Баённомаси №



Download 21,31 Kb.
Sana18.07.2022
Hajmi21,31 Kb.
#819664
Bog'liq
Muloqot soati bayonnomasi


А. Қодирий номидаги ЖДПИ Математика ва информтика факультети Информатика ўқитиш методикаси йўналиши 421-18 гурух талабаларининг 2021 й 25 март кунги «Ахборот ва мураббийлик соати» дарс


Баённомаси № ____

25.03.2021 й Жиззах шаҳри Қатнашдилар:


Гуруҳ мураббийи: ўқитувчи Ф.Рахмонқулов.
Амалиётчи магистрант: Б.Абдиев
Гуруҳ талабалари: 25 талаба .
КУН ТАРТИБИДА:
1.“ Ўзбекистон умумий уйимиз!” мавзуси
2. Миллатпарварлик.
Эшитилди: Гурух мураббийи Рахмонқулов Ф.сўзга чиқиб кун тартибидаги мавзуни эълон қилди. Кун тартибидаги мавзу, яъни “ Ўзбекистон умумий уйимиз” ҳақида ўз фикр- мулохазаларини билдириб ўтди.
Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан “Ўзбекистон — умумий уйимиз” мавзуида ўтказилган социологик сўров натижалари шуни кўрсатдики, 98 фоиздан зиёд респондентлар юртимизда яшовчи барча миллат ва элат вакилларининг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари тўлиқ таъминланаётганини қайд этиб, жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилаётган эътиборга юқори баҳо бердилар.
Бу мамлакатимизда инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари асосида олиб борилаётган демократик ислоҳотларнинг ўзига хос кўзгусидир. Бинобарин, Конституциямизнинг 8-моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил қилади.
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Фанлар академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Республика Байналмилал маданият маркази, ЮНЕСКОнинг МОСТ дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий қўмитаси ва бошқа ҳамкорлар томонидан ўтказилган анжуман миллатлараро муносабатларда бағрикенгликни ривожлантиришнинг услубий асосларига бағишланди.
Дарҳақиқат, миллатлараро, конфессиялараро, маданиятлараро ва тиллараро бағрикенглик — ўзбек халқининг ўзига хос тарихий хусусияти. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бошқа миллатларнинг вакилларига нисбатан кенгфеъллик ўзбекларда шу қадар ривожланганки, уларнинг маданияти ҳамда руҳиятининг ажралмас қисмига айланиб кетган.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари якдил, аҳил бўлиб яшаётгани, ҳар бир инсоннинг ҳаётий манфаатлари ҳамда эзгу мақсадлари рўёби учун тенг ва кенг имкониятлар яратиб берилгани алоҳида эътирофга ҳамда ибратга лойиқ. 140 га яқин миллий маданий марказларнинг самарали фаолият олиб бориши учун ҳар томонлама кўмаклашилаётгани турли миллат вакилларининг ўз она тили, маданияти, санъати, ҳунармандчилиги ва миллий қадриятларини ривожлантиришида муҳим ўрин тутмоқда.
— Бағрикенглик давлат ҳамда жамият тараққиётининг асосий омилларидан бири ҳисобланади, — дейди “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори ўринбосари Озод Ата-Мирзаев. — Айниқса, ҳозир дунёда кузатилаётган таҳликали ва мураккаб бир шароитда унинг аҳамияти, қадр-қиммати тобора ортиб бормоқда. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йили 16 ноябрда бўлиб ўтган 28-сессиясида Бағрикенглик принциплари тўғрисидаги Декларациянинг қабул қилингани ҳамда мазкур сана Халқаро бағрикенглик куни сифатида нишонлаб келинаётгани замирида ҳам дунё халқларини бағрикенгликка, турфа миллат анъаналари ва маданиятларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга, энг азиз неъмат — тинчликни асрашга ундаш мақсадлари мужассам. Қувонарлиси, юртимизда миллатлараро муносабатларнинг шаффофлиги ва барқарорлиги тинч, осойишта ҳаётимизда, барча соҳада қўлга киритилаётган салмоқли ютуқларимизда ўз ифодасини топмоқда.
Тадбирда қатнашган олий ўқув юртлари ўқитувчи ва талабалари, миллий маданий марказлар, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Сўнгра сўзни маъруза учун гурух талабаси Садуллаев Шукруллога берди.
Мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказиладиган «Ўзбекистон - умумий уйимиз», «Бизнинг кучимиз - бирлик ва ҳамжиҳатликда» каби фестиваллар миллатлараро дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.
Бундай тадбирлар вилоятимизда ҳам юқори савияда ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, вилоятимиздаги мавжуд 10 дан ортиқ миллий-маданий марказ вакиллари ўз тариxини ўрганиш, маданияти ва санъати, урф-одатлари ва анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришга кўмаклашишга катта ҳисса қўшмоқда. Аксарият маданий марказларда «Якшанба мактаблари» ташкил этилган. Уларда ёшларга ўзбек тили ва ўз она тили, урф-одат ва анъаналар, маданият ва санъат йўналишларида билим бериб борилади.
Бундай хайрли тадбирлар ташкил этишда партиямиз ҳам четда тургани йўқ. “Миллий тикланиш” партияси вилоят кенгаши 357 нафар турли миллат вакилларини ўзи сафига қабул қилди. Бундан ташқари, вилоят партия ташкилоти ва миллий-маданий марказлар билан ҳамкорликда 50 дан ортиқ турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Кенг жамоатчилик орасида бағрикенглик ва инсонпарварлик, миллатлараро ва конфессиялараро ҳамжиҳатлик ғоялари кенг тарғиб қилинди.

  1. Гурух мураббийи Рахмонқулов Ф.нинг “Ўзбекистон умумий уйимиз” мавзусида марузаси маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Амалиётчи магистрант Абдиев Б.нинг “Ўзбекистон умумий уйимиз” ҳақидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

  3. Ушбу қарорларнинг бажарилишининг умумий назоратининг ўз зиммамда қолдираман.



Йиғилиш раиси: ________ Ф.Рахмонқулов Котиб : ________ БАбдиев.
Download 21,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish