8-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг ривожланиши ва инқирозга учраши


Ижтимоий боқимандалик – фаровонликнинг тескари томони



Download 0,67 Mb.
bet7/15
Sana29.04.2023
Hajmi0,67 Mb.
#933444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
8-мавзу.

5.Ижтимоий боқимандалик – фаровонликнинг тескари томони

Боқимандалик” тушунчасининг моҳияти


Ривожланган Европа мамлакатларида ижтимоий боқимандаликнинг ўсиши – фаровонлик деморатияси муаммоларидан биридир. Ушбу ижтимоий ҳодисанинг сабаби нимада? Ўз таркибига кўра, у оддий эмас ва иқтисодий, ижтимоий ва руҳий асосларга эга.


Қисқа луғатларда “боқимандалик” тушунчасининг таърифи ва талқинини топиш қийин:
“Боқимандаилик – ўз кучигаэмас, балки бошқаларнинг ёрдамига таянишга, бировнинг ҳисобига яшашга уринишдир. Боқимандалик кайфиялари”36.
Боқимандалик – 1) а) боқимандаларнинг аҳволи, б) қайсидир боқимандаликда бўлиш ҳолати. 2) доимо ўз кучи ва маблағлари ҳисобига эмас, балки кимнингдир ёрдамига таяниб яшашга уриниш.


Ижтимоий боқимандалик - давлат ижтимоий сиёсатининг оқибати сифатида

Боқимандалик – янги ижтимоий ҳодиса эмас ва у бир неча асрлардан буён маълум. Ижтимоий боқимандалик патернализм сиёсатини ўтказиш оқибатларидан бири сифатида турли мамлакатларда турли сиёсий тартиб ва бошқарув шакллари шароитида, жумладан, СССР да режали иқтисодиёт ва ижтимоий сиёсат шароитида ўринли бўлди37. Ушбу ишда ижтимоий (ёки якка) боқимандалик тарихида анча чуқурлашмаймиз, аммо мазкур ҳодисани кўпинча умумий фаровонлик давлати сиёсатини олиб боришнинг асосий оқибатлари, фаровонлик давлатининг қабул қилинишларидан бири қаторида келтириш мумкин, шу каби оқибатларга бир нечта мисоллар келтирамиз ва ҳозирги вазиятни таҳлил қиламиз.





  1. Спинхемленд ижтимоий-иқтисодий тажрибаси



Спинхемленд тажрибаси (1795)

Илгари таъкидлаганимиздек, Буюк Британияни ижтимоий ислоҳотлар назарияси ва амалиёти, ижтимоий сиёсат соҳасида кашшоф деб атайдилар. Буюк Британиянинг тажрибаси кўп жиҳатдан бошқа мамлакатлар учун намуна бўлди. Яққол ҳолат – бу саноат инқилоби даврида Буюк Британияда камбағалларга нисбатан ижтимоий сиёсатни излаш тарихидир.


1795 йилда Спинхемленд қонунининг қабул қилиниши тарихда асосий воқеалардан бири бўлди. Ушбу қонун Буюк Британияда бозор муносабатларининг вужудга келиш тарихида муҳим роль ўйнади. Биз учун шуниси муҳимки, Спинхемленд қонуни туфайли Буюк Британия умумий фаровонлик инқирозигача бўлган 100 йил давомида ижтимоий боқимандалик ҳодисасига дуч келди.
Қонуннинг мақсади камбағалларни энг кам даромад билан таъминлашдан иборат. Маълум шкалага мувофиқ, иш ҳақига қандайдир қўшилган суммани тўлаш кўзда тутилди. Ушбу қонунни киритиш зарурати нимада эди?
XVII асрнинг охири – XVIII асрнинг ўрталарида меҳнат қонунчилигининг кучсизлиги (ҳунармандлар ҳақидаги1563 йил Статути, камбағаллик тўғрисидаги 1601 йил қонуни, турғунлик тўғрисидаги 1662 йил Далолатномаси ва бошқа қонун ҳужжатлари) ўзгариб бораётган иқтисодий вазиятга ўзининг номувофиқлигини белгилаб, ижтимоий вазиятнинг ҳаддан ташқари кескинлашишига олиб келди. Карл Поланьи ўзининг “Буюк трансформация”, деб номланган машҳур асарида қонуннинг қабул қилиниш сабаблари ва ушбу ҳужжатнинг оқибатларини баён қилади ва таҳлил қилади38.
Спинхемленд қонуни ижтимоий кескинликни камайтиришга, бўлиши мумкин бўлган инқилобий ҳаракатларни бартараф қилишга уриниш бўлди. Бунга ҳам принцип жиҳатдан эришилди: “Бирорта чора ҳеч қачон бу қадар умумий эътироф этилмаган. Ота-оналар болалар ҳақидаги ташвишдан қутулдилар, болалар эса ота-оналарга унчалик тобе бўлмадилар; хўжайинлар иш ҳақини қанча хоҳласалар, шунчага пасайтира олдилар, тиришқоқ ва бепарво ишчиларга эса очарчилик хавф солмади; хайриячилар ушбу тадбирни унчалик адолатли бўлмасада, меҳрибонлик ҳолати сифатида маъқулладилар, эгоистлар меҳрибонлик уларга унчалик қимматга тушмайди ва солиқ тўловчилар учун инсон унга муносибми ёки йўқмилигидан қатъий назар, “инсоннинг яшаш ҳуқуқи” ни эълон қилган ҳолда янги тизимда солиқлар билан нима содир бўлиши зарурлигини бирданига тушунмайдилар, деган фикр билан осон таскин топдилар39.
Фақат бир мунча вақт ўтгандан кейин жиддий иқтисодий пасайиш билан бир қаторда, қонуннинг оқибатлари нафақат халқ оммасининг ҳеч вақосиз қолиши, балки уларнинг маънавиятсизлиги ҳам ҳисобланиши аён бўлди. Бу эса ўша давр инглиз жамиятини боши берк кўчага олиб кириб қўйди. Биринчи ва яққол оқибатлардан бири “Нафақага бир марта ўтириб қолдингми – ундан ҳеч қачон қутула олмайсан”, деган ўша давр мақолини яққол тавсифлайди.
Спинхемленд қонуни қабул қилинишининг бошқа оқибатлари қандай? Энг аввало, бу меҳнат унумдорлигининг ҳалокатли пасайишида кўринади: “Бир неча йил ўтиб, меҳнат унумдорлигини пауперлар учун хос бўлган даражага қадар пасайтириб, шу тариқа иш берувчиларга иш ҳақини шкаладан юқори кўтармасликка яна бир асос яратилди. Чунки агар меҳнат интенсивлиги, унинг сифати ва самарадорлиги маълум даражадан пасайса, у шунчаки “ахмоқни ҳис қилиш”дан, одоб юзасидан сақлаб қолган ишининг кўринишидан ҳеч қандай фарқ қилмайди40.
Бундан ташқари, меҳнат бозори ҳақиқатда тугатилди: “Реал иш ҳақи
аста-секин нолинчи даражага қадар пасайтирилиши ва шу тариқа ишчини сақлашга қилинаётган барча харажатлар кирим қилиниши керак. Гўёки ишчиларда ўз манфаатларини ҳимоялаш учун бирлашиш ҳуқуқи, пуллик нафақалар тизими, албатта, иш ҳақининг ўртача даражасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки касаба уюшмаларининг ҳаракатига камбағаллик тўғрисидаги қонунчиликнинг шунчалик кенг қўлланилишини кўзда тутадиган ишсизларга ёрдам тизими кўп даражада кўмаклашиши мумкин41.
Аммо “яшаш ҳуқуқи” 1799-1800 йиллардаги ишчилар уюшмаларига (касаба уюшмалари 1870 йилдагина рухсат берди) қарши қаратилган адолатсиз қонунлар билан биргаликда, иш ҳақининг пасайишига ва оммавий пауперизмга олиб келди. Бундан ташқари, “яшаш ҳуқуқи”ни молиявий амалга ошириш” охир-оқибат бахтсизлик олиб келди, у халос бўлиш ҳисобланган шахслар учун бахтсизлик бўлиши зарур”42. Бу бевосита тарзда аввалги хулосамиз – ёлланма меҳнат бозорини йўққа чиқаришдан келиб чиқади. Нафақалар тизимининг асосий оқибати иш ҳақи даражасининг яшаш минимумидан тушиб кетиши бўлди, фермерлар ҳеч бўлмаса, бир парча ери бўлган ишловчиларни ёллашни хоҳламадилар. Чунки мулкка эгалик қилган инсон киримдан нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлмади, оддий иш ҳақи эса шунчалик паст эдики, инсон у ёки бу тарзда давлатнинг қўшимча кўмагисиз рўзғорни эплай олмади. Шу сабабли айрим туманларда фақат солиқ тўловчилар ҳисобига яшайдиганлардагина иш топиш имконияти бўлди; нафақаларсиз яшаш ва ўз меҳнати билан турмуш харажатларини ишлаб топишга уринганлар аранг бирор жойга жойлашганлар. Шундай қилиб, нафақа таъминлаганига қараганда, кўпроқ ишлаб топишни хоҳлаганлар бундай қила олмадилар. Мос равишда, ким ишлашни хоҳласа ва бунга тайёр бўлса, бу хоҳиш аста-секин йўқолди. Поланьининг айтишича, инсон ушбу тизим ёпиқ доирасига кириб, тузоққа тушди. Қонун тўлақонли ишчиларни (юқорида уларни соғлом камбағаллар, деб атадик) сунъий равишда пауперларга айлантирди, ишчилар синфи ва пауперлар синфини ягона камбағаллар оммасига айлантириш орқали улар ўртасидаги чегараларни йўқотди.
Поланьи Спинхемленд қонунини оммани номаънавийлаштириш қуроли деб атайди: “Камбағаллар фойдасига солиқлар кўпчилик учун хоҳланган нарсага айланди. Ўз улушини олиш учун лоқайдлар ва қўполлар раҳбариятни қўрқитишга уриндилар; ахлоқсизлар парваришлаш зарур бўлган ноқонуний туғилган болаларни кўргазмага қўйдилар; бекорчилар қўлини кўксига қовуштириб, уларга олиб келиб беришларини хотиржам кутдилар; ҳурматсиз қизлар ва йигитлар бу пулга турмуш қурдилар; браконьерлар, ўғрилар ва фоҳишалар уларга товламачилик билан хавф солдилар; қишлоқ судьялари уларни оммавийлик учун, ишончли шахслар эса ўзларини ортиқча ташвишдан халос этиш учун қўрқмай тарқатдилар. Мана. бу маблағлар қандай ишлатилди”43.
Камбағалликнинг ўсишини тўхтатиб турадиган Спинхемленд қонуни кейинги 40 йилда Буюк Британияда бошдан кечирилаётган оғир ижтимоий оқибатларга олиб келди. Фақат 1834 йилга келиб, янги сайлов комиссияси томонидан сайланган парламент Спинхемленд қонунини бекор қилди. “Янги қонунга кўра, мустақил яшовчи шахслар нафақа олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлдилар. Қонун ҳаётда табақалашган тарзда ва умуммиллий даражада олиб борилди; шу нуқтаи назардан у ҳам аввалги амалиётдан ҳал қилувчи фарқланишни англатади. Иш ҳақига дотациялар билан якунланган44. 1834 йилда яна камбағаллик тўғрисидаги қонунчиликка негиз вазиятини ўзгартирадиган тузатишлар киритилди45.



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish