилган ишчи кучига «иш ҳақи ставкаси» атамаси, истеъмол қилинган ишчи кучига эса «иш ҳақи (ёки маош)» атамаси мос келади. Ҳар икки атама ҳам «ишчи кучининг баҳоси» деган ўзига хос ҳодисани акс эттиради.
Корхона ичида ходим билан тадбиркорнинг ўзapo муносабати, яъни тадбиркор бошқаруви ва назорати остида ишлаш ҳамда шунга мувофиқ ишчи кучини истеъмол қилиш, меҳнатни меъёрлаш ва ҳақ тўлаш тизимлари воситасида амалга оширилади.
Жамият ривожланиб борган сари ишчи кучининг баҳоси ва иш ҳақи тушунчаларининг ўзаро нисбатида муҳим ўзгаришлар юз беради. Бу ўзгаришлар натижасида иш ҳақидан ташқари ишчи кучи баҳосининг янги шакллари: пенсиялар, касаллик бўйича нафақалар, ишсизлик бўйича нафақалар ва бошқалар пайдо бўлди. Бу эса ходим ҳаёти ва фаолияти даврининг узоқ давом этиши ва улар бир хил эмаслиги билан фарқланади. Ушбу давр ходимнинг эҳтиёжларитурличалиги ва уларни меҳнат ҳисобидан қондириш имконияти билан, ҳаёт даврининг турли босқичларида ушбу эҳтиёжларни қондириш борасида ходимлар ва тадбиркорлар ўртасида турлича ўзаро муносабатлар мавжудлиги билан боғлиқдир.
Ҳозирги шароитда «иш ҳақи ставкаси» ва «ходимнинг иш ҳақи» ходимга қарашли бўладиган ва маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) жараёнида истеъмол қилинадиган ишчи кучи баҳосининг мавжуд бўлиш шаклидир. Касаллик бўйича нафақа меҳнат қилиш қобилиятини вақтинча йўқотган ходимга қарашли ишчи кучининг баҳосидир. Бу фазада ишчи кучи истеъмол қилинмайди ва иш ҳақи бўлмайди. Ишсизлик бўйича нафақа вақтинча ишини йўқотган ходимга қарашли ишчи кучининг баҳосидир. Бунда ҳам ишчи кучи истеъмол қилинмайди ва иш ҳақи бўлмайди. Буларнинг барчаси меҳнат жараёнида ходимни жамият аъзоси сифатида қайта ишлаб чиқариш учун зарур воситаларни яратмай қўйганлигини англатмайди. Бунда ходим ва унинг оила аъзолари яшаши учун зарур бўлган ҳаётий воситалар фондининг тегишли қисмини олиш шакллари ва шартлари ўзгаради, холос.
Бозор иқтисодиёти мамлакатлар тажрибаси бутун жамият миқёсида иш ҳақини бозор қонунлари асосида ташкил этиш механизми тўрт асосий унсурни ўз ичига олишини кўрсатмоқда:
ҳақ тўлаш шартларини белгилаш чоғида музокарада иштирок этувчи томонларнинг манфаатларини етарли даражада тўлиқ акс эттириш (ҳақ тўлаш шартлари юзасидан ўзига хос савдолар) имконини берадиган кўп босқичли коллектив-шартнома тизими;
меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақини бозор иқтисодиётидаги салбий ҳодисалардан ҳимоя қилиш соҳасида кафолатларни таъминлаш тизими;
индивидуал даромадлар иш берувчининг ишчи кучига қиладиган ҳаражатлари таркибида меҳнатга ҳақ тўлашни бошқарувчи солиқ тизими;
иш ҳақи ва иш берувчининг ишчи кучига қиладиган бошқа чиқимлари даражаси ҳақида реал манзарани тасвирлаб берадиган ахборот тизими.

Download 44,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish