Баркамол авлодни тарбиялашда интернетнинг ўрни


Ота – оналарнинг муҳаббатини етишмаслиги ҳисси борлигидан



Download 204,69 Kb.
bet3/8
Sana25.02.2022
Hajmi204,69 Kb.
#281023
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Баркамол авлодни тарбиялашда интернетнинг ўрни

Ота – оналарнинг муҳаббатини етишмаслиги ҳисси борлигидан. Ота-оналар бу гапдан хафа бўлишлари табиий ҳол, негаки улар ўз фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёр турадилар ва керак бўлса жонларини берадилар. Аммо бу ерда муҳаббатнинг айни ўзи ҳақида гап кетаётгани йўқ, гап фақат унинг кўринишлари ҳақида кетаяпти. Масалан, ўсмирлар учун ота-она уларга ёш боладек муомала қилётганини ҳақорат деб қабул қилишади. Уларга бўлган ишонч етишмовчилигини бошларидан ўтказишади. Шунинг учун ҳам кўнгилдан бўлган суҳбат рўёбга чиқмайди. Айни шу кўнгилдан бўлган суҳбат болага муҳаббат ва ҳимояланганлик ҳиссини беради.

  • Ўсмирлар муаммоларининг аҳамиятмини катталар томонидан муҳим эмас деб саналиши. Одатда ота-оналар ўз фарзандларининг ташқи атрибутикаси (яхши овқатланиш, яхши кийим кийишига, таълим олиш)га эътибор қаратишади. Аммо тенгқурлари билан тортишиб қолиши, ким биландир аразлашиб юриши ва кимгадир кўнгил қўйиши каби ички кечинмалари иккинчи даражали бўлиб қолаверади.

  • Организмда гормонал ўзгаришлар. Гормонлар таъсири остида ўсмирлар сабабсиз ҳафа бўлиб юриши ва ўкинишни бошдан кечиришади. Салбий изтироблар ўсмирларни эгаллаб турганда ота-оналар ва ўқитувчилар уларда фақатгина “ёмон ахлоқни” кўришади. Реал дунёдаги муаммолар болаларни виртуал дунёга итаради, ундайди, у эса ҳар доим ҳам хавфсиз бўлавермайди.

  • Тенгқурларнинг таъсири. “Ёмон дўст” деган гап дунё сингари “қадим” эканлиги ҳаммага маълум. Авваллари бу гапни реал ҳаётдаги муносабатларга ишлатилган бўлса , эндиликда ижтимоий тармоқларда ҳам шундай “Ёмон дўстларга” қўшилиб қолиш осон бўлиб қолди. Ҳақиқий дўстлар билан эса муносбатлар боши берк кўчага кириб қолганлигича қолаверади.

    Кўпгина ота – оналар ўз фарзандларини информацион химояси ҳақида бош қотиришади ва кўплаб сайтлар бу ҳақда керакли тавсиялар бериб келишади. Асосан компьютерга ўрнатилган “ота-она назорати” саволга жавоб бўлиб хизмат қилади. Аммо катталар учун тузилган сайтларга мобил телефондан кириш мумкинлиги эсдан чиқиб колади. Бундан ташқари статистика шуни кўрсатадики, кўпгина ёш болалар ҳимояланиш тизимларини айланиб ўтишга ҳаракат қилишади ва кўплари шу ишни уддасидан чиқишади. Яъни муаммо яна ота ва бола ўртасидаги можарога кўчади. Катталар жуда бўлмаганда ўзларини тинчлантиришлари учун қандайдир йўлларни топишади, фарзандлари эса гўёки ўз ҳуқуқларини чекланганлиги тан олгандек бўлиб туришади, амалда болани виртуал дунёга қизиқишини орттирадиган нарсадан бошқа ҳеч нарса ўзгармай қолади.
    Фарзандларимизни интернетдан ҳимоя қилиш муаммоси биз учун қандайдир чуқур бўлиб туюлади. Муаммо эса интернетни ўзида эмас балки баъзи бир маълумотлар ва ўйинларда эканида бўлади. Чунки интернетда ёмон маълумотлар яхши маълумотлардан кам экани ҳеч кимга сир эмас.
    Демак бу каби сабаблар ёшларда кузатилиши табиий ҳол. Ота-ота ва тарбияга масъул бўлган бошқа шахслар шуларни ҳам ҳисобга олиши керак бўлади. Яқинда тўлдирилган ҳолда қайта нашр этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китобида “Лудомания” номли алоҳида боб киритилган бўлиб унда “Виртуал ўйинларга мубтало бўлиш сабаблари”, “Виртуал ўйинларнинг васвасаси”, “Виртуал ўйинларга қарамлик белгилари ва касалликлари” ва айниқса, ёш авлодни бундай таъсирлардан ҳимоя қилишда тавсия этиладиган “Виртуал ўйинларга мутеликдан мустақил халос бўлиш усули” мавзуларининг кенг ёритилиши биз каби педагог-тарбиячилар ва ота-оналар учун муҳим қўлланма бўлди.

    Download 204,69 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish