Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafedrasi


Institut o‘quv - uslubiy kengashi raisi: _____________Q.M. Ermatov



Download 6,03 Mb.
bet2/133
Sana25.02.2022
Hajmi6,03 Mb.
#298418
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133
Bog'liq
Техник ўлчашлар асослари(1)

Institut o‘quv - uslubiy kengashi raisi: _____________Q.M. Ermatov

O‘QUV-USLUBIY MAJMUA MUNDARIJASI



1.

O‘quv materiallar:




1.1.

Ma’ruza kursi.




1.2.

Amaliy mashg‘ulotlarni bajarish boyicha uslubiy ko‘rsatma.




1.3.

Laboratoriya mashg‘ulotlarini bajarish boyicha uslubiy ko‘rsatma.




2.

Mustaqil ta’lim mashg‘ulotlari:




2.1.

Mustaqil ta’lim bo‘yicha uslubiy ko‘rsatma.




2.2.

Kurs loyiha va kurs ishlarini bajarish boyicha uslubiy ko‘rsatma.




2.3.

Hisob-chizma ishi, ijodiy va boshqa mustaqil ishlar.




3.

Glossariy.




4.

Ilovalar:




4.1.

Fan dasturi.




4.2.

Ishchi o‘quv dastur.




4.3.

Sillabus.




4.4.

Tarqatma materiallar.




4.5.

Testlar.




4.6.

Ishchi o‘quv dasturiga muvofiq baholash mezonlarini qo‘llash bo‘yicha uslubiy ko‘rsatmalar.




4.7.

Fanning o‘ziga xosligiga qarab o‘rganish bo’yicha boshqa materiallar.




4.8.

O‘UM ning elektron varianti.









ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


АНДИЖОН МАШИНАСОЗЛИК ИНСТИТУТИ


«Машинасозлик технологияси»
кафедраси
ТЕХНИК ЎЛЧАШЛАР АСОСЛАРИ
ФАНИДАН
МАЪРУЗА КУРСИ

« Техник ўлчашлар асослари » фанидан ўқув услубий мажмуа «Машинасозлик технологияси машинасозлик ишлаб чиқаришини жихозлаш ва автоматлаштириш» таълим йўналиши талабалари учун ушбу фандан назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлишга ёрдам беради.


Тузувчи: катта ўқитувчи А. Ахунжонов


ассистент Б.Касимов

Тақризчи: доц. Т.Алматаев


«Машинасозлик технологияси» кафедраси мажлисида кўриб чиқилган ва Машинасозлик технологияси факултети Илмий-услубий Кенгашига тасдиқлаш учун тавсия этилган. Протокол № __ _____ ______2018й.

“Машинасозлик технологияси ” кафедраси


мудири: доц. Х.Акбаров

Андижон машинасозлик институти Машинасозлик технологияси факултети Илмий-услубий Кенгаши томонидан чоп этишга тавсия этилган.


Протокол № ___ «_____» ______________ 201__ й.
Машинасозлик технологияси факултети
Илмий-услубий кенгаши раиси доц. Эшонов М-А.



1-Мавзу. 2 соат
Кириш. Фаннинг вазифалари. Асосий тушунчалар.


Маъруза режаси:

  1. Техник ўлчашнинг моҳияти ва аҳамияти.

  2. Техник ўлчаш усуллари ва воситалари

  3. Ўлчаш ва ўлчов асбобларининг хатоликлари ҳақида асосий тушунча



Техник ўлчашнинг моҳияти ва аҳамияти.
Тарихий маълумотлар. Киши кундалик фаолияти давомида турли масофаларни чамалашига, ўлчашига тўғри келади.


Масофа – бу икки нуқта орасидаги энг қиска йўл бўлиб, у нуқталар орасига ўтказилган тўғри чизикда ётади. Масофа узунлиги билан фарқланади. Масалан: атомнинг ядроси билан электрони орасидаги масофа, чизғич шкаласининг икки ёнма-ён чизиқчалари орасидаги масофа, қаламнинг учлари орасидаги масофа, хонанинг икки бурчаги орасидаги масофа, шаҳарлар орасидаги масофа, Ернинг шимолий ва жанубий қутблари орасидаги масофа, Ер билан Ой орасидаги масофа, Қуёшгача бўлган масофа, юлдузлар орасидаги масофалар узунликлари билан фарқ ланади.
Бирон-бир катталикни ўлчашнинг ҳар қандай жараёни ўлчанаётган катталикни унинг ўлчов бирлиги билан таққослашдан иборат. Узунликни ўлчаш учун бирлик ихтиёрий танланиши мумкин. Танланган бирлик эталонни ўлчанаётган буюмга қўямиз ва унинг буюмда кетма-кет неча марта ётишини аниқлаймиз. Олинган сон буюмнинг узунлиги бўлади.
Агар эсласангиз, бир мультфильмда катта илоннинг узунлигини қандай ўлчашни бир тўти амалга оширади. Унда илоннинг узунлиги 35 тўтига, 5 мартишка маймунига, 1,5 фил боласига тўғри келади. Ушбу фильмда узунлик бирлиги сифатида ҳар кандай нарса олиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Юқорида келтирилган мисоллардаги масофаларнинг узунликларини ўлчаш учун ангстрем, миллиметр, сантиметр, метр, километр, минг километр, ёруғлик йили каби махсус ўлчов бирликлари қўлланилади
Ўлчаш одамзоднинг табиий эхтиёжи сифатида у билан бирга пайдо бўлган. Бунинг сабаби одамлар ўзларига қурол ясашда, уй қуришда, кийим тикишда, масофани белгилашда ўлчаш билан шуғулланишга мажбур бўлишган. Улар ўлчашни махсус асбоб билан ўлчашмаган, балки ўз танасининг аъзолари ёрдамида ўлчашни амалга оширишган (Масалан: қарич, қулоч, қадам). Аммо, ушбу ўлчов аъзолари бир одамники бошка одамникидан фарқ килган. Бу эса ўлчашда турли норозиликларга олиб келган.
Кейинчалик ўзаро алоқаларнинг ривожланиши натижасида ягона ўлчовлар пойдо бўла бошлаган. Қадимги Миср эхромларини қуришда ёғочдан бўлган ўлчовлар қўлланилганлиги маълум. Ягона ўлчовлар ҳам инсон танасидан олинган. Масалан: ярд – Англия қироли бурнининг учидан ён томонга чўзилган ва кафтини мушт холида ушлаб турган қўлининг бармоғидаги узук кўзигача бўлган масофа олинган, фут эса товондан оёқ панжасининг учигача бўлган масофа. Инглизларда яна миля, дюйм каби узунлик бирликлари мавжуд бўлган. 1 миля = 1852 метрга тенг бўлиб, у тахминан Ер меридианининг 1 минутига тенг, 1 дюйм = 2,54 см га тенг бўлиб, у одам бош бармогининг кенглигига тенг.
Пётр-1 замонида Россияда бир қанча узунлик бирликлари бўлган: Чиғоноқ – Пётр 1 нинг қўл чиғаноғидан қўлидаги узук кўзигача бўлган масофа. Сажень – қулоч, яъни икки ён томонга чўзилган қўллар учигача бўлган масофа. Кия сажень – чап оёқ учидан юқорига чўзилган ўнг қўл учигача бўлган масофа. Аршин, вершоклар юқоридагилардан хосил қилинган хосила узунлик ўлчовлари бўлиб хизмат қилган.
ХV-XVI – асрларда Бобур замонида ўзбеклар узунликни “йиғоч” номли ўлчов асбобида ўлчашган. Ўрта Осиёда хам узунлик ўлчовлари бўлиб қарич, қадам, тирсак, қулоч, чақиримлар хизмат қилган.
Французларда узунлик ўлчов бирлиги “туаз” бўлган. Туаз – жуфт қадам орасидаги масофага тенг. Юқоридагилардан кўриниб турибдики , узунлик ўлчов бирлиги ҳар хил жамоа, шаҳар, қишлоқ, ўлка ва давлатларда ҳар хил бўлган. Жамиятнинг ривожланиши, саноат ва техника тараққиёти, жамоалараро, шаҳарлараро, ўлка ва давлатлараро алоқаларнинг ривожланиши ўлчов бирлигини ва унинг аниқлигига бўлган талабни ривожланишига олиб келди. Ягона ўлчов бирлиги жорий қилишга эҳтиёж туғила бошлади. Аввалига бир ўлчов бирлигидан иккинчисига ўтиш жадваллари тузилди: I сажень = 3 аршин = 7 фут = 84 дюйм каби.
Ўлчашда амал қилиб келинаётган қоидани ўзгартириш бўйича биринчи революцияни Французлар амалга оширишди. Бунда улар ўлчов бирлигини инсон танасидан эмас, балки табиатдан олишни таклиф этдилар. 1790 йилда ўтказилган Франциянинг миллий мажлиси комиссия тузди ва ўзларининг миллий ўлчов бирлигини тузиш ҳақида қарор қабул қилдилар. Бу комиссия Париж меридианини ўлчашни амалга оширди. Бунда “туаз”лардан фойдаландилар.1799 йили узунлик бирлиги қилиб Париж меридиани узунлигининг бир қисмини олиб уни «метр» деб атадилар.
Метрни хосил қилишда 1795 йилда Конвент томонидан таклиф қилинган ўнлик саноқ системасидан фойдаланилди. Миллиметр, сантиметр, дециметр, микрометр, километр кабилар метрнинг ўнга каррали бўлакларидан хосил килинди. Бир вақтнинг ўзида оғирлик бирлиги қилиб 1 см3 дистилланган сувнинг оғирлиги олинди ва уни грамм деб аталди.
XVIIIваXIXасрларда бутун дунёда ва айниқса Европада саноат ривожланди. Савдо сохасидаги халқаро алоқаларда кескин бурилишлар даври бўлди. Бунинг натижасида ягона ўлчов бирлигига ўтишга бўлган эҳтиёж вужудга келди ва метрнинг бошқа ўлчовлардан афзаллиги исботланди.
1870 йилда бир қанча давлатлар иштирокида халқаро конференция ўтказилди. Унда ягона узунлик ўлчов бирлиги сифатида метр қабул қилинди. Метрни барча давлатларда жорий қилиш бўйича вазифалар белгиланди ва ташкилий комиссия тузилди.
1875 йилда халқаро “метрик” конвенция ўтказилди. Унда халқаро ва бир давлат учун метр прототипи тикланди. Иштирокчи давлатлар сонига қараб асосий эталон метрга мос равишда қатор бирламчи ва гувох эталонлар тайёрланди. Қуръа ташлаб улар қатнашчи давлатларнинг вакилларига тарқатилди. Масалан: унда буюк олим Д.И.Менделеев қатнашиб Россияга № 28 бирламчи ва № 11 гувох эталонларини олиб келган.
Бирламчи эталон давлатнинг узунлик бирлигини таъминловчи ва сақловчи восита ҳисобланади. Гувох эталон эса бирламчи эталонни тўгри сақланаётганлигини текшириб туриш учун ва у ишдан чиққан ёки йўқолган тақдирда ўрнига қоладиган нусхаси ҳисобланади.
№1 метр эталони Франциянинг пойтахти Париж яқинидаги Севр шаҳрида сақланади. Метр эталони платина+иридий қотишмасидан тайёрланган бўлиб, узунлиги 1020 мм га тенг ва кундаланг кесими маълум шаклда бўлиб, унинг жилоланган юқориги чуқурчаси юзасига узунлиги бўйича икки чеккасига яқин жойига орасидаги масофа 0,5 мм га тенг учтадан ингичка штрих чизиқлар чизилган. Штрихлар ўртасидаги чизиқлар орасидаги масофа 1 метрга тенг.

Шундан сўнг кўпгина давлатлар ўз миллий ўлчов бирликлари қаторида метрдан ҳам фойдалана бошладилар. Кейинчалик маълум бўлиб қолдики, ер шари ҳам одам танаси каби доим ўзгаришда бўлар экан.

Шунинг учун Париж меридианиникейинги ўлчашлар ҳар хил натижа берди ва Париж меридиани узунлигининиг бўлаги метр учун ўзгармас бирлик бўла олмаслиги аниқланди. Шунинг учун узунлик бирлигини сақловчи янги ўзгармас кўрсаткич топиш зарурати тугилди.
1956 йили криптон – 86 изотопининг вакуумдаги 1650763,73 та тўлқин узунлиги 1 метр бирлиги қилиб олинди. Замонавий таърифга кўра метр - бу ёруғликнинг бўшлиқда секунднинг улушида ўтган масофасидир.
1960 йилда ўтказилган халқаро ўлчов бирликлари II-конференциясида «халқаро бирликлар системаси» қабул қилинди. Бутун дунё бўйича ягона метр қабул қилиниб, ҳар бир давлат бу системага ўтиш учун маълум муддат олган. Масалан: Англия-5 йил, АКШ-10 йил ва хоказо. 1975 йилга келиб асосий давлатлар бу системага ўтиб бўлди.
Бу давр ичида бошқа ўлчов бирлиги асосида тайёрланган бутун адабиётлар, маълумотнома жадваллари кабилардан тортиб ишлаб чиқаришда иштирок этувчи жиҳозлар, қурилмалар, асбоб-ускуналар янгиланди.
Ҳозирда ҳам нефть-баррелларда, олмос-каратларда, тезлик қуруқликда км/соатда, денгизда эса узелларда ўлчансада бирликларнинг катта қисми универсал бўлиб қолди.
Халқаро бирликлар системаси (СИ) барча физик катталиклар учун ягона масштаб беради. Фан ва техниканинг турли сохаларида ва турли мамлакатларда қабул қилинган ҳар қандай махсус бирликларни шу масштабга келтириш мумкин.
СИ системасида асосий бирликлар қилиб қуйидаги учта кўрсаткич қабул қилинган:
1. Узунлик бирлиги – метр,

  1. Вақт бирлиги - секунд,

  2. Масса бирлиги - килограмм.

Узунликнинг хосила бирликлари 1 метрнинг ўнга каррали қисми орқали ифодаланади:
1 ангстрем = 10-10 метр
1 микрометр = 10-6 метр
1 миллиметр = 10-3 метр
1 сантиметр = 10-2 метр
1 дециметр = 10-1 метр
1 километр = 1000 метр
1 денгиз миляси = 1852 метр
1 ёруглик йили = 30000000000∙365∙24∙60∙60 ≈ 946,08∙1015 метр


Масофанинг узунлиги, унинг ўлчамига қўйилган аниқлик даражасига қараб тайёрланадиган, махсус ўлчов асбоблари ёрдамида ўлчанади. Атомларнинг ўлчамлари электрон микроскоп ёрдамида, деталларнинг юқори аниқликдаги микрометрик ўлчамлари оптиметр ва миниметр кабиларда, деталларнинг жилвирланган юзаларининг ўлчамлари штангенциркуль ва микрометр кабиларда, чизмачиликда чизгичларда, матоларнинг узунлиги метрларда, Ер ўлчашда ўлчов тасмаси(рулетка) ва хакка (дала циркули) кабиларда, шаҳарлар орасидаги масофа спидометрларда, фазовий масофаларбинокллар ва телескопларда ўлчанади.
Демак, “метр” бугунги кунда бутун дунё халклари ичун масофа ва узунликнинг ягона ўлчов бирлиги бўлиб қўлланилмоқда.



Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish