8-мавзу: мустақил ўзбекистон таълим тизими мустақиллик йилларида педагогик фикрлар ривожи. Режа



Download 35,19 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi35,19 Kb.
#190103
1   2
Bog'liq
2 5264797261061163587

Ҳаракатлар стратегияси қисқа муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади. Мазкур ҳужжат асосида таълим соҳасига доир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Таълим тизимини халқ билан мулоқот ва илғор хорижий тажрибалар асосида ислоҳ қилишга асосий эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-сентабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3305-сон қарори асосида республикамизда илк бор Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.
Мактабгача таълим вазирлиги ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017-йил 30-сентабрдаги ПФ-5198-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017-йил 30-сентабрдаги ПҚ-3305-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
Мустақиллик йилларида таълим жараёнини янгича талаблар асосида ташкилқилиш, такомиллаштириш бўйича олиб борилган жиддий изланишлар натижасида авваллари фақат аҳолининг умумий саводхонлигини таъминлаш билан чекланган таълим мазмуни тубдан янгиланди.
МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб Давлат таълим стандартлари
ишлаб чиқилди ва жорий етилди. Амалиёт жараёнида таълим турлариаро
узвийликни, узлуксизликни таъминлаш мақсадида ўқув фанлари бўйича
ДТС ҳамда ўқув дастурлари такомиллаштирилмоқда, мувофиқлаштирилмоқда.
Юртбошимизнинг «Дарсликларда миллат фикрининг, миллат тафаккури ва миллат мафкурасининг енг илғор намуналари акс етиши керак» деган г оясидан келиб чиқиб дарсликларнинг янги авлоди яратилди. Самарали ташкил етилган тизим асосида уларни мунтазам равишда, яъни 2-3-синфлар учун ҳар 2 йилда, 5-9-синлар учун ҳар 4 йилда такомиллаштириш, зарур нусхада янгитдан чоп етиб бориш йўлга қўйилди.
Таълим муассасаларида 9875та физика, 9487та кимё лаборатория хоналари, 9390та биология хоналари ташкил етилиб, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан тўлдирилди. Шунингдек, барча таълим муассасаларидаги «Маънавият ва маърифат», касбга йўналтириш, чизмачилик, тасвирий санъат ва рассомлик, чет тили хоналари ҳамда фаоллар зали, тиббиёт хонаси, маъмурий-методик хона ва барча турар жойлар замонавий мебел ва махсус жиҳозлар билан бекаму кўст таъминланди.
Ўн икки йиллик мажбурий таълимдан сўнг юртимиздаги ёшларнинг ҳар бири, ўз хоҳишига кўра, бакалавр ва магистр даражасини олиш учун олий таълим муассасаларида ўқишни давом еттириши мумкин.
Ўтган йиллар мобайнида таълим тизимини тубдан янгилаш ва ислоҳ етиш бўйича миқёси ва кўламига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Қарийб 9,5 минг ёки мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мактабларнинг деярли барчаси янгитдан қурилди, капитал реконструксия қилинди ва замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминланди. Ўқув жараёнини сифат ва методик жиҳатдан бутунлай янгилаш бўйича улкан чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистонда мактаб таълими 7 та тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларида олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда 1500 дан ортиқ янги касб-ҳунар коллежи ва академик лицей барпо етилди. Сиз, конференсия қатнашчиларининг кўпчилиги ушбу билим масканлари билан танишар екансиз, улар ўз меъморий қиёфаси ва техник таъминотига кўра енг яхши олий таълим муассасаларидан асло қолишмаслигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Касб-ҳунар коллежларидаги замонавий ўқув-лаборатория, компютер ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ўқувчилар учун умумий фанлар бўйича нафақат тўлиқ билимлар ҳажмини егаллаш, айни вақтда ушбу ўқув юртларидаги замонавий техника ва технологияларни ўзлаштириш имконини ҳам беради.
Таълим жараёнини ислоҳ етиш ва меҳнат бозорида талаб қилинадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашда олий таълим муассасалари муҳим ўрин егалламоқда. Ўтган давр мобайнида уларнинг сони икки баробар ортди ва бугунги кунда мамлакатимиздаги 59 та университет ва олий ўқув юртида 230 мингдан зиёд талаба таълим олмоқда.
Ўзбекистонда Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Турин политехника университети, Россия нефт ва газ университети, Москва давлат университети, Россия иқтисодиёт университети каби юксак халқаро обрў-еътибор ва чуқур тарихий илдизларга ега бўлган Европа ва Осиёнинг етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари ташкил етилди ва муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Ушбу олий таълим муассасаларида машинасозлик, нефт-газ иши, ахборот технологиялари, иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви, молиявий менежмент, тижорат ҳуқуқи каби меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланмоқда ва биз учун ғоят муҳим жиҳати шундаки, уларнинг битирувчилари бутун дунёда тан олинадиган дипломларга ега бўлмоқда.
Биз ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган замонавий давлат қуриш йўлига қадам қўйиб, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари изчиллик билан ўтишни таъминлар еканмиз, фақат миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги заруратини теран англайдиган, замонавий билимларни, интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларни егаллаган инсонларгина ўз олдимизга қўйган стратегик тараққиёт мақсадларига еришиши мумкин еканини ҳамиша ўзимизга яхши тасаввур етиб келмоқдамиз.
Таълим тизимини тубдан ислоҳ етиш одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқарашини ўзгартириш, уларнинг сиёсий ва гражданлик фаоллигини, ўз келажагига бўлган ишончини оширишнинг енг муҳим омили ва мустаҳкам асосига айланди, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Энг муҳими шундаки, бизнинг янги авлодимиз, билимли, ўтмишнинг ҳар қандай иллатларидан озод бўлган ёшларимиз бугунги кунда мамлакатимизни демократлаштириш ва либераллаштириш, уни янгилаш ва ишончли тарзда равнақ топтиришнинг ҳал қилувчи ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бормоқда.
Шу борада ўтган давр мобайнида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни 2 миллион 300 мингдан зиёд ўғил-қизларимиз битириб чиққани, жорий йилда еса 500 мингдан ортиқ ўқувчи ўрта тоифадаги мутахассис дипломини олиб, ўқишни тамомлашини айтиб ўтиш кифоя. Бу ёшлар нафақат иқтисодиётни модернизация ва диверсификасия қилишнинг, айни вақтда мамлакатимиз кадрлар таркибини сифат жиҳатидан янгилашнинг қудратли омили ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” – Республикамизда таълим-тарбияни ташкил етиш ва кадрлар тайёрлашнинг ҳуқуқий асоси сифатида. Ўзбекистонда ҳам таълим ислоҳотларининг қадриятлари йўналишлари қарор топиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига ега. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, деб белгилаб қўйилган. 42-моддасида еса, “ҳар кимга илмий ва техникавий ижод еркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиши; давлат жамиятнинг маданий, илмий, техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши” кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасида билим олиш ҳуқуқи қадрият сифатида қуйидагича кўрсатиб қўйилган: “Жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, еътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча яшаганидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади”.
Билим олиш ҳуқуқи:
- давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;
- ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда таълим олишни ташкил етиш;
- таълим ва кадрлар тайёрлаш давлат дастурлари асосида бепул ўқитиш, шунингдек, таълим муассасаларида шартнома асосида тўлов евазига касб-ҳунар ўргатиш;
- барча таълим муассасалари битирувчилари кейинги босқичдаги ўқув юртларига киришда тенг ҳуқуқларга ега бўлиши;
- оилада ёки ўзи мустақил равишда билим олган фуқароларга акредитациядан ўтган таълим муассасаларида екстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Бошқа давлатларнинг фуқаролари Ўзбекистон Республикасида халқаро шартномаларга мувофиқ билим олиш ҳуқуқига ега.
Республикада истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар билим олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга ега».
Бундан ташқари, мазкур ҳужжатнинг 3-моддасида кўрсатиб берилган таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойиллари ҳам ўзида муҳим аксиологик ёндашувни акс еттиради.
биринчидан, таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда еканлиги;
иккинчидан, таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
учинчидан, умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги;
тўртинчидан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг йўналишини: академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;
бешинчидан, таълим тизимининг дунёвий характерда еканлиги;
олтинчидан, давлат таълим стандартлари доирасида таълим олшнинг ҳамма учун очиқлиги;
еттинчидан, таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалашган ёндашув;
саккизинчидан, билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш;
тўққизинчидан, таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.
1997 йилда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мақсадининг ўзиёқ, унинг қадриятли ёндашувга асосланганлигидан дарак беради: “Дастурнинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий сарқитлардан тўла халос етиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир”.
Таълимий қадриятлар юзасидан тадқиқотлар олиб борган олим Ш.Мардонов “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да қуйидаги ижтимоий ва шахсий хусусиятга ега таълимий қадриятларнинг моҳияти очиб берилганлигини таъкидлаб ўтади:
Биринчидан, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да таълимнинг олий қадрияти сифатида шахс еътироф етилади. Мазкур қадрият Миллий дастурнинг узлуксиз таълим, унинг инсонпарварлик ва ижтимоийлашишга йўналиши кўрсатмаларини муваффақиятли амалга оширишни таъминлаши керак.
Иккинчидан, педагогик жиҳатдан тўғри ва самарали ташкил етилган таълим-тарбия жараёни талабада мустақил таълим олиш, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини ривожлантириш лаёқатларини шакллантиради. Бу жараён бизнинг фикримизча, янги таълимий қадриятларнинг юзага келишига сабаб бўлади…”.
Мустақиллик йилларида педагогик фикрлар ривожининг асосий йўналишлари.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда педагогик фикрлар мазмуни билан танишиш, уларда илгари сурилган ғояларни умумлаштириш асосида уларнинг қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ривожланганлигига гувоҳ бўлиш мумкин:
Педагогика фани методологик ғояларининг такомиллашуви.
Тоталитар тузум даврида ўрганилиши маън етилган миллий-педагогик қарашларнинг ўрганилиши ва педагогика фанига олиб кирилиши.
Ижтимоий-ғоявий, иқтисодий ва маданий тараққиётда етакчи ўрин тутувчи ғояларнинг педагогик қарашларда ўз ифодасини топиши.
Педагогик билимлар ижтимоий-ғоявий асосларининг бойиши.
Таълим мазмунида миллий истиқлол ғояси ва мафкураси асослари, инсонпарварлик ва демократик қарашларнинг акс етиши.
Миллий-маданий мерос намуналаридан фойдаланиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига еришиш орқали ёш авлодни миллий руҳда тарбиялаш.
Шахсни ижтимоийлаштириш.
Эркин, мустақил фикрловчи, ижодкор, ижтимоий фаол шахни шакллантириш.
Шахсда юксак маънавий-ахлоқий сифатларни таркиб топтириш.
Ёш авлодда ижтимоий воқеликка онгли муносабатни қарор топтириш.
Янгича таълимий қарашларнинг пайдо бўлиши.
Юксак малакали, рақобатбардош кадрларни тайёрлашда таянч ўрин тутувчи узлуксиз таълим тизимининг йўлга қўйилиши.
Таълим соҳасида давлат ва жамоатчилик бошқарувининг йўлга қўйилиши.
Таълим маркетинги ва таълим хизматлари соҳасининг ташкил етилиши.
Таълимнинг янги дидактик параметрларини аниқлаш.
Янги ўқув предмети ва ўқув курсларини ўқитишнинг йўлга қўйилиши.
Ҳамкорликда ўқитиш ва мустақил таълимнинг оммалашуви.
Таълим олганликни ташхис етишнинг янги воситалари (рейтинг тизими, мониторинг)нинг амалиётга татбиқ етилиши.
Download 35,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish