Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича Йўриқнома



Download 279,29 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi279,29 Kb.
#178355
  1   2
Bog'liq
2 5199682829549569780


Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича
Йўриқнома

(Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига 9-илова, Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 февраль куни 3221-сон билан рўйхатга олинган)


I. Ҳисобот таркиби

Ушбу солиқ ҳисоботи шакли Ҳисоб-китоб ва 6 иловадан иборат:


1-илова. Бошқа даромадлар;
2-илова. Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши;
3-илова. Инвестицияларга йўналтирилган маблағлар суммаси Ҳисоб-китоби;
4-илова. Электрон тижорат орқали товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад ҳисоб-китоб маълумотномаси;
5-илова. Ҳисобот даври учун ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисоб-китоб маълумотномаси;
6-илова. Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар.


II. Айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китоби

2. Ҳисоб-китоб солиқ тўловчилар томонидан йил бошидан ўсиб борувчи якун билан cўмда тўлдирилади.


3. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида фаолият турлари солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда шакллантирилади.



Чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги мустақил юридик шахс бўлмаган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир қанча нуқталарга эга солиқ тўловчилар улар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифаларини танлаши лозим.

4. “Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад” 010-сатрига фаолият турлари бўйича Солиқ кодексининг 463-моддасига биноан солиқ солиш объекти сифатида қараладиган даромадлар миқдори кўрсатилади.


5. Ҳисоб-китобнинг 011-сатри фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғидан келиб чиқиб, автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилади.
6. Агар айланмадан олинадиган солиқ тўловчисининг товар (хизмат)ларни текинга беришдан кўрган зарарлари бўлса, ҳисоб-китобнинг “Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар” номли 020-сатри тегишли фаолият турлари бўйича тўлдирилади.
7. Ҳисоб-китоб шаклининг 030-сатри “Бошқа даромадлар” ҳисоб-китобнинг
1-иловасининг 010-сатри маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланади.




“Бошқа даромадлар” номли айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илова янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 297-моддасида назарда тутилган даромадлар бўйича тўлдирилади ва олинган бошқа даромадларнинг жами суммаси илованинг 010-сатрида жамланади.


8. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг “Солиқ солинадиган жами даромад” номли 040-сатри автоматик тарзда ҳисоб-китобнинг 010, 020 ва 030-сатрлари йиғиндисидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

9. Ҳисоб-китобнинг 0401-сатрида фаолият турлари бўйича жорий солиқ даврининг I чораги учун тўғри келадиган солиқ солинадиган жами даромад суммаси кўрсатилади.
10. “Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар” номли айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 2-иловада Солиқ кодекси 464-моддасига асосан ушбу кодекснинг 463-моддасига биноан ҳисоблаб чиқарилган жами даромадидан солиқ тўловчининг чегириладиган даромадлари ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ берилган имтиёзлар суммалари акс эттирилади ва фаолият турлари бўйича тегишлича ҳисоб-китобнинг 050-сатри тўлдирилади.



Ҳисоб-китоб шакли 050-сатри умумий суммаси ҳисоб-китоб шаклига 2-илованинг 010-сатри суммаси тенг бўлиши лозим. Акс ҳолда ҳисоботни жунатишда хатолик юз беради.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг “Солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар” номли 2-иловаси икки бўлимдан иборат. Биринчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 464-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши мумкин бўлган даромадлар акс эттирилади. Иккинчи бўлимда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан солиқ солинадиган базани аниқлашда чегириб ташланадиган даромадлар суммаси акс эттирилади. Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши лозим бўлган жами даромадлар суммаси мазкур илованинг 010-сатрида жамланади.





11. Ҳисоб-китобининг “Солиқ солинадиган база” номли 060-сатри маълумотлари автоматик тарзда 040-сатри суммасидан 050-сатрида келтирилган сумма айирмаси орқали ҳисоблаб чиқарилади.
12. Ҳисоб-китобнинг 070-сатрига фаолият турлари бўйича белгиланган тегишли солиқ ставкалари автоматик шаклланади.




Download 279,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish