Антик дунё фалсафаси ва унинг ривожи. РЕЖА Қадимги юнон фалсафасининг ривожланиш даврлари Қадимги юнон фалсафасининг ривожланиш даврлари
Эллинизм даври (мелоддан аввалги VI-II аср) полис инқирози ва юнонлар хукумронлиги ва Искандар Зулқайнар ва унинг авлодлари бошчилигидаги Осиё ва Африкада йирик давлатчиликнинг ташкил қилиниши даври
Киникларнинг анти-ижтимоий фалсафасининг тарқалиши;
Асосий йўналишлар
Хусусиятлари
Антик ахлоқнинг ва фалсафий қадриятлари инқирози.
Фалсафада стоиклар йўналишининг пайдо бўлиши;
Худолар ва шунга ўхшаш ғайритабиий кучларга нисбатан қўрқувнинг нисбийлиги;
Сократ мактаблари-нинг фаолияти Платон Академияси, Аристотель Ликея киреклар мактаби ва х.к.;
Ўз-ўзида жисмоний ва руҳий мадад излаш;
Эпикур фалсафаси ва х.к.;
Воқеликдан воз кечишга интилиш;
Шахсни бахт ва лаззатнинг олий неъмати эканлигини тан олиш. (жисмоний-киренаиклар, ахлоқий-Эпикур).
Фалес (эрамиздан аввалги 624-547 йиллар) - Фалес –Милет мактаби асосчиси. У юнон фани ва фалсафасининг асосчиси, ўз даврининг сиёсий арбоби, жўғрофи, файласуфи. Унинг таълимотига кўра турли туман жисм ва ҳодисалар дастлабки ибтидо – сувдан пайдо бўлган ваяна сувга айланади ва бу моддий бирлик доим ўзгаришда бўлади.
Гераклит (эрамиздан аввалги 520-460 йиллар) - Юнон файласуфи Гераклит Кичик Осиёнинг ғарбий қирғоғидаги Эфес шаҳрида заргар оиласида дунёга келган. У стихияли диалектикага асос солган, олов – оламнинг асоси, деб билган. Унинг фикрича оламда ҳамма нарса ҳаракатда. “Оқар сувга бир сонияда 2 марта тушиш мумкин эмас, чунки сув ҳар дақиқада янгиланиб туради” деган.
Пифагор (эрамиздан аввалги 580-500 йиллар) - Юнонистоннинг Самос оролида яшаб ўтган. У диний-мафкуравий фалсафий мактаб, яъни пифагорчиликка асос солган. Унингча, дунёни билиш жараёни рақамларни билишдан бошланиши керак. Пифагорчиларнинг таълимотига кўра,оламнинг асосида идеаллашган рақамлар ётади, нарса ва ҳодисалар ана шу рақамлар маҳсулидир.
Ксенофант (эрамиздан аввалги VI-V асрлар) - Элей фалсафий мактаби намоёндаси шоир ва файласуф. Илм олиш мақсадида Юнонистонга жанубий Италияга саёхат қилиб, умрининг сўнгги йилларини Элей шаҳрида ўтказган. Унинг таълимотига кўра,табиат ўзгармас ва ҳаракатсиздир. Ҳамма нарса ердан униб чиқади ва ерга қайтади.
Суқрот (эрамиздан аввалги 469-399 йиллар) - Қадимги юнон файласуфи. Афинанинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этган, ёшлар тарбияси билан шуғулланган, ҳурфикрли инсон, камбағалдан чиққан тош йўнувчининг ўғли. Унинг фикрича, фалсафанинг марказида аҳлоқ масалалари турмоғи лозим.
Афлотун (эрамиздан аввалги 428-347 йиллар) - Суқротнинг шогирди Афлотун Делос оролида туғилган. 35 дан зиёд диалог шаклидаги асарлар ёзиб қолдирган. Афлотуннинг жамият ва давлат тўғрисидаги таълимоти унинг дунёқарашининг марказида бўлган. Унинг фикрича, давлатнинг 4та шакли мавжуд: теократия, олигархия, демократия, тирания.
Арасту (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) - Афлотуннинг шогирди, Юнонистоннинг буюк файласуфи. У мантиқ, психология,фалсафа, аҳлоқ, нотиқлик санъати, табиий фанлар бўйича асарлар ёзиб қолдирган. Унинг жамият ва давлат тўғрисидаги таълимотига кўра,давлат бошқаруви жамиятнинг эркин ва фаровон хаёти учун хизмат қилиши озим.
Демокрит (эрамиздан аввалги 460-370 йиллар) - Юнон файласуфи Абдер шаҳрида туғилган. У ҳақиқий борлиқ – моддий дунё, абадий, поёнсиз, чексиз реалликдир, олам майда моддий зарралардан, яъни атомлардан ва бўшлиқлардан иборат дея таълим беради.
Эпикур (эрамиздан аввалги 345-270 йиллар) Унинг таълимотига кўра, олам – моддий, абадий, чексиз. Атомлар бўлинмас олам – жисм ва бўшлиқлардан иборат, деб ёзган. У ички харакат қонуниятини кашф этиб, Демокритнинг атомчилик таълимотига улкан ҳисса қўшган. Унинг таълимоти асосан этика ва инсон тарбиясига қаратилган. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Б. Тўйчиев, Б. Каримов, А. Мўминов “Фалсафа” адабиёти, Тошкент - 2000 2. http://ru.wikipedia.org/ 3. http://www.wisdoms.ru/
Do'stlaringiz bilan baham: |