Қашқадарё вилоят маъмурий судларининг 2022 йилдаги фаолияти сарҳисоби



Download 50 Kb.
bet2/2
Sana10.02.2023
Hajmi50 Kb.
#910005
1   2
Bog'liq
Қашқадарё вилоят маъмурий суди раиси Б Қиличов

Кўрилган ишлар таҳлил қилинганда:
736 та (2021 йилда 930 та)иш маъмурий орган қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида, 434 та (2021 йилда 114 та) иш маъмурий орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида, 68 та (2021 йилда 5та) иш сайлов комиссияларининг ҳаракатларини қонунга хилоф ва қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида, 6 та (2021 йилда 4 та) иш нотариуснинг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш, 19 та (2021 йилда кўрилмаган) иш давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш устидан, 4 та (2021 йилда 3та) иш лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, 3 та (2021 йилда 5 та) лицензиянинг амал қилишини тугатиш ва 1 та (2021 йилда кўрилмаган) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки ФҲДЁ органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ҳақидаги маъмурий ишлардир.
2022 йил давомида 308 та (2021 йилда 230 та)тадбиркорлик субъектларининг аризалари асосида қўзғатилган ишлар кўриб чиқилган бўлиб, шундан 115 та (2021 йилда 102 та) аризалар қаноатлантирилган.
230 та (2021 йилда 453 та) мурожаатлар келиб тушган, шундан 69 таси (2021 йилда 211та) суд ҳужжатлари ва 11 таси (2021 йилда 12 та) суд ҳужжати ижроси билан боғлиқ мурожаат, 149 таси (2021 йилда 224 та) башқа масалалар бўйича мурожаатларни ташкил этган бўлиб, уларга белгиланган муддатларда жавоб берилган. (1 та (2021 йилда 6 та ) мурожаат қолдиқ бўлган)
2022 йил мобайнида ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 370 та (2021 йилда 462 та), ҳокимлик мансабдор шахсларининг ҳаракатлари, ҳаракатсизлигига нисбатан 36 та
(2021 йилда 114 та) маъмурий иш кўрилган бўлиб, улардан 122 та
(2021 йилда 187 та) қарор ҳақиқий эмас деб топилган ва 11 та
(2021 йилда 17 та) иш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.
Солиқ органларининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида жами 121 та (2021 йилда 61 та), мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) га нисбатан 34 та (2021 йилда 17 та) маъмурий иш кўрилган бўлиб, шундан 87 та (2021 йилда 19 та) қарор ҳақиқий эмас деб топилган ва 15 та (2021 йилда 8та) иш бўйича мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.
Мажбурий ижро бюросининг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида 120 та (2021 йилда 97 та), мансабдор шахснинг 77 та (2021 йилда 52 та)иш кўрилган бўлиб, шундан 33 та (2021 йилда 22 та) қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган, мажбурий ижро бюросининг мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ 43 та (2021 йилда 45 та) иш кўрилган, шундан 12 та (2021 йилда 19 та) иш бўйича мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф деб топилган.
Маъмурий судлар томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорлари, мансабдор шахсларининг ҳаракати, ҳаракатсизлиги устидан берилган ва аризалар қаноатлантирилган ишлар туманлар кесимида таҳлил қилинганида:
Қарши шаҳар ҳокимининг 45 та (2021 йилда 33 та), Миришкор туман ҳокимининг 18 та (2021 йилда 19 та), Касби туман ҳокимининг
11 та (2021 йилда 3 та) қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Рақамлардан кўриш мумкинки, Қарши шаҳар, Миришкор ва Касби туман ҳокимларининг қарорлари энг кўп ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳокимлик идоралари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги Қонун нормаларига, Ер қонунчилиги талабларига етарли даражада амал қилинмаётганлиги қарорларни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлмоқда. Шунингдек, қабул қилинган қарорлар ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги устма-уст қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлиб, пировардида низоли ҳолатларни юзага келтириб чиқармоқда.
Солиқ идораларининг камерал текширув материалларини кўриб чиқиш тўғрисида қабул қилаётган кўплаб қарорлари суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилмоқда. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчининг иштирокисиз, солиқ идорасидаги ҳужжатлар асосида ўтказилсада, қонун талабига кўра текширув натижалари бўйича қарор қабул қилишда солиқ тўловчининг иштирокини таъминлаш лозим. Солиқ идораси аксарият ҳолларда, солиқ тўловчини жалб қилмаганлиги, натижада унинг важлари, эътирозлари ва асослари тингланмасдан ва ҳисобга олинмасдан қолаётганлиги, бу эса қарорларни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, маъмурий судларнинг асосий вазифаси давлат органларининг қонунга зид қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, улар мансабдор шахсларининг ҳаракати, ҳаракатсизлигини қонунга хилоф деб топиш орқали, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш баробарида, давлат органларининг кейинги фаолиятидаги қонун бузилишларининг олдини олишга қаратилгандир. Бу эса ўз навбатида соҳадаги ислоҳотларнинг самарасига бевосита таъсир қилиб, қонунларга риоя қилишдаги масъулиятнинг ошишига, суд тартибида ҳал қилинадиган низоларнинг камайишига ва қонун устуворлигини таъминланишига хизмат қилади.


Бахтиёр Қиличов, Қашқадарё вилоят маъмурий суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи
Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish