Абдулла қодирий номидаги жиззах давлат педагогика университети ва жиззах шаҳридаги



Download 45,5 Kb.
bet1/2
Sana09.02.2023
Hajmi45,5 Kb.
#909731
  1   2
Bog'liq
5-сонли мактаб


Тасдиқлайман” “Тасдиқлайман”
А.Қодирий номидаги Жиззах Жиззах шаҳри 5-сон
давлат педагогика университети умумтаълим мактаби
ректори директори
__________проф. Ш.С.Шарипов ___________В.В.Химониди
“_____”________20__йил “_____”_________20__йил


АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ
ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ВА ЖИЗЗАХ ШАҲРИДАГИ
5-СОН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ЎРТАСИДАГИ
ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ

шартномани рўйхатга олиш рақами №______


Мазкур шартнома А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ректори Ш.С.Шарипов бир томондан, Жиззаҳ шаҳри 5-сон умумтаълим мактаби директори В.В.Химониди иккинчи томондан тузилди.
I. Шартноманинг предмети
Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 23 август куни бўлиб ўтган видеоселекторда белгиланган вазифалар ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадолигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4805 сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 июндаги “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-289 сонли қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 декабрдаги 1100-сонли буйруғи ижроси бўйича таълим турлари ўртасидаги ўзаро интеграция жараёнини кучайтириш, улар ўртасидаги узвийликни таъминлаш, умумий ўрта таълим тизимидаги ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш, уларга методик ёрдам бериш нуқтаи назаридан мактаб–олий таълим муассасаси хамкорлигини йўлга қўйиш мақсадида тузилди.
Ушбу ҳамкорлик шартномаси асосида Жиззах шаҳри 5-сон умумтаълим мактабида Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетининг “Кимё ва уни ўқитиш методикаси” кафедраси филиали ташкил этилади.



2. ҲАМКОРЛИКНИНГ АСОСИЙ ШАКЛЛАРИ


2.1. Ҳамкорликни амалга ошириш учун томонлар қуйидагиларга келишиб оладилар:
2.1.1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 июндаги ПҚ-289 –сон қарорига мувофиқ бириктирилган мактабда кимё соҳасини ривожлантириш учун ҳамкорликни ташкил этиш:

  1. Жиззах шаҳридаги 5-сон умумтаълим мактабининг фаолиятини такомиллаштириш ва кимё йўналишига ихтисослаштириш бўйича йиғилиш ўтказиш ва бажариладиган ишлар режасини тасдиқлаш;

  2. Жиззах шаҳри 5-сон умумтаълим мактаби, Жиззах давлат педагогика университети кимё ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мактабнинг салоҳияти, ўқувчиларнинг кимё фанига бўлган қизиқиши ва ота-оналарнинг талабларини ўрганган ҳолда, улар негизида кимё фанига ихтисослаштирилган таянч мактабнинг фаолиятини аниқлаш ва йўлга қўйиш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

  3. Жиззах шаҳри 5-сон умумтаълим мактаби, Жиззах давлат педагогика университети кимё ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мактабни юқори малакали педагог кадрлар, ўқув дарсликлари билан таъминлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқиш ва кимё лабораториясини зарур жиҳозлар, компьютерлар ва реактивлар билан ишлаш қоидаларини ўргатиш.

2.1.2. Белгиланган тартибда шартноманинг 2.1.1-бандида кўрсатилган соҳаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича ўзаро маълумот алмашиш, илмий ва ўқув материаллари, дарсликлар билан таъминлаш, шу жумладан Томонлар иштирокида Жиззах шаҳри 5-сон умумтаълим мактабини кимё ихтисослигига йўналтириш учун зарур бўлган лаборатория қурилмалари ва реактивларни сақлаш улардан фойдаланиш билан кимё фани ўқитувчиларини таништириш хамда лаборатория машғулотларини бажариш бўйича хамкорликда услубий қўлланма чоп этиш;
2.1.3. Маълумотлар базаларига ва бошқа ахборот манбаларига киришни осонлаштириш, ўзаро маслаҳатлашувлар, маърузалар ўқиш, шартноманинг 2.1.1-бандида кўрсатилган соҳаларда фаолият олиб боришда услубий ёрдам кўрсатиш;
2.1.4. Шартнома доирасида ишчи йиғилишлар, мастер класслар, давра суҳбатлари, конференциялар ва бошқа тадбирларни режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек бундай тадбирларга томонларнинг мутахассислари ва экспертларини кенг жалб этиш;
2.1.5. Талаб қилинган ҳолларда алоҳида ёки томонлар комиссиялари иштирокида, ишчи гуруҳлар ва бошқа эксперт кенгашларини тузиш;
2.1.6. Томонлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва ҳамкорлик соҳаларини кенгайтиришга йўналтирилган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.
2.1.7. Мактабда кимё фанидан кимё ва уни ўқитиш методикаси профессор-ўқитувчиларини ўриндошлик асосида дарс ўтиш амалиётини йўлга қўйиш;
2.1.8. Мактабда кимё йўналиши талабаларининг амалиётини ташкил этиш;
2.2. Шартномани имзолаш орқали томонлар бошқа томоннинг манфаатларига зарар етказиш ва ёки бузилишига олиб келадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширмасликка келишадилар.


3. ҲАМКОРЛИКНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3.1. Ҳамкорлик талабларини амалга оширишда томонлар ўзларининг ички имкониятлари фойдаланадилар.
3.2. Агар томонлар ўртасида шартномани амалга ошириш жараёнида муайян ишлар, хизматлар ёки ҳар қандай муносабатларни тартибга солиш зарурати туғилса ўзаро муносабатларни амалга оширишнинг аниқ шакллари, техник, молиявий ва бошқа шартларини белгилаб берадиган ва тартибга соладиган алоҳида битимлар тузадилар ва ушбу битимлар асосида ўзаро ҳамкорликни амалга оширадилар.
3.3. Томонлардан бирининг обрўсига, иқтисодий ёки бошқа турдаги зарарига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг юзага келиши ёки эҳтимоли бўлган ҳолларни олдиндан хабардор қилишга келишадилар.
4. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


4.1. Ушбу хамкорлик шартномаси бўйича ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
4.2. Музокаралар олиб бориш йўли билан зиддиятларни ҳал қилишга эришилмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларини ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар ўзаро музокралар асосида ҳал этилади.
МуддаТг5. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


5.1. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган ва томонларнинг муҳрлари билан мустаҳкамланган Келишув орқали киритилиши мумкин.
5.2. Шартнома томонлардан бирининг Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма аризаси орқали бекор қилиниши мумкин.


6. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


6.1. Ушбу Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва беш (5) йил давомида амал қилади.
6.2. Томонлар ўзаро келишмаган тақдирда, бу муддат ўз-ўзидан кейинги келишилган муддатга узаяди;
6.3. Ҳар бир тараф ихтиёрий равишда ички тартибидан келиб чиққан ҳолда ушбу Шартноманинг амал қилишини вақтинча, тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эгадир, бундай тўхтатиш бошқа Тарафнинг расмий хабардор қилинганидан сўнг дарҳол амал қила бошлайди;
7. БОШҚА ШАРТЛАР
7.1. Ҳеч бир томон бошқа томон номидан иш олиб боришга, бошқа томоннинг ваколати ва ёки розилигини олишга, бошқа томонга қўшимча мажбуриятлар юкловчи битимлар тузишга ҳақли эмас.
7.2. Шартнома томонлар томонидан тузилган бошқа шартнома ва битимлардан келиб чиқадиган ҳолатларга таъсир қилмайди.
7.3. Шартномани амалга ошириш билан боғлиқ барча низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ўзаро келишув асосида ҳал қилинади.
7.4. Ушбу шартнома икки нусҳада тузилиб бир нусҳаси Жиззах шаҳри 5-сон умумтаълим мактабида, бир нусҳаси Жиззах давлат педагогика университети кимё ва уни ўқитиш методикаси кафедрасида сақланади. Ушбу шартноманинг ҳар икки нусҳаси бир хил юридик кучга эга.
8. МАНЗИЛ ВА ИМЗОЛАР



Манзил:

Download 45,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish