ер кўтармасини тўғрилаш ва қайта қуриш жойларида, кесишма ва туташмаларда, қайрилиш майдончаларида, йўлкаларда, пиёдалар ва велосипедчилар йўлкаларида, алоҳида кесиб ўтиш жойларида, чиқиш йўлларида, йўл-таъмирлаш хизмати объектларига бориш йўлларида, таъмирланаётган автомобиль йўлларининг айланиб ўтиш жойларида йўл тўшамаларини янгидан қуриш; - ер кўтармасини тўғрилаш ва қайта қуриш жойларида, кесишма ва туташмаларда, қайрилиш майдончаларида, йўлкаларда, пиёдалар ва велосипедчилар йўлкаларида, алоҳида кесиб ўтиш жойларида, чиқиш йўлларида, йўл-таъмирлаш хизмати объектларига бориш йўлларида, таъмирланаётган автомобиль йўлларининг айланиб ўтиш жойларида йўл тўшамаларини янгидан қуриш;
-
- сунъий иншоотлар бўйича:
- қатнов қисмини тўлиқ ёки қисман қайта қуриш, кенгайтириш ва кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларнинг, уларнинг габаритлари ва ҳисоблаб чиқилган оғирликларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъмирланаётган автомобиль йўли учун белгиланган техник тоифага тўғри келадиган нормаларга етказган ҳолда кучайтириш;
- Капитал таъмирлаш режасини тузаётганда, йўл тўшамасини кучайтириш даражасини ва ишлар ҳажмини маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, вариантларни техник-иқтисодий таққослаб танлаш лозим. Йўл тўшамасини кучайтириш иқтисодий нуқтаи-назардан ва узоқ муддатли манфаатлардан келиб чиқиб баҳоланиши керак. Капитал таъмирлашда йўл тўшамаси мустаҳкамлиги ва ўлчамларини берилган тоифа меъёрлар даражасига ошириш назарда тутилади.
- А/бетон қопламали йилларда капитал таъмирлаш ишлари мавжуд қоплама устига янги қатлам ётқизиб ёки эскисини кўчириб, қайта тиклаб ётқизиш билан бажарилади. Кўчирилган а/бетондан қайта фойдаланиш учун унинг ҳароратини 160-1700С дан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунинг учун инфрақилил нурлар ёрдамида, алангасиз қиздирилади. Махсус асбоб билан қоплама юзаси 3-4 см чуқурликда юмшатилади. Қоплама эни бўйлаб ёйилади, текисланади ва титратма брус ёрдамида зичланади.
-
-
- А/бетон қопламали йўлларда капитал таъмирлаш ишларини бир неча кўринишларда амалга ошириш мумкин.
- -Қопламаларни регенерация қилиш: Йўл қурилиш материаллари, айниқса органик боғловчили бетонлар тез эскиради, вақт ўтиши билан физик-механик хусусиятлари ўзгаради. Натижада қопламада ёриқлар, ўйиқлар ва ҳар хил деформациялар ҳосил бўлади. Асфальтбетон қопламанинг дастлабки хусусиятларини тиклаш жараёни регенерация (янгилаш) деб аталади. Қопламаларни регенерация қилиш профилактик тадбир бўлиб, эксплуатация вақтида эскирган битумни тиклайди. Бунинг учун ароматик бирикмалари кўп бўлган мойлар асосидаги метериаллар ишлатилади. Шимдириладиган материалнинг углеводород таркиби шундай танланадики, у эскирган битум таркибидаги йўқотишларни тўлдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |