Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet2/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
KITOB

Подшоҳим, инсон учун бурун орқали олинадиган ҳавонинг аҳамияти ҳам бебаҳодир. Борди-ю, ҳавони ўзгартириб турмасак, ёқимли ҳидлардан фойдаланмасак катта зарар кўрамиз. Мусаффо ҳаво, гуллар, майсалар, ноз-неъмат (қовун, ҳандалак, шафтоли, беҳи, олма)-лар, янги ёпилган нон ва мазали паловнинг ёқнмли ҳид-лари кўкрак-нафас фаолиятини яхшилайди. Бедазор ва яйловларда дам олиш ва ухлашнинг нафи катта.
Айтиб ўтиш жоизки, айрим кишилар ўз касблари бўйича бирор ҳидга ўрганиб қолганликларини ўзлари сезмай қоладилар. Чунончи, Эшмат номли бир киши новвойлар оиласида туғилиб, вояга етади ўттиз ёшида бошқа шаҳарга бориб яшайди. Маълум вақт ўтиши билан у бош оғриғига чалинади, ҳар қанча даволансада тузалмайди. Ота-онасини соғиниб, юртига қайтади. Уйига кирса, дастурхон устида иссиқ нонлар қўйилган. Беихтиёр кўзи чақнаб, ноннинг ҳидига тўяди. Сўнг тиниқиб ухлаб турса бош оғриғидан ном-нишон қолмайди.— У кўп йиллар мобайнида новвойчилик килган. Ноннинг ҳушбўй ҳидидан бутун аъзои бадани роҳатланган. Бу ҳунарни тарк этганидан сўнг нон ҳидининг хумори тутиб, боши оғрийдиган бўлиб қолган. У эса асл сабабини билмай дори ичаверган.Ҳидга доир бир воқеани ўқиганман: Бир подшоҳнинг ўспирин ўғли сарой новвойхонасига серқатнов бўлиб қолибди. У бунинг сабабини сўраганда ўғли, ўша жойга борсам кайфиятим яхшиланади, бошқа вақтда ўзимни жуда ланж ҳис қиламан, дебди.Подшоҳ ўғлим дардга чалинибди, деб машҳур табибларга қанча кўрсатмасин барибир тузалмабди. Буни эшитган донишманд подшоҳга: — Бир қошиқ қоним-дан кечсангиз ўз фикримни маълум қилсам. Менимча ўғлингиз авлодларида новвойчилик билан шуғуллан-ган кишилар бўлган. Бу ҳунарнинг лаззатини қўмсаш қондан ўтган бўлса ажаб эмас.Подшоҳ бу мутлақо хаёлда йўқ сўзни эшитиб ларзага тушибди, бир ишониб бир ишонмай довдирабди. Донишманднинг таклифига кўра у хотинидан қариндош-уруғларда новвойлар бўлганми, деб сўраганда, у шундай жавоб қилибди:
— Биласизки кўи йиллардан буён тахтга меросхўр йўқ, эди. Худо таолонинг хоҳиши билан қиз туғдиму олам кўзимга қоронғи бўлиб кўринди. Ҳатто ўлишга рози бўлдим. Шунда доянинг раҳми келиб ўша куни туғилган новвойнинг ўғли билан қизимни алмашти-ришни таклиф этди. Бошқа иложи бўлмагандан кейин, аввало тахтни авлодимизнинг қўлида қолишини истаб бир халтача тилла эвазига, сир тутиш шарти билан чақалоқларни алмаштирдик. Ўша новвойнинг ўғли шахсан сиз шоҳимизнинг тарбиясида юксак одоб-ахлоҳ эгаси бўлиб етидди. Агар мени қилган ишимни гуноҳ деб ҳисобласангиз, ҳар қандай жазога розиман.Подшоҳ бир зум хаёлга чўмиб деди: — Шунчалик тахту давлатимизни ўйлаганинг учун сенга раҳмат. Энди бўлар иш бўлди. Ҳақиқатан ҳам ўғлим ҳар жиҳатдан мақтовга сазовор. Худои таъоло бу ўғилнинг пешонасига ҳукмдорликни ёзганки, бизнинг хонадонимизда вояга етди. Мен уни ўзимнинг чинакам ўғлим ва меросхўрим деб ҳисоблайман.Ҳиднинг одамга таъсирини кўрсатувчи яна бир мисол. Ҳузуримга аёл киши укаси билан келиб боши оғриши ва гангишини билдирди. Укаси билан алоҳида гаплашганимда аёлнинг эри 4—5 ойдан бери савдо билан чет элга кетганлигини маълум қилди. Мен унга, иоччасининг дўпписини беркитиб олиб келишни бу-юрдим. Тайинланган куни эрини дўпписини ўгириб аёлга ҳидлатган заҳотим ўзгариб эримни ҳиди-ку, деб юборди ва тузалганлигини айтди.Ёқимли ҳидлар киши ақлини, хотирасини ва умуман, аъзои баданини тиниқлаштиради.
Ҳар бир кишига сув турларини ва сифатини билиб қўйиш шартдир. Сувлар бир неча хилларга бўлинади. Масалан, булоқ суви, ҳовуз суви, дарё суви, тоғ бағрларидаги сой суви, қор ва ёмғир сувлари шулар жумласидандир. Буларнинг орасида энг фойдалиси тоғ ёнбағ-риларидаги, қуёш нури остида оқадиган сой сувидир. Бундай сувда чўмилиш ва уни ичиш баданни таранглаштиради. Унга шўнғиганда кўзни очиб-юмиб, бир неча маротаба чайиш фойдалидир.Одамда сувга нисбатан эҳтиёж икки хил тарзда юзага келади. Биринчиси табиий, иккинчиси эса, сунъий чанқовдир. Сунъииси сув ёки чойни ҳадеб ичавериш орқасида одатланиб қолишдан юзага келади. Ваҳоланки, сувни аъзои баданнинг талаби доирасида, яъни чанқаганда истеъмол қилиш зарур. Буни табиий чанқов дейилади.
Баданда ортиқча сув тўпланиши орқасида одам ботқоқликдаги дарахтга ва ўсимликка ўхшаб бўкиб қолади. Айниқса, совуқ ва салқин фаслларда, терламайдиган вақтларда йўқлигида сувни кўп ичиш яхшиликка олиб келмайди. Аввало, у баданни букчайтиради ва бўшаштиради. Одамлар орасида, айниқса, қуюқ овқатни истеъмол қилаётганларида чойни кўп ичувчилар учрайди.Абу Али ибн Сино овқат вақтида чой узатишганда "кўриб турибсизлар-ку палов еяпман", деб уни олмаб-ди. Сабабини сўрашганда, чой ичилганда қуюқ овқатнинг ошқозонда сифати бузилади ва у сув юзига кўтарилиб ҳазм бўлиши қийинлашади, одамни лоҳас қилади.
Мабодо чанқаб турилганда овқат ейилаётган бўлса, у вақтда озгина чой ичиш кифоя. Чойни таомдан анча кейин, чанқагандагина ичилгани маъқул, — деб жавоб берибди.
Ривоятга кўра Абу Али ибн Синодан ўлимга даво борми, деб сўрашганда, йўқ, деб айтган экан. Негаки, одамларда оғиз бор. Бунда турли зарарли моддалар тўпланиб танага тарқалади. Буларни камайтириш ва кучини қирқиш йўли билан одамни соғломлаштириш мумкин. Бунга эришмоқ учун таомдан олдин ва кейин иссиқ сув билан ғар-ғара қилиб оғиз чайилади. Уйқу-дан оддин ҳам оғиз ва томоқни намакоб сув билан чайилса яхши бўлади. Бу ўз навбатида, қўланса ҳидни йўқотиб тишни мустаҳкамлайди, чанг тўзонда овқат емаслик ва гапирмаслик керак.Саломатликни таъминлашда овқатларнинг аҳамияти каттадир.Имкони борича гўштларнинг барча турларидан навбати билан истеъмол қилиш лозим. Маълумки улар қуй, мол, эчки, от, бедана, каклик, чумчуқ, хўроз ва балиқ сингари гўштларни ўз ичига олади. Шуни ҳисобга олиш керакки, балиқ ва парранда гўштлари кўпроқ кўкрак ва бош томонларга; чумчуқ, қўй ва мол гўшти киндикдан пастки қисмларга таъсир этади. Той гўшти ва қазиси эса аъзои баданнинг тирноғидан бошлаб то бош миягача бўлган қисмининг куч-қувватини оширади.Таомларни ва ноз-неъматларни маълум тартибда истеъмол қилиш лозим. Баъзи оилаларда бир хил овқат сурункасига истеъмол қилина беради. Ваҳоланки, уларнинг барча турларини навбати билан ейилгандагина киши ўзини яхши ҳис этади. Борди-ю ошпаз ёки аёл киши капгирни қозонга уриб жаҳл билан овқат пиширса, ўша овқатни истеъмол қилмаслик лозим. Чунки у кайфиятни бузади ва иштаҳа бўғилади. Бу ерда жаҳолат овқат сифатига ўз таъсирини ўтказади.Ҳар бир киши ўзининг совуқ ёки иссиқ мижозини ҳисобга олган ҳолда овқат турларини танлаши ва истеъмол қилиши шарт. Сурункали кучли ёки кучсиз овқатларни ишлатишдан сақланилса, саломатликка путур етмайди. Овқатларнинг кўриниши чиройли ва маззаси ёқимли бўлгандагина киши роҳатланиб, фойдаси кўп бўлади. Ҳар мавсумда пишадиган тут, қулупнай, гилос, ўрик, узум, олма, нок, тарвуз, қовун, шафтоли, бодринг, турп сингари ноз-неъматлардан тўла фойдаланиш керак. Шунингдек, ёнғоқ ва жийдани истеъмол қилиш лозим. Саримсоқпиёз, пиёз, укроп, кашнич ва ялпизларнинг ҳам фойдаси кўп. Аммо уларни меъёрида ишлатиш керак. Акс ҳолда зиёни тегади, масалан, укропии кўп истеъмол қилинса кўз хиралашади. Қиш ва баҳор кезларида қуритилган меваларнинг ўзини ва шарбатини истеъмол қилишни унутмаслик керак. Кучли овқатларни егандан кейин жисмоний ҳаракат қилингандагина қон қуйилиши ва босим ошишининг олди олинади. Ёш улғайган сари бош ва оёқ томонларга қонни етарли даражада етказишга юрак ожизлик қилади. Бу ажин тушишига, кўзнинг хиралашиши-га, хотиранинг пасайишига, сочнинг сийраклашишига, оёқ касаллари ва бошқа салбий ўзгаришларга олиб келадиган сабаблардан биридир. Буларни бартараф қилиш учун жисмоний машқлар, хусусан, оёқни осмонга кўтариб туриш, сакраш, бир нарсага осилиш, баданни уқалаш, югуриш ва йўрға отни миниш билан шуғулланиш лозим.Юқорида кўрсатилган кўриш, нафас йўли, эшитиш орқали ҳамда лаззатли овқатлардан олинадиган озуқалар биргаликда одамни соғломлаштириш, тетиклашти-риш, руҳлантириш ва фаолиятини жўш урушида муҳим ўрин эгаллайди. Улар одамларнинг юзидан нур ёғдира-ди, кўзини чақнатади, ҳуснига ҳусн қўшади. Ғурурланиш ва фахрланиш, жасорат ва мардлик сингари фазилатларни шакллантиради.Бу озуқалар насл уруғининг сифатини ҳам яхшилай-ди. Насл уруғи қанчалик соғлом бўлса боланинг туғма хусусиятлари шунчалик мақтовли бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ота-онанинг руҳий, жисмоний ва насл уруғининг ҳолатига монанд равишда фарзандларнинг туғма хусусиятлари она қорнида шаклланади.Сир эмаски сабзавотдан, турли ўсимликлардан ва мевали дарахтлардан мўл ҳосил олиш уруғларнинг сифатига боғлиқ. Шунга ўхшаш инсонда ҳам наслни яхшилаш уруғнинг ҳолатига бориб тақалади. Киши дардга чалинганда унинг белгиси дарҳол қонда ва сийдик-да ўз аксини топганидек одамнинг салбий маънавий ва жисмоний ҳолати унинг насл уруғига дарров таъсир этади. Бироқ, бу уруғ сифати жиҳатдан кайфият ва шароитга қараб бир-бирига ўхшамаган хусусиятлар билан шаклланади. Шунинг учун фарзандлар бир ота-онадан туғилган бўлсаларда, лекин ақл-идроки ва кўри-ниши жиҳатидан бир-бирларидан фарқ қилади. Эгизаклар эса бир вақтда шаклланган, бир хиддаги насл уруғ туркумидан юзага келганликлари туфайли ҳар жиҳатдан бир-бирларидан деярли фарқ қилмайди.
— Далилларингиз ишонарли, насл уруғининг сифатини яхшилашдан ташқари яна нималарга эътибор бериш лозим? — сўради подшоҳ
— Авваламбор эрхотин ўртасида нафратга, қўрқув ва жаҳолатга йўл қўймаслик даркор. Шундагина кишида яхши кайфият ҳосил бўлиб, кўнгил барқ уриб яшнайди. Акс ҳодда насл уруғининг сифати айнаб салбий оқибатлар юзага келади. Масалан, подшоҳим, сизнинг ҳаётингиздан мисол олайлик. Сиз амакингизни ва унинг тарафдорларини ўлдириб тахтни эгаллагансиз. Бу қотиллик кайфияти хотинингиз билан қўшилиш дақиқасида насл уруғи орқали ўғлингиз аъзои баданига сингган. Шунинг учун ҳам ўғлингиз сизга ўхшаб қотиллик йўли билан тахтни эгалламоқчи бўлди. Шу боис уни зиндонга ташладингиз.
Далил сифатида бошқа мисолларни келтираман.
Бир қиморбоз чойхонада суҳбатлашиб ўтирганида қўшниси ҳаяжон билан югуриб келиб хабар қилибдики, тезроқ уйингизга боринг, ўғлингиз икки кишини пичоқлаб қўйди. Қиморбоз эса, ўғлим бундай жиноятни қилиши табиий ҳол, мен ўзим одам ўлдирган куним хотиним билан бўлганман. Қотиллик боламизга ўтади-да! — деган пинагини бузмай.
Абу Али ибн Синонинг ҳузурига бир киши келиб дебди: — Ҳазрат! Ўғлимнинг башарасига тикилиб қарасам илонга ўхшаб кетади. Айтингчи, нима учун шун-дай?
— Сиз эр-хотин бир ёстиқққа бош қўйганингизда
мабодо илон хаёлингиздан ўтмаганмиди? — сўрабди табиб.
— Тўғри биз тоғ бағрида шийпонда дам олаётганимизда ёнимиздан бир илон шивиллаб ўтаётганлигини кўриб, сесканиб кетгандик.
— Худди шу ҳолат кайфиятингиз ва насл уруғингизга ўз таъсирини кўрсатиб болани юзини илонга ўхшатган.
Яна бир мисолни диққатингизга ҳавола қиламан: Бир одам отидан насл олиш учун уни қочиришга олиб борибди. Ва шу куни хотини билан қўшилганда у ҳомиладор бўлган. Бола от башара бўлиб туғилган.
Бир куни ҳузуримга Тошбек исмли одам ўғли билан келди. Бола ориқ, қўрқоқ, тортинчоқ ва кўримсиз эди. У кишидан бола қайси шароитда туғилганлигини сўрасам, жуда ташвишли ва хавотирли дамлар эди. Шаҳ-римиз гоҳ у хоннинг, гоҳ бу хоннинг қўлига ўтиб юзлаб кишиларнинг ёстиғи қуриган эди. Биз эр-хотин ҳар доим йўқчилликда яшадик, ўзаро муносабатларимиз айрим сабабларга кўра, вақтинчалик совуқ тус олди. Бу ҳолат — насл уруғга салбий таъсир этиб касал бола туғилишига олиб келган, албатта.
Ўша кишининг 5 та боласи бор, лекин феъл-атвори ва қобилияти жиҳатидан бир-бирига ўхшамайди. Унга уларнинг қайси бири сизга кўпроқ ёқади деб сўраганимда, фарзандларимнинг орасида Хурсанджон исмли ўғлим жуда ақлли, қобилиятли ва одобли, деб жавоб қилди.
Унинг айтишича, бу ўғил замон тинчиган вақтлар-да туғилган. Тошбекнинг умрида бир марта омади келиб хотини билан саёҳатга чиқиш имконига эга бўлиб, ажойиб жойларни кўришган, тўй-томоша ва сайлларда юришган. Эр-хотиннинг бир-бирларига бўлган муҳаббати ва меҳрибонлиги жўш урган. Шундай яхши кайфиятда Тошбекнинг хотини ҳомиладор бўлиб ўғил туққан. Бу фарзанд хурсандчилик билан дунёга келганлиги учун унга Хурсанджон деб ном қўйишган.
— Кўрдингизми подшоҳим, — болалар бир ота-онадан туғилган, бир қозондан овқатланган ва бирга вояга етган, лекин ақли, феъл-атвори ва соғлиги житидан бир-бирларидан фарқ қилган. Бунга бир-бири-га ўхшамаган шароит ва ҳар хил руҳий ҳолатда аёл-нинг ҳомиладор бўлиши сабаб бўлган эди.
— Бир саёҳат билан яхши фарзанд туғилганлигини гапиряпсиз. Менинг хонадонимдаги жаннатдек шароитда, шу жумладан, қанчадан-қанча саёҳатларда хотиним Хурсанджонга ўхшаган фарзанд кўрмади-ку!
— Подшоҳимҳ! Бу ерда шуни эътиборга олиш керакки, Хурсанджон бир-бирларини севадиган эр-хотиндан дунёга келган. Саёҳат даврида бу муҳаббат авжига минган, эр-хотин руҳий ва моддий озуқалардан тўла фойдаланган. Бу ҳолат насл уруғининг яхши бўлишига олиб келган. Сизнинг оилангизда эса самимий муҳаббат ва меҳрибонлик асло бўлмаган.
— Биз ҳам бир-биримизни севиб турмуш қурганмиз.
— Тўғри дастлаб шундай бўлиши мумкин. Кейин аҳвол ўзгарган. Ўзингиз ўйланг подшоҳим, сиз ҳарамдаги гўзал канизаклар билан маишат қилган ҳолда, қандай қилиб хотинимни севаман дея оласиз. Чин муҳаббат садоқатни талаб этади. Сизда эса бу бўлмаган-ку. Хотинингизни ҳам сизни севмаслигига ишончим комил.
— Хотиним мени жуда севади.
— Мен ўз фикримда қоламан, подшоҳим.
— Яхшиси, — деди подшоҳ, — хотинимнинг ўзидан сўраб биламиз.
Уч кундан сўнг подшоҳнинг хотини водийга олиб келинди. Аёл қадди-қомати келишган, юзида бир оз гам-ғусса ва ташвиш белгилари кўзга ташланиб турар-ди. У эрига тикилиб, соғайиб ва ёшариб кетибсиз, бундан хурсандман, — деб совуққина муомала қилди. Бир оз суҳбатлашишганидан кейин подшо:
— Айтингчи, мени севасизми ёки йўқми? Аёл бир зум хаёлга ботиб, сукут сақлади.
— Саволимга тўғри жавоб беринг, ҳеч нарсадан чўчиманг.
— Ҳақиқатни айтсам, сиз тахтга чиққанингиздан сўнг менинг муҳаббатимни ҳарамдагилар олдида оёқ-ости қилдингиз, муҳаббатим нафратга айланган.
Подшоҳ нима дейишини билмай қолди. Бир оз фурсатдан сўнг табиб кирганда, унга подшоҳ деди:
— Гапларингизнинг ҳаммаси тасдиқланди, қойилман. Шу кунгача ҳаёт сирларини ва хотинимнинг наф-ратини билмаган эканман.
— Подшоҳим! Сабр-қаноатли аёллар оз эмас. Улар оиланинг манфаатларини кўзлаб, эркакларнинг ножўя харакатларини билмасликка олиб дилларидаги норизоликларини сир тутадилар. Уларга содиқ бўлиш, иззат-икром кўрсатиш, кўнгилларини олиш ва орзу-ниятларини рўёбга чиқариш ҳар бир эркакнинг бурчидир. Шундагина хотинда ҳам эрга нисбатан муҳаббат ва ҳурмат уйғонади. Аёлнинг бу ҳислари насл уруғи орқали болага ўтади. Бундай фарзанд табиатан отага меҳрибонлик кўзи билан қарайдиган бўлиб туғилади. Эркакнинг хотинига нисбатан муҳаббати унинг насл уруғи-да ўз аксини топиб, қорнида боланинг аъзои баданига сингиб кетади. Бундай фарзандлар туғилгандан кейин бутун умри давомида онасига меҳр ва ҳурмат кўзи билан қарайди. Бу ҳақда мисолларни эшитинг:
— Ўтмишда эр-хотин бир-бирини жуда севиб юрган вақтларида улардан бир қиз туғилган. У 8 ёшлиги-да отаси бошқа аёлга уйланиб оилани ўз ҳолига ташлаб кетган. Она-бола бировларнинг хизматини қилиб аранг рўзғорни тебратган. Вақти келиб қиз улганиб отасини қўмсаб дардга чалинибди. Уни кўрган табиб сўрабди: — Отанг, онангни ва сени ташлаб кетиб ҳеч хабар олмаган. Ҳатто оч қолган кунларингиз ҳам бўлган. Нимага энди отангни соғинасан?
— Отамнинг, — қилмишларидан нафратлансам-да, лекин кўриб қолсам бағрим очилади, суюнаман ва тиниқиб ухлайман. Узоқ вақт кўрмасам юрагим чўғга ўхшаб қизийди.
Шу тарзда воқеа икки ўғилли оилада ҳам юз берган. Бу икки ўғил бошқа эрга тегиб кетган онасининг бевафолигини қоралаган бўлсалар-да, унинг дийдорини кўриб бир оз суҳбатлашмасалар ўзларини қаёққа қўйишни билмаганлар.
Айрим оилалар ота-онаси ташлаб кетган гўдак боганда, сизларни ота-онангиз бошқа дейилганда дарҳол кейинги ота-онадан меҳри совиб, олдингисини топиш ҳаракатига тушади. Ваҳоланки, улар ота-онасини умуман кўришмаган.
Баён этилган мисоллардаги фарзандлар ота-оналари ошиқ-мошиқ бўлган вақтларида дунёга келганлар. Бундай туғма меҳрибонликни ҳар қандай оғир шароит ёки жудолик сўндира олмайди.Меҳр-муҳаббатсиз туғилган фарзандлар гарчи ўз ота-онасининг бағрида эркин ва фаровонликда яшаётган бўлсаларда уларга нисбатан ҳурмат ва иззат кўрсатмайдилар. Аксинча зўравонлик ва ёмонлик қиладилар. Бу хусусда баъзи далилларни келтираман: Сизнинг қўл остингиздаги Аширхўжабек Ҳожи исмли ниҳоятда бадавлат киши жуда жаҳлдор, қўрс, шуҳратпараст ва худбин киши эди. У меҳрибонлик ва ғамхўрлик қилишни хаёлига ҳам келтирмаган. Унинг мана шу зарарли хусу-сиятлари ўғилларига насл уруғи орқали ўтиб кишини ҳайратлантирадиган фожеа рўй берган. У бонликнинг талай қисмини севимли кенжа ўғлига васият қилган-да, учта ўғли отаси ва укасини бўғиб ўлдиришган.Аммо, ақлли ота-оналардан туғилган фарзандлар оз эмас. Хусусан, яхши биласизки яқиндагина сизнинг саройингизга маслаҳатчи этиб тайинланган нуфузли савдогар Сирожиддин ака ва хотини юксак аклидрок ва одоб-ахлоқ соҳибаларидир. Шу боис уларнинг фар-зандлари ҳам соғлом ва ақл-идроклидирлар.Насл уруғи шундай ўта нозик ва сезгирки одам соғлиғи ва руҳиятини зудлик билан ўзида акс эттириб она қорнида боланинг ақл идрокига ўз таъсирини кўрсатади. Юқорида айтилгандек, агар она отага меҳрибон бўлса бола ҳам отага меҳрибонлик қилади. Ота онага меҳрибон бўлса бола онага меҳрибонлик қилаверади. Шу тариқа ота-онанинг меҳри болалар орқали ўзларига қайтади. Ота-онанинг бир-бирларига меҳрининг йўқлиги фарзандларини ҳам ўзларига нисбатан меҳрсизликка олиб келади.Туғма хусусиятлар хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, барибир ҳаёт жараёнида букилса-да, вақти келганда ўзкучини кўрсатади. Шундай одамлар бўлганки, ёшлиги-да етим, камбағал ёки қул бўлган. Лекин туғма истеъдоди туфайли машҳур олим, давлат арбоби ва бошқа нуфузли кишилар бўлиб етишиб чиққан. Масалан, онаси ўтинчи бўлган машҳур олим Беруний, Ғазнавий салтанатининг асосчиси собиқ қул тегин шулар жумласидандир.
Меҳрсизлик ва оқибатсизлик сингари туғма хусусиятга эга бўлган фарзандлар фаровон ҳаётнинг гаштини сурсалар-да, лекин ота-оналарини ўтдай куйдиришади.Бадавлат лашкарбоши Зафарбек бир йигитнинг Зуҳра исмли қизини севган зўравонлик билан хотинликка олган экан. Бундан норози бўлган йигит уни ўлдирмоқчи бўлган эди, қочиб қутулган Зуҳра йигитни ҳеч унутмай, хаёли доимо унда бўлиб лашкарбошидан нафратланган ҳолда яшайверган. Эрга нисбатан меҳр-муҳаббатсиз Зуҳрадан туғилган ўғил ва қиз вояга етган-ларида отаси — лашкарбошини назар-писанд қилмай ва сўзига кирмай ҳақорат қилишгача борганлар. Ҳатто ўғли қимор ўйнашга берилиб отаси бойлигининг талай қисмини ютқизган. Қизи эса, бир сайёҳ йигитга тегиб ғойиб бўлган.
— Тўғри айтасиз, ҳақиқатдан ҳам лашкарбоши фарзандларининг ёмонлигидан қаттиқ азоб чекди. Бундан хабарим бор.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish