Б. Н орипов тасвирий санъатни ўҚитишнинг замонавий педагогик технологияси



Download 186,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/14
Sana23.02.2022
Hajmi186,01 Kb.
#163408
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
tasvirij sanatni oqitishning zamonavij pedagogik texnologiyasi



1
Б.Н Орипов
ТАСВИРИЙ САНЪАТНИ
ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯСИ
Тошкент – 2009 йил.


2
- Тасвирий санъатни ўқишнинг замонавий педагогик технологияси
Б.Н.Орипов
- Методик қўлланма Олий ўқув юртларининг “Бадиий графика” ва
“Санъатшунослик” факультетларининг талабалари учун мўлжалланган
бўлиб, унда тасвирий санъатни ўқитиш технологияси, дидактикаси ва
методикаси хусусида баҳс юритилади.


3
Ўзбекистон Ресбупликаси олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги
Б.Н.Орипов
ТАСВИРИЙ САНЪАТНИ
ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯСИ
Олий ўқув юртларининг “Бадиий-графика” ва
“Санъатшунослик” факультетлари учун
ўқув – методик қўлланма.
Наманган 2009 йил


4


5
КИРИШ
Мамлакатимизнинг халқ маорифи соҳасида таълимнинг янги тизимини
ишлаб чиқиш ва уни ишга тушириш борасида қатор тадбирларни амалга
ошириб келинмоқда.
Бу соҳадаги ишларни муваффақиятли амалга ошириш йўлида
ҳукуматимиз “Таълим тўғрисидаги қонун” “Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури”, “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш
тўғрисида” каби қатор меъёрий ҳужжатларни қабул қилинди-ки, улар
мамлакатимизда мукаммал, замонавий, халқаро таълим стандартларига
жавоб бера оладиган талим тизимини бунёд этиб, унда янги педагогик
технология системасидан 
фойдаланиш 
имкониятларини 
ва шарт-
шароитларини яратиб бермоқда.
Шуларга кўра, мактаб ўқув фанлари асосий эътиборни ўзларининг
ўқитиш технологияларни қайта кўриб чиқиш ва уни янги таълим тизимига
олиб киришига қаратилмоқда. Яна мактаб ўқув фанлари ўз соҳаси бўйича
янги Давлат таълим стандарти асосидаги ўқув дастурини, дарслигини ва ўқув
методик қўлланмаларини ҳам яратмоқдалар-ки, булар воситасида бугунги
мактаб ўқув фанлари янги педагогик тизим ва технология асосида ўқитишга
жадал кириб борилмоқда.
Мактаб тасвирий санъати ўқув фани бўйича ҳам давлат таълими
стандарти асосида унинг ўқув дастури ва ўқитиш консепцияси ишлаб
чиқилди
1
.
Шулар асосида мактаб тасвирий санъатни ўқитиш технологияси ва уни
янги педагогик технология асосида ўқитиш борасида махсус кузатувлар
тажрибалар ва тажрибакор методист тасвирий санъат ўқитувчиларининг иш
тажрибалари ўрганилиб, улардан тегишли илмий хулосалар чиқарилди.
Маълумки, мактаб тасъвирий санъати ўқув предметининг дарс
машғулотлари ўзинг ўқитиш технологиясига кўра турланади.
1
Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури. 6-махсус сон. Т.
1999 й. Тасвирий санъат қисми.
Умумийтаълим мактабларида тасвирий санъат таълими концепцияси ва стандарти
(тузувчи Р.Хасанов). Т. 1997 й.


6
Улар:
1. Нарсани ўзига қараб расм ишлаш.
2. Тематик копозициялар асосида ишлаш.
3. Амалий-безак ишлари
4. Ҳайкалтарошлик машғулотлари.
5. Санъатшунослик асослари бўйича билим - малакалар бериш
мазмунида фаолият кўрсатади. Тасвирий санъат ўқув предметининг бундай
машғулот турларининг ҳар бири ўзига хос шакл, мазмун ва технологияга
эгадир.
Мазкур методик қўлланма мактаб тасвирий санъати ва унинг дарс
машғулотларини турлари бўйича ташкил этиш ва ўтказиш технологиялари
ҳақида бахс юритади.
Методик қўлланмани ёзишда тасвирий санъатни ўқитилиши тарихини,
унда энг самарали дарс технологиялари, ўқитиш дидактикаси ва билим
малака бериш методикасини шаклланишидан бошлаб, уни такомиллаштирув
жараёнлари ўрганиб чиқилди. Айниқса, бу фанни ўқитиб чиқишда ўрта
асрлар педагогикаси ва методикасида алоҳида эътибор берилади. Чунки,
мактаб тасвирий санъатини ўқитиш технологиясини шаклланиши қадимги
Юнон ва Рим мактабларидан бошлансада, уни технологиялашуви ва фан
сифатида тан олиниши ўрта асрларда ниҳоясига ета бошлайди. Бу ўринда Ч.
Ченнино, Б.Алберти, Дюрер, ака-ука Дюпюн, А.Ашбе, П.Чистяков,
А.Кардовский, Я.Коменский, Жон Лок, Т.Руссо, И.Гёте, И.Песталоции, Петр
Шмит, А.Сапожников, К.Ушинский каби педагогларнинг тасвирий санъатни
ўқитиш методикаси хусусидаги қарашлари эътиборга лойиқдир. Уларнинг
фикрлари 
мактаб 
тасвирий 
санъат 
дарслари 
технологиясини
такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади.
Шунингдек, XIX-XX асрларда 
тасвирий 
санъатни 
ўқитиш
технологиясини ривожланишида Япония, АҚШ, Франция, Англия, Италия,
Россия мактаблари тажрибаси алоҳида аҳамият касб этади. Чунки бу
мамлакатларда мактаб тасвирий санъатини ўқитиш технологиясини ташкил
этиш ва уларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилади ва энг яхши
тажрибалар умумлаштирилади.


7
ХХ асрда Россия мактабларида мактаб тасвирий санъатини ўқитишни
анча мукаммал дарс технологиялари яратилади. Бу ўринда П.Чистяков,
Ф.Кульман, Д.Кардовский, К.Юоон, Э.Кондахчан, Э.Игнатев, А.Карлсон,
Н.Ростовцев, В.Кузин, Е.Шорохов каби педагоглар мактаб тасвирий санъатни
ўқитиш технологияси, дидактикаси ва методкасини такомиллашувида катта
ҳизмат қилдилар.
Ўзбекистонда мактаб тасвирий санъатни ўқитиш асосан ХХ асрдан
бошланган бўлсада, расм чизишни ўргатиш технологияси бўлганлиги
маълумдир.
Булар ҳақида А. Навоийнинг ўзига устоз деб билган Содиқбек Афшор-
Минатюрачи рассом бўлган ҳолда, у ўзининг “Қонун ас сувар”, Қози
Аҳмаднинг “Ҳатот ва Мусаввирлар ҳақида” ёзган расолаларида XVI-XVII аср
Ўрта Осиё рассомчилиги санъати ҳақида маълумотлар бериши билан бирга,
рассомчиликни ўргатиш борасида ҳам ўз қарашларини баён этади.
1
Ўрта асрларда К.Бехзод атоқли рассом Мирах Наққош мактабида
ўқигани, Мира Наққош эса Шохрух Мирзо замонида яшаган устоз мавлоно
Валиулло мактабида таҳсил кўрган деган тахминлар ҳам бор. Лекин Мирах
Наққошнинг устози Мовароуннаҳрлик истеъдодли-устоз наққош Жаҳонгир
бўлган дейилади.
2
Булардан шу нарса маълум бўлади-ки, Ўрта Осиё ва Хуросон тасвирий
санъати мактабларини шаклланишида ва ривожланишида Самарқанд
рассомчилик мактабининг ўрни алоҳида қурилади.
Лекин, бизга ўрта асрларда ривожланган рассомчилик мактабларининг
асосчиларининг кўпчилиги маълум эмас. Маълум бўлганларининг ҳам
ижодий биографияси ҳозирга қадар тўла ўрганилмаган ва аниқланмаган
ҳолда келмоқда.
О.Усмановнинг “Камолиддин Бехзод ва унинг наққошлик мактаби”
номли асарида Ўрта Осиё, Афғанистон, Эрон ва бошқа чет эл манбаларида
тасвирий санъат мактабларини шаклланиши ва ривожланиши хусусида
тўхтаб ўтилади.
1
Манбаа П.Зохидов. Меъмор санъати. Т. 1978 й. (32 - бет) олинди.
2
О.Усманов. Камолиддин Беҳзод ва унинг наққошлик мактаби. Т. 1977 й. (35 - бет).


8
XX-XXI асрларда Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда бадиий таълим ва
тарбияни ривожланиши ҳусусида бир қатор илмий хулосалар берилади.
1
ХХ асрнинг 90-йилларида Ўзбекистон мактабларида тасвирий санъатни
ўқитилишини шаклланиши ва ривожланиши мавзусидаги О.Худоярованинг
илмий ишида тасвирий санъатни ўрта асрларда “Устоз-шогирд” мактаблари
ва ХХ асрда тасвирий санъати ўқтилиши хусусида алоҳида илмий хулосалар
беради.
2
Бунда ХХ асрни 70-90 йилларида ва муаллифнинг ўтган 20 йиллик
даврида мактаб тасвирий санъатини ўқитилиши дидактикаси ва методикаси
хусусида олиб борилган махсус кузатувлар, экспэремент дарслар мактаб
тасвирий санъати дарс технологиясини ва бу фанни ўқитиш методикасини
мукаммал ҳолда ишлаб чиқиш учун етарли илмий хулосалар бера олди.
Шуларга кўра бугунга мактаб тасвирий санъатининг дарс-
машғулотларини ташкил этиш ва уни ўтказиш технологияси бўйича сўнгги
саҳифаларда алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтамиз.
Мазкур қўлланмани ёзишгача бўлган даврда мактаб тасвирий
санъатини ўқитиш методикаси билан мунтазам ҳолда шуғулланиб келган ва
келаётган пелагог олимлар ўзларининг қатор методик қўлланмаларида дарс
технологияси ҳақида бирон жумлани баён этган эмаслар.
Технология - бўлган ва бўладиган жараён лекин бу сўз ўрнида
“дидактика”, “методика” терминлари ишлатиб келинган.
Мазкур методик қўлланмада мактаб тасвирий санъати, унинг дарс ва
ўқитиш технологияси, дидактикаси ва методикаси ҳақида алоҳида тушунча,
алоҳида ҳулоса ва алоҳида тавсияларни баён этиш кўзда тутилади.
Бундай анча мураккаб вазифани адо этишда Я.А.Коменекий,
Песталоцци, Гербарт, П.Шмит, Сапожников Ростовцев Кузин, Шарохов
Ҳасанов Сулейманов Орипов, Эгамов ва бошқаларнинг педагогик қараши ва
тасвирий санъатини умумтаълим мазмунидаги мақсад ва вазифалари, уни
давлат стандартлари ва дастури асосида ўқитиш, бу фанни ўқитишнинг ўзига
1
Р.Хасанов. “Методические основи художественного оброзования и воспитания в
обшеобразовательной школе”. Т. 1990 й.
2
О.Худоёрова. Стоновление и развитие преподования изобразительного исскуства в
обшеоброзовательних школах Узбекистана. Автороф. Т. 1997 й.


9
хос дарс технологияси, дидактик ва методикаси хусусидаги фикр-
мулоҳазалари, уларнинг илмий педагогик-қарашлари ва уларнинг илмий
мерослри асосида ўрганиб чиқилади ва тегишли хулоса ва тавсиялар
беришни иш мазмунига киритилади.
Қўлланмани ёзлишида Н.Ростовцев, В.Кузин, Э.Шорохов, Р.Хасанов,
А.Сулайманов, Б.Ориповларнинг методик қўлланмаларидан ижодий
фойдаланилди.
Шунингдек Я.Коменский, Пееталоцций, К.Ушинекий А.Сайидаҳмедов,
Б.Зиёмухаммедов, М.Тожиев, Ж.Йўлдашев каби педагог олимларнинг илмий
асарларидан кенг мазмунда ижодий фойдаланилди.
Мазкур иш НамДУ “Тасвирий санъат” кафедрасининг педагогик-
тадқиқоти йўналишидаги ишларидан бири бўлиб, уни шу кафедранинг
синов–тажриба (эксперимент) базаларидаги илмий хулосалар асосида
тайёрланди ва унинг илмий кенгашида муҳокама этилиб, очиқ нашрга тавсия
этилди. (протокол № 01, 26 август 2009 йил).
Иш илк бора тайёрланаётгани учун унда учрайдиган айрим камчилик-
хатолар учун муаллифлик таъзимини бажо айлаб, самимий фикр-
мулоҳазаларни бизга ёзиб юборишларингизни сўраб қоламиз.

Download 186,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish