3. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш принциплари. Таҳлил натижалари асосида ишлаб чиқариш жараёнининг структурасини яхшилаш тадбирлари ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш жараёни уни рационал таҳлил қилиш принциплари асосида доимий такомиллаштирилиб борилади. Асосий принциплардан бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Жараёнларнинг пропорционаллиги.
Жараёнларнинг узлуксизлиги.
Жараёнларнинг параллеллиги.
Жараёнларнинг ритмлилиги.
Жараёнларнинг аниқлилиги.
Корхона барча бўлинма ва цехларида маълум вақт ичида маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича алоҳида иш жойлари, участкаларнинг, жиҳозларнинг унумдорликларининг бир-бирига тўғри келишига аҳамият берилишида ишлаб чиқариш жараёнининг пропорционаллиги кузатилади.
1. Ишлаб чиқаришнинг пропорционаллик даражаси маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ҳар бир иш жойининг ишлаб чиқариш топшириғи ва ўтказиш қобилияти катталиги орасидаги фарқлар орқали аниқланиши мумкин. Пропорционаллик коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:
m - иш жойлари сони;
n - ўртача ўтказувчанлик қобилияти;
Z - маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш топшириғи.
Ишлаб чиқаришнинг пропорционаллигига эришишда шу ишлаб чиқаришда тор жойларнинг яъни бир иш жойининг ортиқ юкланиши бўлмаслиги керак.
2. Ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги меҳнат предметларининг ҳаракатида жиҳозлар ва ишчиларнинг ишида танаффуслар бўлмаслигини тақозо қилади. Узлуксизлилик коэффициенти қуйидаги ифода орқали аниқланади:
r - поток чизиғининг ритми
tтех - иш жойида технологик операцияларнинг давомийлиги
Агар иш жойида поток чизиғининг ритми операциялар давомийлигидан катта бўлса, бу ерда жиҳозлар тўхтови содир бўлади. Агар операциялар давомийлиги поток чизиғи ритмидан катта бўлса, бу иш жойида ишлов бериш учун меҳнат предметларининг тўпланиши содир бўлади
3. Ишлаб чиқаришда жараёнларнинг параллеллиги маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича алоҳида операцияларнинг бир вақтда бажарилиши орқали ифодаланилади. Параллеллик коэффициенти қуйидаги ифода орқали аниқланади:
Тц.п - параллел бажариладиган операцияларнинг давомийлиги;
Тц - ишлаб чиқариш даври давомийлиги.
4. Ишлаб чиқариш жараёнларининг ритмлилиги деганда ҳар бир иш жойида, бир хил вақт оралиғида, бир хил ҳажмда иш бажариш тушунилади. Бу ерда маҳсулотнинг бир меъёрда ишлаб чиқарилиши кузатилади. Ритмлилик коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:
Кр. = Пф.п / Пп Пф.п - шу давр ичида режали топшириқ буйича амалда ишлаб чиқарилган маҳсулот;
Пп - маълум бир давр ичида маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича режали топшириқ.
5. Ишлаб чиқаришда жараёнларнинг аниқлилик принципи меҳнат предметларининг барча операциялар бўйича қисқа йўлни ўтишини таъминлаш учун ишлатилади. Аниқлилик коэффициенти қуйидаги ифода орқали аниқланади
Кпр. = 1 – Ттр / Тц
Ттр - транспорт кўчувчи операцияларнинг давомийлиги
Шу принципларга амал қилиш ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг самарадорлигини оширади.
Таянч иборалар: Ишлаб чиқариш жараёни, жараён узлуксизлиги, асосий ва ёрдамчи жараёнлар, жараён пропорционаллиги, ишлаб чиқариш операцияси, жараён параллеллиги, ишлаб чиқариш босқичи, жараён ритмийлиги, бажарилиши бўйича операция турлари, жараён тўғри аниқлилиги, вазифаси бўйича операция турлари, ишлаб чиқариш жараёни структураси, ишлаб чиқариш жараёни механизациялаштириш даражаси