8- мавзу. Бошқарув тизими назарияси ва амалиётининг ривожланиш босқичлари Режа



Download 30,88 Kb.
bet3/6
Sana04.06.2022
Hajmi30,88 Kb.
#636690
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-mavzu. Boshqaruv tizimi nazariyasi va amaliyotining rivojlanish bosqichlari.

8.3 Курснинг мазмуни ва вазифалари
Менежмент курсининг мазмунини иқтисодиётни бошқаришнинг, бошқариш тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, хўжалик механизми ва бошқарув услублари, бошқарув техника ва технологиясининг назарий ва методологик асосларини ўрганиш ташкил этади. Менежмент бошқарув фаолиятининг умумий қонуниятлар ва тамойиллари, бошқарув тизимига таъсир усулларини шакллантиради, бошқарув аппаратининг аниқ вазиятлардаги ҳаракатлари ва ўзини тутиш ҳолларини умумлаштиради, иқтисодиётни бошқаришнинг назарий ва амалий томонларини ўрганади. Бошқарув назарияси бошқарув фаолиятининг қирраларини бутун бир мажмуа кўринишида, назарий таҳлил ва мантиқий услуб асосида бошқаришнинг асосий қонуниятлари ва усулларини ажратиб ўрганади.
Фаннинг вазифаси иқтисодий, илмий, психологиялик илмларнинг мавжуд ютуқларидан ишлаб чиқаришнинг бошқаришда мақсадга мувофиқ фойдаланиш натижасида ишлаб чиқариш самарадорлиги ошириш, юқори сифатли маҳсулот ни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги ғояларни амалиётга тадбиқ қилиш ва булар асосида мамлакатнинг иқтисодий ўсишни таъминлаш ва халқ фаровонлиги оширишидир.


8.4. Менежмент вужудга келиши ва ривожланиши
Хорижий мененежмент капитализм даврида вужудга келган.Унинг шаклланишидан олдин бошқарув вазифаларининг ажратилиши, унга хос бўлган бошқарув меҳнатининг тарқалиши, унинг махсус назарий асос яратилишига эҳтиёж ўсиши юз берди. Дастлабки менежерлар ҳарбий интизоми, жазо билан қўрқитиш, ҳар қандай буйруқ ва фармонларга сўзсиз итоат этиш усулларини қўллаганлар. Бундай бошқарув меҳнат ресурсларидан фойдаланиш, улардан иложи борича кўпроқ қўшимча қиймат ундиришнинг ғоятда самарали усули, деб қаралган.
Кейинчалик «илмий менежмент» деб ном олган мумтоз менежмент мактабининг шаклланиши ХХ аср бошларига оиддир. Бу мактаб асосчиси америкалик мухандис ва назариётчи Ф.Тейлор (1856-1915) ҳисобланиб, унинг назарияси кейинроқ «Тейлоризм» номини олди. Унинг асосий йўналиши – ёлланма ишчилар меҳнатининг унумдорлигини оширишда ғоятда самарадор ва мақбул усулларни излашдир. Унинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат: бўлган барча меҳнат жараёнлари, унинг миқдори ва кетма-кетлиги аниқ-пухта ихтисослаштирилиши ва қатъий вақт оралиқларида тақсимланиши керак; ҳар бир меҳнат жараёни ва ҳатто ҳар бир ҳаракат пухта ишлаб чиқилган қоидалар ва жараёнларга бўсундирилиши, юқоридан белгилаб берилган иш усуллари ва қоидаларни бажариш учун доимий талабчан назорат амалга оширилиши лозим эди. Унинг «Корхонани илмий бошқариш асослари», «Бошқаришни илмий ташкил этишнинг тамойил ва усуллари», «Саноат корхоналарини маъмурий-техникавий ташкил этиш» каби машҳур асарлари хорижда чоп этилган ишлаб чиқаришни бошқаришни илмий ташкил этиш бўйича адабиётларнинг катта тўпламига асос солган.
Ф.Тейлорнинг диққат-марказида, энг аввало ёлланма ишчилар меҳнатининг унумдорлигини оширишда ғоятда самарадор ва мақбул усулларни излаш туради. Тейлор киши ақл-заковатига катта эътибор берган. Масалан, у корхона устаси қуйидаги тўққиз сифатга эга бўлиши лозимлигини таъкидлаган:
1) ақл-заковатга;
2) маълум маълумотга;
3) иш тажрибасига;
4) одобга;
5) ғайратга;
6) зийракликка;
7) ҳалолликка;
8) тўғри фикр юритишга;
9) яхши саломатликка.
Шу билан бирга Тейлор бу сифатларнинг барчасига эга бўлган кишини топиш жуда мушкул эканлигини айтган. Кўпчилик фақат учта сифатга эга бўлади – улар оддий иш ҳақи тўланадиган ишга олиниши мумкин. Бу сифатларнинг тўрттасига эга бўлган киши нисбатан кўп ҳақ тўланадиган ишга олиниши керак. Агар юқорида санаб ўтилган тўққиз сифатга эга бўлган киши топилса, уни уста лавозимига эмас, бошқарувчи лавозимига қабул қилиш керак.
Тейлоризм илмий бошқарув ҳаракатини бошлаб берди. Бу ҳаракат АҚШни қамраб олиб, бошқа капиталистик мамлакатларга ҳам кенг равишда тарқалди.

Download 30,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish