8-мавзу. Етика Режа


Касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги



Download 35,53 Kb.
bet4/6
Sana03.03.2022
Hajmi35,53 Kb.
#479947
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8.-мавзу

Касбий одобнинг ахлоқий маданият билан уйғунлиги. Касб этикаси (одоб-ахлоқи) — одамларнинг касбий фаолиятидан келиб чиқадиган ўзаро муносабатларнинг ахлоқий йиғиндисидир. Тарихда касб одобининг шаклланиши қадимга бориб тақалади. Илк касбий-маънавий талабларни қадимги Мисрда пайдо бўлган «Пхатотеп ўгитларида» учратиш мумкин. Ушбу пандномада меҳнат орқали бойлик ва юқори мавқега эришиш учун ўз вазифасини виждонан бажариш лозимлиги таъкидланган. Шунингдек, Қадимги Юнонистонда пайдо бўлган Гиппократ қасами ҳам касб одоби кодекси зарурияти, унга эҳтиёж аввалдан бўлганлиги, биринчи навбатда, у касбий фаолиятни ахлоқий жиҳатдан изга солиш, малум қоидалар доирасида иш юритиш, турли мураккаб ҳолат ва вазиятларда касбий-инсоний нуқтайи назарлардан тўғри хатти-ҳаракат қилиш мезонларини яратиш, Шунингдек, касбларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеи, салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида пайдо бўлганидан далолат беради.
Шарқда ҳам касб одоби масалаларига катта эътибор қаратилган. Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футувватномаи Султоний» асари бешинчи бобининг ўн тўртинчи, ўн бешинчи ваўн олтинчи фасллари турли касб эгалари одобига бағишланган. Масалан, ўн тўртинчи фасл «Касб-кор ва савдо-тижорат одоби ҳақида» деб номланади ва умуман касб эгаси, айни пайтда, савдо-тижорат аҳли одоби қонун-қоидаларини баён этади. ««Билгилким, ҳамма касбларга бирдай тааллуқли қисқача қоида-адаблар мавжуд, Шунингдек, ҳар бир касб учун алоҳида одоб ҳам бор. Агар барча касблар учун зарурий одоблар хулосаси нечта, деб сўрасалар, саккизта деб айтгил:
ўз касбини ҳаромдан, шубҳали мол-маблағдан рок сақласин;
ризқ-рўзи зарурати учунгина керакли касб билан шуғуллансин, касбни мол-дунё тўплашга сарфламасин; касбни обрў олиш, яхши ном чиқаришнинг сабаби, деб билсин; моли ҳаром одамлар (амалдорлар, порахўрлар, қароқчилар, ўғрилар, қиморбозлар, каззоб дўкондорлар) билан муомала қилмасин...≫
Кошифий сотувчи одоби, харидор одоби, ходимлар (хизматкорлар) одоби, маддоҳлар одоби сингари масалаларда ҳам худди шундай асосли фикрлар билдиради. Сотишнинг саккиз одоби, сотиб олишнинг ўн икки одоби борлигини баён этади. Сотиш одоби ҳақида харидорга мулойим гапириш, дағаллик қилмаслик, ўлчовдан, яъни тарозидан урмаслик, харидорни алдамаслик кабиларни айтиб ўтади. Сотиб олиш одобида эса молни ҳалол пулга сотиб олиш, қалбаки, сохта пул бермаслик, сотувчига қўпол гапирмасликни таъкидлаб ўтади2. Касбий одобнинг барча учун бирдек тааллуқли ҳисобланмаган, балки муайян касб-ког эгаларигагина мансуб бўлган ижтимоий хулқ-атвор қоидалари, меъёрлари мавжуддир.
Касб ахлоқи касб одобига нисбатан кенг тушунча. Чунки касб одоби касб ахлоқи таркибига кириб унга шахс хулқ-атвори асос бўлса, касб ахлоқи хулқ-атвор билан биргаликда, умуминсоний ахлоқий касбий меъёрларга асосланади. Касбий ахлоқ инсоннинг касбий бурчлари ўз касбига бўлган муносабатини белгилайдиган ахлоқий меъёрлар мажмуйи бўлиб, у кишиларни у ёки бу касбга мансублигига қараб бирлаштиради.
Масалан, раҳбарликнинг ахлоқий жиҳатлари борасида таъкидлаш жоизки, бу борадаги касб одоби қонун-қоидалари фақат кабинетларда емас, балки, халқ билан мулоқот жараёнида шаклланади. Раҳбар ходимлар фаолиятидаги камчилик сифатида Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ≪Айрим идоралар ва уларнинг раҳбарлари реал ҳаётдан ва халқ эҳтиёжларидан маълум даражада узилиб қолмоқда≫, — дея таъкидлагани бежиз эмас. Зеро, касбий омилкорлик, ўз ишини яхши билиш, қайси касбдан қатъи назар ахлоқий меъёрларнинг ибтидосидир.
Касб одоби меъёрларининг мазмуни, уларнинг амалийлиги у ёки бу масалаларни ечишда ёрдам беради.
Этикет. Ахлоқий маданиятда яққол кўзга ташланадиган муносабатлар кўринишидан бири, бу - этикет. У кўпроқ инсоннинг ташқи маданиятини, ўзаро муносабатлардаги ўзини тутиш қонун-қоидаларининг бажарилишини бошқаради. Агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий ёндашса, яъни бир ҳолатда бир неча хил муомала қилиш имконига эга бўлса, этикет муайян ҳолат учун фақат бир хил қоидалаштириб қўйилган хатти-ҳаракатни тақозо этади.
Этикетнинг қамрови кенг, у, маълум маънода, халқаро миқёсда қабул қилинган муомала қонун-қоидаларини ўз ичига олади. Масалан, сиёсий арбоб этикети, меҳмондорчилик этикети ва ҳ.к. Этикетга риоя қилишнинг мумтоз намунасини биз тез-тез телевизор экрани орқали кўриб турамиз. Бу жараён айниқса, давлат раҳбарларига ҳорижий мамлакатлар элчиларининг ишонч ёрлиқларини топшириш маросимларида яққол кўзга ташланади. Унда фақат бир хил ҳолат, халқаро миқёсда ўрнатилган қоида ҳукмрон. Уни Президентнинг ҳам, элчиларнинг ҳам бузишга ҳаққи йўқ. Ёки жуда оддий, кичкина бир мисол: дастурхонда тановул пайти, пичоқни ўнг қўлда ушлаш замонавий меҳмондорчилик этикетининг қатъий қоидаларидан бири саналади - уни бузиш атрофдагиларда ҳайрат ва истеҳзо уйғотади. Шу боис этикетни одат тусига айлантирилган, қатъийлаштирилган муомала одоби дейиш ҳам мумкин.
Этикетнинг бундай замонавий кўринишлари билан бирга, шундай миллий-анъанавий шакллари ҳам борки, уларсиз миллат маданий ҳаётининг тасаввур қилиш қийин. Масалан, саломлашиш одобини олиб кўрайлик. Этикетнинг бу турига кўра, кўчадан ўтиб кетаётган одам, кўча бўйида ўтирганлар ёки турганларга салом бериши керак, салом берганда ўнг қўл чап кўкракда, юракнинг устида туриши, бош эса енгил таъзимга эгилиши лозим.
Кўришиш этикетида эса қўлнинг учини бериб саломлашиш кўришаётган одамга нисбатан гинахонлик, хафагарчиликни билдиради - одобдан эмас. Кўришганда ёш ёки мартаба нуқтаи назаридан катта киши биринчи бўлиб қўл узатиши лозим; аёллар билан кўришганда ҳам эркак киши томондан шундай этикет қоидаси бажарилмоғи талаб қилинади.
Миллий менталитетда маросимлар этикети, айниқса катта аҳамиятга эга. Тўй маросимида, хусусан, қиз билан ота-онанинг хайрлашуви, никоҳ кечасига кириб келишда куёвнинг келинни чап томонда тутиб, тўйхонага бошлаб кириши в.ҳ. этикет қонун-қоидалари тўлиқ бажарилиши лозим. Ёки аза маросимида фотиҳага келган одамларни миллий тўн ва дўппи кийган, белбоғ боғлаган ҳолда, қўл қовиштириб, бошни бир бу қуйи тутган тарзда кутиб олиш қатъий қоидага асосланади. Булар, бир қарашда, этикетнинг миллий ёки касбий удум, одат, расм-русмлардан фпарқи йўқ экан, деган таасурот қолдириши мумкин. Бу юзаки, ёлғон таассурот. Чунки удум, одат, расм-русмлар муайян даражада эркинликка эга, баъзан уларни бажармаслик ҳам мумкин. Лкин этикетда бунинг имкони йўқ – этикет қонун-қоидалари мажбурийлик табиатига эга.
Этикетнинг яна бир алоҳида жиҳати бор: унда одоб билан гўзалликнинг уйғунлигини кўришимиз мумкин, қатъий одоб қонун-қоидалари чиройли хатти-ҳаракатлар воситасида амалга оширилади. Демак, этикет эстетика билан ҳам боғлиқ, аниқроғи, ўзни тутиш эстетикаси талабларига жавоб беради.
Шундай қилиб, этикет - такаллуфнинг майда-чуйда жиҳатларигача ишлаб чиқилган одоб қоидалари сифатида ижобий, кишининг кўзини қувонтирадиган муомала ҳодисаси. Лекин, айни пайтда, у асл ахлоқий асосини йўқотган мажбурий мулозамат тарзида ҳам намоён бўлади: этикет қоидаларини бажараётган киши аслида ўз хоҳиш-ихтиёрига қарши иш кўраётган бўлиши ҳам мумкин. Бу жиҳатдан у мунофиқликнинг бир кўринишига айланади. Масалан, сиз бирор ёққа шошилиб, дарвозадан чиқдингиз, дейлик. Рўпарангизда танишингиз ёки қўшнингиз учрайди. Сиз кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашиб, сўнг шарқона этикетга риоя қилиб уни: «Қани уйга кирамиз, чой қиламиз, бир ҳангомалашамиз», деб ичкарига таклиф қиласиз. Лекин, аслида, сиз унинг уйга киришини асло истамайсиз, вақтингиз йўқ, ҳатто, шу учрашганда кетган вақтингизни ўйлаб, питирлаб турибсиз. Демак, сиз ўз истагингизга қарши, этикет-мулозамат юзасидан ёлғон гапларни айтасиз, хунук эшитилса ҳам на чора - мунофиқлик қиласиз. Шунга қарамай, умуман олганда, этикет шахсни муайян тартиб-қоидага, қандай ички руҳий шароитда бўлмасин, босиқликка, мулойимликка ва сабр-тоқатга ўргатиши билан аҳамиятлидир.

Download 35,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish