7-мавзу. Кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг меҳнат ҳАҚлари режа


Асосий иш натижалари учун рағбатлантириш тизимларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш



Download 44,37 Kb.
bet6/8
Sana02.07.2022
Hajmi44,37 Kb.
#730907
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7-MAVZU

4. Асосий иш натижалари учун рағбатлантириш тизимларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш
Бироқ, мукофотлашнинг конкрет кўрсаткичлари хусусиятларига қараб уларни бошқача йўл билан белгилаш ҳам мумкин: масалан, материаллар, энергия, ёқилғи ва шу кабиларни тежаш суммасидан улушлар (фоизлар) ҳисобида белгилаш мумкин. Ишлаб чиқаришда камчиликларга йўл қўйилганида: чиқарилаётган маҳсулот (бажарилаётган ишлар) сифати ёмонлашганида, технология интизоми бузилганида, стандартлар ва техника шартларига риоя қилинмаганида, рекламациялар тушганида ёки сифатсиз маҳсулот қайтариб юборилганида, маҳсулот етказиб бериш шартномалари бажарилмаганида ва бошқа ҳолларда - жамоалар ва алоҳида ходимлар мукофотдан бутунлай ёки қисман маҳрум қилиниши мумкин.
Йўл қўйилган камчиликлар рўйхати уларнинг ходимлар ўз ишига ҳалол муносабатда бўлганлигига боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Айрим ходимлар ишлаб чиқаришда камчиликларга йўл қўйганларида уларни мукофотдан маҳрум қилиш масалалари бевосита меҳнат жамоасида унинг раҳбари томонидан ҳал қилинади. Шy билан бирга, айрим ҳолларда корхона раҳбари агар конкрет ходим ишлаб чиқаришда жиддий камчиликларга йўл қўйган бўлса, уни жамоа белгилаган мукофотдан бутунлай ёки қисман маҳрум қилиши ёки, аксинча, катта ютуқлари учун жамоа аъзосини қўшимча рағбатлантириши мумкин.
Мукофотлаш тизимини ишлаб чиққан вақтда мукофотлаш кўрсаткичлари, шартлари, миқдорлари, мукофотланадиган ходимлар доираси ва унинг даврийлигини назарда тутиш керак.
Тизим ходимга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатишини таъминлаш учун уни ташкил этишга қўйиладиган айрим талабларга риоя қилиш зарур. Энг аввало, мукофотлаш кўрсаткичлари муайян бўлимдаги, корхонадаги ишлаб чиқариш вазифаларига мос бўлиши ҳамда ушбу жамоа ёки ходимнинг меҳнат соҳасидаги куч-ғайратларига peaл боғлиқ бўлиши керак.
Белгиланган мукофотлаш кўрсаткичлари ва шартлари бир-бирига зид бўлмаслиги ҳолда бир кўрсаткични яхшилаш бош­қаларнинг ёмонлашувига сабаб бўлмаслиги керак. Чунончи, агар меҳнат унумдорлигини ўстириш билан маҳсулот сифатини оширишни бир вақтнинг ўзида рағбатлантириш керак бўлса, мукофотлашнинг тегишли шартларини келишиб олиш орқали бу ердаги зиддиятни бартараф қилиш мумкин.
Ходимлар меҳнатда юқори натижаларга эришишдан манфаатдор бўлишини таъминлаш учун мукофотлаш кўрсаткичининг даражасини ушбу корхонада мазкур кўрсаткични бажариш соҳасида амалда эришилган ўртача даражасига тенг қилиб, ускуналарнинг ишлаб чиқариш қувватига, норматив кўрсаткичларга ва шу кабиларга қараб эришилган ўртача даражадан юқори қилиб белгилаш мумкин.
Иккинчи томондан, маҳсулот сифати кўрсаткичи амалдаги ҳолатга ва уни яхшилаш борасидаги мавжуд резервларга боғлиқ ҳолда сифат кўрсаткичларини бажарибгина қолмай, балки ошириб бажаришга, маҳсулотнинг сифат даражасини олдинги йил, олдинги даврдагига нисбатан яхшилашга қаратилиши мумкин.
Мукофотлаш кўрсаткичи нимага йўналтирилганлигига мувофиқ ҳолда мукофотлаш нормативини (мукофот миқдорини) ҳам белгилаш керак бўлади. Масалан, режани 100 % қилиб бажарганлик, буюмларни белгиланган ассортиментда чиқарганлик, брак ва рекламациялар йўқлиги, ишлар ва хизматларни белгиланган муддатда бажарганлик учун барқарор бўладиган мукофот миқдорини (масалан, ишбай маошга нисбатан 15,0 %, мансаб окладига нисбатан 40,0 % ва ҳоказо) белгилаш мумкин.
Рeжaни ошириб бажарганлик, меҳнат унумдорлигини ўстирганлик, маҳсулот, ишлар ва хизматлар сифатини оширганлик, таннарх­ни камайтирганлик, моддий ресурсларни тежаганлик, фойдани ўстирганлик учун мукофотлар миқдори норматив (режадаги) даражага ёки олдинги даврда эришилган даражага нисбатан кўрсаткичнинг ҳар бир фоизга (пунктга) яхшиланганлиги учун белгиланади.
Мукофотлар миқдорини белгилашнинг муҳим жиҳати мукофотлаш кўрсаткичининг тиғизлигини баҳолашдан иборат. У мукофотлар миқдорини бўлинмалар ва иш жойлари бўйича даражалашга имкон беради, қаттиқроқ меҳнат қилинганида унинг учун нисбатан юқори мукофот тўланишини таъминлайди.
Мукофотлаш даврийлигини (бир ойдаги, чоракдаги натижалар бўйича) ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва меҳнатнинг хусусиятларига, мукофотлаш кўрсаткичларининг характерига, тегишли бухгалтерия ва оператив ҳисоблар мавжудлигига қараб белгилаш керак. Асосий фаолият натижалари учун жорий мукофотлаш чоғида ишчилар учун қоида тариқасида, ҳар ойда мукофотлаш, раҳбарлар, мутахассислар ва хизматчилар учун ҳар чоракда мукофотлаш жорий этилади. Чунки, уларни мукофотлаш кўрсаткичлари кўпинча чорак ҳисоботлари асосида аниқланиши мумкин. Бироқ, цехларда бундай ходимлар учун цехнинг бирламчи оператив ҳисоботларига асосланган ҳолда ҳар ойда мукофотлаш ҳам белгиланиши мумкин. Шу билан бирга асосий натижалар учун мукофотлар ёзиладиган фаолият даврлари анча узоқ бўлиши ҳам мумкин: ишлаб чиқариш цикли узоқ давом этганида, мавсумий ишларда, меҳнатга аккорд усулда ишбай ҳақ тўлашдан фойдаланилганида, ишларни бажаришнинг конкрет муддати келишиб олинганида ва ҳоказо шундай бўлиши мумкин.
Хўжалик фаолиятининг асосий натижалари учун ходимларни мукофотлашҳақидаги низомларни ишлаб чиқиш чоғида бир томондан ишчиларни, иккинчи томондан эса мутахассислар, хизматчилар ва раҳбарларни рағбатлантиришни ташкил этишда баъзи бир фарқларни ҳисобга олиш керак бўлади. Ишчиларни хўжалик фаолиятининг асосий натижалари учун индивидуал тарзда ҳам, жамоа тарзда ҳам мукофотлаш мумкин.




  1. Download 44,37 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish