Ҳарбий фаолиятда тафаккур ва нутқ


Тушунча, унинг ташувчиси сўз(нутқ) объектив воқе­ликни синтез ва тахлил қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади



Download 97 Kb.
bet2/3
Sana14.07.2022
Hajmi97 Kb.
#800312
1   2   3
Bog'liq
1403943975 48868

Тушунча, унинг ташувчиси сўз(нутқ) объектив воқе­ликни синтез ва тахлил қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади.
Тил-фикрнинг намоён бўлиш шакли ёки бошқача қилиб айтганда моддийлашган шакли.
Тушунча-мураккаб психик тўзилма ҳисобланади. Айнан тушунчаларда предметлардаги энг муҳим хусусиятлар, сифатлар ўз аксини топади.
Тушунча инсоннинг шу пайтгача воқеликни билиш жараёнидаги тахлил, синтез ва солиштириш натижаси бўлган буюм ходисаларнинг энг умумий хусусиятларини ўзида акс эттиради.
Бу эса инсон айни пайтда қабул қилаётган маълуматларни тушунчалар воситасида анализ ва синтез қилиш имкониятни беради.
Шунинг учун ҳам ўзи идрок қилаётган предметам сўз-тушунча билан аташ асносида инсон ушбу предметнинг моҳиятини англаб етади.
Бошқача сўз билан айтганда тафаккур жараёнини тушунча-сўзлар воситасида қилинадиган иш деб аташимиз мумкин.
Бу жараён инсон мураккаб масалаларни, муаммоларни ечганда тўлиқ намоён бўлади. Ҳар бир одам, у нима иш би­лан шуғулланмасин, ҳар доим амалий ва ақлий характердаги вазифаларни ечади, Ақлий (назарий) масалалар, одатда бирон ҳодиса ва унинг сабаблари ўртасидаги боғланишларни топиш зарурияти туғилганда пайдо бўлади.
Вазифалар эса ўз моҳиятига кўра оддий, мураккаб ва ўта мураккаб бўлади.
Оддий вазифалар шундай вазифаларки, бунда керакли маълумотларнинг ҳаммаси очиқ-ойдин кўриниб туради.
Мураккаб вазифаларни ҳал қилиш учун эса олдиндан маъ­лум билимларни эгаллаш зарур. Масалан, ҳозирги шароитда мусобақада қатнашиш ва бу жараённи ташкил қилиш ва олиб бориш учун шуғулланувчи спортчиларнинг (ўқувчи, болалар) жанговар холатини маълум тактик режалар бўйича зарур воситалар кетма-кетлиги кўринишида тузиш керак бўлади. Булар шу давргача тўпланган жанговар тажрибага (ҳаракат кўникма ва малакаларини мустахкамлигига, такомиллашганлигига) асосланиши лозим. Бундай масалаларни қийинчиликларсиз ечиш учун ўқув муассасаларида наза­рий билимларни (ҳар дарсда олиб борилувчи билим асосларига суянишлари) пухта эгаллашлари мақсадга мувофиқ.
Ва ниқоят, ўта мураккаб вазифалар ҳам бўлиб, уларни мавжуд билим ва тажрибалар кўмагида ечиб бўлмайди-энди ижодий тафаккур талаб этилади. Ҳар қандай вазифа-масалаларни ечишда уни турли босқичларга ажратиш яхши самара беради.
Масалани тўғри қўйиш муаммони ҳал қилишнинг биринчи босқичи ҳисобланади. Биринчи босқичнинг вазифаси қўйилган масалани ойдинлаштиришдан иборат.
Топшириқни тушуниш малакаси шуғулланувчи спортчига (ўқувчи, болага) хос бўлган муҳим сифат ҳисобланади. Унинг вазифани қанчалик тўғри тасаввур қилишига қараб, ундаги ишга бўлган муносабатни билиш мумкин. Агар шуғулланувчи спортчи (ўқувчи, бола) вазифанинг мохиятига тўлиқ етмасдан киришар экан, у қўйилган маъсулиятни хис қилмаслиги ойдинлашади. Бу эса вазифа ҳеч качон бажарилмаслигини англатади.
Туғиладиган саволларга жавобларни олдиндан ҳозирлаб кўйиш ақлий жараённинг иккинчи босқичини ташкил қилади. Бу босқич психологияда гипотезаларни ишлаб чиқиш босқчи-деб аталади. Mасалан спортчи ўзи билан тўқнашувчи рақиб (ёки рақиб жамоа) хақида ахборотларга эга бўлиши биланоқ рақиб(ёки рақиб жамоа) кучлар нисбатидаги ўзгаришлар характерини тахмин қилади ҳамда ўзининг жанговар (тактик ва техник) режаларини ўзгартиради. Бу босқичдаги озгина хатолик ҳам катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.
Шундан сўнг тафаккур жараёни яна ҳам муҳим бўлган янги босқич-учинчи босқичга кутарилади. Бу босқич гипотезаларни текшириб кўриш босқичи деб, аталади. Бу босқич мувафақкиятли амалга ошиши учун шуғуланувчи спортчи (ўқувчи, бола) ўзи учун зарур маълумотларни тўла жамлай олиши, ўз билим ва тажрибаларига асосланиб ушбу маълумотларни тўғри баҳолай билиши лозим. Агар йиғилган далиллар гипотезанинг тўғрилигини тасдиқласа, вазифа бажарилган бўлади. Борди-ю, гипотеза тасдиқланмаса, вазифа бажарилмаган бўлади ва жисмоний тарбия ва спорт мураббийи бошқа гипотезани илгари суради.
Ташқи дунёга хос бўлган алоқалар ва муносабатлар ҳар хил операциялар воситасида тафаккурда ўз аксини топади. Бундай ақлий операция турлари қуйидагилар;
анализ
синтез
қиеслаш
абстракция! мавҳумлаштириш)
умумлаштириш
конкретлаштириш.
Анализ-тафаккурнинг шундай операциясики, бунда бутун бир предмет ёки воқелик фикран таркибий қисмларга ажратилади. Бутунга хос бўлган элементлар, хусусиятлар, белгилар ва сифатлар ушбу таркибий қисмларни ташкил этади. Бунга мисол қилиб дала ўқув машғулотини режалаштиришда уни турли босқичларга ажратишни айтиш мумкин,
Синтез эса анализга тескари операция бўлиб, унинг во­ситасида анализ жараёнида аниқланган предмет ва ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликлар асосида алоҳида қисмлар бир бутун қилиб бирлаштирилади.

Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish