8-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг ривожланиши ва инқирозга учраши



Download 0,67 Mb.
bet6/15
Sana29.04.2023
Hajmi0,67 Mb.
#933444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
8-мавзу.

Макон кўламларидаги ўзгаришлар
Замонавий умумий фаровонлик давлати асосларини кўриб чиқиш сабаблари орасида – глобаллашув ва макон кўламларининг ўзгаришини келтириш мумкин. Европа маконини миллий давлатларига базавий ажратиш жиддий траснформацияларга дуч келмоқда. Ўзгаришлар ҳудудий, бошқарувчилик, ижтимоий ва маданий тавсифга эга. Адабиётларда бундай ўзгаришлар чегараларининг оқибатлари ҳақида кенг мунозаралар олиб борилмоқда28.
Ушбу муаммога ижтимоий ва сиёсий фанлар профессори Майкл Китинг мурожаат қилади. Унинг ёзишича, “Европа умумий фаровонлик давлати чегараси билан алоҳидалашган мустақил давлатнинг яққол ва яққол бўлмаган моделида ўзининг туғилган пайтидан бошлаб, ўзгармас ҳолатда турибди. Умумий миллат ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлайди ва неъматларни қайта тақсимлаш тартибининг мантиқий асосланишини таъминлайди. Кучли марказлашган давлат ижтимоий ёрдам дастурлари учун ресурсларни ҳаракатлантириш ва уларни алоҳида кишилар ўртасида ҳам, бир бутун ҳудудий тузилмалари ўртасида ҳам қайта тақсимлашга қодир29.
Макон кўламларининг ўзгариши, бир томондан, глобаллашув ва Европа интеграцияси шаклида ва бошқа томондан эса минтақа инволюцияси шаклидаги янги ўзаро алоқалар даражасини (давлат усти ва давлат ости) яратади30.
Бундай ўзгаришлар қандай оқибатлар билан кечади? Мустақил давлатнинг ҳалокати нималарга олиб келиши мумкин? Фаровонлик давлати моделига бу нима билан хавф солади?
Китинг Европа миллий давлати бир неча боғланган тизимларни, жумладан, халқ хўжалиги тизимини ўраб турадиган макон чегараларининг тўплами эканлигини изоҳлайди, деб ёзади. Миллий давлат умумий маданият ва кўпинча давлат томонидан ижтимоийлаштириш сиёсати воситасида ҳамда ягона тарихий тажриба туфайли ривожлантирилган идентикликка мос келади. ХХ асрдан бошлаб, айнан тарихий тажриба умумий фаровонлик давлати асосларини шакллантирди31.
Кейнсча умумий фаровонлик давлати мустаҳкам ҳудудий кўламга эга: бунда мамлакат бир қисмида ишлар ёмон борган бўлса, ишсизлик нафақаси ва бошқа ижтимоий тўловлар ўша ёққа йўналтирилди, шу билан бир вақтда солиқ йиғимлари у ерда қисқартирилди. Фаровонлик давлатининг минтақавий сиёсатида ресурслар бой минтақалардан камбағал минтақаларга ўтказилган. Минтақавий сиёсатда уч таркибли мақсад мавжуд бўлиб, унинг сиёсий қўллаб-қувватланишини изоҳлайди. Иқтисодий жиҳатдан минтақавий сиёсат перифериянинг оддий ресурсларини ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатишга интилди, шу тариқа миллий ишлаб чиқаришни ўстиради ва бозор такомиллашмаганлигини текислайди. Шу маънода ушбу тадбир вақтинчалик, ушбу минтақаларни миллий иқтисодиётга интеграциялаш учун мавжуд сифатида қаралди, шундан кейин улар ўз-ўзига етарли бўлди. Ижтимоий жиҳатдан ресурсларни бундай ўтказиш миллий бирдамликнинг ҳудудий экспансияси бўлди. Чунки трансфертлар ҳажми бўйича барчасидан устунлик қилди, бой бўлмаган миллий давлатларга ёрдам кўрсатиш усули сифатида қаралди. Сиёсий нуқтаи назардан бу қарор турли минтақаларда давлат ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга олиб келди. Ушбу сиёсат барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олди: камбағал минтақалар ривожлана бошладилар, бой минтақалар инфляцион босимни енгиллатишдан ютдилар ва ўз маҳсулотини сотиш учун бозорларни эгалладилар. Миллий иқтисодиёт ўсиб бораётган маҳсулот чиқариш ва таъсирчан бўлмаган меҳнат ва капитал ҳаракатчанлигидан ютди.
Шундай қилиб, кейнсча умумий фаровонлик давлати сиёсий ва ижтимоий марказлаштириш билан уйғунлашди. Ягона ҳалқ қайта тақсимлаш ва ижтимоий бирдамлик учун рағбат яратди. Ҳудудий ўсиш марказлашган ва юқоридан пастга йўналтирилган минтақавий сиёсат туфайли ижтимоий билан бирга олиб борилди.
1970 йилга келиб, Ғарбий Европага миллий интеграциялаш ғояси бажарилган, деган фикр кенг тарқалган. Бироқ 1990 йилларда ҳудудий сиёсат глобал ва панъевропа ўзгаришлар нуқтаи назаридан янгича аҳамият касб этди.
Китинг макон ўзгаришларининг асосий йўналишларини келтиради: ноҳудудийлаштириш, ҳукумат номарказлаштириш ва минтақавий инволюция. Макон кўламининг ўзгариши (номарказлаштириш) нуқтаи назаридан “Чегарасиз дунё” охирги йилларда кенг муҳокама қилинмоқда. Ва бу оқланган: иқтисодий тизимлар давлат ҳудуди билан чегараланмаган, капитал глобал даражада ҳаракатчан, товар ва хизматлар (ҳозирча ишчи кучи истисно этилади) эса эркин кечади. Ҳукуматлар кўп жиҳатдан иқтисодий тва ижтимоий соҳани тартибга солиш қобилиятини йўқотдилар. Ҳатто маданият ҳам маълум даражада глобаллашувга тортилди.
Шу билан бир вақтда, “қайта ҳудудлаштириш” жараёни кечди: функционал, маданий ва институционал макон турли йўналишлардаги чегаралар билан қайта чизилмоқда. Макон кўламларини ўзгартириш ва янги минтақалаштиришга бағишланган тадқиқотлар кўрсатишича, янги даражаларда тикланган янги тизимлар мустақил давлат моделидан фарқ қилиб, баъзида бир-бири билан келиша олмайди. Ҳудуд унга хос ролни йўқотадигандек кўриниши мумкин, чунки иқтисодиёт жисмонийдан ақлий фаолиятга силжийди, ва транспорт ва коммуникация тизимлари ҳам шу билан боғлиқ равишда туб ўзгаришларга тортилади. Аммо шу вақтгача энг юқори ҳудудий концентрация молиявий хизмат ёки дастурий таъминот каби тармоқларда кузатилади, улар эса биринчи навбатда, электрон алоқа воситалари ва охирги эски ишлаб чиқариш омилларига таянади.
“Давлат ости” минтақалаштириш ва глобаллашув (ёки Европа интеграцияси) ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ деган далил кўпроқ эътирофга эга бўлмоқда. Аксинча, улар иккита макон ўзгаришлари томонларини ўзида мужассамлаштиради; ҳар иккиси эски мустақил давлатни бузади.
Ҳақиқатан ҳам “минтақалаштириш” сўзи давлат устки ва остки маконларни тасвирлаш учун қўлланилади.
Иқтисодчилар минтақалар эмас, балки фақат фирмалар рақобатлашади, деб таъкидлайдилар. Аммо минтақалараро рақобат ғояси эса ҳозир миллий ва паневропа даражасидаги сиёёсатни рағбатлантиради, шу билан бир вақтда минтақавий ва маҳаллий сиёсатлар ҳамма ёқда ким рақобат устунликларини яхшироқ такомиллаштирса, ўша ёқда амал қилади. Муайян неомеркантилизм буларнинг ҳаммасининг натижаси ҳисобланади, чунки минтақалар нисбий устунлик орқали жаҳон бозорида тегишли жойларни эгаллаш учун эмас, балки мутлоқ устунлик учун рақобатлашадилар. Бунинг оқибатида минтақавий сиёсат давлатдан минтақага томон шу тарзда номарказлашади.
Бу макон тенгсизлиги хавфини келтириб чиқаради, чунки кўпроқ яшовчан минтақалар ўзларининг устунликларидан инфратузилмада ҳам, ижтимоий капиталда ҳам сурилишга лаёқатлидир. Бундан ташқари, минтақаички тенгсизлик ҳам кучайиши мумкин, чунки халқаро рақобатга ҳаммадан кўра, кўпроқ мослашган индивидлар ва секторлар ўз-ўзидан ажралиб кетмаслик учун нарх сифатида ўзи учун имтиёзли шароитларни талаб қилишлари мумкин. Ички устунлик етишмаётган минтақалар харажатлар ва ижтимоий устамаларни инвесторларга ресурс сиғимли устунликларни ўтказиш ўринли бўлган жойларда қисқартириш йўли билан капитални ушлаб туриш ва жалб қилишга уринадилар32.
“Нафақат иқтисодий тизимлар кўламни ўзгартирди, - давом этади Китинг, - сиёсий ибтидоийлик кўплаб даражаларда қайта қурилди. Макон кўламларининг ўзгариши давлатга ҳам, миллатга ҳам муаммолар туғдиради. Янги қўзғатадиган миллат ва миллий камчиликнинг ҳаракати миллат устки интеграцияси билан биргаликда киритилади ва улар ҳам Европа нуқтаи назаридан талабларни кўндиришлари мумкинлиги кутилмоқда.
Ушбу рақобатлашувчи ҳудудий бирликларнинг ўсиши давлат даражасидаги миллий ўзига хосликнинг йўқолишига ва шу орқали миллий бирдамлик муҳим омилини хавф остига қўяди, деган ташвиш мавжуд бўлади.
Агар фуқаролар бир-бирида ватандошларини кўришни бас қилсалар, уларда ресурслар билан бўлишиш хоҳишини бошлайдилар33.
Кейинроқ Китинг: “Функционал тизимлар ҳажмида ўзгаради, иқтисодий ва ижтимоий тартибга солиш тизимлари ҳам худди шундай қилади, деб таъкидлайди34.
Европа Иттифоқи шаклида Европа интеграцияси миллий устки даражага кўчиб ўтган масалаларни тартибга солиш эволюцион тизимини ўзида мужассамлаштиради ва ягона жавобни талаб қилади. Ушбу даражаьўзида нимани мужассамлаштиради ва унинг мужассамлашиши қандайлиги ҳақида доимий мунозаралар олиб борилмоқда. Улар давлат-миллатни ҳимоя қилишни ва бир хил Европа маконини яратишни хоҳлайдиган “миллатчилар устидан” мунозарага киришадиган “ҳукумат остки” тарафларга беради ва ижтимоий нуқтаи назар афзалроқ бўлганлардан фарқли соф бозор сифатида Европани ўрганадилар.
Муҳокама учун яна бир мавзу – бу демократлаштириш ва жавобгарлик сўровига жавобдир.
Учинчи йўналиш (минтақавий инволюция) – бу минтақалар ва тарихий миллатларда юзага келаётган давлатостки ибтидога жавобдир. Минтақавий бошқарув органи кўплаб шаклларга кириши мумкин: минтақаларнинг кўпчилиги инвестицияларни ҳисоблаш ва режалаштириш учун жавобгар бўлган Франциядаги функционал чекланганликдан Испаниядаги умумий кўп мақсадли тизимлар ва Буюк Британиядаги ривожланган миллатларга қадар; ушбу мамлакатлар ўзининг конституцион қиёфасида ҳозир квазифедеративдир.
Китингнинг фикрича, минтақалар турли маънолардаги янги маконларга асосланади. Ушбу иқтисодий мезонига кўра, ажратиладиган функционал маконлар ягона Европа бозорида ҳудудий чегараларга мос келмай қолиши, аммо ички ва давлатлараро маконларда жойлашиши ҳам мумкин. Ҳар хил турдаги ҳукумат янги институтлари билан белгиланадиган институционал маконлардир. Айрим вазиятларда маданий жамоа ва тарихий анъаналарга асосланадиган мансублик ва бир хиллик маконлари мавжуд бўлади. Минтақалар шу маънода сиёсий макон ҳисобланиши мумкинки, бунда фуқаролар ижтимоий ва иқтисодий масалаларни уларнинг шунчаки, бутун давлатга эмас, балки минтақага таъсирини ҳисобга олиб, баҳолайдилар ва шу орқали сиёсий партиялар минтақавий доира ичкарисида ўз кампаниясини олиб борадилар. Фуқаролик жамиятига мос келадиган макон шу даражада амал қилиши мумкинки, бунда гуруҳлар ва ижтимоий ҳаракатлар минтақавий асосга кўра ҳаракатланади ва ўз талабларини минтақавий тушунчаларда гуруҳлайди. Бошқа вазиятларда ушбу объектларнинг чегаралари минтақавий маконни аниқлаш юзасидан мунозаралар ва босим ҳосил қилган ҳолда фарқланишлари мумкин. Аммо исталган вазиятда эски миллий давлатга нисбатан макон нуқтаи назаридан унчалик чекланмаган.
Шундай қилиб, нима юз берди? Европадаги кўламларнинг макон ўзгариши бутун ҳудуд бўйича муносабатларни, ибтидоийликни, вазифа ва институтларни ислоҳ қилди. Умумий ижтимоий фуқароликка асосланган умумий фаровонлик давлати ғояси ҳудудий ва ижтимоий бирдамлик вазифалари, институционал номарказлаштириш ва кучсизлантиришга ҳудудий очилиш жиҳатидан хавфга тортилди35.
Илмий мунозаралар жараёнида ҳукумат номарказлаштириши ўз-ўзидан марказлашган институтлар ва сиёсатга асосланган умумий фаровонлик унитар давлатининг қулашига олиб келди.
Китинг интилиш ўзгаришлар олдидаги эски фундаментда умумий фаровонлик давлатини қуриш муваффақиятсизликка учраганини кўрсатди.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish