Бешикдан қабргача илм изла



Download 24,61 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi24,61 Kb.
#180078
  1   2
Bog'liq
2 5294187236936385077


БЕШИКДАН ҚАБРГАЧА ИЛМ ИЗЛА
Жаҳон тамаддунига тамал тошларини қўйган буюк аждодларимиз умрнинг моҳиятини ўзликни англаш, илм ўрганиш орқали тафаккурни юксалтириш ва инсон деган шарафли номга муносиб тарзда яшашда, деб билишган. 
Ўз тақдирини юрт тақдири билан ҳамоҳангликда кўрган мутафаккирларимиз келажак авлод учун улкан илмий-адабий мерос қолдиришганки, уларнинг барчаси -абадиятга дахлдор. “Авлиёларнинг авлиёси, шоирларнинг султони” Алишер Навоийнинг -жамики ижод намуналари замону макон чегарасини билмайди, уларда илгари сурилган ғоялар, қарашлар эса бутун инсоният маънавиятининг кўзгусига айланган. 
Илмга, маърифатга Навоийнинг муҳаббати доимо юксак бўлган. “Лайли ва Мажнун” достонида шундай ёзади:
Ҳар кимгаки улум бўлса восил,
Гар дарди-ю ҳоли йўқ ҳосил.
Яъни инсон бир неча илмни эгалласа-ю, бу илмларга ихлос билан амал қилмаса, ундан бошқаларни баҳраманд қилиш дарди бўлмаса, бундай илмларнинг не фойдаси бор? Эгалланаётган илм, ўрганилаётган ҳунар жамиятдаги инсонларга ёрдам берса, элнинг -манфаатини кўзласагина у ҳақиқий илм, чин ҳунар бўлади. Машаққат билан илмларни ўрганиб, унга амал қилинмайдиган, одамлар дардини олмайдиган бўлса, у нақадар керакли илм бўлса ҳам фойдасиздир. 
Инсон учун одоб-ахлоқ, деб аталувчи шундай либос борки, у миллат ва ирқ танламайди. У умумбашарий хислатдир:
Элга шараф бўлмади жоҳ-у насаб,
Лек шараф келди ҳаёву адаб.
Гарчи, умр ҳисобли бўлса-да, кишидан қоладиган яхши ном абадий яшайди. Ҳар кимнинг бу дунёга қўядиган ёдгори илм орқали ҳосил бўлади:
Қила олғунча ул бўлсин шиоринг, 
Ки, яхши от қолғой ёдгоринг.
Илмли инсон яшашнинг моҳиятини, ҳаёт, деб аталган улкан тортиқнинг нима учун берилганлигини теранроқ англайди. Вақтини, умрини эзгу ишларга бағишлайди. Дунё, деб аталган иморатга кимдир ўз тошини қўйиб, уни кўркам этишга ҳаракат қилса, кимдир аввал қўйилган тошни кўчиришга уринади. Илмли инсон шу иморатнинг катта тошларини қўйиш билан бирга ўзидан ёдгорлик — яхши ном ҳам қолдиради. Бунга кўҳна тарихнинг ўзи ҳам гувоҳлик беради.
“Маҳбуб ул-қулуб” асарида шундай келтирилади: “Душман алдовига учма; маддоҳ хушомадини чин дема. Душманнинг мақсади ўз ниятига етмоқдир; мақтовнинг мақсади хорлик билан сендан инъом олмоқдир. Агар иккисига ҳам илтифот кўрсатмасанг ва қабул қилишни лозим кўрмасанг, душман ўз мақсадининг ижросидан тўхтайди ва иккинчисининг мақтови ҳажвга айланади”. 
Тинчлик умуминсоний қадриятга айланган ушбу замон уни кўз қорачиғидек асрашни, доимо сергак бўлишни талаб этмоқда. Асрлар қаъридан келаётган ушбу мисралар бугунги инсоният учун улуғ шоирнинг қалб сўзлари, насиҳатидек янграйди:
Олам аҳли, билингизким, 
иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлунг бир-бирингизгаки, 
эрур ёрлиғ иш.
Яъни олам аҳли, душманлик инсон зоти учун хос иш эмас. Бир-бирингизга дўст бўлинг. Дўстлик дунёдаги биз учун хос чинакам ишдир. Душманликдан ҳеч ким фойда топган эмас. Аксинча, у умрнинг заволи.
Мутафаккир томонидан илгари сурилган бундай эзгу ғоялар неча аср ўтса ҳамки, ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Уларни замоннинг ўзи елкасида олиб юради. Демакки, бу улкан мерос умрбоқийдир.
Ўрта аср ижтимоий – фалсафий фикр тараққиёти мутафаккир Абу Наср Форобий номи билан боғлиқ бўлиб, унинг инсон камолоти ҳақидаги таъимоти таълим – тарбия соҳасида катта аҳамиятга эга. Машҳур Юнон файдасуфи Арастудан кейин Шарқда ўз билими, фикр доирасининг кенглиги билан ном чиқарган Форобийни йирик мутафаккир – «Муаллимий соний» - «Иккинчи муаллим» деб атайдилар.

Форобий таълим тарбияга бағишланган асарларида таълим – тарбиянинг муҳимлиги, унда нималарга эътибор бериш зарурлиги, таълим – тарбия усуллари ва услуби ҳақида фикр юритади. «Фозил одамлар шаҳри», «Бахт саодатга эришув тўғрисида», «Ихсо – ал - улум», «Илмларнинг келиб чиқиши», «Ақл маънолари тўғрисида» каби асрларида ижтимоий – тарбиявий қарашлари ўз ифодасини топган.


Форобий ўз ишларида таълим – тарбияни узвий бирликда олиб бориш ҳақида таълим берган бўлса ҳам, аммо ҳар бирининг инсонни камолга етказишда ўз ўрни ва хусусияти бор эканлигини алоҳида таъкидлайди.
Форобий «Бахт – саодатга эришув тўғрисида» асарида билимларни ўрганиш тартиби ҳақида фикр баён этган. Унинг таъкидлашича, аввал билиш зарур бўлган илм ўрганилади, бу – олам асослари ҳақидаги илмдир. Уни ўргангач, табиий илмларни, табиий жисмлар тузилишини, шаклини, осмон ҳақидаги билимларни ўрганиш лозим. Ундан сўнг, умуман, жонли табиат ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги илм ўрганилади, дейди.
Қомусий олим Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний X асрнинг иккинчи ярми ва XI асрнинг бошларида, ғоят мураккаб тарихий даврда яшади ва ижод этди. Абу Райҳон Беруний 362 йил 3-зулҳижжада (милодий 973 йил 4-сентябр) Хоразмнинг Қиёд (Кот) шаҳрида дунёга келди.
Берунийнинг илмий билимларни эгаллаш йўллари, усуллари ҳақидаги фикрлари ҳозирги давр учун ҳам долзарбдир. Ўқувчига билим беришда:
ўқувчини зериктирмаслик;
билим беришда бир хил нарсани ёки бир хил фанни ўргатавермаслик;
узвийлик, изчиллик;
таҳлил қилиш ва таққослаш;
маълумдан номаълумга, яқиндан узоққа, соддан қийинга қараб бориш;
такрорлаш;
янги мавзуларни қизиқарли, асосан, кўргазмали баён этиш ва ҳоказога эътибор бериш кераклиги ўқтирилади.
Беруний фан соҳасидаги ёдгорликларни, илмий билимларга оид қолдирилган барча бойликларни қунт билан ўрганишга даъват этади.
Олим илм толибларига қалбни ёмон иллатлардан, инсон ўзи сезиши мумкин бўлмаган ҳолатлардан, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, беҳуда рақобатдан, очкўзликдан, шон-шуҳратдан сақланиши зарурлигини ўқтирган.
У барча иллатларнинг асосий сабаби илмсизликда деб билади. Илмларни эгаллашда эса шахсда интилиш ва қизиқиш, муҳитни алоҳида таъкидлайди.
Билим олишда тушуниб ўрганиш, илмий тадқиқотчининг покликка риоя этишига алоҳида эътибор беради. Жамиятнинг равнақи, маърифатнинг ривожига боғлиқ деган ғояни илгари сўради.
Беруний билим олишни ахлоқий тарбия билан боғлайди. Зеро, инсонда комилликнинг муҳим мезони юксак ахлоқлиликдир.
Шарқ ва Обрўпада маърифат, маданият тараққиётига катта ҳисса қўшганлиги туфайли, «Шайх – Ур - Раис» Шарқда «Олимлар бошлиғи», Оврўпада «Олимлар подшоси» номи билан машҳур бўлган алломалардан бири ўрта аср буюк мутафаккири Абу Али ибн Синодир. Ибн Сино ҳам бошқа замондош қомусий олимлар қатори математика, астрономия, физика, кимё, биология, тиббиёт, доришунослик, руҳшунослик, физиология, фалсафа, филология, таълим – тарбия соҳаларида ижод этган ва дунёга машҳур йирик асарлар мерос қолдирган олим.
Абу али ибн Сино камолотга эришишнинг биринчи мезони саналган маърифатни эгаллашга даъват этади. Чунки илм-фан инсонга хизмат қилиб, табиат қонунларини очиб авлодларга етказиши керак. Бу мақсадга етишиш учун инсон қийинчиликлардан қўрқмаслиги зарур, дейди. «Эй биродарлар! Одамларнинг ботири мушкулотдан қўрқмайди. Камолот ҳосил қилишдан бош тортган киши одамларнинг энг қўрқоғидир».
Зеро, маърифатли киши жасур, ўлимдан ҳам қўрқмайдиган, фақат ҳақиқатни билиш учун ҳаракат қиладиган бўлади, дейди у фикрини давом эттириб.
Билимсиз кишилар жоҳил бўлади, улар ҳақиқатни била олмайдилар, деб уларни етук бўлмаган кишилар қаторига қушади. Бундай кишилардан илмий фикрларни сир тутиш кераклигини таъкидлайди.
У ҳақиқатни билиш учун билимга эга бўлиш кераклиги, лекин ҳар қандай билим ҳам ҳақиқатга олиб келмаслиги, инсон ўз билимининг ҳақиқийлигини билиши учун мантиқни ҳам билиши зарурлигини уқтиради. Ибн Синонинг таълим методлари ҳақидаги таълимоти асосида ҳам билимларни эгаллашда мантиқий тафаккурга, шахсий кузатиш ва тажрибаларга таяниш керак деган ғоя ётади.

Download 24,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish