Савол: Фаришталар қабрда Қуръон ўргатишлари ҳақида нима биласиз?
Жавоб:Худрий ривояти: Расулуллоҳ (с.а.в):”Ким Қуръонни ўқиса ва ёд олмасдан вафот этса, қабрда унга Қуръон таълим берувчи фаришта келади. Натижада Қуръонни ёд олган ҳолда Аллоҳга йўлиқади”, дедилар.
Ибн Абу Дунё Ҳусайин ( р.а): “Ким Қуръонни ёд олмасдан Вафот этса, унинг ёзувчи фариштаси қабрига келиб, Қиёматда Қуръон аҳли билан қайта тирилтирувчи Қуръондан таълим беради”.
(А.Ж.Сютий.“Барзах ҳаёт”Т:.2006.28-бет)
Савол:”Тақдир” ва “қазои қадар” нима?
Жавоб: “Тақдир” арабча сўз бўлиб, “ўлчовли”, “ҳисобли” деган маънони билдиради. Парвордигорнинг барча бўлажак нарсаларнинг яратилишдан, бўлмасдан илгари уларни қачон бўлишини, қандай бўлишини азалдан билиб тайин этиши ва белгилаб қўйишига “тақдир” дейилади. Яъни, бўлажак нарсаларнинг вақти соати келгач, Правардигор таоло белгилаган ва тайин этилган шаклда содир бўлишига “қазои қадар” дейилади. Тақдири азал “иймон” калимасида келтирилган.
Қуръони каримда “қазои қадарга” иймон келтириш,тақдирнинг пешонага ёзиб қўйилиши ҳама муқаддас динларда ёзиб қўйилган.
Савол:Савоб ва гуноҳ ишларнинг ажри ҳақида?
Жавоб:Аллоҳ таоло барча инсонларга ирода эркинлигини берган. Шунга кўра ҳар бир инсон қилган ишларига ўзлари масъулдир ва ўзининг қилган яхши ва ёмон, савоб-гуноҳ ишлариша ўзи жавоб беради. Бу ишларнинг ажрини маълум қисмини бу дунёда, маълум қисмини у дунёда оҳиратда олади дейилади. Аммо, инжил ва Тавротда ёзилишича , киши қилгна гуноҳ ишлари учун жазонинг бу дунёда олинмаган қисмини келгуси тўрт авлодларнинг бирининг зимасига юклатилиши мумкинлиги айтилган.
Инсоннинг бошига тушган мусибатлар-бевақт ўлим, касаллик, очлик, мухтожлик, бахтсизлик ва омадсизликларнинг барчаси замирида биз билмаган ҳикматлар, сиру-синоатлар яширинган. Бу дунёда-ҳаётда тасоддиф деган нарса бўлмайди.
(С.Э.Б.)
Савол:Тақдир ва яхши ва ёмон амаллар?
Жавоб: Барча яхшилик ҳам ёмонлик иймонниг ажралмас қисми эканлиги ҳам Аллоҳ таоло мақул топган ва белгилаб қўйган қонундан ва ўлчовдан ташқари эмас деб ишониш иймоннинг ажралмас қисмидир.
Тақдирга ишониш руҳий хотиржамлик бахш этади. Тақдирга ишонган киши мусибатларда ўзини йўқотмайди, ютуқлар олдида эсанкираб қолмайди.
Оламда ҳеч иш пала-партиш эмас экан. Дунё тартиб билан бошқарилар экан, киши ифлос, разилона ҳатти-ҳаракатлари эвазига яхшилик кутиши, қилган барча яхши амаллари беҳуда зоя кетди деб умидсизланиши тақдир эътиқодига бутунлай хилофдир. ,Аллоҳ инсонга ақл ва ирода-ихтиёр эркинлигини бериб қўйган. Ёмонликни –яхшилик билан қайтаришга, ёвузликни-эзгулик билан қайтаришга, очликни овқатланиш билан, камбағалликни ишлаш ва тадбиркорлик билан бартараф қилишга буюрган. Инсон ўз иродаси ва фаолият эркинлиги билан қилган қилмиши, яхши –ёмон амаллари билан тақдирининг маълум қисмини ўзгартира олади. Лекин қандай қисмини ўзгартиради, қандай қисмини ўзгартира олмайди. Бу Парвардигорнинг сиридир. Тақдир, қазои қадар ҳаммадан ҳатто фаришталардан ҳам сир тутилади.
Инсон ўз иродаси ва фаолият эркинлиги билан истаган ишни қилиши мумкин барча ишлар эркин. (Саодатга элтувчи билимлардан)
Do'stlaringiz bilan baham: |