Анъана ва асллик



Download 109,33 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi109,33 Kb.
#59055
  1   2   3   4
Bog'liq
Анъана ва асллик



Анъана ва асллик
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Асллик – Азалдан, давомийлик – Амалдан. Илм-фан, ижод соҳаларида гўё олдиндан
беш қўлдай маълум тушунчалар, терминлар (истилоҳлар), қарашларга янгидан кўз
ташлаб туриш фойдадан холи эмас. “Шарқ юлдузи” журнали шундай нарсаларга
қизиқиш ва эътибор билан қараётгани адабиётчилар жамоатчилигини қувонтиради.
Муҳокамаси янги замон ўқувчиларига турли сабабларга кўра осон бўлмаган адабиёт ва
унинг англаб етиш, аниқ таърифлаш, йўналишлари чегараларини ва шулар заминида
келажакнинг белгиларини башорат қилиш, албатта, назарий зийраклик, адабий
фаросат ва кенг замонавий билимлар ҳамда хабардорликни талаб қилиши, табиий.
Умид шулки, пала-партиш ифодалар, ўз билгича мақомга йўрғалашлар, илмий-назарий
аниқлик ва холисликдан кўра ҳиссиётчанлик (буни эпатаж деб ҳам аташади. Бизча,
аравани қуруқ олиб қочиш, яъни керакли юк йўғ-у, лекин тарақа-туруқ кўп) орасидан
ёрқин, нозик кузатишлар, талқинлар (мисол учун, миллий виждонимиз бўлган “Ўткан
кунлар”ни Пушкиннинг “Капитан қизи”га муқоясан чиқарилган соф адабий хулосалар),
янги замон адабиёти ва санъатининг мезонларини аниқлаш, келажакнинг ижодий
уфқларига назар ташлашга интилишлар кўзга ташланади, назарий масалалар
тамомила, бутунлай ё қисман эътиборсиз қолган, буларга кўпчилик адабиётчиларнинг
қизиқиши сўнган ўтиш даври учун характерли бўлган вақтларда Улуғбек Ҳамдам каби
янги адабий авлод вакилларининг эътиборни янги ориентирларни аниқлашга чин
дилдан жонкуярлик билан қараётгани таҳсинга лойиқ. “Муаллифнинг ўлими” шубҳасиз
эпатаж уйғотади. Бу француз адиби, файласуфи Ролан Барт томонидан ХХ асрнинг
ўрталарида постмодернизмнинг назарий-амалий масалалари кенг ва ўта қизғин
муҳокама қилинаётган маҳалларда топилган метафора (мажоз). Постмодернизмнинг
барча янги истилоҳлари каби уни тушунтириш ҳам, тушуниш ҳам амри маҳол. Мисол
учун уни тўла равшан тушуниш ва тасаввур қилиш учун модернизм ва постмодернизм
тушунчалари қомус луғатини ростмана бир неча маротаба диққат билан ўқидим.
Уларни авангард адабиётнинг атоқли таҳлилчи олим ва тадқиқотчилари батафсил
ёзишган, мураккаб қарашларни янада мураккаблаштиришган (худди равшан
нарсаларни атайлаб чигаллаштираётгандай, атайлаб тамомила янги илм, янги назария
яратаётгандай). Лекин яширадиган жойи йўқ – тушуниб олишим анча меҳнат эвазига
кечди. Улуғбек Ҳамдам ёки кекса авлод вакили Маҳкам Маҳмудовнинг мақолаларини
кейин ўқирканман, яна орқага қайтиб, яна ўша ноёб луғатни ҳижжалаб ўқиб:
“авторнинг ўлими”, “дискурс”, “симулякр”, “ўлимга топшириш”, “апориялар” каби
юзлаб янги тушунчаларни ҳали тўла тушуниб етмаганга ўхшайман”, деб ўйладим.
Апориянинг маъноси йўлсизлик экан. Қадимги юнон фалсафасида ҳаракат, макон, вақт


Анъана ва асллик
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
тушунчалари доирасида кўзга ташланадиган ечиб бўлмас зиддиятларни апория,
дейишаркан. Постмодернизм дунёни ва унинг ишларини ечиб бўлмас зиддиятлардан
иборат деб қарайди ва барча тушунчалари ва янгича қарашларида шу ечиб
бўлмасликни акс эттиришга уринади, “ҳақ чекларида ўлим кутади”. Ғарб
постмодернизм намояндаларининг талқинларича, постмодернизм ва ундан кейин
келаётган қарашлар матн (текст)ни талқин этишнинг қадимдан қолган анъаналарини
рад этади. Матнга муаллиф томонидан яратилган матн, деб қарамайди. Ролан Барт
матнни авторга нисбат бериш уларни тенглаштириб қўяди, матн мазмунини чеклайди,
хатни бўғади, дейди. Матн муаллифдан тамомила холи яшайди ва холи жараёнлар
уйғотади. Постмодернизм муаллифга анъанавий бўлмаган мақом беради. Муаллифни
марказга қўймайди. Лекин у бутунлай йўқолиб ҳам кетмайди, балки атоқли от
сифатида сақланиб қолади. Мавжуд матн биринчи ўринга чиқади, асосий аҳамият касб
этади. Матн ўй-хаёллар, мулоҳаза-муҳокамалар, ғоялар, дискурслар жамулжами, улар
муаллиф назаридан ўтиб бир-бирига боғланади ва мустақил яшайди. Соддароқ қилиб
айтганда, Ролан Барт мана шуларни назарда тутиб “авторнинг ўлими” деган
метафорани истилоҳ сифатида киритган. У муаллифнинг жисмоний ўлимини
англатмайди. “Автор ўлими” (тўғрироғи, муаллифнинг ўлими, аммо чамаси “авторнинг
ўлими” – постмодернизм тушунчаси муҳокамаларда қўлланаётган “муаллифнинг
ўлими” ўзбекча тушунчаси билан баробар эмас, улар бошқа-бошқа нарсаларни
билдиради) деганда кўпроқ “кўчирмакашлик” ва “кўчирмакаш”нинг муаллиф
сифатидаги ўлими назарда тутилаётгандек. Лекин “кўчирмачи” қадим замонлардан
бери ҳеч қачон муаллиф, деб саналмаган. Кўчирмакаш нусха олади, холос. Уни ҳатто
тақлидчи деб ҳам бўлмайди. Илгари босма бўлмаган замонларда асл нусхалардан
одамлар ўзлари учун нусха кўчириб олар ёки хаттотлардан у ёки бу асарни кўчириб
беришни илтимос қилардилар. Тарихчи олимлар ўзларидан олдин яратилган мавзуга
дахлдор асарни тўғридан-тўғри олиб сўнг ўз асарларининг давомига қўшардилар.
Шоирлар эса олдин ўтганларнинг шеърлари ё байтларини олиб унга назира
боғлардилар. Назирагўйлик, шарҳ боғлаш, баён қилиб бериш ўтган замонлар
адабиётларида ҳеч кимни ажаблантирмайдиган одатий ҳол ёки усул эди. Ҳозирги
замонда кўчирмакашлик шундай жўн бир нарсага айланганки, у ҳақда адабий ҳодиса
каби ёзиш бошқа зарурроқ масалаларни четга суриб вақтни бекорга сарфлашдай
маъносиз кўринади. У онгсизлик ва психик касалликдан бошқа нарса эмас. Мен
Наполеонман дейдиганлар ёки ўзини Амир Темурдек сезадиганлар қанчадан қанча. Бу
кўпроқ диссертация ёзиш ёки кучи етмаса ҳам “шоир” бўлиш “иштиёқида” ёнганлар,


Анъана ва асллик
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
ясама шуҳрат илинжида мияси ғовлаганлар ичида аксаран учрайди. Аммо унинг
муҳокама доирасига тортилган тақлид, таъсир, давомчилик, анъана, муштараклик,
ўхшашлик, эргашиш, назира боғлаш сингари соф адабий-назарий масалаларга сира
алоқаси йўқ. Булар қаторига киритиб унга урғу бериш, “тўн кийдириш” жиддий
ғайратли адабий давра ва муҳокаманинг иши эмас. Бу бошқа психик аномалия
пакетидан ва унга шундай қараш, ҳар бир ҳолда ўз ўрнида баҳо бериш учун адабий
курсиларда ўтирганларнинг адабий-бадиий саводхонлиги кифоя қилса керак.
Кўчирмачини автор мақоми қаторига асло қўйиб бўлмайди. У психопатология билан
боғлиқ масала. Унда клептомания деган руҳий касаллик қайд қилинган. Бу эҳтиёж
бўлмаган тақдирда ҳам ўғирликка интилиш майли. Бундай касалликка йўлиққан кимса
гарчи миллиардер бўлса ҳам, барибир ўғирликка қўл уради. “Ўғирлик қилмасам,
туролмайман”, дейди. Кўчирмакашлик ҳам клептоманиянинг қадим бир тури. Бош
миядаги зарарланиш туфайли майлидан воз кечолмайди. Бу жуда ачинарли ҳол.

Download 109,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish