Абдуллаева Доно Медицинская радиология



Download 41,17 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi41,17 Kb.
#145055
Bog'liq
3-mavzu javoblari


3-мавзу
Абдуллаева Доно
Медицинская радиология

  1. И.А.Каримов асарларида жамият ривожланиш боскичлари куйидагича асослаб берилган;

1.1989-1991 йиллар-Мустакиллик остонаси.
2.1991-2000 йиллар-утиш даври боскичи.
3.2000-2007 йиллар-Модернизация(ингилизчадан олинган суз булиб замонавийлашув)боскичи булиб модернизация-жамиятнинг илгарилама харакати жараёнидаги тараккиётга йуналган барча ижтимоий узгаришларни англатади.
4.2007-йилдан хозиргача-Мамлакатимизда демократик ислохатларни чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш боскичи.

  1. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 1.уҳандислик-коммуникация инфратузилмаси ва аҳолига қулай уй-жой қурилишини ривожлантириш

2. Ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш
3.Ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш тизимларини такомиллаштириш
4.Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш
5.Ёшларга доир давлат сиёсатини такомиллаштириш
3. . Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш.
213- банд
Кекса авлод вакиллари ҳамда «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб-интернатлар тарбия-ланувчилари, «Саҳоват» уйларида яшовчи якка ёлғиз қариялар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун юртимиздаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларга бепул саёҳатлар уюштириш.
226-банд
Аёллар ҳамда қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Соғлом она — соғлом бола» шиори остида анъанавий минтақавий «Аёллар спорт фестивали»;
«Соғлом авлод учун» кубоги учун сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш, гимнастика, бадиий гимнастика, спорт рақси ва гимнастрада каби спорт мусобақалари ҳамда бошқа тадбирларни ўтказиш
«Камолот» ЁИҲ, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўми-таси, «Маҳалла» жамғармаси, «Нуроний» жамғармаси», «Ўзбекистон темир йўллари», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги, «Соғлом авлод учун» фонди, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси,
«Камолот» ЁИҲ, Тошкент шаҳар
4.Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш;
5. Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш.
6. .1. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш
ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
2. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диферсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш:
3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш:
4. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг истиқболли ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусуий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом этиш:
5. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш:
.6. Туризм соҳасини ривожлантириш:
7. Iqtisodiyot ilmiy va amaliy iqtisodiyotga boʻlinadi.
Ilmiy iqtisodiyot-iqtisodiyot nazariyasi insonlar va jamiyatning koʻp maqsadlarda ishlatilishi mumkin boʻlgan noyob resurslardan foydalanish usulini qanday tanlshlarini oʻrganuvchi fan.
Amaliy iqtisodiyot-iqtisodiyot nazariyasi tomonidan ishlab chiqilgan qonuniyat, nazariya, takliflarni bevosita iqtisodiy tizimning alohida elementlari faoliyatiga tatbiq qilish imkoniyatlarini oʻrganadi.
8. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш
ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш:
қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида макроиқтисодий мувозанатни сақлаш, таркибий ва институционал ўзгартиришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
9. 19-asrning oxiri va 20-asr davomida Iqtisodiyot nazariyasida 3 ta yoʻnalish vujudga keldi:Birinchisi — neoklassik yoʻnalish boʻlib, uning oʻzi monetarizm [A. Marshall (Angliya), Ikkinchisi — keynechilik yoʻnalishi boʻlib, uning yirik vakillari J. M. Keyns (Angliya) Uchinchisi — institutsional ijti-moiy yoʻnalish boʻlib, uning koʻzga koʻringan vakillari T. Veblen, J. Komons
10.A. Smitning asosiy gʻoyalari "yoʻl bering , oʻtsinlar, yoʻl bering , bajarsinlar" (laissez faire, laissez passer) shiorida ifodalangan boʻlib, u "koʻrinmas qoʻl" nomini ham olgan. Smitning fikricha, tadbirkorlarning erkin faoliyat yuritishiga qanchalik erkinlik berilsa, iqtisodiy rivojlanish shunchalik jadallashadi. Smit iqtisodiy faoliyatga toʻsiq boʻluvchi asosiy kuch bu — davlat, deb hisoblaydi. Smitning liberal qarashlari Yevropada, xususan, Angliyada keng ommalashgan va oʻsha davr hukumatlari tomonidan liberal qonunlar va qarorlar qabul qilinishiga ilmiy asos boʻlgan. D. Rikardo qiymatning mehnat nazariyasini rivojlantirib, tovarning qiymatini oʻnga sarflangan mehnat harajatlari tashkil etadi, degan xulosani beradi. Rikardo kapitalistik ishlab chiqarishning asosida qiymat qonuni yotishini taʼkidlab, boshqa iqtisodiy kategoriyalarni ana shu qonoʻnga bogʻlab oʻrganadi.
11. Iqtisodiy yoki klassik liberalizm mulk egaligi huquqi va shartnoma erkinligini himoya qiladi. Bu liberalizm shaklining shiori „erkin xususiy korxonadir“. Davlatni aralashmaslik prinsipiga (laissez-faire) asoslangan kapitalizm muqobil deb bilinadi, bunda davlat subsidiyasi va savdo uchun yuridik cheklanuvlarni bekor qilish koʻzda tutiladi. Iqtisodiy liberallar bozor davlat boshqaruviga muxtoj emas deb taʼkidlashadi. Ularning baʼzilari davlat monopoliya va kartellarni nazorat qilishi mumkin desa, boshqalar monopoliyalar aynan davlat faoliyati tufayli yuzaga keladi deyishadi. Iqtisodiy liberalizm tovar va xizmatlar narxi individuumlarning erkin tanlovi, yaʼni bozor kuchlari bilan shakllanishi lozim deb taʼkidlashadi. Baʼzilar bozor kuchlarini xavfsizlik yoki sud tizimi kabi ananaviy davlat faoliyati doirasiga ham taʼsir oʻtkazishiga yoʻl qoʻyishadi. Iqtisodiy liberalizm, shartnomalar tuzishda yuzaga keladigan iqtisodiy tengsizlikni, raqobatning tabiiy natijasi deb qaraydi. Xozirda liberalizmning bu shakli libertianlikda yaqqol namoyon boʻlgan. Boshqa koʻrinishlari monarxizm va anarxo-kapitalizmdir. (Qarang: neoliberalizm, liberalizatsiya).

12. Иқтисодий ўсиш турлари: 1) Экстенсив ўсиш – иқтисодий ўсишга ишлаб чиқаришнинг аввалги техникавий асоси сақлаб қолинган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши туфайли эришилади. Айтайлик махсулот ишлаб чиқаришни икки хисса кўпайтириш учун мавжуд корхона билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати, ишчи кучининг сони, малакаси жихатидан таркиби


бўйича худди шундай ўзига хос “эгизак” корхона қурилади. Экстенсив ривожланишда, агар у соф холда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади. Масалан, юқоридаги мисолда махсулот ишлаб чиқариш икки хисса кўпайтирилганда ходимлар сони, ишлаб чиқариш даромадлари хам икки хисса ўсади. Натижада махсулот ишлаб чиқариш, бир ходимга хисоблаганда, яъни Меҳнат унумдорлиги аввалгидек қолади. 2) Интенсив ўсиш – махсулот ишлаб чиқариш миқёсининг кенгайишига ишлаб чиқариш омилларини сифат жиҳатидан такомиллаштириш, янада тараққий этган меҳнат воситаси ва янада тежамлироқ меҳнат буюмларини қўллаш, ишчи малакасини ошириш йўли билан, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш потенциалидан яхшироқ фойдаланиш йўли билан эришилади. Ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг хар бир бирлигидан олинадиган провард махсулот миқдорининг ўсишида, махсулот сифатининг ортишида ўз ифодасини топади. Махсулот ишлаб чиқаришни икки хисса ошириш учун яна бир корхона қуришга хожат йўқ. Бу натижага ишлаб турган корхонани реконструкция қилиш ва илғор техника билан қуроллантириш, мавжуд ресурслардан яхшироқ фойдаланиш ҳисобига эришиш мумкин. Ҳар қандай жамиятнинг барқарор иқтисодий ўсишига эришиб бориши нафақат аҳолини яшаш даражасининг яхшиланишига, шу билан бирга унинг миллий бойлиги ортишига олиб келади. Миллий бойлик нима? Миллий бойлик – жамият ихтиёридаги меҳнат билан яратилган ва жамғарилган моддий неъматлар йиғиндиси. Миллий бойлик ахоли турмуши моддий ва маънавий даражасининг негизи, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг моддий асоси ва натижасидир. Миллий бойликни ташкил этадиган моддий неъматлар ўзининг ҳосил бўлиши жиҳатига қараб 2 қисмга; a) Кишилар Меҳнати билан яратилган моддий неъматлар; b) Ишлаб чиқариш жараёнига тортилган табиий бойликларга бўлинади. Табиий бойликлар – жамият тасарруфидаги ер, сув, ўрмон, фойдали қазилмалар... Миллий бойлик таркибига аҳолининг шахсий мулки, уй рўзғор анжомлари ҳам киради. Нихоят бойлик кенг маънода жамият эга бўлган номоддий (интеллектуал бойлик), маънавий қадриятларни - кишилар тўплаган ишлаб чиқариш тажрибаси, уларнинг потенциали, илмий – техникавий тафаккур ютуқлари, ахборот ресурсларининг маданий бойликларини ўз ичига олади. Миллий бойлик ҳажмининг купайиши – халқ турмуш даражасини оширишнинг зарур шароитидир. Ўзбекистонда миллий бойлик ҳажмини кўпайтиришнинг шарт шароитлари табиат ресурсларидан тежамкорлик билан тўғри фойдаланиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ҳалқ хўжалигининг турли соҳалари учун малакали кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш, билм ва тажрибалар тўплашдан иборат бўлади.
13. Кейнсчилик – ривожланган бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиб туриш зарурлигини асослашга қаратилади. Ж.М.Кейнс “Бандлик фоиз ва пулнинг умумий назарияси” (1936 й.) номли китобида бундай тартибга солиш ялпи талабга ҳамда шу орқали инфляция ва бандликка таъсир кўрсатишини асослайди.
Монетаризм – (М.Фридман) иқтисодиётни бошқаришни, пул муомаласини тартибга солиш орқали амалга ошириш мумкинлигини асослаб беради.
Институционализм – тарафдорлари ( Т.Веблен, Ж.Гелбрейт) фикрига кўра, хўжалик юритувчилар ўртасидаги муносабатлар нақафат иқтисодий, балки ноиқтисодий омиллар таъсирида вужудга келади. Шу сабабли иқтисодиётга институционал ўзгаришлар орқали ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
14. Жорий йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки мамлакат қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун умумий қиймати 500 млн долларлик қарз битимини имзоладилар. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим соҳаларидан бири ҳисобланади: унинг ЯИМдаги улуши 28 фоизни, ушбу секторда банд бўлган меҳнатга лаёқатли аҳолининг улуши 27 фоизни (3,6 миллион киши), мамлакатнинг умумий экспортидаги улуши эса 10 фоизни ташкил этади. Ушбу соҳа юқори иқтисодий ўсишни намойиш этиб келмоқда ҳамда хусусий сектор ривожланишининг драйверларидан бири ҳисобланади.

2017 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзгаришлар Ўзбекистон ҳукуматининг кенг ислоҳотлар дастурининг муҳим қисмига айланди. Ушбу ислоҳотларнинг мақсади - қишлоқ хўжалигидаги пахта ва буғдой улушини камайтириш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни, шу жумладан, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳада меҳнат унумдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспортини кўпайтириш, тармоқни янада модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилишдир.

Кредит шартномаларни имзолаш маросимида Сардор Умурзаков - "Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар қишлоқ жойларида кўпроқ ҳақ тўланадиган иш ўринларининг яратилишига, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамланишига ва Ўзбекистон фермерлари ва агросаноат корхоналарининг экспорт даромадларини ўсишига имкон беради. Ушбу мақсадларга эришиш учун ҳукумат Жаҳон банки ва бошқа халқаро шериклар билан яқин ҳамкорлик қилади. Банк томонидан молиялаштирилаётган янги лойиҳа қишлоқ хўжалигини бозор ва рақобатбардош тармоққа айлантиришга ҳисса қўшади, шунингдек, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларимизга давлат хизматлари тақдим этилишини сезиларли даражада яхшилайди", деб қайд этди.

Ушбу лойиҳа туфайли Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги фермерлар ва агро корхоналари вакиллари учун замонавий технологиялар, техник маслаҳатлар, ишлаб чиқариш, агрологистика, фитосанитариянинг турли босқичларида қўллаб-қувватлаш хизматларидан, шунингдек, савдо ҳажмини ошириш учун зарур ахборот манбаларидан фойдаланиш имконияти яратилади. Натижада, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ўсиши ҳисобига уларнинг ички ва халқаро бозорларда иштироки кенгаяди.


15. Малайзиядаги модернизация жараёнлари таниқли давлат арбоби ва мутафаккир Махатхаир бин Мухаммад номи билан боғлиқ. Унинг қуйидаги фикрини ислом ғоялари асосидаги ислоҳотчилик қарашларидаги бош ғоя
сифатида кўрсатиш мумкин. «Қуръон - бу ёвуз кучлардан химояланиш учун бўйинга осиб юриладиган тумор эмас. Оллох ўз ақлини такомиллаштирганларни қўллаб- қувватлайди. Қуръон оятларининг хақиқий ва фундаментал маьноларини тўғри тушунмаслик ва тўғри талқин этмаслик мусулмонларга кўплаб бахтсизликлар келтирди, замонавий фанларга эьтибор қилмасдан фақат диний китобларни мутолаа қилиш билан чекланиб қолганлигимиз туфайли ислом цивилизациясига катта зарар етказдик ва оқибатда бу дунёдаги йўлимизни йўқотдик”. У ўзининг бу қарашлари асосида кечган модернизация борасидаги Малайзия тажрибаси ислом дини ғояларининг демократия ва эркин бозор иқтисодиёти тамойилларига зид эмаслигини исботлади. Доктор Мохатхаир Мухаммаднинг тараққиёт лойихаси қуйидаги устувор йўналишларни ўз ичига олади: 1. Ирқий мансубликдан қатьий назар аҳоли ўртасидаги қашшоқликни бартараф этиш; 2. Алохида иқтисодий фаолият турларида ирқий монополияларни тугатиш (узок йиллар савдо сохасида хитойликлар, монополияси ўрнатилган бўлиб малайлар қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган). 3. Савдо ва технология сохасида кўникма хосил қилишни назарда тутувчи маданий трансформация 4. Янги ёндашувлар ва янги қадриятларни ўзлаштириш. Хукумат Малайзияда қулай инвестицион мухит яратиш учун барча тадбирларни қўллади. Натижада ХХ асрнинг 80 - йилларига келиб жахон бозоридаги электроника махсулотларининг тўртдан бир қисми малайзия хиссасига тўғри келган. 2003 йил октябр ойида Малайзия хукумати тепасига собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Ахмад Бадавий келди.Унинг модернизация дастури асосини “Ислом ходари” (мўътадил ислом, исломга таянган модернизация) цивилизациялашган ислом ташкил этади. Бу концепциянинг мохияти «Курьон» ва ислом цивилизациясининг фундаментал асоси бўлган суннани тиклаш ва модернизация жараёнларида уни қўллаш ғояси ташкил этади. Абдулла Бадавийнинг «Ислом ходари» концепциясининг мохияти қуйидаги унта тамойилда акс этди. 1. Оллохга эьтикод ва унга садоқат; 2. Хукуматга адолатли ва муносиб ишонч; 3. Кишиларнинг мустақиллиги ва эркинлиги; 4. Замонавий билимларни ўзлаштириш; 5. Мувозанатлашган ва кўп ёқлама тараққий этган иқтисодиёт; 6. Барча учун муносиб турмуш тарзини яратиш; 7. Камчилик ва аёллар ҳуқуқларининг ҳимояланганлиги; 8. Ахлоқий –маданий юксалиш; 9. Атроф-муҳит химояси; 10. Самарадор мудофаа сиёсати. Мохатхир Мухаммад таъкидлайдики, «Агар мен ибодат қилишни хохласам Маккага бораман, агар мен илм олишни хохласам Японияга бораман» У динни давлатдан ажратиш ёки цекуляризация жараёнларини онгли ислох қилишдан бошланганини кўрсатади. Бу эса Малайзияда рўй берган кенг иқтисодий-технологик модернизацияга қарамасдан мамлакат
аҳолиси ўзининг диний анъаналари ва маданий асосларини сақлаб қола олиши ҳамда иқтисодиётнинг барқарор тараққий этишига олиб келди. Абдулла Бадавийнинг «Ислом ходари» концепцияси Ислом мамлакатларида замонавий фан ва технология ютуқларини ислом социомаданий мухити ва аньаналари билан уйғун холда жорий қилиш мумкин эканлигини кўрсатди.
16. Иқтисодий соҳада кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди, энг аввало, Ўзбекистоннинг ўз мажбуриятларини бажариш ва чет эл ҳамкорларининг даромадларини репатриация қилиш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун шарт-шароитларни таъминловчи миллий валюта эркин конвертациясининг жорий этилганлиги бу борада муҳим қадам бўлди. Давлат бюджетини шакллантиришнинг тамомила янги принциплари ва механизмлари жорий этилди, унинг даромад ва харажатлари шаффофлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Давлат активларини бошқаришнинг самарадорлигини ошириш ва бюджетнинг даромад қисмини кўпайтиришга қаратилган ишга солинмаган захиралардан фойдаланиш чоралари кўрилди ва босқичлари белгиланди. Биринчи босқичда – узоқ муддатли (10-15 йилга мўлжалланган) тармоқ, ҳудудий ва мақсадли ривожланиш концепцияларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш, иккинчи босқичда – тармоқ, ҳудудий ва мақсадли лойиҳалар портфелларини тузиш, учинчи босқичда – ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришнинг мутлақо янги тартиби тасдиқланди. Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар, биринчи навбатда, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиғини сақлашни кучайтириш, аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан
таъминлаш, фуқароларнинг бандлиги ва реал даромадларини ошириш, арзон ижтимоий уй-жойлар қурилишини кенгайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилди. Шаҳарлар ва қишлоқларда умумий турар жой майдони 3,5 миллион квадрат метрдан ортиқ бўлган намунавий ва кўп қаватли уйлар қурилди. Турар жой қурилиши ҳажмлари 2010 йилга нисбатан 3,5 бараварга ошди.
17. Mamlakatimizda erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilik bazasi shakllantirildi, maʼmuriy funksiyalarni nomarkazlashtirish hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalarining maʼmuriy kengashlari (keyingi oʻrinlarda – maʼmuriy kengashlar) vakolatlarini kengaytirish orqali ularning faoliyatini boshqarish mexanizmi soddalashtirildi.

Shu bilan birga, erkin iqtisodiy zonalarni tashkil etish va faoliyat koʻrsatish amaliyotini oʻrganish ularning samarali faoliyat yuritishiga toʻsqinlik qiluvchi tizimli muammolar va kamchiliklar mavjudligini koʻrsatmoqda.

Xususan, maʼmuriy kengashlar va erkin iqtisodiy zonalar direksiyalari faoliyatining yetarlicha samarali emasligi, shuningdek, transport va muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasining sust rivojlanganligi investitsiya loyihalarini jadal amalga oshirishga toʻsqinlik qilmoqda va erkin iqtisodiy zonalarning salohiyatli investorlar uchun jozibadorligini pasaytirmoqda.

Erkin iqtisodiy zonalar faoliyatini muvofiqlashtirishda davlat boshqaruvi organlari funksiyalarining takrorlanishi investitsiya loyihalarini amalga oshirish bilan bogʻliq tashkiliy masalalarni hal qilishning kechikishiga olib kelmoqda.


18. Модернизация бутун бошли социумнинг, авваломбор инсон онгининг тизимли янгиланишидир. Модернизация биринчи босқичи, “Ўзбек модели”нинг қабул қилиниши. Иккинчи босқичи, 2010 йил 10 ноябрда қабул қилинган “Фуқоролик жамиятини ривожлантириш концепция”сини қабул қилиниши билан бошланди. Учинчи босқич, 2017 йил 7 февралдаги Президент фармонига биноан 2017-2021 йилларга мўлжалланган Харакатлар стратегиясини Қабул қилиниши билан боғлиқ бўлиб, бу соҳада Республикада катта кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, республиканинг худудида кечган модернизация жараёнлари тарихини шартли уч даврга ажратиш мумкин: 1. Жадидчилик харакати билан юзага келган модернизация даври босқичи. 2. Истило тузумига мослаштиришга қаратилган конструктив модернизацион лойиха даври. 3. Мустақилик йилларида амалга ошган модернизациялаш даври босқичи. 1991-2000 йилгача бўлган даврда асосий эътибор маъмурий буйруқбозлик тизимига бархам бериш ва бозор иқтисодиётининг асосларини, қонунчилик базасини шакллантириш учун шароит яратишга қаратилди. 2010 йил 12-ноябргача бўлган муддатни юртимизда модернизация учун зарурий асослар яратиш даври бўлди дейиш мумкин. “Харакатлар стратегияси” қабул қилингандан сўнг том маънодаги модернизация сари илк қадамлар қўйила бошланди. 2016 йил 26-сентабрда Ўзбекистон Республикаси бош вазири виртуал қабулхонаси, 2016 йил 24-декабрдан Президент виртуал қабулхонасига айлантирилди. Бу эса давлат бошқарув органлари устидан жамоатчилик назоратининг кучайишига шунингдек жойлардаги муаммоларни тезлик билан аниқлаш уларнинг мониторинги ва тахлилини амалга ошириш, шунга кўра давлат дастурларини ишлаб чиқиш, уларни қўллаш имконини юзага чиқарди ва бу Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётини юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилмоқда.
Иқтисодий ислоҳотларнинг хозирги босқичдаги устувор йўналишлари макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, солиқ сиёсатини эркинлаштириш, хусусий безнес учун қулай шароитлар яратиш, хусусий мулкни химоя қилишни кучайтириш, хусусийлаштиришни янада такомиллаштириш, кооперация алоқаларини кучайтиришдан иборат.
19. Биринчи социо-маданий муҳит, Хиндистон миллий озодлик харакатининг асосчиларидан бўлган Махатма Ганди, Ауробиндо Гхош қарашлари бўлиб, ўша давр Хиндистон жамиятидаги мураккаб, ўта зиддиятли социомаданий вазиятни бартараф қилиш ҳамда мамлакатни мустақил ва барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган ғоялар илгари сурилди. Яъни М.Гандининг “куч ишлатмаслик, бағри кенглик”, А.Гхошнинг эса “интегрализм ғоялари”да хинд жамиятидан диний мафкуравий, миллий, табақавий зиддиятларни енгиб ўтган холда хинд жамиятининг озод, эркин ва фаровон тараққиётига эришиш мақсади акс этиб туради. Мазкур ғоялар Хиндистон мустақиллигининг асосини ташкил этади.
20. Президент Ш.М.Мирзиёев иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация этишнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Булар макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш; таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш; қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш; иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш; хусусий мулкнинг ҳуқуқларини химоя қилиш ва унинг истиқболли ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш; туризм соҳасини ривожлантириш соҳалари шулар жумласига киради. Шу билан биргаликда бу йўналишларнинг ҳар бири яна ўнлаб муҳим вазифаларни қамраб олган.
21. Модернизация – инглиз тилидан таржима қилинган бўлиб, “замонавийлашув” деган маънони англатади. Модернизацион парадигма ХХ асрнинг ўрталарида Европа колониализм сиёсати инқирозга учраб, Осиё, Африка ва Лотин Америкасида кўплаб мустақил мамлакатлар ташкил топган тарихий шароитда шаклланди. Муайян модернизация назарияси маьлум давр тарихий воқелигини акс эттирган. Тарихий воқеликнинг ўзгариши эса модернизация назарияларининг хам ўзгаришига ёки трансформациялашувига олиб келган . Модернизация назариялари шаклланишига таъсир кўрсатган омилларни 2 гурухга ажратиш мумкин . 1.Оринталистик омиллар (ижтимоий-сиёсий ва аҳлоқий омилларга бўлинади.) 2.Ғявий назарий омиллар (мафкуравий ва соф назарий омилларга бўлинади) Ориентализм тушунчаси оламни Ғарб ва ноғарб мамлакатларга ажратган ҳолда Ғарб мамлакатларининг ноғарб мамлакатлар устидан мустамлакасини ўрнатиш мақсадида улар хақидаги тадқиқотларга диққатини қаратган. Ориентализм -Шарк хақидаги ғарбона концепция деб тушунтириш мумкин. Гарчи Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсати барҳам топган бўлсада Ориентализм мафкуралари дунёда ғарб хукумронлигини ўрнатишга қаратилган функциясини бажаришда давом этмоқда. Модернизация тушунчасининг турли талқинлари мавжуд. Масалан: П. Штомпка фикрича, биринчидан, модернизация жамиятнинг илгариланма ҳаракати жараёнидаги тараққиётга йўналган барча ижтимоий ўзгаришларни англатади. Инсоннинг ғорлардан чиқиб илк бошпаналарни қуриш, отаравалар ўрнига автомобиллардан фойдалана бошлаши, ёзув машинкаларини компьютерлар билан алмаштирилиши модернизацияга мисол бўлади; иккинчиси, модернизация назарияларида қўлланилган маъноларидан келиб чиқишини таъкидлайди. Модернизация назарияларида кўзда тутилган модернизация тушунчасининг иккинчи маънодаги талқини кам тараққий этган, қолоқ мамлакатларнинг ўзлари билан бир тарихий даврда мавжуд бўлган ривожланган мамлакатларни қувиб етишга қаратилган ривожланиш жараёнларини англатади. Модернизация нарияларини тўрт босқичга ажратиш мумкин:
1. Мумтоз модернизация назариялари босқичи (ХХ асрнинг 50-60 йиллари); 2. Эмперик танқидий босқичи (ХХ асрнинг 60-70 йиллари); 3. Экологик модернизация назариялари босқичи (80 йиллар); 4. Неомодернизация, постмодернизация (80йилларнинг охири 90 йилларнинг боши). Дастлабки модернизация назарияларига кўра анъанавий жамиятдан замонавий жамиятга ўтиш жараёни ўзида инқилобий, мураккаб, тизимли, глобал, давомли, босқичма-босқич, ортга қайтмас, прогрессив каби хусусиятларни намоён қилади. Хулоса қилиб айтганда, модернизация тушунчасининг тор ва кенг маъноларда тушуниш мумкин. 1) Кенг маънодаги модернизация хар қандай янгиланиш ва ўзгаришларни англатади. 2)Тор маънодагиси эса бир томондан “замонавийлик” билан айнанлаштирилган “модернизация” Ғарбда ХVI асрлардан бошланиб, ХIХ-ХХ асрларда ўзининг чўққисига етган ижтимоийсиёсий, иқтисодий, маданий ва интеллектуал йўналишлардаги комплекс трансформациялашув жараёнларини, бошқа томондан эса, кам тараққий этган, қолоқ мамлакатларнинг умумий глобал жамият доирасида ўзлари билан бир тарихий даврда мавжуд бўлган ривожланган мамлакатларни қувиб етишга қаратилган ривожланиш жараёнини англатади. Демак, Ўзбекистонда ҳам модернизация ташаббускорларидан қисқа вақт ичида катта муаммоларни ҳал қилиш талаб қилинади: биринчидан, бутун мамлакат аҳолисини бўлмасада, унинг фаол қисми истеъмол қобилиятини тезкорлик билан ошириш; иккинчидан, ишчи ходимлар қатлами каттагина қисмининг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятига интеллектуаллик хусусиятини сингдириш; учинчидан, умумжахон қадриятлари билан миллий анъанавий қадриятларнинг ўзаро уйғунлигига эришиш бўлиб, бу уйғунлик таълим тизимида яққол акс этмоғи лозим; тўртинчидан, турли ижтимоий гурух вакиллари ўртасидаги ижтимоий нотенгликни камайтириш; бешинчидан, шахс баркамоллигига эришиш учун реал имкониятларни кенгайтириш орқали мамлакат тараққиётини истовчи кишилар сонини кўпайтириш.
22. Mulk shakli deganda- Moddiy ne'matlarni muayn subyektlarga tegishli bolishini mustahkamlovchi va tegishli mulkning huquqiy rejimini belgtlovchi huquqiy me'yorlar yigindisidan iborat.6

Ozbekiston Respublikasi FK ning 167-moddasiga Ozbekiston Respublikasi quyidagi mulk shakllari mavjud:

1. Xususiy mulk.

2. Ommaviy mulk.

Shu bilan birga xususiy mulk ham bir necha turlarga bolinadi: a) yakka shaxsga tegishli mulk.b)nodavlat yuridik shaxslar mulki. Ommaviy mulk esa: a) Ozbekiston Respublikasi mulki. b) ma'muriy tuzilmalar mulki.(munitsipal mulk).

Ozbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 53-moddasiga muvofiq, xususiy mulk boshqa mulk shakllari kabi daxlsiz va davlat himoyasidadir. Mulkdor faqat qonunda nazarda tutilgan hollarda va tartibdagina mulkidan mahrum etilishi mumkin. Demak davlat barcha mulk shakllarini himoyalaydi, ularga keng imkoniyatlar yaratib beradi. Agar mulkdor qonundan chetga chiqqan holda faoliyat olib borsa, oziga tegishli bolgan mulkdan mahrum bolishi mumkin. Fuqaro mulki xususiy mulkning oziga xos korinishi bolib, mulkning boshqa turlariga nisbatan quyidagi afzalliklariga ega:

1. Mulkdor har doim konkret shaxs boladi.

2. Mulkdor mulkka nisbatan eng yaqin boladi.



3. Bunday mulk tashmachilik, ogrilik, xojasizlikning qurboni bolish ehtimolidan uzoq boladi.
Download 41,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish