Аммоний фосфатларнинг хоссалари


Моноаммонийфосфат ва диаммонийфосфат ишлаб чиқариш



Download 65,21 Kb.
bet2/3
Sana06.04.2022
Hajmi65,21 Kb.
#531554
1   2   3
Bog'liq
ammoniy fosfatlarning xossalari

12. 1. Моноаммонийфосфат ва диаммонийфосфат ишлаб чиқариш
Термик фосфат кислотадан олинадиган аммоний фосфатлари юқори тозаликка эга ва асосан, озиқ-овқат, фармацевтика саноатларида ва бошқа мақсадлар учун ишлатилади. Термик кислотада 77% дан ортиқ Н3Р04 бўлмаслиги керак. Бошланғич кислотага кристаллантириш босқичида қоладиган эритма аралаштирилади ва уни NH33Р04 моляр нисбати -1 га тенг бўлгунча нейтралланади, ҳосил бўлган моноаммонийфосфат суспензияси қўшимча кристалланиши учун совутилади; сўнгра кристаллар фильтрланади, қўритилади, эритма эса реакторга қайтарилади.
Кристалли диаммонийфосфат олиш икки босқичда ўтказилади, чунки барча аммиакни бирданига берилиши ҳисобига масса кучли даражада қизийди ва жуда қуюк суспензия хосил бўлади, бу эса аммиакнинг йўқотилишига олиб келади. Термик кислота (47-48% Р2О5) NH33Р04 0,7 нисбатгача нейтралланади, суспензия кристалланиш циклидан қайтган эритма билан аралаштирилади ва вакуум кристаллизаторга юборилади, у ерда етарли даражагача аммонийланади. Совутилган суспензия қуюлтирилади, центрифугада диаммонийфосфат кристаллари ажратилади ва турли оқимли барабанли кўритғичда кўритилади.
Жараённи битта босқичда хам амалга оширилиши мумкин. Бунда 75-85% ли термик фосфор кислота ва аммиак гази ичида кристалланиш циклидан қайтарилган эритма бўлган сатураторга мунтазам бериб турилади. Реакцион масса орқали хаво пуркалиши натижасида сувнинг буғланиши ҳисобига хароратни 60-70°С да ушлаб турилади. Сатураторда хосил бўладиган диаммоний кристаллари центрифугага суспензия тарзида чиқарилади, унда ажратиладиган эритма сатураторга қайтарилади. Бу жараённинг ва сатураторнинг схемаси худди аммоний сульфат олишдаги каби бўлади.
Экстракцион фосфор кислотани нейтраллашда чўкмага ажраладиган қўшимчалар тайёр махсулот таркибида қолади, уни ифлослантиради ва асосий компонентлар микдорини камайтиради. Экстракцион фосфор кислотадан нисбатан тоза махсулот олиш учун нейтралланиш жараёнини икки босқичда ўтказиш мумкин. Биринчи босқичда буғлатилмаган кислота рН = 4-4,5 гача нейтралланади, бунда қўшимчаларнинг кўп қисми чўкмага ажралади, сўнгра уларни асосий эритмадан ажратилади. Фильтрланган чўкма 5-6% намликкача кўритилади ва у антипирен сифатида ишлатилиши мумкин. Чўкма таркибида 5%N ва 30-35% ўзлашадиган шаклдаги Р2О5 бўлади. Агар экстракцион фосфат кислотада магний ионлари масалан, Қоратоғ фосфоритидан олинган бўлса, унда биринчи босқич нейтралланишдан магнийаммонийфосфат NН4МgР04 чукмага тушади, уни ажратиб олиш ва кўритиш натижасида азотнинг цитратли эрувчан шаклдаги азотли-магнийли ўғити сифатида истеъмолга чиқарилиши мумкин.
Таркибида, асосан, моноаммонийфосфат бўлган эритма вакуум остида 34-36% Р2О5 бўлгунча буғлатилади. Тозаланган ва қисман нейтралланган эритмани буғлатиш, олдиндан фосфор кислотани буғлатилишига нисбатан анчагина содда ва коррозияланиш кам бўлади. Чунки фосфор кислота буғлатилганда буғлатиш жихозларининг қиздириш элементларига қуйқа ўтириб қолади, кучли кислотали мухитда ва юқори хароратда коррозияланиш тезлашади. Буғлатилган тозаланган эритма 18-20°С гача совутилиб, моноаммонийфосфат олинади. Чукмага тушган кристаллар центрифугада ажратилади ва кўритилади. Эритма эса буғлатиш циклига қайтарилади.

Download 65,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish