Аннатоция: Мактабгача таълим тизими педагоглари малакасини ошириш жараёнида замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш машғулотлар сифатли ва самарадорлигини оширишда муҳим омилдир



Download 22,11 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi22,11 Kb.
#72072
  1   2
Bog'liq
казах.тезис


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ.

МТМРМҚТМОИ мустақил тадқиқотчиси


Дурдона Шарафутдинова

Аннатоция: Мактабгача таълим тизими педагоглари малакасини ошириш жараёнида замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш машғулотлар сифатли ва самарадорлигини оширишда муҳим омилдир. Ҳозиги кунда мактабгача таълим тизимидаги педагог ходимларнинг малакасини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш уларнинг узлуксиз таълим тизимини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади.


Калит сўзлар: “Блок” модулли ўқитиш технологияси, “Дастурли таълим технологияси, “Муаммоли таълим технологияси”, “Ҳамкорлик таълими технологияси, масофали ўқитиш.

Мактабгача таълим тизими педагоглари малакасини ошириш жараёнида замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш машғулотлар сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим омилдир. Ҳозирги кунда малака ошириш тизимида таълимнинг замонавий технологияларидан “Блок` модулли ўкитиш технологияси”, “Дастурли таълим технологиялари”, “Муаммоли таълим технологиялври”, “Ҳамкорлик таълими технологиялари” ва бошқалардан фойдаланилмокда.


Дастурли таълим технологияси тақдим этилувчи ўқув материалини юқори даражада ўзлаштириш ва унинг ўзлаштирилиши даражасини баҳолаш имконини беради. Дастурли таълимда ахборотлар у қадар катта бўлмаган ҳажмда алоҳида-алоҳида чоп этилган материал кўринишида ёки компьютер ёрдамида тингловчиларга такдим этилади. Ҳар бир материал ўрганиб чиқилгандан сўнг ўзлаштирилган назарий билимларга оид педагогик масала ёки машқлар бажарилади. Дастурли таълимнинг қулайлиги шундаки, у тингловчига ўзи учун қулай маромда ҳаракатланиш имконини беради. Дастлабки блок материаллари ўзлаштирилгандан сўнггина навбатдаги блок материаллари ўзлаштирилади.
Компьютер таълими дастурли таълимнинг бир кўриниши саналади. Компьютер тингловчининг жавобларини баҳолайди ҳамда навбатдаги босқичда унинг учун қандай материалларни тақдим этиш лозимлигини аниқлайди. Компьютер таълимининг афзаллиги шундаки, аввал ўзлаштирилган ўқув материалларига қайта мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, компьютер таълими тақдим этилган ўқув материалининг тингловчи томонидан тезкор ўзлаштирилиши имконини беради. Шунга кўра, замонавий шароитда компьютер таълими педагог ходимларнинг касбий малакаларини ошириш жараёнида кўлланилаётган бошқа фаол таълим методларининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Хориж олимлари томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотлар дастурли таълим тингловчига ўқув материалини етарли даражада тез ўзлаштириш имконини бергани ҳолда, унинг натижалари таълимнинг бошка фаол методларини қўллаш орқали эришилган натижалардан кўра ҳал килувчи аҳамиятга эга бўлмаслиги лозимлигини тасдиқлади ушбу хулосаларнинг амалий давоми сифатида Ўзбекистонда кўплаб лойиҳалар амалга оширилди ва уларнинг натижасида масофадан малака ошириш тизими ҳам яратилди ва ўз фаолиятини бошлади. Муаммоли таълим технологиялари ҳам тингловчиларни фаолликка, муаммонинг ечимини изланиш орқали топишга ундайди. Ушбу таълим технологиясининг бир шакли “Бахс-мунозаралар методи”дир. Шахс ҳаётий фаолияти жараёнида атрофдагилар билан маънавий-ахлокий, руҳий ва касбий жиҳатдан баҳс-мунозарага киришмай, улар билан ўзаро фикр алмашмай туриб камолотга эриша олмайди.
Баҳс жамоавий мунозара сифатила ўрганилаётган ўқув материалининг хусусияти, унинг мазмунини ўргатишда қўллаш мумкин бўлган муаммоли ёндашувлар даражасидан келиб чиққан ҳолда турли аҳамият касб этади. Педагогик амалиётда бахс-мунозаралар универсал (турли шароит ва вазиятларда қўллаш мумкин бўлган) метод сифатида бир вазиятдан иккинчи вазиятга ўтиш имконини беради.
Ўқув баҳс-мунозараларини ташкил этувчи ўқитувчига одатда‚ унинг натижалари аввалдан маълум бўлиб, уни ташкил этишдан кўзланган мақсад тингловчилар томонидан янги билимларни излаш, топиш ва уларни самарали ўзлаштириш жараёнини амалга оширишдан иборат.
Ўқув баҳс-мунозаралари икки томонлама хусусиятга эга бўлиб, биринчидан, бахс-мунозараларни ташкил этиш орқали ўкитувчи ва тингловчилар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва уни қўллаб-қувватлаш юзага келади, яъни мазкур ҳамкорликнинг самимий ва очиқ бўлиши учун шароит яратилади, иккинчилан, ўқитувчи ҳақиқатни топишга йўналтирилган изланиш жараёнини бошқаради. Бунда ўқитувчининг бошкарувчилиги баҳс юритилаётган масала юзасидан тўғри хулосаларга келишни таъминлаган ҳолдагина ўқув мунозаралари самарали кечади. Юқорида билдирилган фикрларга таянган холда ўкув баҳсмунозараларини самарали ташкил этилишини характерловчи қуйидаги умумий хусусиятларни қайд этиб ўтиш мумкин:
1) ўқитувчи-ташкилотчининг кўрилаётган муаммонинг юкори даражада тушуна олиши, шунингдек, тингловчиларнинг мазкур муаммони ечиш учун етарлича амалий тажрибага эга бўлишлари;
2) ўқитувчи-ташкилотчининг жиддий методик тайёргарликка эгалиги боис, кўрилаётган муаммони ҳал қилиш даражасини башоратлай олиши ва ўқитувчи мунозара жараёнида сустлашиб, аксинча, тингловчилар фаол иштирок этишлари; ўқитувчи баҳс-мунозара жараёнини маҳорат билан бошқариб бориши;
3) ўқув баҳс-мунозараларида мақсадга эришганлик ва муҳим натижа бу тингловчиларнинг муайян билимларни юқори даражада ўзлаштиришлари ҳамда тафаккур фаолиятларининг ривожланиши билан белгиланади;
4) билимларни ўзлаштириш манбалари бир нечта бўлиб, тингловчилар мавжуд билимларни ўқитувчи рахбарлигида ёки бевосита унинг ёрдамида ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар;
Мазкур метод тингловчиларнинг ҳаётий тажрибаларига таянган ҳолда улар томонидан муайян ўқув материали бўйича билимларнинг самарали ўзлаштирилишига ёрдам беради. Методни қўллашнинг ўзига хос жиҳати шундаки, бахс-мунозаралар жараёнида ўқитувчи муаммонинг ечимини топиш йўлларини кўрсатмайди аксинча, тингловчиларнинг ўзлари уни топиш йўлларини излайдилар, тамойиллар ва ёндашувларни асослайдилар ана шу жиҳатига кўра ўқув баҳс-мунозаралари тингловчиларда кичик тадқиқотларни олиб бориш, муаммони қўйищ илмий фаразни илгари суриш‚ ечимларни излаш, қарор қабул қилиш ва умумий хулосаларга келиш кўникмаларини шакллантириш имкониятига эга. Ушбу метод етарли даражада мураккаб материалларни ўзлаштиришда қўл келади.
Юкорида тавсифи келтирилган ҳар иккала усуллар ҳам малака ошириш курси жараёнида ўз самарасини бериб келаётган ёндашувлардан ҳисобланади. Энг муҳими‚ усуллар тингловчиларни ўзаро фаолликка ва муаммонинг ечимини топишда ўз қарори ва хулосасини асослашга кенгрок имконият яратади. Бунинг учун педагог тингловчиларни ўқув жараёнининг мазмуни ва моҳияти атрофида ушлаб тура олиши, мавзудан четга чиқишларнинг олдини олиши, керакли жиҳозларни ўз вақтида қўллай олиши ва албатта, вақт ресурсидан тўғри фойдалана олиши зарур.



Download 22,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish