Бадий асар таҳлили” фани ҳақида тушунча. «Бадиий таҳлил асослари»



Download 41,11 Kb.
bet6/6
Sana24.02.2022
Hajmi41,11 Kb.
#252842
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
looooola

Андин оқ гулни дарахти бош чекиб,
Яшнади бир соат ўтмай очилиб.

Балки ҳазрат Навоий айнан ана шу терни, ана шу гулни назарда тутгандир? Оқ гул ва дорулбақо кийими — кафан ранги бир хил-ку).


Гўзал, навқирон маҳбуб юзидаги тер уни яна ҳам дилрабо, дилкаш қилади. Мирзо Бедил: "Аз сафои оразат жон мечакад, гоҳе арақ" (Юзинг сафосидан гоҳ жон томади, гоҳ тер). Тер — сув. Раҳмат суви — обиҳаёт:


Юзунгда хай эмас, оби ҳаёт қатрасидин
Қуёш жамолига сунъ илги тақди зеварлар.


(Навоий)

(Юзингда тер эмас, балки Тангри кўли оби ҳаёт — тириклик суви қатраларидан қуёш жамолига таққан марваридлардир).


Улуғ шоир наздида тер покизалик, файз ва жило, тароват, ёр жамолининг порлашидир. "Ҳар ён юзда тер оқиздингму?" - мисраси билан бошланадиган ғазалида у терни яна сафо-ёғду, ой атрофидаги юлдузлар, ҳижрон ёшларига қиёслаган бўлса, бошқа бир ғазалида "Юзида тер фитнасидан ўлсам ажаб эрмас", - деб ёзади ва терни руҳни ғалаёнга солувчи куч сифатида таърифлайди.
Сув — тер софлик рамзи экан, бу Пири Комил Қалбининг мусаффолиги ҳам.
Хулласи калом, еттинчи байт мазмунини бундай баён этиш мумкин. "Ёр юзида терни, яъни вафо аломати — инсонга розилик нишонаси ҳамда покиза қалб сафосини кўриб, шу қувонч ҳаяжони ичра жон берсам, эй дўст, мени ёрнинг гул юзидаги тер томчиларидан ҳосил бўлган муборак сув — гулоб билан ювгин-да, ўшал гўзал юзни эслатувчи гул баргларига ўраб кўмгин". Бу ошиқнинг айни вақтда армони ва "Қаро кўзим" ғазалида куйланган садоқат ғоясининг чўққиси! Чунки ошиқ ҳар бир байтда ёрга бўлган муҳаббатининг чексизлигини билдириб келди, уни кўз гавҳари ўрнида кўриб, бағир қонидан хино қилишни таклиф этди, юракни, жонни, кўнгилни бир-бир унинг йўлига бағишлади. Шунча илтижолардан кейин агар мабодо ёр лутф этса-ю муродимга етсам, ҳаётимни бус-бутун унга қурбон қилардим, дейди садоқатли ошиқ еттинчи байтда. Мазкур байт мазмунидан Навоийнинг ҳаётсеварлиги, ҳаёт ошиғи эканини ҳам англаш қийин эмас: гул ва гулоб тириклик рамзи, гулоб билан гулга ўраш эса шу маънода кишига абадий ҳаёт бағишлаш демак.
Саккизинчи байт:


Навоий, анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоқлик ўқин шамъи анжуман қилғил.

Анжумани шавқ — шоир ошиқ қалбидаги иштиёқ-истакнинг авж олиши, ёрга етишиш орзуси тараддудини шу ибора билан ифодалаган (иборанинг луғавий маъноси — орзумандлик, кучли рағбат мажлиси, маъракаси). Бундан руҳий ҳаяжон, қўзғолиш, сурур бўронининг бошланиши ҳам англашилади. Жон ичида шундай анжуман тузиш кўнгилнинг нурли орзуларга лиммо-лим бўлишидир. Бошоқлиғ ўқ — ўткир учли, ўткир тиғли камон ўқи. Ўқ учининг бошоққа ўхшашлиги ҳам эътиборга олинган. Шундай кўринишда у чиройли киприк ва ёниб турган шамга шаклан монанддир. Воқеан, "бошоқлиғ ўқ" деанда, Навоий ёр кипригини айтмоқчи. Чунки, киприк — муҳаббат ўқи, қайсиким, тўғри юракка бориб қадалади. Байтнинг мазмуни: "Эй Навоий, агар жон ичида шавқ-ҳаяжонли рағбат мажлисини тузмоқчи бўлсанг, ёр киприги — ўқини шу мажлиснинг шамъи қил". Бу ерда иккинчи байтдаги китобат санъати янги деталлар воситасида қайтарилган, яъни киприк алиф ҳарфига ҳам ўхшайди, унинг жон орасидаги мажлис шамъи бўлиши — жон ўртасида алифдай жойланиши демак. Шу зайлда, улуғ шоир бир йўла бешта ашёни бир-бирига ташбеҳлаб, ҳайратомуз маҳорат кўрсата олган.


Бунда қуйидаги тасаввуфий маъно ҳам бор: киприк-ўқ соликнинг ҳол мақомидаги айни шавққа тўлишган пайтида чақин каби порлаб унинг кўнглини ёритадиган илоҳий жазба-илҳом, ваҳийлик тимсоли ҳам. "Анжумани шавқ" бу ўринда ҳол мақомига кўтарилишни англатиб келади.
Алҳосил, охирги байтнинг хулосавий маъноси шуки, ошиқнинг ёр висолига интилиши чексиз бир орзу, қўл етмас идеалига талпиниш. Зотан, ахлоқий покланиш ва бу покликка муҳаббат муттасил давом этадиган, чин инсон қалбини ёндириб турадиган туйғу. Ёр дийдори орзуси юрагингни банд этиб, зўрайса, тўлиб тошсанг, унинг кипригини шу орзу авжининг чироғига айлантир, кўнгилни унинг муҳаббати шамъи билан ёритиб тур, дейди шоир. Чунки ёр ўқи дардига гирифтор юрак ҳамма вақт ёниқ, машъаладор бўлади.
Мана шу якун билан ғазалнинг умумий мазмуни яхлитлик топади, байтлар ўзаро боғланган. Асар бошида кўринган ёрга илтижо, вафога даъват этувчи муножот ва ошиқ садоқатининг изҳори бора-бора табиат, фалак ишлари ҳақидаги ўй-фикрларга уланиб кетиб, ҳаёт боқийлиги, унинг ишқ тимсолидаги эзгу ва сафоли нашидаси, Ёр жамолига чанқоқ Кўнгилнинг дардли талпинишлари куйланади.
Навоийнинг байтлари қатида яшириниб ётган маънолар шу қадар теран, шу қадар кўламлики, у дурлар тўла денгизга ўхшайди. Бу денгизга шўнғиган одам, албатта, янги маъно дурларини қўлга киритиб, баҳрамандлик бахтини туйиши муқаррар.
Download 41,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish