8-мавзу. Етика Режа


Асосий ахлоқий қадриятлар. Касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги



Download 35,53 Kb.
bet3/6
Sana03.03.2022
Hajmi35,53 Kb.
#479947
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8.-мавзу

Асосий ахлоқий қадриятлар. Касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги. Қадриятлар ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, кишиларнинг амалий фаолияти жараёнида шаклланади ва ривожланиб боради. Қадриятлар кишиларнинг турли соҳалардаги, аввало, ишлаб чиқариши, меҳнат соҳасидаги фаолияти учун фойда келтирадиган нарса ва ҳодисалар мажмуйи билан боғлиқ ҳолда юзага келади.
Ахлоқий қадриятлар эса ҳар бир киши, миллат, элат, халқнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маданий, кундалик маиший турмуш фаолиятида нисбатан турғун, барқарорлик касб этиб, ўзлигини билдириб, намоён этиб ниҳоятда қадрланадиган, ардоқланадиган юксак даражада шаклланган ахлоқий сифат ва фазилатлардан иборат.
Ахлоқий қадриятларга инсонпарварлик, жамоатчилик, адолат, қонунийлик, ватанпарварлик, хушмуомалалик ва одоблилик, оддийлик ва камтарлик, ҳалоллик ва ростгўйлик, очиқ кўнгиллик ва мардлик, сахийлик ва мурувватлилик, ўзаро ҳурмат, дўстона муносабат, самимийлик, сабр-қаноат, ҳаёлилик ва покизалик, ҳомийлик ва саховат, фидойилик, садоқат, меҳр-муҳаббат, меҳнатсеварлик, сиҳат-саломатлик, жасурлик ва бошқалар киради.
Ахлоқий қадриятларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
1. Ахлоқий қадриятларни нг мазмунига кўра бурч, ор-номус, виждон, қадр-қиммат, сабр-қаноат, камтарлик, собитқадамлик, ростгўйлик ва ҳоказоларга; шаклига кўра эса ижобий ёки салбий, яъни яхшилик ва ёмонлик, адолат ва адолатсизлик, бахт ва бахтсизлик, ҳаё ва беҳаёлик кабиларга ажратиш мумкин.
2. Ахлоқий қадриятларни амал қилиш доирасига кўра:
— шахсий ахлоқий қадриятлар — касбий бурчни бажариш, севгисига садоқатли бўлиш, ҳалол ризқ топиш, сўзининг устидан чиқиш, оила шаънини сақлаш, ҳаромдан ҳазар қилиш;
— миллий ахлоқий қадриятлар — меҳмондўстлик, катталарга нисбатан ҳурмат, саховат, ҳомийлик, ота-онани эъзозлаш, болажонлик ва ҳоказолар;
— минтақавий ахлоқий қадриятлар — дўстлик, яхши қўшничилик, бағрикенглик, меҳмондўстлик, ўзаро ҳурмат ва бошқалар;
— умуминсоний ахлоқий қадриятлар — инсонпарварлик, адолатпарварлик, ватанпарварлик, ўзаро ҳурмат, қонунийлик, жамоатчилик каби туркумларга бўлиш мумкин.
3. Ахлоқий қадриятларни ахлоқнинг таркибий тузилишига кўра:
— ахлоқий онгда барқарор шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятлар:
жамият томонидан ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётган кодекслар, нормалар, тамойиллар, мафкуравий ғоялар. Масалан, «Ҳарбий қасамёд», «Шифокор қасамёди», «Ички ишлар идоралари ходимларининг касб одобномаси» ва ҳ.к;
— ахлоқий амалиётда бевосита қўлланиладиган ахлоқий қадриятлар:
яхшилик ёки ёмонлик, адолат ёки разолатдан иборат мақсадни кўзлаб, уни амалга оширишнинг ихтиёрийлик ёки мажбурлаш воситаларини қўллаб пировард натижага олиб келувчи қадриятлар;
— ахлоқий муносабатлар туфайли зоҳир бўладиган ахлоқий қадриятлар:
бурч, шартни бажариш, ҳалоллик, сахийлик, камтарлик, уддабуронлик, тадбиркорлик, келишувчанлик, муроса ва ҳоказоларга ажратиш мумкин.
Янги ахлоқий қадриятлар юзага келиши Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлатни қуриш, фуқаролик жамиятини шакллантиришда ахлоқий қадриятлар барча фуқароларни, миллати, дини, тили, ирқидан қатъи назар ўзбек халқи ўзининг миллий ахлоқий қадриятлари — сабр-қаноат, жамоатчилик, ўзаро ёрдам, саховат, тинчликни ардоқлаш, шукроналик каби ахлоқий фазилатларини намойиш қилиш орқали тинч-тотув яшашга чорлайди ва уни таъминлайди.
Қадриятлар тизимида диний қадриятлар ҳам муҳим ўрин тутади
ва улар ахлоқ, ахлоқий қадриятлар билан узвий боғлиқ. Диний қадриятларнинг мавжудлиги диний таълимотларга асосланса-да унинг ривожланиши жамият ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-ахлоқий тараққиёти билан мустаҳкам боғланган. Улар халқимизнинг турмуш тарзи ва жамият ҳаёти учун муҳим аҳамият касб етмоқда.
Мустақиллик йилларида буюк бобокалонларимизнинг маънавий меросини тадқиқ этиш, асарларини нашр қилиш, юбилейларини нишонлаш мамлакатимизда одат тусига кириб, миллатимизнинг ҳар томонлама уйғониб, камол топишига кенг имконият яратмоқда.
Хусусан, ислом фалсафаси асарларини, диний уламо ва алломаларнинг меросини нашр қилиш, ўрганиш, тарғиб этиш халқимизни исломий қадриятлардан баҳраманд қилишга катта йўл очди.

Download 35,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish