Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Чет тиллари факультети Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши



Download 6,77 Mb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi6,77 Mb.
#208875
  1   2   3
Bog'liq
01 36452


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Чет тиллари факультети
Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) йўналиши
2-босқич талабаси
Бегдуллаева Диноранинг
Мутолаа, Нутқ, Ижро номли
ЛОЙИҲА ТАҚДИМОТИ
Олий таълимда сифатли билим олишдан талабаларнинг манфаатдорлигини ошириш учун ўқув жараёни ва методикасини ўзгартириш йўллари
РЕЖА:
1. Мутолаа моҳияти;
2. Бугун ва ёшлар;
3. Мутолаа ва ижро (Мутолаа рекламаси);
4. Мутолаа ва Нутқ дарси;
5. Мутолаа, Нутқ, Ижро танлови.
Юртимизда ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ошириш, уни кенг тарғиб қилиш мақсадида олиб борилаётган саъй ҳаракатларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Президент қарор ва фармонлари мазкур фаолиятга асос бўлимоқда. “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тзимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги 3271-сонли, “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари,
“Ёш китобхон” танлови ёшлардаги китобхонлик савиясини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлардир.
Ёшлар таълим олаётган муассаса ва ундаги таълим-тарбия муҳитининг аҳамияти шунчалик каттаки, ёш ниҳолни илдизидан қай томонога йўналтириб экса ва суғорса, ўша томонга қараб ўсганидек, талаба ҳам қай томонга йўналтирилса, ўша томонга, йўналишга мослашиб ривожланади. Ўқитувчи ўқувчини тарбиялайди, ўқитади. Агар ўқитувчининг ўзи фақатгина билим кўникмаси ва ўқитиш методикасига эга бўлиб қолмасдан, ўз билимини бола онгига сингдиришга бўлган катта хоҳиш ва мойиллиги, ҳамда сингдириш қобилияти бўлса, ҳарқандай ўқувчи ҳам етук билим олиши мумкин. Яъни, одамга ўқиш учун мотивация, туртки берилса, ўқиладиган объект орқали оладиган билим билан у аниқ бир мақсадга йўналтирилса, шунингдек, унда буни қилишга бўлган ишонч уйғота олинса, одам мутолаа жараёнига ҳам юз фоиз қамраб олинади.
Бош соврини Президент совғаси – Спарк автомобили бўлган “Ёш китобхон” танлови ҳам аксарият ёшларни уйғотган бўлиши мумкин, лекин уларнинг қизиқиши ва диққатининг марказидан катта соврин ўрин олган. Ва ўқувчи унга эришиш учун бел боғлар экан, узун рўйҳатдаги китобларни ўқишга киришади. Инсонда ўзига хос услуб ва хоҳиш истак бўлганидек, китоблар бўйича ҳам ўз таъбига мос севимли мавзулари бўлади. Мазкур танловда белгиланган китоблар рўйхати таркибида ўқувчи қизиқмайдиган, ёки таъбига мос келмайдган китоблар ҳам бўлиб, бу ҳол китобхонни мажбуран ўқишга ундайди. Бу эса ўқувчига салбий таъсир этиб, ихлосининг пасайишига олиб келиши мумкин. Агар одам ўзи севган ишни қилса, натижаси ўзи кутганидан ҳам аъло бўлганидек, ўзи мароқ билан ўқиган китоби ҳам унга ижобий таъсир қилади. Шундай экан, одамни маълум бир моддий манфаат томон йўналтириш эмас, ўз қатъияти, эрки ва хоҳиши билан қилишига замин яратиш керак.
Китоб ўқиш, яъни мутолаа жараёни индивидуал, мустақил фаолият бўлиб, бу фаолиятни амалга ошириш учун тадбирларни умумий ёки оммавий равшда, юзаки назарда олиб бориш эмас, балки теранлаштирган ҳолда, энг аввало инсон маънавиятини шакллантириб, унга китобнинг маънавий озуқасини юклашга ундайдиган мотивацияни сингдириш керак. Биринчи навбатда, инсон онгини ёт нарсалардан бартараф этиб, кейин ўқишга тайёрлаш керак. Асосан, китобни ўқишга қизиқтириш эмас, балким китобни ҳаётий зарурат сифатида билишларини таъминлаш жоиздир. Одам китобни маълум бир мақсад йўлида фойдаланиладиган қурол эмас, балким яшаш унсури, маънавий эҳтиёж сифатида ўқиши керак. Таъкидлаш жоизки, китоб ўқиш маданияти ёки китобхонликни ривожлантириш эмас, китобга бўлган эҳтиёжни, китобсеварликни шакллантириш мақсадга мувофиқдир.
Юқоридаги 781-сонли қарорга мувофиқ дастур қуйидагиларни назарда тутувчи уч босқичда амалга оширилади:
учинчи босқич — 2024-2025 йилларда ёшларнинг китобхонлик маданиятини жадал ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ўсиши ҳисобига инсон капитали сифатини яхшилаш (Lex.uz, 2020).
биринчи босқич — 2020-2021 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
иккинчи босқич — 2022-2023 йилларда китобхонликка оид инфратузилмани мустаҳкамлаш;

Download 6,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish