Баённомаси ўзму мажлислар зали



Download 43,93 Kb.
bet1/6
Sana16.03.2022
Hajmi43,93 Kb.
#493384
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
протокол




ЎзМУ ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ “ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ” КАФЕДРАСИНИНГ ЙИЛЛИК ҲИСОБОТИ МАЖЛИСИ
БАЁННОМАСИ
ЎзМУ Мажлислар зали 08.07.2021 й.
Раислик қилувчи: ..........-Проректор
Мажлис котиби: Б.Номозов
Қатнашдилар : Проректор Ширинова ...., ўқув бўлими бошлиғи Топилдиев В., ..........................................“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси профессор-ўқитувчилари


КУН ТАРТИБИ:


1.Кафедралар йиллик ҳисоботи


ЭШИТИЛДИ: “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мудири Н.Г.Муминов сўзга чиқиб: йил давомида “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси ва профессор-ўқитувчилари томонидан барча фаолият йўналишлари бўйича бажарилган қуйидаги ишлар билин таништириб ўтди:
Ўқув ишлари бўйича:
2020-2021 ўқув йилида кафедрада 22,5 штат бирлигида 25 та профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатди. Булардан асосий штатда: 5 та и.ф.д., профессор, 9 та и.ф.н., доцент, 5 та катта ўқитувчи, 3 та ўқитувчи; ўриндошлик асосида: 2 та и.ф.н., доцент.
2020-2021 ўқув йилида белгиланган 19437 соат юклама асосида ҳар бир ўқитувчига ўртача 864 соатдан маъруза ва амалий машғулот, рейтинг дарс ҳажми белгиланди ва у кафедрада тасдиқланиб, уни бажарилиши назорат қилинмоқда.
-Кафедра профессори Юлдашев Ш.Г. 2-семестрда оилавий шароитларга кўра 0.25ставкага ўтганлиги сабабли унинг юкламасини бажариш учун кафедрага и.ф.н. доц. С.К. Касимов 0.5 ставкага ва и.ф.н.доц. М.Т. Хайдаров 0.25 ставка ишга қабул қилинди.
-Кафедра катта ўқитувчиси К.Й. Жабборов докторантурага ўқишга кирганлиги сабабли унинг ўқув юкламасини бажариш учун 2-семестрда кафедар профессор-ўқитувчиларидан проф.Н.Г. Муминов, катта ўқитувчи Р.Г. Абдуллаева, ўқ. Ф.М. Халматжанов ва Н.М. Хамидоваларга 0.25 ставкадан қўшиб берилди.
Ушбу юқоридаги юкламани бажаришда ЎзМУнинг Кимё ва Биолигия факультетларида ва Иқтисодиёт факультети таркибидаги 5 та кафедрада дарс олиб борилди. Кафедра профессор-ўқитувчилари ишчи дастури, календар режа, рейтинг жадвали тузилган ва тасдиқланган, шу асосида иш фаолияти олиб борилди. Ушбу ўқув йилида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан уларга бириктирилган дарс юкламалари бажарилди.
Кафедра профессор-ўқитувчилари ўқув жараёнида ўқитишнинг замонавий педгагогик технология услубларидан кенг фойдаланган ҳолда дарс олиб бордилар. Талабаларга мустақил таълим дарси бўйича мавзулар ишчи дастурлар билан тасдиқланиб, уларга олдиндан бериб қўйилди ва уни бажаришини назорат қилинди. Талабаларни билимини баҳолаш рейтинг, “5” баҳолик тизим ва кредит-модул тизими бўйича олиб борилди. Кам балл тўплаган, қониқарсиз баҳо олган талабалардан эса белгиланган жадвал асосида қайта топширишлар олиб борилди. Маъруза дарсини қолдирган талабалардан эса реферат ёздириш, назорат иш ёзиш, уй вазифа ёки тест-синов саволларини ишлаш шаклида қайтадан топшириб балл йиғиб боришига имкониятлар яратиб берилди. Рейтинг тизими, “5” баҳолик тизим ва кредит-модул тизимида олиб борилган ишларни, яъни оралиқ, якуний назорат ишлари, тест синов саволлари, қайта топширишлар ва рефератлар натижалари кафедрада сақланиб келинмоқда. Натижада бу ўқув йилида талабаларни «Иқтисодиёт назарияси» ва мутахассислик фанларини ўзлаштиришлари 90-95 % гача бўлди.
Талабаларни профессор-ўқитувчилар томонидан АРМ келиб тушган иқтисодиётга доир янги адабиётлар тўғрисида, яъни талабалар ўқув жараёнида ўзларининг назарий ва амалий билимларини шакллантиришда янги адабиётлар хақида йил давомида таништириб борилди.
Ўқув йилининг сентябрь ва февраль ойларида кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар бўйича оралик назорат, якуний назорат ва тест саволлари тасдикланиб, ўқув жараёнида фойдаланиб келинди.
Ўқув жараёни графиги асосида талабаларнинг малакавий амалиёти ташкил қилиниб ва унинг натижалари муҳокама килиб келинди:
Малакавий амалиёт ҳамкорлик шартномалари имзоланган қуйидаги ташкилотларда ўтказилди: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш маркази, “Тошкент” Республика фонд биржаси, ДТ “Халқ банки”, Қишлоқ қурилиш банк, АТБ “Агробанк”, Хусусий акционер тижорат банки “DAVR-BANK”, Микрокредитбанк, «O‘zbekinvest» суғурта компанияси, АИТБ “Ипотека банк”, АТБ Микрокредитбанк.
Кафедра томонидан ўқитиладиган “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш”, “Иқтисодиёт назарияси” фанлари бўйича курс ишлари мавзулари базаси яратилиб, янгиланиб, бойитиб борилди, сентябрь ойида тасдиқланди. Талабалар шу мавзулар асосида ўзларининг курс ишларини ҳимоя қилдилар.
1-курс магистрантларининг шахсий иш режалари ўқув йилининг октябрь ва декабрь ойларида ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Тасдиқланган иш режаларини бажарилиши бўйича магистрантларнинг ҳисоботлари муҳокама қилиб келинди.
Магистратура босқичининг ўқув жараёни мунтазам ташкил этилиб келинди. Магистратура босқичининг 2-курс Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 21 магистр ва Демография. Меҳнат иқтисодиёти 9 магистр мутахассисликларида 30 нафар магистрант таҳсил олди.
Шуни таъкидлаш лозимки кафедрада магистрантларининг магистрлик диссертация ишларини тайёрланганлик даржаси ҳар ойда муҳокама қилиб келинди. Уларнинг магистрлик диссертациялари кафедрада 2021 йил 1 майда дастлабки ҳимояси бўлиб ўтди. 14-16 июнь куни магистрлик диссертация ишлари ҳимояси ўтказилиб, натижада О.С. Тураев ва О.М. Ўроқовнинг диссертация ишлари энг наъмунали деб топилди.
Ўқув йили мобайнида профессор-ўқитувчилар томонидан сабабсиз дарс қолдириш ва дарсга кечикиб келиш ҳолатлари кузатилмади. Бирон бир сабабларга кўра дарсга етиб келолмайдиган профессор-ўқитувчилар кафедрани хабардор қилиб боришди ва бундай ҳолатда уни ўрнига бошқа ўқитувчиларни юбориб, таъминлаш ҳар доим кафедра мудирини назоратида бўлди. Кафедрада ўқитиладиган фанлар бўйича барча профессор-ўқитувчилар талабаларнинг давомати ва ўзлаштириш натижаларини мунтазам назорат қилиб келинди. Дарсга сабабсиз қатнашмаган талабаларни эса вақти-вақти билан факультетлар деканатига ўқитувчилар томонидан билдиришномалар бериб борилди. Шунингдек кафедрада муҳокама қилиб керакли чоралар кўриб чиқилди.
Ўқув йилининг сентябрь ойларида қарздорларнинг жорий назорат, оралиқ назорат ва якуний назорат натижалари муҳокама қилиниб борилди. 2021 йилнинг февраль, март ва июнь ойларида кафедра томонидан тасдиқланган график асосида қарздорлар билан мавзуларни қайта ўзлаштириш, оралиқ назорат ва якуний назоратларни топширишлари жараёни амалга оширилди.
2020-2021 ўқув йилининг охирига келиб янги ўқув йили учун ўқув юкламаларини шакллантиришда химия ва биология факультетларидан дарс ҳажми буюртмаларини май-июнь ойларида жамлаб борилди. Умуман олганда кафедра профессор-ўқитувчилари ўзларини бевосита педагогик вазифаларини масъулият билан сезиб, фаолият кўрсатиб келдилар.
2020-2021 ўқув йилида профессор-ўқитувчилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш режасига мувофиқ тарзда “ТДИУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази”да малака оширишди:
Кафедра профессор-ўқитувчиларидан К.Жабборов Иқтисодиёт назарияси ихтиссослиги бўйича докторлик диссертациясини муваққият билан ҳимоя қилди. А.А.Амбарцумян ва Қ.Қ.Мамбетжоновлар доцент унвонини олдилар.
Ўқув-услубий ишлар бўйича:
Ўқув йили учун бакалавриат 5230100 - Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналиши ва магистратура мутахассислиги 5А230102 - Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) малака талаблари ишлаб чиқилди. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган 1-курс талабаларига ўқитиладиган фанлардан намунавий фан дастурлари ишлаб чиқилди. Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан ўқув йилида ўқитиладиган барча фанлардан ишчи дастурлар ишлаб чиқилди.
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўзаро дарсларга кириш ва очиқ дарсларини ўтказиш жадвалини тасдиқланган бўлиб (28.08.2020 й. 1-сонли баённома), унга биноан қуйидаги очиқ дарслар ўтказилди:
1. Кат ўқит Ш.О.Олимжанова 07.09.2020 йилда Иқтисодиёт факультети Кадрлар менежменти 4 курсида Инсон тараққиёти фанидан “Инсон тараққиёти” фанининг предмети ва моҳияти мавзусида очиқ маъруза дарси ўтказилди. Проф. Муминов Н.Г., доц.Хашимов П.З., В.б.проф. Махмудова Г.Н., Холматжонов Ф.М. ва Сифат комиссияси аъзолари кузатиш мақсадида дарсда иштирок этдилар.
2. Проф. Эгамбердиев Ф.Т 07.09.2020 йилда Иқтисодиёт факультети Кадрлар менежменти 2 курсида Иқтисодиёт назарияси фанидан “Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати” мавзусида очиқ маъруза дарси ўтказилди. Проф. Муминов Н.Г., доц.Хашимов П.З., проф. Абулқосимов Ҳ.П., кат.ўқит. Хамроев О.Я. ва Сифат комиссияси аъзолари кузатиш мақсадида дарсда иштирок этдилар.
3. Катта ўқитувчи PhD Р.Г.Абдуллаева томонидан 26.10.2020 йилда Иқтисодиёт факультети «Инсон ресурсларини бошқариш» йўналиши 1-курс ўзбек гуруҳида “Бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни” мавзусида очиқ маъруза дарси ўтказилган. Проф. Муминов Н.Г., доц.Элов Д.А., проф. Абулқосимов Ҳ.П., ўқит.Умаров О.О. ва Сифат комиссияси аъзолари кузатиш мақсадида дарсда иштирок этдилар.
4. Катта ўқитувчи Г.К.Жанназарова томонидан 12.11.2020 йилда Иқтисодиёт факультети «Иқтисодиёт» йўналиши 2-курс рус гуруҳида “Потребление, накопление и инвестиции” мавзусида очиқ маъруза дарси ўтказилган. Проф. Муминов Н.Г., доц.Амбарцумян А.А., ст.преп.Макушина А.Ю., Мухитдинова Н.К. ва Сифат комиссияси аъзолари кузатиш мақсадида дарсда иштирок этдилар.

Download 43,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish