Есть речи – значенье
Темно иль ничтожно.
Но им без волненья
Внимать невозможно.
Как полны их звуки
Безумством желанья?
В них слезы разлуки,
В них трепет свиданья.
Ҳақиқатан баъзан қоронғи ва одми бўлиб кўринган сўзлар кишини қаттиқ ҳаяжонга
солади, улардан ўқувчи айрилиқлару висолларнинг туғёнларини илғаб олади ва узоқ
замон шулар таассуротида волаю ҳайрон юради. Бунинг гўзал мисолларини Чўлпондан
ҳам, Ҳамид Олимжондан ҳам, Эркин Воҳидову Абдулла Ориповдан ҳам
келтириш
мумкин. Янги адибларимизнинг баъзан тушунарсиз ва қоронғи бўлиб кўринаётган
сўзларида, балки ажиб ҳаяжонлар ва хаёллар яшириниб ётгандир.
Уларни англаш ва
ҳамроз бўлиш учун ўқувчи
маърифати, сўзга муҳаббат қанчалар зарур.
Анъана ва асллик
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа
сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 13
Иброҳим ҒАФУРОВ
“Шарқ юлдузи”, 2014–5