Ҳарбий фаолиятда тафаккур ва нутқ



Download 97 Kb.
bet3/3
Sana14.07.2022
Hajmi97 Kb.
#800312
1   2   3
Bog'liq
1403943975 48868

Қиёслаш. Бунда буюмлар ёки ҳодисалар ўртасидаги умумийлик ва тафовутлар қиёслаш йўли билан аниқланади. Гурухда ўқишда, спорт тренировкасида интизомни мустахдамлаш якунларини сархисоб қилишда ушбу операциядан фойдаланилади. Ушбу усул орқали қайси гуруҳ ёки шуғулланувчи спортчи (ўқувчи, бола) илғор ёки аксинча, қолоқ эканлиги аниқланади.
Абстракциялаш(мавҳумлаштириш)-нарса ва ҳодисаларнинг белгиларини, хусусият ёки сифатларини фикран ажратиб олиш.
Умумлаштириш-фикр объекти ҳисобланган нарса ва ходисаларнинг ўхшаш ҳамда муҳим белгиларини, боғланишларини фикран бир тушунчага бирлаштиришдан иборат ақлий операция. Масалан, жисмоний машқ(ҳаракат кўникма ва малакалари), спорт тренировкаси (техника ва тактика), кабиларга хос «спорт» тушунчаси билан умумлаштирилади.
Конкретлаштириш (муайянлаштириш)-умумий, мавхум белги ёки хусусиятларни якка объектларга татбиқ қилиш билан ифодаланадиган ақлий операция. Масалан, «қиймат»-«одамнинг қиммати», «товарнинг қиймати» деб, конкретлаштирилади.
Ёки конкретлаштиришга яна бир мисол: жисмоний тарбия ўқитувчиси ва спорт мураббийи «қаршингда ҳар қандай рақиб бўлмасин уни ўзингнинг аввал ўзлаштирган усулларинг, жисмоний тайёргарлигинг, психологик тайёргарлигинг орқали енгишинг керак», — дейди;
рақибга карши аввал ўзлаштирилган усулларни куллаш;
жисмоний тайёргарлик;
психологик тайёргарлик ва хоказо.
Кейин эса у ҳар бир усулнинг моҳиятини очиб беради.
Тафаккур жараёни маълум бир шаклларда кечади: тушунча, ҳукм, хулоса.
Тушунча-нарса ва ходисаларнинг муҳим белгиларини, боғланишларини, моҳиятини сўзлар орқали фикран кенг ва чуқур акс эттиришдан иборат тафаккур шакли. Бошқа психологик махсуллар каби, тушунчанинг ҳам манбаи моддий дунёдир.
Ҳукм-нарса ва ҳодисалар, уларнинг белги ҳамда хусусиятлари ҳақида тасдиқ ёки инкор маъносини билдирган фикр.
Хулоса-бир қанча ҳукмларнинг мантиқий боғланиши натижасида янги ҳукм ҳосида қилишдан иборат тафаккур шакли. Хулосада мавжуд ҳукмлар асослар дейилади, улардан ҳосил бўлган янги ҳукм эса, хулоса дейилади. Масалан, «Барча сайёралар ҳаракатланади, Ой сайёра, демак Ой ҳаракатла-нади».
Цицерон: "Инсонлар бир-бирларидан ўзиши керак бўлган соха-бу инсонни ҳайвондан фарқловчи нарса, яъни нутқдир", — деган эди.
Ғализ одамнинг нутқи ҳам қўпол, қашшоқ бўлади, гарчанд ҳар хил мақол-маталларни, ажнабий ибораларни, бегона фикрларни сўз кўрки деб кўп ишлатсада, аслида эса булар ўзининг фикри саёзлигидан, нутқи қашшоқлигидан-дир. Бу жиҳатдан тарбия кўрган одам эса сўзга бой бўлади, фикрини ифодалаш учун бегона унсурларга эхтиёж сезмай-ди, бир айтган сўзни бошқа ишлатмайди.
1697-1773 йилларда яшаб, фаолият юритган машҳур инглиз давлат арбоби Честерфилд ўзининг «Фарзандга мактублар» асарида нутқнинг инсон ҳаёт фаолиятидаги аҳамияти ҳақида шундай деб ёзади: «Кимки кўзга кўринган инсон бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйса, фақатгина билим иш билангина чекланиб бўлмайди. Билимни кўрсата олиш, унга муносиб либос танлаш, жило бериш, яъни бошқаларга ўз фикрини, илмини намойиш қилиш санъатини эгалламоқ муҳим аҳамият касб этади. Агар фикр қўпол, палапартиш ифодаланган бўлса, унинг мазмунига ҳамма ҳам бирдек тушуниб етавермайди. Кўп йиллик тажрибамга асосланиб аниқ айтиш мумкинки, соф тил, нафис услуб билимдаги анча-муна камчиликни сездирмайди. Нутқ тушунарли бўлиши учун баъзи бир нарсалар керак бўлади. Демосфен (эрамиздан аввалги 387-322 йилларда яшаган афиналик жамоат арбоби, маълумки, у тутулиб гапирарди) ўзида мавжуд бўлган табиий нуқсонни йўқ қилиш учун нималар қилганини эшитгансан. Бундан ташқари, у бўрон пайтида сохилга бориб, ўз-ўзига нутқ; сўзлар, шу йўл билан оломон олдида, унинг шовқин-суронини босгудек нутқ сўзлашни машқ қиларди. Хуллас, нутқингда бирон-бир камчилик нуқсон бўлса, астойдил ўз устингда ишласанг, ҳаммаси бартараф бўлади".
Инсоннинг тафаккури ва нутқи ўзаро бирликда ривожланади ва намоён бўлади. Тафаккурнинг ҳар қандай турида нутқ иштирок этади. Сўз тушунчалар, мулоҳазаларни ифодалаш ва тузиш, буюм ҳамда ҳодисаларни онгда акс эттириш воситаси бўлиб ҳисобланади.
Инсон нутқнинг мазмуни ва шакли унинг касбига, тажрибасига, темпераментига, характерига, қобилиятларига, қизиқишларига боғлик бўлади. Нутқ воситасида одамлар ўзаро билим ва ахборотлар алмашадилар, бир-бирларига хамда ўз-ўзларига таъсир ўтказадилар. Аммо, нутқ ва тил баъзилар ўйлаганларидек бир нарса эмас.
Тил—бу инсоний мулоқот, тафаккур ва ифода воситаси бўлган белгилар тизими. Тил ёрдамида инсон ташқи дунёни, шуниндек ўзини билади, хулқ-атворини бошқаради ва ҳоказо. Тил мазмунан ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлиб, уни ўзлаштириш инсон руҳиятига жуда катта таъсир кўрсатади хамда унинг онгининг шаклланишига шароит яратади. Тил тарихан жамият пайдо бўлиши билан хамкорликдаги магнат жараёнида яратилган.
Дунёда 5000 атрофида тиллар бўлиб, ҳар бири ўзига хос сўзлар заҳирасига ва грамматик тузилишига эга. Ҳар бир сўз маъно хусусиятларига эга ва бирон-бир тушунчани ўзи­да ифодалаши мумкин. Улар ёрдамида инсонлар борлиқни, ундаги қонуниятларни англайдилар,
Тилнинг ривожи биринчи ўринда мулоқот ва ўзаро таъсирни тақазо қиладиган жамоа меҳнати билан боғлиқ. Дастлаб тил жуда содда ва товушлардангина иборат бўлган. Хақиқий инсоний нутқнинг пайдо бўлиши билан инсон, унинг онги ва жамият ривожланишн учун катта имконият туғилди. Тил ёр­дамида инсонлар ўзларининг ижтимоий тажрибаларини, па­даний меъёр ва анъаналарини бошқа кишнларга ҳамда келгуси авлодга етказиб бериш имкониятига эга бўладилар.
Тил, тафаккур билан изчил алоқадорликка эга бўлганлиги учун ҳам руҳий жараёнларнинг ҳаммасида иштирок этади. Имо-ишоралар, гарчи, улар воситасида жуда кўп нарсани етказиб бериш имконияти мавжуд бўлса-да, тилга нисбатан ёрдамчй вазифасини ўтайди. Дастлаб товушлар ва уларнинг бирикмалари ибтидоий жамоа аъзоси учун хулқ-атвор сабабчиси, кейинроқ эса бошқарувчиси вазифасини бажарган. Кейинроқ эса, нутқий мулоқотнинг мураккаблашиши билан эса у ҳакиқий белгилар тизимига айланди.
Сўз ва гап тилнинг хақиқий бирликлари ҳисобланадилар. Улар мазмун ва маънога эга. Сўзда ифодаланган ахборот унинг мазмунини ташкил қилади. Сўз ёрдамида объектлар белгиланади, уларнинг белгилари умумлаштирилади. Сўзнинг маъноси эса объектив борлиқдаги буюм ва ҳодисаларни индивидуал идрок қилиш ҳамда тушунишда намоён бўлади. Шахсда сўз мазмун ва маъносини яқинлашуви бир нечта босқичлар орқали ўтади, яъни аввал у тарқоқ тушунилади ва бошқа шунга ўхшаш сўзлардан кўп ҳам фарқланмайди, кейинроқ эса ушбу сўз нисбат берилаётган объектнинг моҳияти англаниб, сўз билан улар ўртасида муносабат ўрнатилади.
Ҳар бир одам дунёга келар экан нафақат тафаккур, бал­ки, ҳамма руҳий жараёнлар ривожи учун зарур бўлган тайёр тил билан учрашади,
Нутқ-бу тилдан индивидуал фойдаланиш жараёни. Бошқалар билан мулоқот жараёнида биз тилдан энг кўп фойдаланамиз. Инсонга товушлардан буюмларни белгилашда фойдалана билаш ва воқеликни англаш лаёқати берилган. Инсон нутқи воқеликни мияда белгилар воситасида акс эттиришдан иборат. Бу эса ахборотни кодлаш ва узатишнинг асосий воситаларидан биридир. Ўзга кишилар нутқини тушуниш учун уни қайтадан кодлаш, яъни ички маънога кўчириш керак бўла­ди. Шу орқали сўз англатадиган маъно билиб олинади. Бу эса мия аналитик-синтетик фаолиятининг натижаси.
Нутқни идрок қилиш жараёнида унинг энг кўп ахборот берадиган қисми ажратилади, айни вазият учун муҳим бўлган маъно танланади, Нутқни таниш ва англаш жараёни маълум бир белгиларни ажратиб олишга асосланади. Шахс алоҳида ҳарфлар йиғиндисини идрок қилиш билан нутқни тушунади.
Сўз кузатувчи сифатида уч хил шаклда намоён бўлади: эшитиш, кўриш ва ҳаракат. Шунга мос равишда мияда учта нутқ марказлари ривожланган: эшитиш маркази, кўриш маркази ва ҳаракат маркази. Улар шартли рефлекслар орқали бутун мия билан боғланган бўлиб, бир одам нутқининг бошқа кишига ҳар томонлама таъсир этиш механизмини, шунингдек ўз-ўзини ишонтириш, ўз-ўзига буйруқ бериш ва ҳоказоларни тушунтириш мумкин.
Иисондаги нутқ марказлари нафақат у гапираётганда, балки, ўйлаётганда ҳам қўзғалади. Масалан, инсон бирон масалани ечаётганда бир вақтнинг ўзида нутқ маркази ва нутқ ҳаракат аппаратида кучли қўзғалиш кузатилади. Сўз таъсирида мия қобиғида инсонга ўзидаги рухий жараёнлар(ихтиёрий диққат, ихтиёрий хотира ва ҳоказо)ни онгли равишда бошқариш имконини берувчи муваққат боғланишлар тизими-иккинчи сигнал тизими шаклланади. Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича предметли ҳаракатларнинг аклий ҳаракатларга айланишида нутқ фаолияти муҳим восита бўлади. Ақлий ҳаракатларнинг шаклланишида ташқи ҳаракатлар тартиби билан дастлабки танишувдан ташқари уларни нутқда бажариш (тақи ва ички) хам муҳим босқич бўлиб ҳисобланади.
Сўз мия қобиғини фаоллаштиришга ва олдинги тажрибаларни фаолиятга жалб этишга қодир. У нафақат иккинчи сигналлар тизимига, балки, у орқали биринчи сигналлар тизимига ва ҳатто мия қобиғи остига ҳам таъсир этади. Сўз ёрдамида инсон руҳияти ва фаолиятини зарур томонга йўналтириш мумкин. Психология нуқтаи назаридан нутқ кўп вазифаларни бажаради. У энг аввало белгилаш, аташ вазифасини бажаради. Ҳар бир сўз ёки гап, предмет ва ҳодисаларни акс эттирувч муайян мазмунга эга бўлади. Кўпгина сўзлар бир гуруҳ предметларни англатади: танк, самолёт, ракета ва хоказо. Ушбу сўзларнинг ўзи муайян танк, самолёт ва ҳоказоларни белги­лаш учун ҳам ишлатилади. Нутқнинг маълумот бериш вазифаси ахборот, билим ва тажрибаларни етказиб беришда намоён бўлади.
Нутқнинг ифода вазифаси инсоннинг ўз ҳиссиётлари, эхтиёжлари ва муносабатларини гапининг талаффўзида, урғусида, тузилишида, қиёслашда, мақолларда беришида ўз ифодасини топади.
Нутқда инсоннинг темпераменти ва характери, унинг акли, ҳиссиёт ва ирода сифатлари кўриниб туради, Инсондаги ўзини қўлга ола билиш, ташкилотчилик мақсад сари интилиш ёки, аксинча, фаолиятсизлик лоқайдлик шубҳа кабилар унинг нутқ талаффузида акс этади.
Нутқнинг таъсир ўтказиш вазифаси-бу инсонни сўз ёрдамида маълум бир вазифаларни бажаришга, фаоллик кўрсатишга ундашдан, даъват этишдан иборат. Нутқ таъсирида инсоннинг руҳий холати, ҳиссиёти ва хулқ-атвор мотивлари ўзгариши, унда гапираётган одам билан ички ҳамкорлик ҳамфикрлик пайдо бўлиши мумкин, Унинг таъсир ўтказиш вазифасидан ўқув-тарбия жараёнида, тарғибот ва ташвиқот ишида, раҳбарлик ва жисмоний тарбия ва спорт мураббийлиги фаолиятида кенг фойдаланилади. Нутқ коммуникациянинг энг муҳим, аммо ягона воситаси эмас. У хар доим мулоқотнинг бошқа воситалари-мимика, талаффузнинг ўзгариши, имо-ишора кабилар билан ўзаро таъсирлашади. Оғзаки нутқ икки турга-диолог ва монолог нутққа бўлинади.
Суҳбат жараёнида диолог нутқдан фойдаланиладн. Сухбатдош билан яқин ҳамкорликда бўлиш нутқдаги алоҳида бир жойларни ташлаб кетишга имкон беради. Юз ифодаси, кўз, талаффўз, имо-ишора, пауза, урғу бериш буларнинг ҳаммаси суҳбатдошларнинг бир-бирларини тезда тушунишларига шароит яратади. Аммо, баъзи ҳолатларда диолог нутқини тўлиқ ва аниқ ифодалаш зарур бўлади: илмий баҳс-мунозара бўлаётганда жисмоний тарбия ва спорт мураббийи ўз қўл остидаги шуғулланувчи спортчи (ўқувчи бола) билан суҳбатлашаётганда шундай бўлади.
Монолог нутқ-бу бир одамнинг нутқи (маъруза, доклад), бу ерда одамлар ўртасидаги бевосита таъсир заиф бўлиб, уларни баҳолаш қийин (тескари алоқа заиф), Монолог нутқ инсондан катта билимни, умумий маданиятни, тўғри талаффузни, ўзини қўлга ола билишни, ахборотни фаол ва тўғри ўзатишни талаб қилади.
Оғзаки нутқ шуғулланувчи спортчи (ўқувчи бола) ҳаёт ва фаолиятлари-нинг ҳамма томонларига-ўзаро муносабатларига, ижтимоий фикрнинг шаклланишига ва ҳоказоларга таъсир этади.
Бўлинмадаги шуғулланувчи спортчилардаги (ўқувчи болалардаги) хиссиёт, кайфият, муаммо ва бахоларни билиш жисмоний тарбия ўқитувчиси ва спорт мураббийларига улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тушунишига ёрдам бериб, унинг нутқини бошқалар руҳияти ҳамда хулқ-атворига ижобий таъ­сир этадиган ҳолатга олиб боради, Бу нарса жисмоний тарбия ўқитувчиси ва спорт мураббийи обрусини оширади.
Ахборотни ҳарфлар, сўзлар ва иборалар воситасида беришга ёзма нутқ дейилади. Мулоқотнинг бу тури Оғзаки нутққа қараганда анча қийин. Руҳий ҳолатни, фикрларни етказиб бериш учун маълумот ва далилларни тушунарли, тўлиқ ва изчил баён этиш зарур. Оғзаки нутқда истаганча такрорлаш мумкин, ёзма нутқда эса бундай қилиб бўлмайди. Шуни айтиб ўтиш керакки, инсон оғзаки нутқ махоратни ёзма нутқ орқали эгаллайди, бироқ бунинг учун махсус оғзаки машғулотларни бажариши керак бўлади.
Ички нутқ фикран амалга оширилиб, мулоқот вазифасини бажармайди, аммо тафаккур жараёнини амалга ошириш учун хизмат қилади ва ақлий фаолиятни шакллантиришнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Кўпинча бировларга айтмоқчи бўлган гапимизни ичимизда гапириб оламиз. Бундай нутқ, асосан ахлоқий рухда бўлиб, ўз хулқ-атворимизни тахлил қилишга ва бақолашга бағишланади. Бундай суҳбат ҳаёлий танқидчи би­лан олиб борилади. Яхши ривожланган ички нутқ матнларни тез ўқиш ва тушунишнинг асоси бўлиб ҳисобланади.
Нутқнинг деярли ҳамма вазифалари ва турлари жисмоний тарбия ва спорт фаолиятда иштирок этади. Улар орқали шуғулланувчи спортчилар (ўқувчи болалар) бир-бирларига таъсир ўтказадилар, билим ва тажрибаларини алмашадилар. Нутқ ёрдамида жисмоний тарбия ўқитувчиси ва спорт мураббийлари шуғулланувчи спортчилар (ўқувчи болалар) фаолиятларига раҳбарлик қиладилар, уларни ўқитадилар ва тарбиялайдилар, улардаги ақлий, иродавий ва бошқа сифатларни ривожлантирадилар. Шуғулланувчи спортчиларнинг (ўқувчи болалар) нутқи ҳам шакли, ҳам мазмунига кўра ўзида спортча ҳаётни акс эттиради. Жисмоний тарбия ва спортнинг ўзига хослиги жисмоний тарбия ва спорт мутахассислигининг нутқини ҳосил қилган. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассислигидаги нутқий мулоқот, шуниндеқ буйруқ, талаб ва билдирувларнинг тўзилиши низомлар ҳамда қўлланмалар билантартибга солинади. Шуғулланувчи спортчиларнинг (ўқувчи болалар) олдида сўзланадиган ташвиқот нутқи ҳам ўзининг шакли ва мазмунига кўра ажралиб туради.
Жисмоний тарбия ва спорт мутахассиси нутқининг аниқлик тушунарлилик қисқалик мантиқийлик каби сифатлар билан ажралиб туради.
Жисмоний тарбия ва спорт мутахассиси нутқининг идрок қилиниши бир қатор шароитларга боғлиқ. Буйруқ ва талаблар қанчалик аниқ ҳамда тушунарли ифодаланса, ҳарбий хизматчилар уларни шунчалик осон ва тўлиқ тушунадилар. Буйруқдаги қисқалик ва қатъийлик командир нигоҳидаги ташқи хотиржамлик билан қўшилиб, ҳарбий хизматчиларда топшириқни муваффақиятли бажаришга нисбатан ишонч уйғотади. Шу билан биргаликда буйруқдаги сўзларда, айниқса, жанг шароитида аскар, сержант ва офицерга бўлган ҳурмат ўз ифодасини топиши керак. Ҳарбин хизматчи буйруқни олар экан, унинг оҳангидан ўзига нисбатан ишонч ва қўллаб-қувватлашни ҳис қилишни хоҳлайди. айниқса, тажрибасиз жангчи бундай далдага жуда муҳтож бўлади. Баъзан, командир буйруқ бераётганда талаффузида ушбу нарсаларни ижрочига кўнгилдагидек қилиб етказа олмайди. Одатда, бундай холатда буйруқ бериб бўлингандан сўнг командир ўзидаги аскарга нисбатан илиқ туйғуларни бериш усулларини топади - аскарнинг қўлини қисиб қўяди, рағбатлантирувчи сўзлар айтади ва ҳоказо. Бундай пайтларда командир ҳарбий хизматчилардаги тажриба, билим ва ҳоказоларни эътиборга олади.
Командирнинг обрўси унинг сўзларининг таъсирчанлигини янада оширади. Обрўли командирнинг буйруқ ва талабларини аскарлар юракдан қабул қиладилар, бу сўзлар улар фаолиятининг мотивига айланади. Командир нутқини ҳарбий хизматчилар тўғри идрок қилишлари учун унга олдиндан тайёргарлик кўриш, айтайлик уларда интизомлиликни ва бошқа сифатларни тарбиялаш лозим бўлади.
Фавқулодда пайдо бўладиган оғир вазиятларда жанговар топшириқни бажариш мақсадида офицер бўйсунувчиларга нисбатан ўзининг талабларини қатъий ва талабчан шаклда ифодалаши зарур. Ҳар қандай ҳолатда ҳам оғзаки буйруқ бераётганда эҳтиросга берилиш ёки шахсий таркиб шаънини хақорат қилиш мумкин эмас. Оғзаки буйруқдаги ишонч ва қатъийлик ижрочида ҳам шундай ҳиссиётни хосил қилади, буйруқда радио орқали берилганда эса у аниқ ва поёнига етган бўлиши зарур. Таълимнинг қуйи босқичидаги талабаларнинг нутқларида хатолик ва камчиликлар учраб туради: баъзилари сўзларнинг ўринларини алмаштиришади, буйруқ матнидаги муҳим ўринларга алоҳида урғу бермасдан, бир маромда баён этилади ёки жуда паст товушда айтилади
Жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки спорт мураббийи нутқи воситасида шахсий таркибга билимларни узатади, ушбу билимларнинг эътиқодга айланишига, уларда дунёқарашнинг шаклланишига ёрдам беради. Бундай нутқ шахс ва жамоа кайфияти, фикрлари, қизиқишла рухий, хулқатвори ва ҳиссиётларига таъсир этиб, уларни ўқитади ҳамда тарбиялайди. Ўз кечинмаларини нутқида намоён эта олиш жисмоний тарбия ўқитувчиси ёки спорт мураббийи таргиботчилик нутқининг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бундай нутқ бошқаларга таъсир этар экан, унинг ишончлилиги янада ошади. Тарғиботчининг нутқ оҳангида, имо-ишоралари, юз ифодаси ва гавда ҳолатида ўз ҳиссиётларини ифодалаш нафақат маърузанинг мазмун ва вазифаларига, балки, аудиториянинг хусусиятлари, қизиқиш, кайфият ва ҳоказоларига ҳам боғлик бўлади.
Бадиий, ижтимоий-сиёсий ва илмий асарлар ўқиш, радио эшиттиришларини тинглаш, бадиий ҳаваскорлик тугаракларида иштирок этиш, бошқа нотикларнинг нутқларини таҳлил қилиш, ёзма матнга қарамасдан гапиришга ҳаракат қилиш, чет тилларини ўрганиш, ҳар турли луғат ва маълумотномалардан фойдаланиш буларнинг ҳаммаси жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари нутқини ривожлантириш учун шароит яратади.
Нутқ икки турда бўлади: ички нутқ ва ташқи нутқ.
Овоз чикариб талаффўз этиладиган нутқ ташқи нутқ деб аталади. Лекин, биз уйлаётган вақтимизда овоз чиқармасдан ҳам нутқдан фойдаланамиз. Бу нутқ ички нутқ деб аталади. Ташқи нутқ ёзма ва оғзаки бўлади.
Нутқ қуйидаги вазифаларни бажаради:
1. Номлаш;
2. Маълумот ўзатиш;
3. Ифодалаш;
4. Таъсир ўтказиш.
Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятга хос нутқ; шаклларига қуйидагилар киради: жисмоний тарбия ўқитувчиси ва мураббийлик нутқи; тарғибот ва ташвиқот нутқи; кундалик мулоқат нутқи.
Шуғулланувчи спортчиларда (ўқувчи, болаларда) нутқни ривожлантириш йўллари:
-Жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиш;
- Сўз бойлигини кенгайтириш;
-Чет тилларни ўрганиш;
-Ўз фикрларини эркин ва тўғри ифодалашга ўргатиш;
-Нутқни ривожлантириш бўйича махсус машқларни бажариш;
-Ўз нутқини бахолаш ва назорат қила олиш.
Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish