Амир Темур давлатида бошқарув тизими ва қўшин тузилиши


Амир Темур ва темурийлар даврида фан, адабиёт, санъат



Download 0,84 Mb.
bet7/29
Sana05.06.2022
Hajmi0,84 Mb.
#638382
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
Oʻzbekiston tarixi Temuriylar Shayboniylar

Амир Темур ва темурийлар даврида фан, адабиёт, санъат

Режа:


  1. Фан

  2. Адабиёт

  3. Санъат

1. Амир Темур темурийлар даври ренессансига асос солган ҳукмдор сифатида тарих саҳифаларидан жой олган. Соҳибқироннинг илм-фанга муносабати ҳақида тарихий манбаларда анчагина маълумотлар мавжуд. Ушбу масала кўплаб тарихчиларни, жумладан рус тарихчиларини ҳам қизиқтирган.


Амир Темурнинг илм-фан, олим ва уламоларга бўлган муносабати ҳам Н.М. Карамзин назаридан четда қолмаган. У Ибн Арабшоҳнинг маълумотларига таяниб, Амир Темурнинг Халаб уламолари билан илмий мунозаралар олиб борганлиги, Дамашқ шаҳрида машҳур араб олими Ибн Халдун билан суҳбатлар қурганлигини эслатиб ўтар экан, унинг тарих фанини жуда яхши билганлигини эътироф этади.
Т.Н. Грановский Соҳибқироннинг олимлар билан суҳбатлар қурганлиги, Ғарб ва Шарқ тарихини яхши билганлигини қисқача қайд этган.
В.Череванский Амир Темурни “Темур тузуклари” ва “Таржимаи ҳол”нинг муаллифи деб тан олиб, бундай ёзади: «“Ёзилган нарса авлодларга мерос сифатида қилинган ишдан кўра узоқроқ яшайди”, деган гапга амал қилган Темур ўз фарзандларига ва набираларига “Ҳасби ҳол” ва “Тузуклар” каби икки муҳим адабий ёдгорлик қолдирди. Айрим гап-сўзларга кўра, ушбу ҳар икки иншо айнан унинг қаламига мансуб. Унинг нафақат туркий, балки форсий тилини ҳам яхши билишини эътиборга олсак, бу гапга ишониш мумкин». Шунингдек, муаллиф Амир Темурнинг кутубхона ва китобларга бўлган муносабати ҳақида ҳам қатор ижобий фикрлар билдиради. “Ўлжалар орасида, - деб ёзади В. Череванский, - Бурсада қўлга киритилган кутубхона ҳам бўлган, деб тахмин қилиш мумкин. Шафқатсиз ғазабнинг учқунлари чирсиллаб турган лаҳзаларда олимларга шафқат инъом қилиб, уларни аскарлардан авайлаган Темур йилнома ва китобларни севимли кишиларнинг ижод маҳсулидек эъзозларди.... Одамларнинг айтишларича, Арманистон ва Бурса кутубхоналари безарар, омон қолган бўлиб, фойдаланиш учун фақат чуқур билимли уламоларгагина кириш рухсат этилган, минорада сақлаган. Вақт ва Ўрта Осиёнинг талон-тарож қилиниши бу бебаҳо хазинанинг изларини текислаб юборди”. Муаллиф бу фикрларини билдираётганда арман манбаларига суянган бўлса керак, чунки арман тарихчилари Амир Темур Арманистондан қайтаётганда арман йилномаларини йиғиб, олиб кетганлигини таъкидлаганлар.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, тарих кўп бора қанча китобларни ёқиб кул қилган буюк фотиҳларни кўрган. Христиан динига мансуб арман тарихчиларининг асарларини Самарқандга келтириб сақланиши эса Амир Темурнинг яна бир ўзига хос жиҳатини намоён қилади.
Н.Г. Павлов Амир Темурнинг фан ва маданиятга ҳомийлиги, Самарқанд шаҳрини дунёдаги энг гўзал шаҳарга айлантирганлиги ҳақида бундай ёзади: “Темур фан ва санъатни ҳурмат қилган. Унинг саройида буюк кишилар: шоирлар, ёзувчилар ва олимлар йиғилган бўлиб, улар Темурланг назарида биринчи ўринда турган. Темурлангнинг пойтахти Самарқанд ўз ҳукмдори ҳаёти даврида ўз даврининг кўзга кўринган шаҳри эди”.
С. Лидский ўз мақоласида Амир Темур томонидан амалга оширилган бунёдкорлик ишларига, меъморчилик обидаларига ҳам тўхталиб ўтади. Соҳибқироннинг илм-фанга ҳомийлик қилганлиги, айниқса, тарих фанига жиддий қизиққанлигига эътиборни қаратади.
В.В. Бартольд Амир Темурнинг шахсий фазилатлари ҳақида ҳам қатор ижобий фикрлар билдиради. У Соҳибқироннинг туркий тилдан ташқари форс тилини ҳам яхши билишини, олимлар билан кўплаб суҳ-батлар қурганлигини таъкидлайди. “Олимлар билан кўплаб мулоқотлар қилиш туфайли у маълум илмий билимларга эга бўлди ва ҳатто тарих соҳасидаги билимлари билан Ибн Халдунни ҳайратда қолдирди. Ўша даврдаги энг моҳир шатранж усталари билан дона сурарди, меъморлар эса иншоотларни бунёд этиш чоғида Амир Темурнинг бадиий тасаввурларини амалда тадбиқ этишлари зарур эди”, -деб ёзади. В.В. Бартольднинг юқоридаги фикрлари Ибн Арабшоҳнинг “Ажойиб-ал мақдур” номли асарида ҳам ўз тасдиғини топган. Мисол тариқасида Ибн Арабшоҳнинг қуйидаги сатрларини келтирамиз: “Темур олимларга меҳрибон бўлиб, сайиду шарифларни ўзига яқин тутарди.” Албатта, В.В. Бартольднинг Амир Темурнинг олиму уламоларга бўлган ижобий муносабати тўғрисидаги фикрлари Ибн Арабшоҳнинг маълумотларига асосланган.
Бошқа бир жойда В.В. Бартольд Амир Темур саводсиз бўлган деган фикр билдиради. Афсуски, рус тарихшунослигида бу фикр анча кенг тарқалган. Лекин манбаларда бу фикрни инкор этувчи кўплаб маълумотлар бор. Академик Б.Аҳмедов Ибн Арабшоҳ, Ҳофизи Абру ва Абдураззоқ Самарқандийларнинг Амир Темур тарих, фалсафа, табобат ва нужум (астрономия) фанларини яхши билганлиги тўғрисидаги маълумотларига таяниб, бу фикрни рад этади. Ўз фикрини янада асослаш учун Амир Темурнинг Қуръондан фол очишини далил сифатида келтириб, Алишер Навоийнинг Соҳибқирон ҳақидаги қуйидаги фикрларини таъкидлайди: “Темур Кўрагоний...- агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хўб маҳал ва мавқеъда ўқибдурларким, анингдек бир байтни ўқигони минг яхши байт айтқонча бор”. Шунингдек, профессор А.Аҳмедов ҳам Амир Темурнинг “Таржимайи ҳол»идаги “Етти ёшдан мадрасага бориб ўқишда катта муваффақиятларга эришгани” ҳақидаги маълумотга таяниб, Соҳибқирон саводли бўлганлигини таъкидлайди. Юқоридагиларга қўшимча қилиб, “Тузуклар” ҳам унинг саводли эканлигини тасдиқловчи далил эканлигини эслатиб ўтиш зарур. “Темур тузуклари”да Амир Темурнинг ўз қўли билан туркий байт ёзганлиги ҳақида маълумот бор: “Амир Ҳусайнга ушбу мазмунда туркий байт ёзиб юбордим:
Ёрга еткур, эй сабо, ким макр қилмишдир манға,
Қилди эрса кимга макрин қайтадур бир кун анга.
Бу хатим Амир Ҳусайнга бориб етгач, кўп хижолат бўлиб уялди, мендан узр сўради”. Қолаверса, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”сида Соҳибқироннинг отаси Амир Тарағайнинг олиму уламолар билан дўст бўлганлиги ва уларнинг мажлисида доимо қатнашганлиги айтилади. Шундай экан, бундай отанинг фарзанди саводсиз бўлиши мумкин эмас.
Шунингдек, бу борада француз олими Люсpен Кэрэн ҳам қизиқарли фикр билдирган. Аввало, у Амир Темурни саводсиз бўлган деган Ибн Арабшоҳнинг маълумотини асосли таҳлил этган ва соҳибқироннинг саводли бўлганини таъкидлаган. Демак, юқоридагилардан кўриниб турибдики, муаллифнинг бу фикри мунозаралидир.
А.Ю. Якубовский Амир Темур билимни, айниқса амалий фойда келтирувчи билимни қадрлаганлигига, тиббиёт, астрономия. математика ва айниқса, меъморчиликка қизиққанлигига эътибор беради. У Соҳибқиронни тарих фанига қизиққанлигини эслатиб ўтаркан, Ҳофиз Абру маълумотларига таянган ҳолда турк, араб ва эронликлар тарихини яхши билганлигини қайд этади.
Тарих фанидаги муҳим асарлардан бири Абдураззоқ Самарқандийнинг "Матлаъ ус-саъдайн" солномасидир. Бу асар Самарқандда 1468-1471 йилларда ёзилган. Ўз даврида Абдураззоқ ишлаб турган обсерваторияга ташриф буюрган. Биз у туфайлигина обсерватория биноси баланд ва доиравий шаклда бўлганлиги, унинг ичида доирали осмон куббаси, 7 ҳаракатдаги юлдузлар тасвирланган ажойиб расм ва чизмалар бўлганлигини биламиз.
Алишер Навоий "Мажолис ун-нафоис“да Улуғбекни нафис адабиёт билан шуғулланган давлат арбоби сифатида тасвирлайди. Алишер Навоий ишорати билан ёзилган Мирхонднинг "Равзат ус-сафо" асарида Улуғбек билан биргаликда Темур ва унинг авлодлари тўғрисида маълумотлар бор. Ундаги муҳим хабарлар қаторига расадхона қурилиши ва ободонлаштирилувида Улуғбекнинг сафдошлари қатнашганлигини киритишимиз мумкин. Бу бино "аниқлик ва ижтиҳод ила қисқа вақт ичида қуриб битирилди".
Улуғбекнинг ўзи ҳам китоблар, ҳаттоки шеърлар ёзганлиги ҳақида муҳим маълумотлар бор. Бу асарларнинг кўплари бизгача етиб келган. Улуғбек томонидан ёзилган бўлса керак, деб тахмин қилинадиганлардан бири 'Тарихи арбаъ улус" (Тўрт улус тарихи) дир. Бу асарнинг эндиликда Мирзо Улуғбекнинг асари эканлиги фанда ўз исботини топди.
«Мужмали Фасиҳий» («Фасиҳийнинг қисқа тари-хи») ёки «Мужмали аттаворих» («Қисқача тарих»)нинг муаллифи Фасиҳ Аҳмад ибн Жалолиддин Муҳаммад Хавофий 1375 йилнинг 28 сентябрида Ҳиротда туғилиб, шу ерда таълим-тарбия олди. 1405 йили давлат ишла-рига жалб этилиб, Самарқандга юборилди. 1415 йил-гача нуфузли амирла*рдан Алоуддин али Тархон (1417 йилда вафот этган) хизматида бўлди, сўнгра Шоҳрух Мирзо саройига жалб этилди. Ҳаётининг сўнгги йилла-рини Шоҳрухнинг ўғли Бойсунғур Баҳодирхон саройи-да ўтказди. 1425 йили Бойсунғур уни девонлик манса-бига тайинлади. Бироқ кўп вақт ўтмай темурийлар саройидаги хизматдан бутунлай четлаштирилади ва у ўзининг бизга маълум бўлган бирдан-бир асари — «Мужмали Фасиҳнй»ни ёзишга киришади ва 1441 йил-да тугатади.
Абдурраззоқ Самарқандий ўз асарини асосан 872 (1467—1468) — 874 (1469—1470) йиллар орасида ёзиб тамомлаган ва 875 (1470) йили уни яна давом эттириб, шу йилнинг сафар ойида (август, 1470) воқе бўлган кечмишларни ҳам қўшиб, тугаллаган.
Ҳофизи Абру — бу тарихнависнинг лақаби; унинг асл номи Шаҳобуддин Абдуллоҳ ибн Лутфуллоҳ ибн Абдуррашид ал-Хавофий (Хо-фий)дир (вафоти йили—1430). Унинг номи илмий-тарихий адабиёт саҳифаларида XV аср географи ва тарихнависи сифатида машҳурдир. Ҳофизи Абрунинг ҳаёти ва тарихнавислик фаолияти ҳам кўп жиҳатдан Абдурраззоқникига ўхшаб кетади. У умрининг кўпгина қисмини Темур ҳузурида хизмат қилиб ўтказган. Унинг қандай вазифаларни адо этганлиги ҳақида тўла маълумотга эга булмасак ҳам, у 1386 йили, тахминан 25 ёшларда эканлигида Темур ҳузурида муншийлик вазифасини ўтаб юрганлиги маълум. Шу муносабат билан бўлса ксрак, у Темурнинг XIV асрнинг кейинги чораги ва XV аср бошларида Мовароуннаҳр-дан ташқари жойларга кетма-кет қилган ҳарбий юришларида турли мамлакат ва шаҳарлар бўйлаб сафар қилган.
Ҳофизи Абру Темур вафот этганида: (1405) сўнг унинг кичик ўғли Шоҳрух саройида қолади. Унинг Шоҳру; хизматига қачон ўтганлиги ва саройда қандай вазифаларни бажарган лиги ҳозирча номаълум. Лекин шуниси аниқки, у 814 (1411 —1412) йил Низомуддин Шомийнинг «Зафарнома» номли асарига илова ёзган шу билан Шоҳрухга тарихнавис сифатида танилган.
Шу вақтдан бошлаб Ҳофизи Абру темурийларнинг сарой тарихчиси бўлиб қолади. 817 (1414—1415) йили Шоҳрух унга бир географик асар ёзишни буюради. «У салтанат шнорли ҳазратнинг улуғ хотирида,— дейди Ҳофизи Абру ўз географияснга ёзган бош сўзида, — оламнинг шакли, қуруқлик ва сувлнк, водий ва тоғларнинг кайфияти ҳамда дав-латлар [орасидаги] йўллар сонини таҳқиқ қилиш хоҳиши равшанлик кўрсатди. Давлатлар [орасидаги] йўллар ва [етти] иқлимнинг суратини ўрганиш борасида ёзилган араб тилидаги бир китобни улуғ ҳазрат (Шоҳрух)га тақдим қилинди. Бу бандаларнинг. камтарини (Ҳофизи Абру) у ҳазратдан [мазкур китобни]форс тилига айлантириб, бу фанга тааллуқли бўлган нарсаларни бошқа китоблардан ҳам олиб унга илова қилишга рухсат сўрадим. Бу ҳақда олий ишорат содир бўлди . . .».
Бу географик асарни Ҳофизи Абру 817(1414—1415) йилиёқ ёзиб битиради. У, ўзи айтганидек, Шоҳрухга тақдим қилинган географик асарни араб тилидан форс тилига таржима қилибгина қолмай, шу мазмунда ёзилган бошқа асарлар ва ўз саёҳатлари вақтида кўрган-билганлари асосида уни қайтадан ишлаб бутунлай янги асар яратади.
Ҳофизи Абру географик асарини битирганидан кейин яна Шоҳрухнинг буйруғи билан йирик бир тарихий асар — «Мажмуа» («Тўплам») ёзган. Ҳофизи Абру бу «Мажмуа»ни 823 (1420) йил воқеаларигача етказиб тамомлаган ва уни юқорида эслатиб ўтилган географик асарига қўшган.
Ҳофизи Абрунииг тарихнавислик фаолиятини якунловчи ҳамда унинг мазкур тарихий асарини ҳам бир қадар ўз ичига олган эиг йирик асари «Мажма ут-таворихи султония» («Султонга аталган тарихлар йиғиндиси») деб аталган тўпламдир. Буни Ҳофизи Абру Шоҳрухнинг ўғли мирзо Бойсунғурнинг буйруғи билан тузган. Мирзо Бойсунғур "(837—1433—1434 йили вафот зтган) кўп вактлар отаси Шоҳрух ҳузурида вазирлик қилиб давлат ишларида фаол қатнашган ва темурийларнинг Ҳирот саройига яҳин адабиёт ва санъат аҳугларига ҳомийлик кўрсатган, кутубхоналар ташкил этган. 826 (1422—1423) йили мирзо Бойсунғур ўз отасининг тарихнависи Ҳофизи Абруга инсоннинг «яратилиши» дан тортиб китобнинг ёзиб тугалланиш вақтигача бўлган тарихий воҳеаларни тўплаб бир йирик асар яратишни буюрган. Ҳофизи Абру бу асарни ёзишга шу йили киришган ва 830 (1426—1427)йил воқеалариғшнг баёни билан тамомлаган. «Мажма ут-таворихи султония» тўрт жилддан (муаллиф уларни «рубъ — чорак» деб атайди) иборат.
Темурийлар даврида (XIV аср иккинчи ярми - XV аср) Мовароуннаҳр ва Хуросон - Урта Осиё маданий ҳаётида жуда катта юксалиш руй берди. Бу давр уз мохияти билан Шарқ ренессансининг, уйгониш даврининг узига хос боскичи боълди. Бу даврда маънавий ҳаётнинг кучайиш даражаси IX-ХII асрлар орасидаги илк мусулмон ренессансидан қолишмайди.
Улугбек замонида фан тараккиёти ҳам яққол кўзга ташланади. Илми нужум (астрономия), илми риёзиёт (мате­матика), илми табобат (медитсина), тарих, кимё ва бошқи фанлар ривожланди. Айникса, Улугбек мадрасаси ва расадхона, илмий хаётда катга рол ўйнади. Мадраса шу давр илгор фанининг хакиқий минбарига айланди. Мадрасада Улугбекнинг ўзи ҳам дарс берган. Улугбек обсерваториясида олиб борилган тадқикот ва кузатишлар ўз замони учун энг мукаммал астрономик жадвал "Зижи Кўрагоний"нинг яратилишига олиб келди. Расадхонада Улугбек билан бирга Козизода Румий, Гиёсиддин Жамшид, Аловуддин Али Қушчи каби олимлар ишлаган.
Улугбекнинг математика ва астрономия соҳасидаги ютуклари ўз замони илми ҳаётида юксак баҳоланган ва тан олинган эди. Бунинг ёркин ифодаси сифатида ХVII аерда Европада яратилган расм гравюрани эслатиш мумкин. Унда Мирзо Улугбек дунёнинг энг машхур астрономлари сифатида тасвирланган.
Темурийлар даври тарих фанида ҳам жиддий усиш кузатилади. Ибн Арабшохнинг "Китоб ажойиб ал мақдур фи ахбори Темур" ("Темур хакидаги ахборотларда тақиир ажойиботлари"), Низомиддин Шомий ва Шарафидтсин Али Яздий "Зафарнома"лари мухим тарихий асарлардир.
ХV аср давомида тарихчи олимлар сифатида Мирхонд ва Хондамир шухрат козонди. Мирхонднинг "Равзатус-сафо" ("Жаннат боги") ҳамда Хондамирнинг "Хабиб ус-сияр" ("Олижаноб хислатлар китоби") асарларида Султон Хусайн Бойқиро даври акс этган. Булардан ташқари темурийлар даври тарихи баён этилган китоблардан Гиёсиддин Алининг "Рузномаи газовоти Хдндистон", Хофизи Абрунинг "Зубдат - ут -таворих" каби асарлари ҳам мавжуд.
Шу ўирнда алоҳида Мирзо улуғбекнинг илмий фаолиятига тўхталиб ўтсак.
Улуғбек, унинг сафдошлари ва шогирдлари томонидан қурилган Самарканд расадхонаси замонвда яратилган машҳур "Улуғбек Зижи", аниқроғи "Зижи Кўрагоний" (Кўрагоннинг янги астрономик жадвали) жаҳон фанига қўшилган бебаҳо ҳиссадир. Улуғбек даврида фалакиёт фани билан қизиқадиганлар кўп бўлиб, улар томонидан кўплаб астрономияга оид жадваллар тузилган эди. Масалан, Улугбекнинг бўлғуси сафдоши Ғиёсидцин Жамшиднинг "Зижи Хақоний“ида у ўзидан олдин тузилган Насриддин Тусийнинг "Зижи Илхоний“сидаги маълумотларни ўзгартириб, маҳаллий, яъни Самарканд кенглигига мослаштирмоқчи бўлди. Улуғбекнинг машҳур юлдузлар жадвали яна куйидаги номларда юритилади: "Зижи Султоний", "Зижи Гурогоний", "Улуғбекнинг астрономияга оид жадваллари", "Султон-Кўрагонийнинг астрономик жадваллари", "Сўлтоннинг янги астрономик жадваллари" ва бошқалар.
Бу даврда тиббиёт илми хам узининг йирик намоёндаларига эга эди. Самаркандга келиб ижод килган табобат илмининг йирик вакилларидан Бурхониддин Нафис ибн Эваз хаким ал—Хирмоний, Султон Али табиб Хурсоний, табиб Хусайн Жаррох шулар жумласидандир.
XIV-XV асрларда Марказий Осиёда мантик ва фалсафа фанлари билан шугулланган йирик олимлар пайдо булди. Бу фанларнинг ривожи, асосан икки йирик мутафаккир Саадиддин бин Умар Тафтазоний ва Мир Сайид Журжоний номлари билан богликдир. Журжоний ва Тафтазонийлардан ташкари, Самаркандда уша даврда Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно Шамсиддин Мунший, Мавлоно Абдулла Лисон, Мавлоно Бадриддин Ахмад, Мавлоно Нугмониддин Хоразмий, Хожа Афзал, Жалол хокий ва бошка олимлар яшаб ижод этганлар. Уз даврининг илгор ижтимоий ва ахлокий фикрлари бадиий адабиётда, тасаввуф шеъриятида, назм ва назрда, газал ва рубоийларда муфассал баён килина бошланди. Навоий, Жомий, Лутфий, Биноий, Косими Анвар ва бошкаларнинг бадиий асарлари бой фалсафий ва ахлокий мазмунга эгадир.
Бу даврда ахлок ва таълим-тарбия муаммоларига багишланган махсус рисолалар пайдо булдики, уларнинг орасида Хусайн Воиз Кашифий ва Жалолиддин Давонийларнинг мероси алохида урин эгаллайди.
Темур ва Темурий шахзодалар уз даври тарихини ёзиб колдириш, Мовароуннахр ва Хуросоннинг мугуллар зулмидан озод этилиши тарихини урганиш ва ёритишга катта эътибор бердилар. Низомиддин Шомий, Али Яздий, Абдураззок Самаркандий, хофизи Абру, Натанзе, Фосих Хавофий, Муйниддин Исфизорий, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар темурийлар даври тарихини ёзиб колдирдиларки, улар ёзиб колдирган асарлар хозирда биз учун уша давр ходисаларини, маданий юксалишини урганишда, мухим манба булиб хизмат килиб келмокда.
2. Темурийлар салтанати ҳукм сурган давр маданий ҳаётида адабиёт ва санъат, тарихнавислик, тилшунослик ва санъат турларидан: мусиқа ва рассомчилик, китобат ва хаттотлик соҳалари жадал ривожланган.
Темурийлар даври адабий ҳаёти Урта Осиё халқлари тарихида мухим боскич бўлди. Бу давр адабиёти Қутб, Хоразмий, Сайфи Сароий, Хайдар Хоразмий, Дурбек, Амирий, Яқиний, Атоий, Саккокий, Лутфий, Навоий, Бобур каби шоирлар номлари билан белгиланади. Булар ўрта асрнинг кучли мутаассибона таъсири ҳукмрон бир даврда юксак бадиий дунёвий адабиёт тараккиётига хизмат қилдилар.
ХV аср бошларида туркий адабиёт Атоий, Саккокий ва Лутфий лирик мероси билан фахрланади. Бу шоирлар ижодида юксак бадиий саноат мужассам боълди.
Темурийлар даври адабиётининг марказида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий туради.
Шоирнинг дурдона бадиий асарларидан ташқари адабиётшунослик, тилшунослик, мусаввирлик, тарихчилик соҳаларида яратган улмас мероси хануз узининг илмий ва маънавий аҳамиятини йўкотмаган.
Темуриилар салтанати инкирозга юз тутаётган бир паллада тарих сахнасида истеъдодли шоир ва олим Захириддин Мухдаммад Бобур пайдо бўлади. У 1483 йилда Андижон ҳокими Умаршайх оиласида дунёга келган, 12 ёшида тахт эгаси бўлган Бобур тақдири мураккаб сиёсий, ҳарбий шароитда кечди. Лекин шунга қарамай, Бобур чуқур билим олишга муваффак бўлди. Бобурнинг адабиётшунослик бўйича шарқ шеър санъатидаги аруз хақида яратган илмий иши мухим назарий ахамиятга эга. Бобур яратган буюк мемуар асар - "Бобурнома" темурийлар даври тарихини урганишда мухим манба бўлиб келмоқда.
Темур ва темурийлар даврида халк огзаки ижоди намуналари яратилди. Адабиёт бадиий услуб жихатидан такомиллашди, адабиётшунослик ва тилшуносликка оид илмий асарлар яратилди. Узбек таржима адабиёти вужудга келди.
Бу даврда етук ижодкорлар Кутб, Сайфи Саройи, Хайдар Хоразмий, Дурбек, Амирий, Атоий, Саккокий, Лутфий, Бобур, Мухаммад Солих ва бошкалар яшаб ижод килди. Айникса узбек ёзма адабиётининг дунёвий куламини Алишер Навоийнинг ижоди камолот боскичига кутарди.
Мовароуннахр ва Хуросонда узбек тили, адабиёти ва маданиятининг мавкеи орта борди. Хуросондаги туркийзабон халклар ва уларнинг зиёлилари Самарканд, Бухоро, Туркистон ва бошка шахарлардаги олимлар шоиралар ва санъаткорлар билан узаро жуда якин муносабатда була бошладилар. Кайси ижодкор узига кайси мамлакат ёки шахарни кулай деб билса, ёша ерда яшаб ижод килди.
Масалан, хоразмлик шоирлар Хайдар ва хофиз Хоразмийлар Шерозга, Исмоил Ота авлодларидан булган шоир Шайх Атоий Турбатдан (Тошкент якинидан) Балхга, Мавлоно Лутфий хам асли Тошкентдан булиб Хирот якинига бориб яшаб қолганлар.
Темур ва унинг авлодлари адабиёт ва санъатга, илм-фанга якин кишилар эди. Темурийлардан 22 та ижодкор-шоир булиб, улар узлари шеър ёзиш билан бирга ижодкорларга хомийлик хам килган. Халил Султон, Хусайн Бойкаро кабилар уз шеърларидан девон тузганлар.
Хуросон ва Мовароуннахрда форсий ва туркийда хам иккала тилда ижод килувчи шоирлар куп булиб, адабий хаёт юксалади. Шарк классик адабиёти таржималарига хам эътибор кучаяди. «Чахор маноли» каби адабиёт назариясига оид асарлар яратилган. Бадиий ижоднинг газал, рубоий, туюк каби турлари ривож топган. Адабий жараёнда шохлар хам, оддий косиб ва хунармандлар хам, олим ва фозиллар хам катнашган.
Хуросондаги адабий хаётнинг ривожида Бойсунгур Мирзо (Шохрухнинг угли) нинг урни бекиёс булиб, у уз ташаббуси билан фанларнинг барча сохаларига ва санъат ривожига катта хисса кушган. Унинг рахбарлигида Фирдавсий «шохномаси»нинг куп кулёзмаларни киёслаш асосида ишончли илмий матни яратилди. Бойсунгурнинг узи хам форсий ва туркийда шеърлар ёзган. Хуллас, XV аср урталарида Хуросонда узбек адабиётининг янги мактаби юзага келди.
Мовароуннахрда Улугбек даврида куплаб форсий ва туркий ижодкорлар тупланди. Адабий мухитни бевосита Улугбекнинг узи бошкарар, Самаркандда уша даврнинг энг яхши шоирлари йигилган эдилар. Шоирларнинг сардори («Малик ул-калом») килиб Мавлоно Камол Барахший тайинланган эди. Саккокий уз касидаларидан бирида Улугбекнинг шеър ёзишини ва унинг шеър хакидаги тушунчаси юкори булганлиги таъкидлаб утган. Улугбек Хуросондаги ижодкорлар билан хам дустона муносабатда булган. У Лутфий шеърларини XV асрнинг машхур шоири Салмон Соважий шеърлари билан тенг курган. Мумтоз шоир билан тенглаштириш Лутфий учун катта шараф эди.
Улугбек саройидаги энг обрули узбек шоири Саккокийнинг лирик шеърлари билан бирга узбек тилидаги касидалари хам бу шеърий жанрнинг сезиларли ютуги булди.
Навоий «Мажолисун-нафоис» тазкирасида купрок хуросонлик шоирлар хакида маълумотлар берса, Давлотшох Самаркандий «Тазкират уш-шуаро» асарида утмишда утган ижодкорларга тухталади. Якинда маълум булган Шайх Ахмад ибн Худойдод Тарозийнинг «Фукукул-балога» (1437 й.) асари темурийлар даври Мовароуннахрдаги адабий хаётни урганиш имконитларини очди.
Шайх Ахмад Тарозий асарида шеър назариясига доир илмий масалаларни ёритиш билан бирга, шу пайтгача номаълум булган узбек ва форсийзабон шоирларнинг шеърларидан мисоллар келтиради. Шайх Тарозий уз асарида бизга маълум булган машхур шоирлардан ташкари, бизга номаълум булган Мухаммад Темур Бузонинг туюкларини, Шамс Кисорийнинг «ал-маклубул-баъз» шеърий санъати намуналарини, Жалолий деган шоирнинг ишкий мазмундаги байтларини, «мутасалсал» шеърий манъатига узининг газалидан намуналар келтиради.
«Мутасалсал» санъати кофия булиб келган сузларнинг ёки унинг бир булагининг кейинги байт бошланишида такрорланиши билан байтларни бир-бирига боглашни англатади. Тарозийнинг «Фукукул-балога» асари уша давр узбек адабиёти тарихини янада чукуррок урганишда кимматлидир.
XV асрнинг иккинчи ярми узбек адабиётининг энг ривожланган даври булиб, бу юксалик Темурий Бойкаро ва узбек адабиётининг порлок куёши Навоий номлари билан боглик. Бойкаро хукмронлиги даврида адабиёт, санъат ва фаннинг куп сохалари ривожига катта ахамият берган. «Хусайний» тахаллуси билан шеърлар ёзган, бу улуг зот уз хукмронлиги давомида Навоийга «мукарраби хазрати султоний» мансабларини бериб биргаликда маданиятнинг ривожланишига хомийлик килишган. Навоий устози Жомий билан хамкорликда маънавият тараккиётига рахнамолик килди. Улар тимсолида бадиий адабиёт энг буюк ютукларга эришди. Навоийнинг «Хамса» ва «Хазойинул-маоний» девони, Жомийнинг «хашт авранг» ва шеърий девонлари шу давр адабиётининг энг буюк намуналари булди. Хусайн Бойкаро уз «Рисоласида» унинг хукмронлиги даврида шундай асарлар яратилганидан чексиз фахрлангани бежиз эмас.
Бу бой адабий мерос узбек адабиётининг кейинги тараккиётига хам узининг чукур таъсирини курсатди. Бобурнинг «Бобурнома» асари шу давр узбек адабиёти ва илмининг хаётбахш анъаналари асосида юзага келган эди.
XV асрда узбек адабиёти, айникса Навоий ижоди мисолида адабий жанрлар ранг-баранглиги нуктаи назаридан хам энг юксак чуккига кутарилди. Узбек адабий тили шаклланди. узбек назми ва насридаги адабий услубнинг хусусиятларидан бири адабий ва илмий асарларда фикр ифодасида форсий ва арабий суз ва иборалардан, атамалардан, форсий тилга хос жумла тузилиш коидаларидан кенг фойдаландилар.
Темурийларнинг адабиёт ва маданият сохасидаги анъаналари кейинчалик бобурийлар томонидан Афгонистон ва Хиндистонда, XVIII-XIX асрларда Хоразм ва Кукон хонлигида ривожлантирилди1.
Темурийлар даври адабиёти узбек адабиёти ривожида узига хос алохида бир боскични ташкил этади. Ундаги улугвор инсонпарварлик ва халкчиллик, адолатпарварлик ва маърифатпарварлик гоялари хамон уз тароватини йукотгани йук. Бу адабий мерос Узбекистонда хали асрлар давомида узининг бой мазмуни билан, гоявий-мафкуравий теранлиги ва илохийлиги билан комил инсонни тарбиялашда катта ахамият касб этади.
Темурийлар даврида яратилган адабиёт тасаввуфнинг адабиёти даражасини белгилади. Адабиёт тасаввуфнинг гоявий мазмунида илохий масалаларни камраб олиб умуинсоний тафаккурни ифодалади.
3. Илм фан ва адабиётнинг ривожи китобат санъати, янги кулёзма асарларни кучириб ёзиш, хаттотлик, мусаввирлик, лавха чизиш, муравозлик каби санъатлар тараккиётига хам ижобий таъсир килди. Нафис китоб ва хаттотлик XIV-XV асрларда янги тараккиёт боскичига кутарилди. хаттот Мир Али Табризий (1330-1402) настаълик хатини кашф килди. Бу усул хиротда Султон Али Машхадий бошчилигида юксак боскичига кутарилди ва Абдурахмон Хоразмий, Султон Али Хандон, Мир Али Килкалам, Халвоий, Рафикий каби хаттотлар, мусаввирлар етишиб чикди. Самарканд ва Хиротда темурийларнинг сарой кутубхоналари ташкил этилди. Бу кутубхоналар хунармандчилик корхонаси хисобланган, уларда кул ёзма асарларни туплаш ва саклаш ишлари бажарилган.
XIV-XV асрлар Урта Осиё халкларининг мусика санъати тараккиётида хам янги боскич булди. Янги куй ва кушиклар, чолгу асбоблари ва мусика назариясига доир асарлар яратилди. Махоратли созандалар, бастакорлар ва хофизлар етишди. Абдукодир Найий, Кулмухаммад Шайхий, Хусайн Удий, Шохкули Гижжакий, Ахмад Конуний, Юсуф Андижоний кабилар шулар жумласидандир. Улугбек, Жомий, Навоий ва Биноийлар мусика илмига оид асарлар ёзиб янги куйлар ижод килдилар. IX-XII асрларда шаклланган 12 маком бу даврда такомиллашди. Шунингдек, кенг оммага мулжалланган театрлашган томошалар- халк сайлларида масхарабозлар, кугирчокбозлар, дорбозлар уз санъатини намойиш килган.
Темурийлар даври жуда кўп санъат турларини ривожланишига кенг йўл очиб берди. Жумладан, китобат ва хаттотлик санъати кенг ривожланди. Бу санъат турлари билан боғлиқ ҳолда Шарқ миниатюра рассомчилиги ҳам ривож­ланди. Унинг Хирот, Самарканд каби маданий марказлари билан боғлиқ мактаблари пайдо бўлди. Миниатюра саноатида Бехзод каби рассомлар машхур бўлишди.
Хатготлик санъатида Абулжамил котиб, Султон Али Машҳадий кабиларнинг гузал асарлари пайдо бўлди. Хусусан, бу икки котиб Алишер Навоий асарларини кўчириш билан шуҳрат қозонди.
Кўп ҳолларда темурий ҳукмдорлар саройлари ҳам маданий ҳаёт марказига айланар эди. Саройларда ташкил этилган кутубхоналар котиблар хаттотлик ва китобат санъати мамлакат маданий ҳаётида катта ўрин тутди.
Темурийлар даврида юз берган сиёсий, ижтимоий ва маданий юксалиш тасодифий ҳол эмас эди. Бу ходисанинг илдизлари халк дахосининг минг йиллар давом этиб келган маънавий тафаккур булоқларидан сув ичади. Ана шу ижодий имкониятни руёбга чикиши учун эса, тарихий зарурият сифатида мустахкам марказлашган давлат барпо қилмок, ўзаро низолар ва парокандаликни тугатмоқ лозим эди. Ана шу тарихий заруриятга Амир Темур асос солган давлат хизмат қилди.



Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish