Академик лицей хорижий филология йўналишида факультатив дарсларни ташкил этиш



Download 51 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi51 Kb.
#102544
Bog'liq
Mustaqil ta'lim ko'nikmalari


АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ХОРИЖИЙ ФИЛОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШИДА ЎҚУВЧИНИНГ МУСТАҚИЛ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАСИ
Тўхтасинова Зилола Мукумовна, ўқитувчи
Рапиқжонова Сеҳриё
ҚДПИ
Аннотация
Ушбу мақола академик лицей хорижий филология йўналишида ўқувчиларнинг мустақил ишини ташкил этиш шакллари, зарурий меъёрий хужжатлари ва ўқувчи билимига қўйиладиган талаблар ёритиб берилган.
Калит сўзлар: мустақил иш, меъёрий хужжатлар, оғзаки нутқ, индивидуал иш, таянч билим.
Annotation
This article discusses the forms of organization of independent study of students in the department of foreign languages of the academic lyceums, the necessary normative documents and requirements for the learner's knowledge.
Key words: independent work, normative documents, oral speech, individual work, basic knowledge.
Аннотация
В данной статье рассматриваются формы организации самостоятельной работы студентов по направлению иностранных языков академических лицеев, необходимые нормативные документы и требования к знаниям учащихся.
Ключевые слова: самостоятельная работа, нормативные документы, устная речь, индивидуальная работа, базовые знания.
Академик лицей ўқувчилари мустақил ишининг асосий мақсади фан ўқитувчисининг раҳбарлиги ва назорати остида ўқувчи умумтаълим ва касбий фанлар, касб ва ихтисосликлар бўйича назарий ва амалий ишларни мустақил равишда бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш, фикрлаш ва ижодкорлигини ошириш, ахборот коммуникацион технологиялар билан мустақил ишлаш қобилиятларини юксалтиришдан иборатдир.
И. А. Зимняя, А. А. Леонтьев каби психолог олимларнинг фикрига кўра: “Ҳар қандай фаолиятда ўқувчи касбий маҳоратни эгаллаши учун унга шахсий, индивидуал ёндашиш зарурдир. Зеро, айнан мустақил иш олиб бориш хорижий тилларни чуқур ўрганишга замин яратади”1. Академик лицейларнинг хорижий филология йўналишидаги тармоқ таълим стандарти ва чуқурлаштирилган фанлар ўқув дастурларида кўрсатиб ўтилганидек, чет тилини яхши ўзлаштиришда ўқувчининг мустақил ишини тўғри ташкил этиш ва мунтазам назорат қилиб бориш ўқитувчига боғлиқдир.
Ушбу курсда машғулотлар қуйидаги шакллардан иборат бўлади:
- аудиторияда ўқитувчи раҳбарлигида гуруҳлар билан машғулотлар;
- ўқитувчи топшириғи билан ўқувчиларнинг режа бўйича мустақил ишлаши (ўқувчиларнинг кундалик ўқув вазифаларини дарсдан ташқари вақтларда бажарилиши – уйда, эшитиш хонаси(лингофон)да, компьютер синфларида);
- ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчининг шахсий (индивидуал) иши, маслаҳатлар;
- чет тилларида кечалар ва конференциялар уюштириш, хорижий мутахассислар билан учрашувлар, кутубхоналарда чет эл адабиётлари билан ишлаш, хорижий ваколатхоналарнинг тил марказларида олиб борилаётган тадбирларда иштирок этиш;
- мутахассисликка оид адабиётларни ўқиш ва таржима қилиш;
- илмий адабиётларни қисқача шархлаш ва реферат ёзиш;
- оғзаки нутқ кўникмаларини мукаммалллаштириш (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий мутахассислик соҳасидаги мавзулар бўйича);
- кунда ишлатиладиган иборалар бўйича жадаллаштириш (интенсив) курси ташкил этиш;
Академик лицейда чет тили курсининг ўтилиши ўқув дастурига асосан умумтаълим мактабларида ўзлаштирилган таянч билимлари даражасига асосланган ҳолда олиб борилади.
Маълумки, бир синфда хилма–хил шахслар ўқийди. Уларнинг умумий хусусиятлари билан бирга жуда кўп фарқли хислатлари намоён бўлади. Ўқув предметларига муносабат жиҳатидан ҳам улар турли тоифаларни ташкил этадилар.
Мажбурий ўқув предметининг дастурий талаблари ўртача қобилиятга эга ўқувчиларга мўлжалланади. Ундан ташқари бўшроқ ва илғор ўқувчилар хам ажралиб туради. Билими суст ўқувчиларга қўшимча дарсда ёрдам берилади. Ғайратли ўқувчи эса қўшимча ўқув материалини ўрганишга интилади2.
Ўқувчиларнинг мустақил ишини ташкил этишда нутқ фаолияти турларини, жумладан, ўқиш, ёзиш, тинглаб тушуниш, гапириш кўникма ва малакаларини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор берилади. Масалан, бадиий асарларни ифодали ўқишга ўрганиш учун мустақил ишлашга тўғри келади. Дарсдан ташқари ўқишни назорат қилишда ўқувчи матн мазмунини тушунаётганлигига аҳамият бериши керак. Агар ўқувчи матннинг тўла мазмунини тушунмаса унда у билан кўпроқ ишлашга тўғри келади.
Лексик бойликни ошириш учун оила, саломлашиш, хайрлашиш, танишув, таклиф, ташаккур, розилик, норозилик, турар жой, уй, шаҳар, шаҳар транспорти, харид, кундалик эҳтиёж учун моллар, кийимлар сотиб олиш, тили ўрганилаётган мамлакат ва Ўзбекистоннинг таълим, ўқув жараёни, халқ байрамлари, об-ҳаво, йил фасллари каби мавзулар кенгайтирилган ҳолда таклиф этилади.
Ўқувчиларнинг мустақил ишни бажаришлари учун ахборот манбаи сифатида адабиётларнинг янги авлодлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, методик қўлланма, интернет тармоғидаги тегишли маълумотлар, берилган мавзу бўйича аввал бажарилган ишлар ҳақидаги маълумотлар хизмат қилади. Шунингдек, хорижий тилларда нашр қилинадиган газета ва журналлардан унумли фойдаланиш самарали натижа бериши кўзда тутилади3.
Ўзбекистон ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчининг мустақил ишини ташкил этиш тўғрисида” ги муваққат низомда кўрсатилганидек, ўқувчиларнинг мустақил иши ўқув режасидаги умумтаълим, умумкасбий ва махсус фанларни ўзлаштириш учун белгиланган ўқув ишларининг ажралмас қисми бўлиб, услубий, илғор педагогик ва ахборот ресурслари жиҳатдан таъминланади, ҳамда бажарилиши рейтинг тизими талаблари асосида назорат қилинади. Ўқувчи хорижий тилни мустақил ўрганишда кутубхона фондида мавжуд бўлган адабиётлардан фойдаланиш, электрон дарсликлар, электрон мультимедияли ўқув қўлланмаларидан ва касбга оид бошқа маълумотларни фан ўқитувчилари ёрдамида ўзлаштирадилар ва мустақил ишнинг натижаларини гуруҳ ўқувчилари иштирокида тақдимот қилишади.
Мустақил иш соатларини бажаришда ўқувчиларнинг фанларни ўрганиш жараёнида уларнинг назарий ва амалий билим ва кўникмаларини ўз вақтида баҳолаб бориш, ўқувчиларнинг фанга , касбга бўлган қизиқишларини шакллантириб бориш, уларнинг фикрлаш қобилиятларини юксалтириш, нутқ маданиятларини ошириш мақсадида фан мавзулари, бўлимларига оид қўшимча топшириқлар берилади, ҳамда ўқувчиларни жорий баҳолаш, оралиқ баҳолаш, ва якуний баҳолаш натижаларига ўқувчиларнинг мустақил ишларни бажариш бўйича олган қўшимча балларини инобатга олган ҳолда баҳоланади, мутахассислик фанлари бўйича касб сирларини пухта эгаллашлари учун замонавий ўқув адабиётларидан самарали фойдаланиш ўргатилади. Масалан, мутахассислиги инглиз тили бўлган хорижий филология йўналиши талабаларига мустақил ишлаш учун инглиз ва америка ёзувчиларининг асарларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, матндан синонимлар, антонимлар, фразеологик бирикмаларни топиб мустақил мисоллар тузиш ва уларни нутқда қўллаш каби топшириқларнинг берилиши, ўқитувчи томонидан назорат қилиб борилиши самарали натижа беради деб ўйлаймиз.
Хулоса қилиб айтганда, академик лицей хорижий филология йўналишида мутахассислик фанларидан мустақил ишларни ташкил этиш ўқувчиларнинг тилни мукаммал эгаллашлари, ахборот ресурсларидан унумли фойдаланишлари ва келажакда комил инсон бўлиб вояга етишларида, таълим самарадорлигини ошириш, давлат таълим стандартларининг бажарилишини таъминлаш, талабаларни касбга йўналтиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Фойдаланилган адабиётлар:



  1. Зимняя И.А. Психология обучения неродному языку,.-.М., Русскнй язык,1989.

  2. Леонтьев А. А. Язык, речь, речевая деятельность. – М., “Просвещение”, 1969.

  3. Толипова Ж. Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш// Халқ таълими. № 4., - Тошкент., 2002.

  4. Толипова Ў. Қ. Талабалар мустақил ишларида ўқитиш воситалари// Халқ таълими №1.,.- Тошкент., 2002.

1 Зимняя И.А. Психология обучения неродному языку,.-.М., Русскнй язык,1989.
Леонтьев А. А. Язык, речь, речевая деятельность. – М., “Просвещение”, 1969.



2 Ж. Толипова. Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш// Халқ таълими. № 4., - Тошкент., 2002.

3 Ў.Қ. Толипова. Талабалар мустақил ишларида ўқитиш воситалари// Халқ таълими №1.,.- Тошкент., 2002.

Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish