Baxor style



Download 15,52 Kb.
bet1/2
Sana14.06.2022
Hajmi15,52 Kb.
#671354
  1   2
Bog'liq
М.Бовакулованинг 3-йиллик курсаткичи


Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар “BAXOR STYLE” МЧЖ раҳбари
Бовақулова Мавжуда Рахимбердиевна охирги уч йилда эришган ютуқлари тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т Н О М А

BAXOR STYLE” МЧЖ томонидан аҳолини иш билан таъминлаш, болалар ва аёллар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали уларнинг саломатлигини яхшилаш борасида амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.


Ҳозирда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Янгийўл туман бўлинмаси ижрочи директори, “BAXOR STYLE” МЧЖ раҳбари ва Ҳалқ Депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгаши Депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.
М.Р.Бовақулова Ўзбекистон Ҳалқ Демократик Партиясининг вилоятдаги ёш, фаол аёл раҳбар кадрларидан биридир. Юртимиздаги давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари, шу жумладан пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган оилалар, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақага эҳтиёжманд кишиларнинг манфаати ва ҳаётий эҳтиёжлари билан боғлиқ ижтимоий вазифаларни ҳал қилишга қаратилган кўплаб ғоя ва ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги «Иқтисодиётда хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чоралари тўғрисида»ги ПК-2340-сонли қарори (3-иловаси)га асосан Тошкент вилояти, Янгийул тумани, «Рамадон» м.ф.й. Самарқанд кўчаси 280 уйда жойлашган бўш турган бино ва иншоотлар 605.000.000 сўм инвестиция киритиш ва 35та янги иш ўрини яратиш мажбурияти билан «нол» харид кийматида «BAXOR STYLE» МЧЖ томонидан сотиб олинган. Инвестиция мажбуриятлари муваффақиятли бажарилган. Инвестиция мажбуриятлари доирасида бинода қўшимча таъмирлаш ва қурилиш ишлари амалга оширилди. Хусусан, болалар ва аёллар учун спорт зал, гўзаллик салони, шахмат клуби, тикув цехи, ўқув машғулотлари хоналари, ўқув қуроллари савдоси ва комьпютер хизмати билан шуғулланишга ихтисослашган марказ фойдаланишга топширилди ва натижада 35 нафар ишчи ўрини яратилди.
Жамият томонидан, олимпия спорт турларидан бўлган “бадиий гимнастика” ва “таеквондо” тўгараклари очилган бўлиб, тўгаракда 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган 300 нафардан ортиқ ўсмирлар спортнинг ушбу тури билан шуғулланишади. Тўгарак қатнашчилари Республикада ўтказилган мусобақаларда фаол қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Жумладан, “бадиий гимнастика” ва “таеквондо” машғулотлари иштирокчилари вилоятда ўз ўрниларига эга бўлиб, ўтказилаётган ҳалқаро мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Шунингдек, жамият қошида Янгийўл шаҳрида ягона бўлган “Шахмат клуби” ташкил этилган бўлиб, клубда болаларга шахмат сабоқлари ўргатилмоқда. “Шахмат клуби”да дам олиш кунлари кекса ёшдаги шахмат ишқибозлари йиғилиши одат тусига кирган.
Болалар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спортчиларнинг эришаётган ютуқларини намойиш қилиш мақсадида спорт машғулотлари иштирокчилари туман ва вилоят миқёсида ўтказилаётган турли тадбирларда доимий равишда иштирок этишади ва ўз маҳоратларини кўрсатиш келишади. Ҳудуддаги кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд бўлган оила фарзандларига спорт машғулотлари учун чегирмалар мавжуд.
“BAHOR” аёллар ва эркаклар гўзаллик салонида Ўзбекистон сартарошлар ва косметологлар уюшмаси билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида эстетик гўзалликни ва сартарошлик касбини тарғиб қилиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, маҳаллий сартарошларни малакасини ошириш мақсадида, малакали мутахассислар томонидан мунтазам равишда “маҳорат дарслари” ўтказиш йўлга қўйилган. Нафақат Республикада, балки дунёнинг бир қатор мамлакатларида ўтказилган танловлар ғолиблари томонидан ўтказилётган “маҳорат дарслари” ОАВда ёритиб борилмоқда.
Спорт машғулотлари қатнашчилари ва уларнинг ота-оналари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Соғлом авлод” ҳайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда доимий равишда бепул тиббий кўриклар ўтказилмокда. Тиббий кўриклар давомида маҳалланинг уюшмаган ёшлари, кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламлари жалб қилинмоқда. Тиббий кўриклар вақтида фуқароларга бепул маслаҳатлар ва дори-дармонлар тарқатилмоқда.
Жамият томонидан амалга оширилаётган фаолият АТ “Ҳалқ банки” Янгийўл филиали томонидан доимий равишда кредит билан таъминланган. Кредит ва банк тўловлари интизомли тарзда амалга оширилаётгани сабабли, жамият раҳбари М.Р.Бовақулова АТ “Ҳалқ банки” томонидан 2017 йилда ўтказилган “BANK EXPO” кўргазмасида “Энг намунали тадбиркор аёл” номинацияси ғолиби деб топилган.
М.Р.Бовақулова раҳбарлик қилаётган “BAXOR STYLE” МЧЖ қошида ҳудудда биринчилардан бўлиб “конструкторлик ва моделлаштириш”, “менталь арифметика” каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Тўгаракларга қатнашувчи кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли фарзандларига имтиёзлар берилган ва ўқувчиларнинг оналари учун улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ҳар якшанба бепул гимнастика машғулотлари ташкил этилган.

Download 15,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish