Банк ва банк тизимининг ривожланиш босқичлари



Download 88,55 Kb.
bet1/9
Sana14.06.2022
Hajmi88,55 Kb.
#667527
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Пул ва банклар


Режа:


  1. Банк ва банк тизимининг ривожланиш босқичлари

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мақсади ва фаолияти асослари
3. Марказий банкнинг асосий вазифалари, функциялари ва операциялари
4. Тижорат банклари ва уларнинг ташкилий тузилиши

Банк ва банк тизимининг ривожланиш босқичлари
Дастлабки банклар қачон ва қандай пайдо бўлганлигини аниқлаш анча қийинчилик туғдиради. Гап шундаки, ҳозирги даврда банклар фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб турлича бўлган операцияларни бажарувчи универсал молиявий ташкилотларни ўзида намоён қилади. Масалан, биринчи даражали тоифага кирувчи чет эл банклари ўз мижозларига 300 дан ортиқ турли хил хизматларни кўрсатадилар. Бу операцияларнинг ва хизматларнинг барчаси бир вақт ва бир жойда пайдо бўлмаганлиги сабабли ҳам банк ишининг "бошланғич" нуқтасини аниқлаш аниқ тадқиқодлар олиб боришни ва улар асосида маълум бир фикрларни мужассамлаштиришни талаб қилади. Банкларнинг пайдо бўлиши тарихи бўйича баъзи бир фикрлар тўғрисида сиз тушунчага эгасиз. Банк иши ривожланишини банкнинг алоҳида операциялари миқёсида кўриб чиқадиган бўлсак, банк ишининг тарихий ривожланиши қуйидагича борганини кўришимиз мумкин:
Банклар фаолиятининг энг "қадимги" операциялари бўлиб, пулларни сақлаб бериш бўйича операциялар ҳисобланади. Маълумки, энг қадимги давлатларда ҳам омонатларни қабул қилиш операциялари мавжуд бўлган. Илк бор бундай иш билан маълум обрўга ва ишончга эга бўлган пулдор шахслар, Европа мамлакатларида черков муассасалари шуғулланганлар. Масалан, тарихан машҳур грек эҳромлари (масалан, Дельфия, Эфес эҳромлари) бир пайтнинг ўзида ўзига хос банк муассасалари бўлиб хизмат қилишган. Йиллар ўтиши билан ўша қадимги даврлардан бошлаб айрим ҳолларда қўйилган пул ёки мулк бўйича фоизлар ҳам ҳисобланган. Банкларнинг келиб чиқишига бағишланган мавжуд адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, банкларнинг пайдо бўлишининг асосий ёки бошланғич замини биринчидан, пул маблағларини сақлаб бериш бўлса, иккинчидан, пул маблағларини алмаштириб беришдан иборат эканлигини кўришимиз мумкин.
Пул айирбошлаш бўйича эҳтиёж алоҳида пайдо бўлган. Бунда Европани ёрқин мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ўрта асрларда тангаларнинг ягона тизими мавжуд бўлмаган. Савдо турли мамлакатлар, шаҳарлар, ҳатто алоҳида шахсларнинг тангалари орқали олиб борилган. Барча тангалар турли вазн, шакл ва номиналга эга эдилар. Шунинг учун тангалар билан шуғулланувчи ва айирбошлашни олиб бора оладиган мутахассислар ўз айирбошлаш столлари билан қизғин савдо кетаётган жойларга жойлашишган. Шу боис, "банк" сўзи итальянча "banco" - айирбошловчининг олдидаги стол деган маънони англатувчи сўздан келиб чиққан. Бунга ўхшаш операциялар бундан анча аввалги даврларда қадимги Греция, Рим, Шарқда амалга оширилар эди.
Пулни сақлаш ва айирбошлаш бўйича операциялар билан шуғулланувчи шахслар йиғилган бойликлар - пуллар самарасиз, ҳаракатсиз ётганини тушунишар ва агар мавжуд маблағларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини бўлса ҳам вақтинчалик фойдаланишга берилса, сезиларли фойда олиш мумкинлигини билишар эди. Шундай қилиб, асосида пулларни маълум муддатга қайтариш ва фоиз тўлаш шартлари билан бериш ётган ссуда (кредит) операциялари пайдо бўлган. Бунда гаров сифатида уйлар, кемалар, қимматбаҳо буюмлар, чорва моллари, қуллар қабул қилинган.
Бир банкир, аниқроғи пулни сақлаб берувчи хизматларидан бир - бири билан ўзаро хисоб - китоблар билан боғланган бир неча шахслар фойдаланиш мумкин бўлгани учун, аста - секин мижозларга ҳисоб - китоб хизматини кўрсатиш операцияларига эҳтиёж пайдо бўла бошлади. Даставвал улар қуйидагича амалга оширилар эди. Ҳар бир омонатчи пулни сақлаб берувчида унинг исми ёзилган жадвал шаклидаги ўз ҳисоб варақасига эга бўлган. Бу жадвалда пулларнинг ҳаракати (кирим ёки чиқим) акс эттирилар эди. Бутун операцияни пулни сақлаб берувчи - банкир омонатчининг оғзаки ёки ёзма буйруғи билан амалга оширар эди. Бунда мос ўзгаришлар ўзаро ҳисоб китобларда иштирок этувчи шахслар жадвалларига киритилар эди. Бу энг содда хизматлар нақд пулсиз ҳисоб - китобларнинг дастлабки шаклларини ташкил қилган.
Барча юқоридаги операциялар дастлаб алоҳида мавжуд бўлган ва кейинчалик улар биз банк деб номлашга одатланган бир хил ташкилотлар чегараларида бирлашганлар. Ғарбий Европада оддий айирбошлаш идораларидан банк уйларига ўтиш жараёни 16 - 17 асрларда рўй берди.
Кўпчилик иқтисодчилар банк моҳиятини ссуда (кредит) операцияларида кўришга мойилдирлар.
Шуни ҳисобга олиш керакки, ҳар бир давлатда банк фаолиятининг қонуний тарифларининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Шундай қилиб, банк ишининг асрлик анъаналарига эга Англияда 1979 йилда банклар тўғрисида янги қонун қабул қилинди. Унда "банк" атамасининг таърифига алоҳида эътибор берилган. Британиялик қонун чиқарувчилар банк таърифини анча соддалаштирганлар, яъни улар банк деганда Англия Давлат Банки банк деб тан олган ҳар қандай компания тушунилиши мумкинлигини қайд этганлар. Тўғри, ўз навбатида Англия Банки Жаҳон тажрибаси нуқтаи назаридан умум тан олинган банк хусусиятларига эга бўлган мезонларни ўрнатган. Хусусан, банк мақомига даъво қилувчи компания омонатлар қабул қилаётгани, кредитлар бераётгани, экспорт - импорт молия операцияларини амалга ошираётганлиги, валюта айирбошлаётганлиги, инвестицион хизмат кўрсатаётганлиги ва молия билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар бераётганлигини исбот қилишлари ҳам керак.
Узоқ йиллар давомида жамиятнинг ривожланиши ва унга мос товар - пул муносабатларининг ўсиб, такомиллашиб бориши банкларнинг операциялари ва кўрсатадиган хизматлари кўламининг кенгайиб боришига, жамият аъзоларининг пулга бўлган талабининг ошиб боришига олиб келган. Давлат, жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатини мувофиқликда олиб бориш, давлат ва жамият аъзоларининг пул маблағларига бўлган талабларини қондирган ҳолда давлатнинг иқтисодий жиҳатдан ўсиши ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида банклар ўртасида улар бажарадиган функция ва операциялар кўлами тақсимлана борган, яъни давлат номидан, давлат манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда фаолият кўрсатувчи банклар ва алоҳида жамият аъзолари билан ишловчи банклар ёки юқоридаги икки йўналишни ҳам ўзида мужассамлаштирган банклар (охиригисига Собиқ Советлар давридаги Давлат банкини киритиш мумкин) шакллана борган.
Ҳозирги замонда жаҳонда умум қабул қилинган тизим бўлиб, икки поғонали банк тизими хизмат қилади ва у давлат Марказий банки ва тижорат банклари тармоғини ўз ичига олади.

Download 88,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish