Бадий асар таҳлили” фани ҳақида тушунча. «Бадиий таҳлил асослари»



Download 41,11 Kb.
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi41,11 Kb.
#252842
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
looooola

Юзида терни кўриб ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб била юву гул баргидин кафан қилғил.

Олтинчи байтдаги кайҳоний фалсафий ҳикмат бу ерда йўқ, шоир яна ишқ мавзуига қайтади. Аммо, шунга қарамай, бу байт ҳам олтинчи байтнинг бевосита давоми ва мазмун-маъноларнинг миқёсийлиги, теранлиги билан ундан мураккаброқ. Нега шундай деяпмиз? Зоҳиран қараганда, ҳамма нарса аниқ-равшан: тер, гул, гулоб нима эканини кўпчилик билади. Маҳбуб юзидаги тер гул баргидаги шабнам сингари жозибали ёхуд гулдан олинадиган хушбўй доривор ичимлик — гулобдай ёқимли. "Гулоб — гул суви, атиргул япроқларидан олинадиган хушбўй ичимлик" ("Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати", 1-жилд, 417-бет). Гулобни амбиқ деган махсус асбоб воситасида олганлар, у молихулиё, хафақон касалликларига даво бўлган; таомга, ичимликка қўшиб истеъмол қилинган. Беҳуш одамнинг юзига гулоб сепиб ҳушига келтирганлар. Шоирлар маҳбуб юзига томган кўз ёшини ҳам мажозан гулоб дея тасвирлайдилар. Аммо мазкур байтда бу маъно кўзда тутилмаган. Тер форсчада — "хай", арабчада — "арақ". Арақнинг иккинчи маъноси ичимлик эканлиги маълум, шу ҳам аниқки, у гулобга ўхшаган йўл билан ҳосил қилинган: "Арақ" — ...дориворларни пиширишда буғдан ҳосил қилинадиган сув" ("Ғиёс ул-луғат", 342-бет). Шундай қилиб, арақ ва тер сўзлари маънодош, яъни буғдан пайдо бўладиган тер томчилари йиғилиб, арақ вужудга келади. Шоир тасвирига кўра, ёр юзи бамисоли гул ва ундаги тер томчилари гулдан олинган гулоб. Ажиб дилрабо сурат. Боз устига, ташбеҳланувчи сўзлар яширин равишда, истиора тариқасида келтирилиб, завқли санъат яратилган.


Булар ҳаммаси маъқул, бироқ шарҳимиз кишини қаноатлантирмайди, чунки байтнинг маъноси ҳали равшанлашган эмас. Масалан, нима учун ошиқ ёр юзида терни кўрганда ўлиши керак? Терда яна қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Балки унда биз илғамаган бошқа мажозий маънолар бордир?
"Тожик тилининг изоҳли луғати"да арақ сўзининг хижолат тортиш, ҳаё, уят (ҳаёдан терга ботиш, уят терларини оқизиш) каби кўчма маънолари борлиги айтилади (1-жилд, 80-бет). Бу бизни бирмунча мақсадга яқинлаштиради. Дарҳақиқат, тер инсоннинг руҳий ҳолатларидан бири — уялиш, ҳаё нишонаси, ҳаё эса энг шариф хислатлардан, кишини гўзал ва севимли, мунис, мўътабар қиладиган хислат. Носир Хусрав ёзади:
Ҳаё асл аст дар зоти инсон,
Ки дорад одамиро одамисон.

(Ҳаё инсон зотининг асл белгиларидандир, у одамни одамий қиёфасида тутиб туради). Алишер Навоий эса "Маҳбуб ул-қулуб" асарида ҳаёни вафо билан ёнма-ён қўйиб, бундай ҳикмат дурларини тизади: "Ҳар кўнгулниким вафо маскан қилур, ҳаё ҳам қилур ва ҳар маскандаким ул топилур, бу ҳам топилур. Вафосизда ҳаё йўқ, ҳаёсизда вафо йўқ. Ҳар кимда бу икки йўқ — имони йўқ ва ҳар кимда имон йўқ — андин одамийлик келмак имкони йўқ". Ҳаё сўзи шу тариқа ўзида, яна номус, виждон, карам ва саховат каби ахлоқий фазилат тушунчаларини жамлаган.


Навоийнинг лирик қаҳрамони севган одам ана шундай "аҳли ҳаё — комил инсонлар"дандир. Шундай маъшуқнинг жамолига етишганда у жонини фидо қилишга тайёр. Воқеан, ҳаё висол лаҳзасида, ушшоқ аҳли бир-бири билан яқинлашганда яна ҳам кучаяди. Ёр жамолининг тажаллиси, салобат ва ҳаяжон шиддати шундай ҳолга сабаб бўлади. "Ҳаё — бир-бирига яқин одамларнинг аҳволи жумласидандир ва яқинлик қанча ошса, ҳаё ҳам ортади. Ва кимдаки ҳануз ҳаё ҳолати юзида акс этмаса, бу аломат унинг яқинлик (муҳаббат) мартабасига эришмаганини кўрсатади", - дейди эронлик адабиётшунос Саййид Жаъфар Сажжодий ўзининг "Орифлар истилоҳлари луғати" китобида.
Демак, ҳаё — муҳаббат нишонаси, ёр жамолини мушоҳада этиш, руҳий-маънавий соғинч ва ташналикни қондириш сари интилишда қалб қўзғолишидан чеҳрадан ёғилган нур ва сафодирким, шоирлар буни тер образида тараннум этганлар. (Шу ўринда ўзбекча "Меърожнома"дан бир мисол келтирмоқчимиз. "Меърожнома"да тасвирланишича, Муҳаммад Мустафо Бароқи бодпойга миниб, нур нарвонидан аршга кўтарилар экан, ёр — Худо дийдорига мушарраф бўлиш иштиёқи, муҳаббат зўридан терга ғарқ бўлади:


Ҳар арақким, мисли маржону гуҳар,
Айлади пайдо тани хайрулбашар,

Download 41,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish