Аҳолини ишга жойлаштириш ва


Жамоа музокаралар комиссияси –



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana28.06.2022
Hajmi0,66 Mb.
#713934
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
АҲОЛИНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ВА БАНДЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ

Жамоа музокаралар комиссияси – 
касаба уюшмалари аъзолари, ходимларнинг 
бошқа вакиллик органлари, иш берувчининг вакилларидан ташкил топган жамоа музокаралар 
олиб бориш, шунингдек ягона жамоа шартномаси ѐки жамоа келишув лойиҳасини ишлаб 
чиқиш учун шаклланган махсус ваколатли комиссия.
Жамоа музокаралар – 
жамоа шартномалар ва жамоа келишувлари мазмунини ташкил 
этувчи масалалар муҳокамасига қаратилган музокаралар жараѐни. 
Жамоа шартномаси
– корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, 
ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир. 
Жамоа шартномалари ходимлар билан иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини 
шартнома асосида тартибга солишга ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини 
мувофиқлаштиришга ѐрдам бериш мақсадида тузилади. 
Жамоа келишуви
— муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш 
билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига 
олувчи норматив ҳужжатдир. 


Фуқароларнинг иш билан таъминланиш ҳуқуқи ва унинг давлат томонидан 
кафолатланиши 
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг иш билан бандлиги соҳасида амалга ошириб 
келинаѐтган ижтимоий сиѐсат, аҳолини ишга жойлаштириш ва бандликни таъминлаш энг аввало, 
фуқароларимизнинг меҳнат қилиш ва шу орқали муносиб кун кечиришга бўлган конституциявий, 
умуминсоний ҳуқуқларини тўлароқ рўѐбга чиқариш мақсадини кўзлайди. Ушбу бобда меҳнат 
бозорининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, аҳоли бандлиги масалалари атрофлича ѐритиб 
берилган. Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиѐти белгиланишида, унинг жаҳон мамлакатлари 
ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашида табиий-иқтисодий салоҳият билан бир қаторда инсон 
омили муҳим ўрин тутади. Меҳнатсевар ва интизомли, юқори малакали ҳамда юксак ишлаб 
чиқариш маданиятига эга халқи бўлган мамлакатлар тараққиѐтда ҳар доим олдинда бўлгани, 
фуқаролари турмуш фаравонлиги юксак даражада эканлиги билан ажралиб тургани тарихдан 
маълум. 
Ўзбекистон ушбу маънода тамомила ўзига хос имкониятлар мамлакатидир. 
Ўзбекистонликларнинг интизомли, қонунга итоаткор, меҳнаткаш инсонлар эканлиги жаҳоннинг 
кўпгина мамлакатларида эътироф этилган.
Ўзбекистон демографик нуқтаи назардан ҳам ўзига хос бўлиб, бундай ўзига хослик 
бир неча жиҳатлари билан диққатни тортади ва улар жумласига: 
а) аҳолининг ўсиш-кўпайиш динамикаси юксак эканлиги
б) аҳоли таркибида 15 ѐшгача бўлган болалар, қариялар, ногиронлар ва бошқа 
меҳнатга яроқсиз шахслар кўпчиликни ташкил этиши; 
в) умумий аҳолининг, шу жумладан, иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳолининг 
кўпчилик қисми қишлоқ жойларда эканлиги; 
г) иш кучларининг мамлакат регионлари бўйлаб нотекис тақсимланганлиги; 
д) ҳозирча иш кучи таклифи унга бўлган талабдан сезиларли даражада юқори бўлиб 
турганлиги; 
е) аҳоли таркибида ѐшларнинг нисбатан кўплиги ҳисобига ҳар йили катта 
миқдордаги янги иш кучларининг меҳнат бозорига келиб қўшилаѐтганлиги кабилар 
киритилиши мумкин. 
Бундай демографик ўзига хослик аҳолини самарали тарзда иш билан таъминлаш, ишсизлик 
билан боғлиқ ижтимоий, сиѐсий ва иқтисодий оқибатларни юмшатиш, фуқаролар моддий-турмуш 
шароитини талаблар даражасида ушлаб туриш мақсадини кўзловчи ижтимоий сиѐсат амалга 
оширилишини тақозо қилади. Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан бугунги кунда юритиб 
келинаѐтган ижтимоий сиѐсат юзага келган демографик вазиятни, ундаги ўзига хосликларни, 
ўзбек халқи миллий ва этник менталитетини ҳисобга олади ҳамда ўтиш даври иқтисодий 
имкониятлари доирасида мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилади. 
Халқаро стандартлар ва меҳнат бозорининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, аҳоли 
бандлигини ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш механизмлари ва усулларини такомиллаштириш меҳнат 
органлари бошқарувининг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, улар фаолияти 
самарадорлигини ошириш аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш 
соҳасида қонунчилик базасини ривожлантириш, шу соҳада давлат назорати механизмларини 
кучайтириш каби вазифалар назарда тутилган. 
Аҳолининг иш билан бандлиги соҳасида амалга ошириб келинаѐтган ижтимоий сиѐсат, энг 
аввало, фуқароларимизнинг меҳнат қилиш ва шу орқали муносиб кун кечиришга бўлган 
конституциявий, умуминсоний ҳуқуқларини тўлароқ рўѐбга чиқариш мақсадини кўзлайди. Бунда 


иш, касб, фаолият турини, жойини танлашда ҳар бир фуқаронинг эркин эканлиги, ҳеч бир 
камситишларсиз меҳнат қилишга ҳақли эканлиги, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги, меҳнатга 
муносиб ва турмуш кечириш учун етарли ҳақ тўланиши каби тамойилларга асосланади. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish